Шу йилнинг 25-29 июль кунлари "Чорвок" оромгохида журналистларнинг ёзги мактаби машгулотлари утказилиб, унда гендер муносабатлари назарияси ва амалиётига багишланган семинар-тренинглар булганлиги хакида илгари хабар килган эдик



Download 85,5 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi85,5 Kb.
#153025
TuriСеминар
  1   2
Bog'liq
узбек урф одатлари
Утегенова , Утегенова , Утегенова , Утегенова , Байкунусова Г.Ю., авто, Фарходга охиргиси, Байкунусова Г.Ю., авто, Фарходга охиргиси, Animatsion komp, ОНА ТИЛИ ЎҚИТИШ МАХСУС МЕТОДИКАСИ» ФАН ДАСТУРИ ТАҲЛИЛИ., ОНА ТИЛИ ЎҚИТИШ МАХСУС МЕТОДИКАСИ» ФАН ДАСТУРИ ТАҲЛИЛИ., ОНА ТИЛИ ЎҚИТИШ МАХСУС МЕТОДИКАСИ» ФАН ДАСТУРИ ТАҲЛИЛИ., ОНА ТИЛИ ЎҚИТИШ МАХСУС МЕТОДИКАСИ» ФАН ДАСТУРИ ТАҲЛИЛИ., ОНА ТИЛИ ЎҚИТИШ МАХСУС МЕТОДИКАСИ» ФАН ДАСТУРИ ТАҲЛИЛИ., o'qish darslarida axborot texnologiyalaridan foydalanish, тест, тест

Шу йилнинг 25-29 июль кунлари "Чорвок" оромгохида журналистларнинг ёзги мактаби машгулотлари утказилиб, унда гендер муносабатлари назарияси ва амалиётига багишланган семинар-тренинглар булганлиги хакида илгари хабар килган эдик. Тренинглар жараёнида журналистлар миллий урф-одатлар юзасидан хам бахс-мунозаралар юритдилар. Албатта, унда фикрлар хилма-хиллиги уз аксини топди.
Ирина ТАРТАКОВСКАЯ, - москвалик психолог, семинар тренери. - Гендер муносабатларини урганиш юзасидан куп йиллардан буён тадкикотлар олиб бораман. Шу буйича Марказий Осиё давлатлари ахолиси шароитларини, урф-одатларини ургандим. Асосан, Козогистон, Тожикистон, Киргизистон халклари удумларини урганиш жараёнида хотин-кизлар хак-хукукларининг камситилиши ханузгача бархам топмаётганининг гувохи булдим.
Масалан,Тожикистонда шундай удум бор экан. "Аёл киши, албатта, угил фарзанд тугиши керак. Чунки, хар битта тожик оиласида угил бола усмоги шарт!" Бу караш асрлар давомида тожик миллати орасида яшаб келмокда. Кизикки, агар аёл угил фарзанд тугмаёк оиласидан ажрашиб кетгундай булса, у иккинчи бор турмуш куришга мажбур булади. Уни узи хохлайдими, йукми бари бир турмушга узатишади. Бу холатда аёл шубхасизки, узганинг эрига иккинчи хотин булиб тегишга рози булади.
Демак, миллий удум ва анъана хотин-кизлар хукукини чегаралаётир. Вахоланки, бунаканги салбий куринишлар бошка миллатлар, хусусан, узбеклар орасида хам учраши сир эмас.
Дилбар БЕКЧОНОВА, - Хоразм вилоятидаги хусусий телеканал мухбири. - Бизнинг худудда антика бир одат хукмрон. Балки бу утмишдан колган меросдир. Оилага келин тушгач, унинг кайнона, кайнота билан сузлашуви катъиян чегараланади. Хаттоки, кайнопа, кайногалар билан хам муносабатда маълум андиша тусиги туради. Яъни, келин уларга хам дадил сузлашдан узини тиймоги керак. Факатгина у имо-ишора билан сузлашади ёки оиланинг кичик ёшдаги боласи оркали фикрини катталарга етказади.
Энди бу холатга одамларнинг муносабати канака, деган савол тугилиши мумкин. Албатта, хар кандай кайнона-кайнотага забонсиз келин ёкади-да! Мухими, улар келинининг узларига тик бокмаслигидан, гап кайтармаслигидан хурсанд булишади.
