Солур диним уйига кофире…



Download 89 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2022
Hajmi89 Kb.
#677208
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Solur dinim uyiga kofire крилл


Дилноза Акрамова,
Жиззах ДПИ талабаси;
Илмий раҳбар: доц. З.Мамадалиева


СОЛУР ДИНИМ УЙИГА КОФИРЕ…
А.Навоийнинг “Хазойин ул-маъоний” куллиётининг “Бадойиъ ул-васат” девонидан ўрин олган ушбу ғазал шаклан мусалсал ва мазмунан ошиқона ғазаллар сирасига киради. “Мусалсал ғазал-байтлари ўзаро занжирли боғланиш ҳосил қилиб,матлада қўйилган мавзу силсилавий тарзда ривожланиб боради ва мақтада хулосаланади”1.
Матлаъ ошиқ арзи ҳоли билан бошланади:
Солур диним уйига кофире ҳар лаҳза вайронлиқ,
Мусулмонлар, бу шаҳр ичра магар йўқтур мусулмонлиқ.
Бир кофир мени ўз динимдан қайтариш учун ҳар лаҳза кўнглимга ғулғула солади. Ўша кофирни деб, балки, бутун мусулмон шаҳрида мусилмонлик йўқолган, деган шубҳага бориб қолдим.
Ғазал матласидан лирик қаҳрамон ўзининг аҳволини арз қилишдан бошлайди. Лирик қаҳрамон ўзининг дин йўлида собит қололмаётганлигини ва бунга бир кофир яъни динни инкор этувчи сабаб бўлаётганлигини баён қилади. Мана шу кофир бор экан, бутун мусулмон шаҳрида унинг кўзига бошқача кўринаётганлигидан арз-дод қилади. Аслида лирик қаҳрамон диндан қайтмоқчи эмас, аммо ўша кофир ҳар лаҳза унга тинчлик бермайди. Шу боис ҳам қаҳрамон ўз мусулмонлигини сақлаб қололмаяпти. Бу диндан қайтарувчи кофир аслида гўзал маъшуқ. Ўша гўзални ҳар лаҳза кўриш лирик қаҳрамоннинг диндорлигига путур етказмоқда.
Мазкур байтда кофир ва мусулмон сўзлари орқали тазод, мулулмонлиқ сўзининг такроридан такрир санъатлари юзага келган.
Жамоли жилва қилғач, найлаб идрок айлайин ҳуснин,
Чу ҳайронлиқ уза ортар манга ҳар лаҳза ҳайронлиқ.
У юзини очганда мен бу гўзалликни идрок этолмайман. Сабаби унинг жамолини кўриб менда ҳайронлик устига ҳайронлик юз беради.
Иккинчи байтда тасвир янада аниқлашади. Энди лирик қаҳрамоннинг ўзи ҳам мана шу гўзални деб диндан қайтишга тайёр. У шундай гўзалки, унинг юзи кўрингач бу гўзалликни сўзлаш у ёқда турсин, ҳаттоки, идрок этишнинг ҳам иложи бўлмайди. Лирик қаҳрамон айнан мана шу гўзалга ошиқ. Ул гўзал париюз эса Маъшуқдир. Маъшуқни кўрган ошиқнинг тили сўздан, ақли идрокдан йироқлашади. Унда фақат ҳайронлик мавжуд бўлади. Бу ҳайронлик ҳам тобора кучайиб, ортиб бораверади.
Байтда жамол, ҳусн сўзлари таносуб санъатини ифодалаб келган. Ҳайронлиқ сўзининг икки марта қўлланилиши натижасида такрир санъати юзага чиққан.

Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish