1 variant
2021 yil 12 dekabrda fuqarolik ishlari bo‘yicha Andijon tumanlararo sudining sudyasi I.I.I. undiruvchi Andijon tuman Davlat soliq inspeksiyasining qarzdor Pirmatovdan soliqlar va boshqa majburiy to‘lovlar bo‘yicha qarzdorlikni undirish haqida sud buyrug‘ini chiqarish to‘g‘risidagi arizasini ko‘rib chiqib, soliq qarzdorligini undirish haqida sud buyrug‘i chiqarilgan. Qarzdor sud buyrug‘ini bekor qilish haqidagi ariza bilan sudga murojaat qilgan. Ariza rad etilgan. Qarzdor vakili apellyasiya instansiyasiga murojaat qilib, sud buyrug‘ini bekor qilish haqidagi arizani rad etish haqidagi ajrimni bekor qilishni so‘radi.
Apellyasiya instansiyasi ushbu ajrimni ko‘rish vakolatigi ega emasligini vaj qilib, shikoyatni ko‘rib chiqishni rad etdi.
Vakil (advokat) majburiy ijro byurosiga murojaat qilib, ijro ishini yuritishni to‘xtatib turishni og‘zaki so‘radi.
Savol?
1. Ushbu vaziyat bo‘yicha vakil (advokat) qanday harakatlarni amalga oshirishi mumkin?
2. Kazus matnidagi protsessual xatoliklarni toping.
3. Buyruq tartibida ish yuritishda vakil (advokat) aynan qanday harakatlarni amalga oshirishi mumkin.
4. Sud buyrug‘ini bekor qilish tartib-taomillari haqida yozing.
2 variant
Даъвогар АТБ “Капиталбанк” Smartbank ЧБФ Kapital 24 Марказий амалиёт филиали (кейинги матнда – Банк) жавобгар Нормуродов Шухрат Ибодулла ўғлига нисбатан қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш хақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Даъво аризада Банк ва Ш.Нормуродов ўртасида 04.11.2021 йилда 100/1655/UK-сонли кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан жавобгарга Спарк русумли автотранспорт воситаси сотиб олиш учун 36 ой муддатга 23% устама ҳақи тўлаш шарти билан 61.600.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлиги, кредит таъминоти сифатида нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан 2019 йили ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01 С111ХА бўлган Спарк автомашинаси гаровга қўйилганлиги, кредит шартномасининг 2.2-бандига асосан кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўлов графигида белгиланган санада тўлаб бориши белгиланганлиги, жавобгар кредит шартномасига асосан асосий қарз ва фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олганлиги, бироқ Банк томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, ажратилган кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоиз тўловлари жавобгар томонидан ҳар ой сурункали равишда белгиланган муддатдан кечиктирилиб тўлаган.
Шу боис, даъвогар Спарк автомашинасини олиб қўйиш тўғрисида далилни таъминлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида суднинг ҳал қилув қарорида орфографик хатоларга йўл қўйилганлик сабабли даъвогар қўшимча ҳал қилув қарори чиқариб беришни сўраган.
Савол:
Пул маблағларни унидириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ҳусусиятларига тўхталиб ўтинг.
Казусдан исботлаш воситаларини таҳлил қилнг.
Мазкур низо буйруқ тартибида кўрилиши мумкинми? Буни асослантиринг.
Казусда процессуал хатоликни топинг ва уни тўғриланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |