РИВОЖЛAНТИРУВЧИ ТAЪЛИМ
МAРКAЗЛAРИНИ ТAШКИЛ ЭТИШ
(Мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари учун услубий кўрсатма)
2020-йил
Ушбу услубий кўрсатма мактабгача таълим ташкилотлари педагог
ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, унда ривожлантирувчи таълим
марказларини тўғри ташкил этиш, уларни тўғри жиҳозлаш бўйича тавсиялар
берилган, педогог ходимлар бу кўрсатма орқали таълим марказларини тўғри
ташкил этишни ўрганиб оладилар.
Тузувчи:
Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими Давлат ва нодавлат
мактабгача таълим ташкилотлаи фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил
шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудири Д.Жўраева ва шўъба методисти
Ҳ.Мамаюсупова.
Тақризчи:
Навоий давлат педагогика институти Мактабгача таълим
кафедраси катта ўқитувчиси. п.ф.н С.С.Саидов
КИРИШ.
Мактабгача таълим тизимида педагог томонидан таълим фаолиятини
ташкил этишда ҳамда режалаштиришда биринчи навбатда таълимни
ривожлантириш вазифаси илгари қўйилади ва бунда боланинг ўзига хос
хусусиятларини инобатга олган ҳолда, бола шахсига йўналтирилган таълимни
ташкиллаштириш,
замонавий
мактабгача
таълим-тарбиянинг
илмий
концепцияси ҳисобланади.
Таълим-тарбия жараёнини мавзули тарзда тузиш тамойили ҳудудий,
миллий, маданий компонентларни сингдириш ва бу жараёнда мактабгача
таълим ташкилотингизнинг хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради.
Гуруҳда ривожлантирувчи – предметли муҳитни яратишда ҳар бир
боланинг бошланғич шахсий хусусиятларининг шаклланишига, унинг
имкониятлари, қизиқишлари ва ривожланишини ҳисобга олиш зарур. Бола
шахсига йўналтирилган таълимда самарали методлардан бири – уларни ўраб
турган табиий шароит, уй, гуруҳ хонаси, ўйин майдончаси, кузатилган
ҳолатни қайд этиб бориш ва олинган натижаларни таҳлил этиш ҳисобланади.
Боланинг фаолияти алоҳида ҳаракатлардан ташкил топган бўлиб, бирор бир
натижага эришиш учун йўналтирилган мақсад ва кучларга қаратилгандир.
Шунинг учун болаларнинг фаолияти биринчи навбатда ҳаракатлари,
интилиши ва унинг натижасини инобатга олмоқ даркор. Катталар бир
томондан бола фаолиятининг эксперти бўлса, иккинчи томондан унинг
ҳамкори сифатида намоён бўлади. Учинчидан, тўғри ташкил этилган қайта
алоқа боланинг ўз ўзини назорат қилишга ва йўналтиришга, мустақил бўлишга
ундайди
Таълимий ривожлантиришда мактабгача таълим концепциясига
мувофиқ педагог Л.С.Выгоцкийнинг қуйидаги назариясига таянилади "Ҳар
қандай фаолият турининг ривожланиши қуйидагича бўлади: аввал катталар
билан ҳамкорликдаги, сўнг тенгдошлари билан биргаликдаги фаолият амалга
оширилади ва ниҳоят боланинг мустақил фаолияти амалга оширилади".
Демак, тарбиячи ривожлантирувчи таълимий муҳитни талаб даражасида
тайёрласа ва жиҳозласа, болалар ривожлантирувчи марказларда тарбиячилар
билан ҳамкорликда кейин эса мустақил фаолият олиб бориши учун муаммолар
юзага келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |