Соҳибқирон Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир (1336-1405) асос солган йирик ва қудратли салтанат. Дастлаб Мовароуннаҳр ва Хоразмда вужудга келган давлат унинг 1380-1402 йиллардаги ҳарбий юришлари натижасида Эрон, Ироқ, Олтин Ўрда, Туркия



Download 38,31 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi38,31 Kb.
#136447
  1   2   3

Соҳибқирон Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир (1336-1405) асос солган йирик ва қудратли салтанат. Дастлаб Мовароуннаҳр ва Хоразмда вужудга келган давлат унинг 1380-1402 йиллардаги ҳарбий юришлари натижасида Эрон, Ироқ, Олтин Ўрда, Туркия, Озарбайжон ва Ҳиндистоннинг шимолий қисмигача ёйилди. У барча туркий қавмларни ягона салтанатга бирлаштиришни орзу қилган эди.
Амир Темур Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида (ҳозир Яккабоғ тумани ҳудудида) таваллуд топган. Унинг онаси бухоролик Такина хотун, отаси эса барлос уруғининг ва Чағатой улусининг эътиборли бекларидан бири бўлган Амир Тарағай баҳодир эди. Унинг ота-боболари Кеш вилоятида ҳокимлик қилиб келишган.
Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни бирлаштириш йўлидаги ҳаракатлари XIV асрнинг 60-йилларидан бошланди. Бу пайтда мамлакатда парокандалик бошланган, у ўнга яқин мустақил бекликларга бўлиниб кетган эди. Чағатой улусининг шарқий қисми - Еттисув ва Шарқий Туркистонда ҳукмронлик қилаётган мўғул хонлари Мовароуннаҳрдаги оғир сиёсий вазиятдан фойдаланиб, бу ерда ўз ҳокимиятларини ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Аммо Амир Темурнинг саркардалик қобилияти ва қийин вазиятларда тўғри йўлни топа билиши ўз самарасини берди. Ҳокимиятпараст чингизий бекларга қарши жанглар якунида - 1370 йилнинг 11 апрелида у Мовароуннаҳр амири бўлди. Гарчи анъанага кўра чингизийлардан Суюрғатмишхон мамлакат ҳукмдори деб эълон қилинган бўлса-да, амалда бутун ҳокимият Амир Темур қўлида эди. У катта ғайрат билан мамлакат иқтисодий ва ҳарбий қудратини юксалтиришга қаратиX IV аср ўрталарида Чингизхон эгаллаб олган ерлар унинг меросхўрлари қўл остида бўлса ҳам, бу ерлар майда бўлакларга бўлиниб кетиб, уларда тожу тахт, ҳокимият учун ўзаро низолар кучайиб кетган эди. 1348 йилга келиб Шарқий Туркистон ерларида Мўғулистон феодал давлати ташкил топди, унинг хони этиб Чиғатой авлодидан Туғлуқ Темур кўтарилди. Туғлуқ Темур дастлабки даврларданоқ ўз ерларини кенгай-тириш мақсадида Мовароуннаҳр ерларига бир неча ҳарбий ҳаракатлар уюштирди. Мана шундай ички ўзаро урушлар авж олиб, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий инқироз кучайиб борган даврда тарих майдонига мўғул босқинчиларига қарши курашда ном чиқарган буюк соҳибқирон, моҳир саркарда Амир Темур кириб келди.
Амир Темур Шаҳрисабз яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида Барлос бекларидан Муҳаммад Тарағай оиласида 1336 йил 8 апрелда дунёга келган. Унинг амакиси Ҳожи Барлос Кеш шаҳрининг ҳокими эди. Темур ёшлигиданоқ ҳарбий маҳоратга эга шахс бўлиб, у ўз атрофига барлос уруғидан чиққан ёш жангчиларни тўплаган эди. 1360-1361 йилларда Туғлуқ Темур ҳеч қандай қаршиликсиз Мовароуннаҳр ерларига бостириб кирганида Ҳожи Барлос Хуросонга қочади. Ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор ҳиссиёти кучли бўлган ёш Темур эса амакиси ҳокимлик қилиб турган ерларини душман қўлига бермаслик учун Туғлуқ Темур хизматига киради ва тез орада унинг ишончини оқлаб, Кеш вилояти ерларига ҳокимлик қилиш учун ёрлиқ олади.
Амир Темурнинг бу иши Мовароуннаҳрда сиёсий тарқоқлик, ўзаро курашлар ва бошбошдоқлик ҳукм сурган даврдаги бирдан-бир тўғри йўл эди. Чунки Мовароуннаҳр амирларининг Туғлуқ Темурга қарши бош кўтариб чиқиши мўғул босқинчиларининг Мовароуннаҳр ерларини яна бир бор вайрон этишига олиб келиши муқаррар эди.
Туғлуқ Темур 1361 йилда Мовароуннаҳр ерларини бошқаришни тажрибасиз ўғли Илёсхўжага топширади. Лекин Темур Илёсхўжага хизмат қилишдан бош тортиб, ўша вақтда Балх ҳокими бўлиб турган Амир Қозоғоннинг набираси Амир Ҳусайн билан иттифоқ тузади. Темур ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида мўғулларга қарши кураш бошлайди. Маҳаллий ҳокимият учун бўлган жангларнинг бирида, аниқроғи Сейистонда туркманларга қарши бўлган жангларда ўнг қўли ва ўнг оёғидан яраланиб бир умрга оқсоқ бўлиб қолади.
1363 йилда Туғлуқ Темурнинг вафоти Мовароуннаҳр учун бўлган курашларни ку-чайтириб юборади. Лекин мўғул босқинчилари осонликча Мовароуннаҳр ерларини бермасликлари маълум эди. Шу муносабат билан Амир Темур ва Туғлуқ Темур вафотидан сўнг Мовароуннаҳрдан ҳайдалган Амир Ҳусайннинг бирлашган қўшинлари 1365 йилда Илёсхўжа қўшинларига қарши иттифоқликда кураш бошлайдилар. Тошкент ва Чиноз оралиғида бўлган машҳур «лой жанги» иттифоқчилар ўртасидаги келишмовчилик туфайли мағлубият билан тугайди. Ушбу воқеалардан сўнг Амир Ҳусайн ва Амир Темур ўртасида дастлабки ихтилоф бошланади. «Лой жанги»да ғалабага эриш-ган Илёсхўжа учун Мовароуннаҳрга кенг йўл очилган эди.
У катта қўшинлар билан Самарқандга юриш бошлайди. Бу пайтда Самарқанддаги Мавлонзода ва Абу Бакр Қалавий бошлиқ сарбадорлар Илёсхўжага қарши чиқадилар. Маҳаллий аҳолининг ватанпарварлик намуналарини кўрсатиб қаршилик қилганликлари туфайли Самарқандни бир оз қамал қилиб турган мўғул қўшинлари Мовароуннаҳрни бутунлай тарк этишга мажбур бўладилар.
Мовароуннаҳрда мўғуллар устидан қозонилган ғалаба ҳақида хабар эшитгач, Амир Темур ва Амир Ҳусайн Мовароуннаҳрга йўл олиб Самарқанд яқинидаги Конигил деган жойда сарбадорларнинг раҳбарлари билан учрашадилар. Бу учрашувда ўзаро ке-лишмовчилик келиб чиқиб, сарбадорларнинг раҳбарлари ҳийла йўли билан ўлдирилади. Мовароуннаҳрда Самарқанд тахтини Амир Ҳусайн эгаллаб, унинг ҳукмронлиги тикланади. Шу вақтдан бошлаб Амир Ҳусайн ва Амир Темур ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашиб кетади.
Бу вақтга келиб бутун Мовароуннаҳр ерларида ўзаро урушлардан сўнг ижтимоий-иқтисодий аҳвол оғирлашиб кетган эди. Мана шундай бир вақтда, мамлакатда ўзаро урушларга барҳам берадиган марказлашган давлат тизимини барпо этиш ниҳоятда зарур эди. Буни биринчи бўлиб англаган Амир Темур Амир Ҳусайнга қарши зимдан кураш олиб бориб 1370 йилда Мовароуннаҳр тахтини эгаллашга муваффақ бўлади.
Ватан ҳақида қайғуриш, Ватан мустақиллигини тиклаш ҳақидаги фикрлар шу йил-лар юзага чиқиб, Амир Темур Балх шаҳрида чақирилган қурултойда Мовароуннаҳрнинг амири деб эълон қилинади. Темур ўз тасарруфида марказлашган давлатни юзага келтириш мақсадида Кеш шаҳридан Самарқандга кўчиб ўтиб, уни Мовароуннаҳрнинг пойтахтига айлантиради. Соҳибқирон аниқ мулоҳазалари билан халқни зулмдан озод қилиш ва узоқ йиллик бошбошдоқлик ҳукмрон бўлган ерда мар-казлашган давлат тузиш мушкуллигини сезганлиги сабабли дастлаб мамлакатни ташқи хавфдан сақлаш мақсадида асосини барлос уруғлари ташкил этган енгилмас ва жанговор миллий қўшин тузади, уларга катта имтиёзлар беради.
Темур давлат бошқарувида, ички ва ташқи сиёсатда асосан ўз қўшинларига суянганлиги сабабли ҳарбий ислоҳотга, яъни қўшин бошлиқларини танлаш, лашкар қисмлар, уларнинг жойлашиши, аскарларнинг қуролланиши ва ҳарбий интизом масалаларига кенг эътибор берган. У қўшинларини ўнлик, юзлик, минглик каби аскарий бирикмаларга бўлган. Унинг учун ҳар бир аскар жанг қилиш услубларини яхши би-лиши фарз ҳисоблаган. Амир Темур лашкарларга ҳам катта эътибор бериб, улар ни-зомни қатъий бажариши, жангда аёвсиз ва довюрак бўлиши, душманга юмшоқ муо-малали ва адолатли бўлиши лозим деб ҳисобларди. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Темур аскарлари ичида тақводор, саховатли, художўй кишилар кўп бўлган. Улар бечо-раларга хайру эҳсон кўрсатиш, бошга оғир кунлар тушганда ёрдам қўлини чўзиш, асирларга юмшоқ муомалада бўлиш ва уларни озод этишга одатланганлар. Амир Темур доим жангда жасорат кўрсатган амирлар ва аскарларга алоҳида эътибор билан қаради. Натижада Соҳибқирон уюшқоқлик ҳукм сурган юз минглик қўшинлари ичида интизомни мустаҳкамлаш билан ўз давлатининг пойдевори бўлган қўшин тузишга муваффақ бўлди.
Темур Мовароуннаҳр тахтини эгаллаган вақтдан бошлаб, ўз давлати чегараларини мумкин қадар кенгайтиришга киришади. Шу мақсадда у Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ўз тасарруфига олади. Хоразмга беш маротаба юриш қилиб, 1388 йилда уни бутунлай бўйсундиради, бу ерда ҳукмронлик қилаётган сўфийлар сулоласини тугатади. Темур ўзининг уч йиллик (1386-1388), беш йиллик (1392-1398), етти йиллик (1399-1405) юришлари давомида Озарбайжонда жалойирлар, Сабзаворда сарбадорлар давлатини, Ҳиротда курдлар давлатини тугатиб, Эрон ва Хуросонни ўз тасарруфига олади. 1394-1395 йилларда Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши юриш қилиб, унинг кўп сонли қўшинини мағлубиятга учратади ва Олтин Ўрда ҳудудини эгаллайди. Темурнинг бу ғалабаси Олтин Ўрдага жуда катта зарба бериш билан бирга Темур қўшинларининг Волга дарёси бўйларида бемалол юришларига ҳам кенг йўл очди. Таъкидлаш жоизки, Темурнинг бу ғалабалари тарих саҳнасида улкан аҳамият касб этди.
Амир Темур 1398 йилда Ҳиндистонга қилган юришида Деҳли шаҳрини, 1400 йилда Сурияга қилган юришида Ҳалаб ва Байрут шаҳарларини, 1401 йилда Дамашқ шаҳрини эгаллайди.
1402 йилда усмонийлар империясининг султони Йилдирим Боязидга қарши юришида уни мағлубиятга учратди. Бу ғалаба билан Темур Европанинг усмонийлар асоратига тушишини бир неча ўн йиллар орқага суриб юборди.
Темур 1404 йилда Кичик Осиёдан Самарқандга келади ва Хитойга юриш учун ҳарбий тараддуд кўради. Шубҳасиз, Темур бу юриш учун узоқ йиллар тайёрланиб, жанг учун керакли бўлган маълумотларни йиллар давомида тўплаган эди. 1404 йилда Темур 200 минглик қўшин билан Хитой сафарига отланди. Аммо Темурнинг қаттиқ бетоблиги туфайли унинг қўшинлари 1405 йилнинг январ ойида Хитойга яқин бўлган чегара шаҳар Ўтрор шаҳрида тўхтайдилар ва шу ерда 1405 йилнинг 18 февралида буюк соҳибқирон Амир Темур вафот этади.

Download 38,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish