Соли= ва божхона органлари академияси



Download 63,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi63,5 Kb.
#72654
Bog'liq
Zamonaviy ta


Бахрамов А.А., ф.м.-ф.н., доцент
Кенджаев Р.Х., ф.м.-ф.н., доцент
А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш марказий институти


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ПЕДАГОГЛАР КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШДАГИ ТАТБИҚИ


Педагог кадрларнинг малакасини оширишда блок-модулли технология, лойиҳалаштирилган ўқитиш ва компьютер технологияларидан фойдаланиш ҳақида ахборот келтирилган.
Приведена информация об использовании блочно-модульной технологии, проективного обучения и компьютерных технологий при повышении квалификации педагогических кадров.
The information about using of block-module technics, projective education and computer technics on teachers’ improvement of professional skill is given.

Замонавий таълим тизимининг ривожланиши янги имкониятлар очиши билан бир қаторда педагогларнинг касбий компетенциясига юқорироқ талаблар қўяди. Атрофимиздаги оламнинг янги билимлар пайдо бўлиш жараёни жуда тезлашадиган ва янги касб-ҳунарларга эҳтиёж доимо вужудга келадиган кенг қамровли ўзгариши педагоглардан касбий имкониятларини доимо янгилаб, узлуксиз такомиллаштиришга тайёр бўлишни талаб этади. Ҳар томонлама ривожланган ҳамда замонавий ахборот жамиятидаги ҳаётга ва ҳамжиҳатликдаги фаолиятга тайёр бўлган ўқувчини тарбиялаш масаласи фақат замонавий педагогик ва ахборот технологияларни эгаллаган ўқитувчи томонидан ҳал этилиши мумкин.