Бу бир жихатдан келин ва кайнона-кайнота уртасидаги мувозанатни меъёрлаштиради. Аммо хотин-киз учун ихтиёрсиз буйсунишни такозо этади хам. Чунки кизлар узга хонадонда маълум маънода, хукуксиз булиб колишади. Ахир, у аслида тилсиз, забонсиз эмас, бирок сузлашишдан таъкикланган. Бу кухна удумимиз ханузгача орамизда яшаб келаётгани огриклидир.
Асрор АБРОРХУЖАЕВ, - "Мехр кузда" телекурсатуви муаллифи ва бошловчиси, семинар тренери. - Касбим такозосига кура республикамиз шахарлари ва кишлокларини кезиб юришимга тугри келади. Хаттоки, мактублар асосида республикамиздан ташкарига хам чикиб тураман. Сафарларим давомида турли халклар, элатлар яшаш тарзига дуч келаман. Амин булдимки, удумларимиз куп ва турфа хил экан. Кизиги шундаки, водий ахлининг урф-одати воха ахолисиникидан фаркли. Ёки Андижоннинг удумлари Тошкентникидан бошкача.
Масалан, хозир водий томонларда кизларни эрта турмушга узатиш урфга айланибди. Айникса, Наманганда бу холат кучли экан. Вилоятнинг Уйчи туманида киз бола 16 ёшга тулдими, дарров турмушга узатиш пайидан булишади. "Узатмасак булмайди, хали замон каттайиб колса, тенгги чикмай колади. Утириб колгандан ёмони йук..." деган вахима босади ота-онани. Шундай килиб, кизларни эрта турмушга узатиш оркали унинг хак-хукуклари поймол этилади.
Ёки Андижон вилояти мисолида сузлайдиган булсак, бу худудда нихоятда ортикча сарф-харажатларга йул куйилади. Киз болага сеп килиш керагидан ортикча булиб кетган. Тугрисини айтганда, Андижонда ора кунда янги-янги урфлар "кашф этилмокда", дейиш хам хато эмас. Негаки, киз узатгандан сунг оркасидан 40 кунгача таом юбориш кейинги 2-3 йилда кашф этилиб колди. Аввалдан 1 махалгиси бор эди, эндиликда 3, хатто 4 махалданга айланган. Бунакада узбек хонадони качон узлигига келади? Качон ота-она узини, соглигини, эртасини уйлайди? Ахир, унинг киздан бошка хам фарзандлари бор-ку?! Топган-тутганини, бойлигини факат кизгагина сарф этавериши дурустмикин-а?..
Ёки улим маросимларини утказишда хам шунга ухшаш исрофгарчиликлар мавжуд. Аслида бу каби бехуда чикимлар хеч кимга керак эмас. Бизнингча, бу каби "топилма" удумларимизга бар-хам бериш даркор.
Алёна АМИНОВА, - "Правда Востока"нинг Коракалпогистон Республикаси буйича мухбири. - Коракалпокларда азалдан бир удум яшайди. Мехмон келса, албатта, оёги остига куй суйилади. "Топсам бир куй, тополмасам икки куй суяман", деган наклга амал килишади. Бу дегани, уйда битта куйи булса хам суйишади. Битта куй булса-ю, бугоз булса (гарчи тез орада кузилаши кутилса хам) мажбур уни мехмон оёги остига суйишади.
Карангки, бу холат "мехмон отангдан улуг" наклининг хаётдаги куриниши аслида. Лекин оила камхарж, камдаромадли булса-чи? Удумга амал килиш асносида у "топса битта, тополмаса иккита" куйини курбон килишга мажбур.
Наталья КУЛИНКО, - Белоруссия Давлат университети доценти, семинар тренери. - Тадкикотлар юзасидан Узбекистонда бир неча марта булдим. Удумларини унга кушни мамлакатлар удумлари билан таккослай олмайман-у, аммо уз халким одатларига солиштиришим мумкин. Мен узбекларнинг туй маросимларини куп кузатдим. Узбеклар мехмондуст, сахий халк, биламан буни. Аммо хайратимни оширган нарса шуки, узбек туйлари жуда катта буларкан. Куп одам таклиф этилади ва дастурхонга хилма-хил таомлар тортилади. Аникки, таомларнинг ярмидан купи ейилмайди, исроф булади.
Энди угил-кизга аталган сеплар, туёналарга келсак, буларни хам ота-она умрининг охиригача етадиган килиб бераркан. Келин-куёв ишламай, ётиб еса буладиган мол-давлат берилади баъзи оилаларда.
Биз, белорусларда эса ундай эмас. Туйлар ихчам утказилади. Нари борса 50-60 кишилик стол тузаймиз. Сеп-сидирга хакида гап булиши хам мумкин эмас. Келин-куёв бир сидра янги либос кияди, холос. Уй-жой килиб бериш хам ота-онанинг вазифасига кирмайди. Буларни хар кандай янги оила вакиллари узлари ишлаб, мехнат килиб топишади. Жумладан, мен хам оила курганимда ихчам туй килганмиз ва узимиз учун зарур жихозларни туйдан сунг эр-хотин иккимиз ишлаб топганмиз. Хаттоки, узимиз учун уй-жой сотиб олганмиз. Буларнинг барчаси мехнат оркасидан келган.
Бу билан мен халкимнинг фарзандларини ёшликдан мехнатсеварликка ургатишини, уни мустакил хаётга тайёрлашини билдирмокчиман. Тугри, узбек халки болажон, фарзандларини укимишли, мехнатсевар килиб тарбиялашади. Лекин бекаму-куст килиб бериши маълум маънода, йигит-киз рухиятини чалгитиши мумкин, назаримда. Агар улар хам хамма нарсани узлари ишлаб топсалар эди, хаётнинг кадрига етиб, бойлик, моддий неъматлар уз-узидан келмаслигини яхши англаб яшашга урганардилар.
* * *
Юкоридаги фикр-мулохазалардан куриниб турибдики, миллатимизнинг урф-одатлари ранго-рангдир. Албатта, ибрат оладиган жихатларимиздан кура хавас килмайдиган урфларимиз хам бор эканлиги мунозаралар давомида уз аксини топди. Айникса, вилоятимизда кундан-кунга авж олиб бораётган ким узарга туй килишлар, янги-янги удумлар одат тусига кириб колиши кишини ажаблантиради. Агар мантик жихатидан олиб каралса, биз хам фарзандлар камолини биргина моддий бойлик яратиб бериш билан эмас, балки улар соглигини уйлаш, дам олишларини ташкил килиб бериш билан хам таъминласак булади. Бунга факат акл-идрок, сезгирлик ва маънавий тушунчалар оркали эришиш мумкинлигини хар битта юртдошимиз хис килмоклиги зарурдир.
БИБИХОНИМ
Унинг асл исми Сароймулкхоним булиб, Амир Темурнинг катта хотини. Чигатой улуси хожи Козонхоннинг кизи.
Дастлаб амир Казагоннинг набираси - Хусайн ибни Мусаллабга 1355 йилда, кейин (Хусайн катл этилгач) 1370 йилда Амир Темурга никохланган. Шу боис, Амир Темур "Курагон" унвонига мушарраф булади. Хон авлодига мансуб Сароймулкхонимга эса харамдаги барча маликалардан улуг хисоблангани учун, "Катта хоним" ёхуд "Бибихоним" деган ном берилади.
Тарихий манбаларнинг гувохлик беришича, Бибихоним уз замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор сохибаси, шунингдек, хусн-латофат бобида хам беназир булган. Бибихоним инсонпарвар, ватанпарвар, мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий, иктисодий ва маданий хаётидан яхшигина хабардор булганлиги боис, салтанат ишларида доно маслахатлари билан катнашиб турган. Айникса, илм-маърифатга алохида эътибор берган, толиби илмларга хомийлик килган.
Сохибкирон Амир Темурнинг харбий юришларида хамрохлик килган. У салтанатни бошкаришда вужудга келган баъзи муаммоларни хал килишда узининг окилона маслахатлари билан фаол катнашган. Бибихоним уз жамгармаси хисобидан Самаркандда улкан мадраса курдирган. Сайёх - олим А. Вамберининг таъкидлашича, бу мадрасада мингта талаба укиган.
Самаркандда Амир Темур Бибихонимга атаб 1399-1404 йилларда Жомъе масжиди курдирган. Масжиднинг сахни 63,8х76,0 метр булиб, турт томондан равок ва пештоклар билан уралган. Унинг умумий сахни 167х109 м. бурчакларида баланд миноралар булган. Бибихоним фарзанд курмаган булса-да, сохибкирон уз набиралари - Мухаммад Султон, Халил Султон, Улугбек ва бошка мирзоларни бевосита зукко Бибихоним тарбиясига топширган.

Download 85,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti