ШЕРАЛИЕВ ШАФОАТНИНГ МАЛАКА ИШ ТАКДИМОТИ МАВЗУ: КАШКАДАРЁ ШАРОИТИДА ТАРКАЛГАН КАРАМДОШЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ ТУРЛАРНИНГ БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ - Режа:
- Кириш
- Карамдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг умумий тавсифи.
- Хантал тузилиши ва хоссалари.
- Индовнинг тузилиши ва хоссалари.
- Сурепканинг тузилиши ва хоссалари.
- Рижикнинг тузилиши ва хоссалари.
- Крамбенинг тузилиши ва хоссалари.
- Дуккакдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг умумий тавсифи.
- Ерёнгокнинг тузилиши ва хоссалари.
- Соянинг тузилиши ва хоссалари.
-
- Хулоса ва тасиялар
- Фойдаланиилаган адабиётлар
- Кириш
- Карамдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг умумий тавсифи. Карамдошлар оиласига ёғ тупловчи ўсимликларнинг бир нечта турларини уз ичига олади. Карамдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг ёғли вакиллари бўлиб, сарет хантали, ок хантал, кора хантал, индов, сурепка ва рижик ҳисобланади. Карамдошлар оиласига мансуб бўлган, лекин саноатда кайта ишланмайдиган ўсимликлардан крамбени мисол килиб келтириш мумкин.
- Бу ўсимликларнинг битта ботаниқ оилага мансублиги ботаниқ хусусиятлари ва кимёвий таркибининг умумийлигини белгилайди.
- Сурепканинг тузилиши ва хоссалари. Сурепка (Brassica campestris) индовнинг турларидан бири бўлиб, таркиби ва бошқа хоссалари билан индов уруғига ухшайди.
- Сурепка янги маданийлаштирилган ўсимликлардан ҳисобланади. У Эронда зиғир билан бирга эқилган. Бу ўсимлик Афгонистон, Шимолий Хиндистон ва Хитойда етиштирилади.
- Сурепка уруғидан техник максадларда ишлатиладиган ёғ олиш, сурков материаллари тайёрлаш учун етиштирилади.
- Тайёрлов бўлимларига келтириладиган сурепканинг сифати турлича бўлиши мумкин
- Ерёнгокнинг тузилиши ва хоссалари. Ерёнгокнинг (Arachis hypogaea) биологик хусусияти бўлиб, чангланган шохчаси ерга кириши ва мева тупрокда ривожланиши ҳисобланади.
- Ерёнгок уруғлари узунчок ёки бироз думалок шаклда, юпқа саргиш ёки оч-кизил ранги уруғ кобиги билан копланган. Уруғ кобиги уруғ массасининг 3-4% ни ташкил қилади.
- Ерёнгок усимлиги кадимдан маълум бўлиб, Жанубий Америкадан келиб чиккан ва бугунги кунда Кавказорти, Урта Осиё республикаларида Краснодар улкаси ва Украинада етиштирилади.
- Ерёнгок уруғларидан салатлар учун озукавий ёғ ва маргарин ишлаб чиқариш учун еренгок палмитини олинади. Ерёнгок уруғлари кандолат махсулотларига кушилади, ундан ерёнгок «сути» ва ерёнгокли «сариёғ» олинади. Ерёнгок уруғларининг катта қисми бевосита овкатланишга ишлатилади. Дуккаклар ва уруғ кобиклари ҳайвон озукаси сифатида ва кимё саноатида ишлатилади. Шротдан озукавий концентратлар ва оқсиллар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
- Тайёрланадиган ерёнгок дуккаклари дуккакларнинг улчамлари, улардаги уруғлар миқдори ва 1000 та уруғ массасига кўра хилларга бўлинади.
- Ерёнгок дуккаклари таркибида 15% бошқа хилдаги дуккаклар бўлишига йул қуйилади.
- Намлигига кўра уруғлар кўрук (8% гача), уртача кўрукликдаги (8 дан 11% гача), нам (11-13%) ва ҳўл (13% дан юқори) турларга бўлинади. Уруғлар ифлосланганлигига кўра тоза (ифлос аралашмалар миқдори 1, ёғли аралашмалар миқдори 2% гача), уртача тозаликдаги (ифлос аралашмалар миқдори 1-3%, ёғли аралашмалар миқдори 2-6%) ва ифлос (ифлос аралашмалар миқдори 3 дан ва ёғли аралашмалар миқдори 6% дан юқори) турларга бўлинади.
- Ерёнгок (дуккаклари) кандолат ва ёғ-мой саноатида кайта ишлашга ва савдо тармокларига юборилади (26-жадвал).
- Ерёнгок уруғларида кўплаб витаминлар ва биологик фаол моддалар аниқланган. Улардан (мг/кг): 0,34-1,10 – биотин; 1650-1740 – холин; 2,8 – фолие кислотаси; 1800 – инозитол; 88-200 никотин кислота; 25-35 – пантотен кислотасини мисол килиб келтириш мумкин.
- Ерёнгок уруғларида углеводлардан (% да) 0,06-0,30 редуцияловчи кандлар; 1,5-7,0 дисахаридлар; 0,9-6,7 – крахмал; 2,2-2,8 – пентозанлар; 2,0 – целлюлоза; 4,0 – пектин кислотаси мавжуд.
- Ерёнгок ёғининг 15оС хароратдаги зичлиги - 911-929 кг/м3; 20оС хароратдаги синдириш кўрсаткичи – 1,468-1,472; котиш харорати – 2,5 дан 3,0оС гача; 15оС даги кинематик ковушкоклиги 74-89 *10-6 м2/с.
- Соянинг тузилиши ва хоссалари. Соя (Glycine) бир йиллик утсимон ўсимлик бўлиб, меваси киличсимон, баъзида тугри ёки уроксимон бўлиши мумкин. Меваларда 2-3 та уруғ бор. Соя уруғлари шарсимон ва овалсимон, каварик ёки текис. Бу ўсимликнинг турли туман хилларидан маданий соя кўпрок етиштирилади. Соянинг тури ҳаммаси бўлиб 600 тагача етади.
- Соя инсониятга жуда кадимдан эрамиздан 7000 йил олдин маълум бўлган. Маданий соянинг ватани Шаркий Осиё (Хитой ва япония) ҳисобланади. Кадимдан соя овкатга соуслар, «сут», «творог», паста кўринишида истеъмол килинган. Хозирги кунда соя 85-90% ҳайвон озукаси сифатида, 8-10% озука максадларида, 2-5% техник максадлар учун ишлатилади.
- Сояни селекциялаш оқсил миқдорини ошириш, ҳосилдорлигини ошириш ва заракунандаларга чидамлилигини ошириш йуналишларида изланишлар олиб борилмокда
Do'stlaringiz bilan baham: |