Ҳозирги пайтда замонавий таълим тизимининг шаклланиш жараёнида ўқув-тарбия жараёнининг педагогик назарияси ва амалиётида жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Ахборот узатишнинг анъанавий усуллари ўз ўрнини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга бўшатиб бермоқда. Бундай шароитда ўқитувчи инновацияли технологиялар, ғоялар, мактаблар, йўналишларнинг турли хилма-хиллигини яхши ажрата билиши зарур. Дарсларда ақлий зўриқишнинг ортиши таълим олувчиларда бутун мавзуни ўрганиш мобайнида ўрганилаётган материалга қизиқишини, уларнинг фаоллигини қандай қилиб сўндирмаслик ҳақида ўйлашни тақозо этади. Шу муносабат билан таълим олувчиларнинг фикрлашини фаоллаштирадиган, уларни билимларни мустақил эгаллашга ундайдиган таълимнинг янги самарали услублари ва услубий воситаларни излаш ишлари олиб борилмоқда.
Блок-модулли технология таълим олувчиларнинг дарсдаги билиш фаоллиги ва мустақиллигини ривожлантиради, ўқишга онгли муносабатни кучайтиради. Таълим олувчининг унинг кейинги ўқишида муҳим аҳамият касб этувчи ўқув фанининг мазмунини ўзлаштиришга интилиши аста-секин биринчи ўринга чиқиб бормоқда. Кейинги босқич сифатида дарсларда муваффақиятга эришиш вазиятининг пайдо бўлиши майдонга чиқади, бу ўқишга мотивация вужудга келишини ва, демак, таълим олувчи қобилиятларининг янада очилишини тақозо этади. Ҳар бир таълим олувчига мураккаблик даражаси бўйича алоҳида ёндашув бўлиши лозим. Натижада ўқувчи унга муҳим бўлган билимлар миқдорини эгаллайди. Дарснинг ҳар бир босқичида назоратнинг турли усуллари қўлланилади: ўқитувчи томонидан назорат, ўзаро назорат, ўз-ўзини назорат қилиш. Буларнинг ҳаммаси таълим олувчиларнинг фаоллашишига кўмаклашади. Модулли технология ўқув вақтини 30 % гача тежашга имкон беради, чунки дарслар асосий модулларга бўлинади.
Блок-модулли режалаштириш – таълимнинг мактабда илгари фойдаланилган анъанавий тизимидаги яхши маълум бўлган иш услубларининг ривожланиш натижасидир. Янгидан яратилаётган тизим ҳеч нарсани бузмаган ҳолда илгари фойдаланилган дидактик тамойилларни, индуктив ва дедуктив ёндашувларни, таълим олувчилар мустақил меҳнатларининг умумий ва махсус кўникма ва малакаларини рационал тарзда уйғунлаштиради.
Ҳар бир блок тизимлилик ва яхлитлик, вақт ўтиши билан барқарорлик ва хотирада тезда намоён бўлиш хусусиятларига эгадир.
Блокнинг тузилмаси қуйидагича:
назарий материал модули;
– назарий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш модули;
– амалий татбиқ модули;
– маслаҳат модули;
– дастлабки назорат модули;
– назорат модули.
Модулли ўқитиш технологияси таълим олувчининг ўқиш жараёнига муаммоли ёндашуви ва ижодий муносабати билан назария ва амалиётни ўрганиш бўйича комплекс фаолиятини мужассамлантиради. Ундан фойдаланиш таълим олувчиларда мустаҳкам, англанган билим ва кўникмаларни шакллантиришга, билиш қобилиятларини ривожлантиришга имкон беради.
Замонавий таълимнинг асосий омилларидан бири иқтисодиётнинг инновацияли ривожланиши талабларига, жамият ва ҳар бир фуқаронинг замонавий эҳтиёжларига мос келувчи сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир. Қўшимча касбий таълимнинг қисми бўлган узлуксиз малака ошириш педагогларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини ўз вақтида ва сифатли янгилаб боришдек муҳим вазифани бажаради.
Таълим ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг замонавий босқичида лойиҳалаштирилган ўқитиш алоҳида аҳамият касб этади. Илмий-педагогик соҳа сифатида педагогик лойиҳалаштириш ҳозирги пайтда шаклланиш, эмпирик фактларни ва тадқиқотлар натижаларини умумлаштириш жараёнини бошидан кечирмоқда. Педагогик лойиҳалаштириш ихтиёрий педагогик фаолиятнинг аниқ бир ўқув-тарбия масаласини ҳал этишга қаратилган босқичи сифатида қаралиши ёки педагогик фаолиятнинг алоҳида бир тури сифатида ажратилиши мумкин.
Ҳозирги пайтда ижтимоий-маданий ва педагогик лойиҳалаштириш жуда катта қизиқиш уйғотмоқда, ушбу йўналишдаги тадқиқотлар ва ишланмаларга эҳтиёж катта. Турли хил ижтимоий-маданий ва педагогик лойиҳаларнинг долзарблиги ижтимоий-маданий соҳанинг янгиланиши ва таълимни янги сифат босқичига кўтариш масалалари билан ҳамда таълим муассасаларининг инновацияли ривожланиши ва замонавийлашиши масалалари билан боғлиқдир.
Лойиҳалаштирилган ўқитишнинг аҳамияти нафақат шахсни ҳаётга тайёрлашдан, балки муаммоларни ҳал қилишнинг янги усулларини эгаллаш ва янги билимларни яратиш жараёнида шахсни ривожлантиришдан ҳам иборат бўлади. Педагоглар таълими тизимидаги ўқув курсни лойиҳалаштириш жараёнида лойиҳалаштирувчининг ихтиёрида бўлган назарий ахборот ва эҳтиёжларни таҳлил қилишда олинган эмпирик маълумотлар қуйидаги нуқтаи назаридан талқин қилинади: ўқитиш дастурини яратиш, унга мувофиқ равишда ўқув материалларини саралаш, мослаштириш ёки ёзиш, улардан таълимда фойдаланиш услубиётини ишлаб чиқиш, таълим олувчиларнинг белгиланган мақсадга силжишини ўлчаш учун ишлатиладиган баҳолаш тартиби (назорат шакллари ва усуллари)ни ўрнатиш.
Малака ошириш курсларининг тингловчиси лойиҳалаштирилган таълимдаги ташкилий фаолият натижасига эришганда ўз ўқув фаолиятининг субъекти, конструктори, ташкилотчиси бўлади; бир вақтнинг ўзида бошқарувнинг ҳам объекти, ҳам субъекти сифатида гавдаланади ҳамда ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб, лойиҳалаштирувчи ва назорат қилувчи вазифаларни бажаради.
Шундай қилиб, педагогларнинг узлуксиз таълими тизими ривожининг замонавий босқичида лойиҳалаштирилган ўқитиш мутахассисларнинг касбий маҳорати ўсишини фаоллаштирувчи ва асословчи восита сифатида алоҳида аҳамият ва долзарблик касб этади, чунки у профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларнинг ўзаро муносабатлари тизимини ҳамкорлик тамойилига асосланган ва тингловчининг индивидуал ривожланишига йўналтирилган ҳолда тубдан ўзгартиради.
Лойиҳалаштириш фаолиятининг элементлари киритилиши ва унинг ривожлантирилиши таълим муҳитининг бир хиллиги ва ўқув жараёнининг монотонлигидан четлашишга имкон беради; иш турларини ўзгартиришга шароит яратиб беради.
Ахборот-коммуникатив компетентлик умумтаълим мақсадларининг асосий устувор йўналишларидан биридир, ва бу фақат таълимнинг ички сабабларигагина боғлиқ эмас. Турмуш тарзи тубдан ўзгармоқда, ахборотлаштиришнинг, унинг ичида эса инсон томонидан ахборотнинг мустақил, фаол қайта ишланишининг, кутилмаган вазиятларда технологик воситалардан фойдаланиб тамомила янги қарорлар қабул қилинишининг аҳамияти беқиёс ортмоқда.
Бугунги кунда ўқувчиларнинг асосий қисми учун ахборот-коммуникатив компетентликнинг тизимли, самарали шаклланиши фақат АКТдан фойдаланиш шартида мумкиндир. Бошқача айтганда, ахборотлаштириш таълим тизимини замонавийлаштиришнинг энг муҳим йўналишларидан биридир.
Компьютер технологияларини қўллаш бутун ўқитиш жараёнини ўзгартиришга, шахсга йўналтирилган ўқитиш моделини татбиқ этишга, машғулотларни жадаллаштиришга ва, асосийси, таълим олувчиларнинг мустақил тайёрланишини такомиллаштиришга имкон беради. Шубҳасиз, замонавий компьютер ва интерфаол дастурий-методик таъминот ўқитишни амалий ҳамкорликка айлантирган ҳолда ўқитувчи ва ўқувчи мулоқотининг шаклини ўзгартиришни талаб этади, бу эса ўқитишнинг мотивацияси (асосланиши)ни кучайтиради, машғулотларнинг янги моделларини излаш, якуний назорат (маърузалар, ҳисоботлар, гуруҳдаги лойиҳа ишларини жамоат олдида ҳимоя қилишлар)ни ўтказиш заруратига олиб келади, ўқитишнинг индивидуаллиги ва жадаллигини оширади.



Download 63,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish