Республикамиз мустақилликка эришганидан буён амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига назар ташланса, барча соҳаларда ютуқларга эришилганлигини кўриш мумкин



Download 36,24 Kb.
Sana06.07.2022
Hajmi36,24 Kb.
#743705
Bog'liq
Фурустиратця ҳолати


Фурустиратця ҳолати




Республикамиз мустақилликка эришганидан буён амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига назар ташланса, барча соҳаларда ютуқларга эришилганлигини кўриш мумкин. Бу фикрни таълим тизими мисолида таҳлил қилсак, Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури ва «Таълим тўғрисида»ги Қонун асосида олиб борилаётган ишларнинг самараси яққол кўзга ташланмоқда.


Айниқса, педагог кадрларни тайёрлаш тизи- мида мавжуд муаммолар ечимини топиш ва уларни бартараф этиш, ижобий ечимларни амалга ошириш, шу мақсадда психологик билимлардан фойдаланиш имкониятларининг очилаётганлиги бу борадаги ютуқлар сирасига киради.
Бугунги кунда педагог кадрлар тайёрлашга қўйилаётган талаблардан бири – бу сифатли кадрлар, етук мутахассисларни тайёрлаш масаласи ҳисобланади.
Олий таълим муассасасига кирган ҳар бир талаба ҳам ўзи эгалламоқчи бўлган касби, мутахассислиги ва бу касб-мутахассисликни эгаллаш жараёнида юзага келадиган қийин- чиликлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади, деб айта олмаймиз. Унинг назарида «ўқишга кирилди – бўлди, қолган ҳаммаси силлиққина кетаверади»гандай туюлади. Аммо ўқиш фао- лиятининг ижобий жиҳатлари билан бир қа- торда ўзига яраша қийинчиликлари, ўзига хос муаммолари ҳам мавжуд бўлиб, улар не-не орзу-ҳаваслар билан ўқишга кирган талабанинг қаршисидан ўқув фаолияти жараёнида кетма- кет ёки бирваракайига чиқаверади.
Демак, олий таълим муассасасининг 1-босқичидаги ҳар қандай талаба ўқишнинг дастлабки давриданоқ талабаликнинг ўзига хос
«тўсиқ»ларига дуч кела бошлайди. Тўсиқларнинг юзага келиши эса аксарият талабаларда, пси- хологик атама билан айтилса, фрустрацион ҳолатни юзага келтиради.
Шу ўринда олий таълим муассасаси тала- балари ва умуман, мақоланинг ўқувчилари фрустрация, фрустрацион ҳолат каби психоло- гик атамаларнинг моҳиятини тўлиқроқ англаб олишлари учун бу атамаларнинг илмий маз- мунига батафсил тўхталиб ўтамиз.
«Фрустрация» тушунчаси психологик ада- биётларда одатда икки хил маънода қўлла- нилади. Бу борада иш олиб борган олимлардан бири Е.П.Ильин1 фрустрацияни икки хил маъно- да изоҳлайди:

  1. Зарур ва шахс учун эътиборга эга бўлган мақсадга эришишга йўналтирилган хатти-ҳара- катларни тўхтатиш (фрустрацион вазият).

  2. Инсондаги бирор-бир кучл

  1. и эҳтиёжнинг қондирилмаслиги, омадсизлик ёки шахснинг атрофидаги кимнингдир таъна-маломати таъ- сирида келиб чиқадиган эмоционал ҳолат.

Лотинча «frustratio» умидлар, режалар, ўйларнинг барбод бўлишини англатади. Бундай вазиятда шахсда кучли эмоциялар – хавотир, афсус-надомат, ғазаб, айбдорлик ҳисси, агрес- сив ҳолатлар вужудга келиши кузатилади.
«Психологик луғат»да фрустрацияга шун- дай таъриф берилади: «Фрустрация – бу шахс- нинг онги ва фаолиятининг тартибсиз психо- логик ҳолати бўлиб, шахснинг ўз мақсадига эришишини жуда ҳам исташи йўлидаги енгиб бўлмас ва асоссиз (ёки субъект томонидан шун- дай тушуниш ва кечинмалар) объектив тўсиқ ҳисобланади»2. Демак, фрустрация шахснинг маълум бир мақсадга эришишга ҳаракати ва шу ҳаракат йўлида юзага келган тўсиқни енгишдаги объектив имкониятлари ўртасидаги ички конф- ликтдир. Алоҳида таъкидлаш лозимки, мақсад йўлида юзага келадиган ҳар

қандай қийинчилик ҳам

фрустрацияга олиб келавермайди. Фрустра- ция инсон норозилиги унинг бардошидан ошиб кетгандагина, яъни фрустрация остонасидан ўтгандагина содир бўлади.
С.Розенцвейг АҚШда фрустрация муаммоси- ни кенг ўрганган олимлардан бири ҳисобланади. Розенцвейг фрустрацияни қуйидагича баҳолайди: «Фрустрация – организм қандайдир ҳаётий эҳтиёжларини қондириши давомида унинг йўлида учрайдиган у ёки бу ўтиб бўлмас тўсиқли ҳолатларда юзага келади»1.
Фрустрацион вазиятлар қуршовида қолган инсоннинг ҳолати фрустацион зўриқиш деб ата- лади. Бу атама остида организмнинг фрустра- цион вазиятга психофизиологик мослашув ме- ханизмларининг намоён бўлиш интенсивлиги тушунилади. Ҳаддан зиёд юқори фрустрацион зўриқиш адаптацион бузилишлар шароитида организмнинг асаб тизими ва гормонал (эндо- крин) тизими функцияларининг меъёрдан ортиқ кучайишига сабаб бўлади, бу эса шу организм- нинг резерв (захира) имкониятларининг емири- лишига олиб келади2. Бу ҳолат уч хил хулқ-атвор шаклида намоён бўлиши мумкин:

  • экстрапунитив шакл;

  • интрапунитив шакл;

  • импунитив шакл.

Экстрапунитив шакл шахсда юзага келади- ган агрессив реакциялар билан боғлиқ. Бундай ҳолатда инсонда жаҳлдорлик, сабрсизлик, нима бўлишидан қатъий назар белгиланган мақсадга эришиш истаги пайдо бўлиши кузатилади. Ин- соннинг хулқ-атвори примитив, ноэластик бў- либ, фрустрация объектига нисбатан, шу пайт- гача ўзлаштирилган хатти-ҳаракат намуналари қўлланади. Масалан, болалик чоғида ота-она- нинг бола тарбияси борасида ўзаро бир-бирини айблаш ҳолати болалар иштирокида содир бўлган бўлса, бундай болаларда айнан шундай реакция шаклланади. Бундай инсонлар фрус- трацион тўсиқ юзага келган пайтда буни ву- жудга келган вазиятнинг таъсири деб тушунади ҳамда бу вазият ва омадсизликда ўзидан бошқа барчани айблайди, агрессив тарзда реакция билдиради.
Фрустацион ҳолатда энг кўп учрайдиган реакция – бу агрессив хулқ-атвордир. Бу реак- ция шунчалик кўп учрайдики, АҚШдаги Йел университети профессорлари шунга мувофиқ қуйидаги илмий фаразни илгари сурдилар: ҳар қандай фрустрация шахсни агрессияга ундайди. 1926 йилда олимлар томонидан фрустрацион вазиятдаги 45 талабанинг жавоблари тадқиқ қилинган. Бунда улар синовга рози бўлган та- лабаларда атайлаб фрустрацион ҳолатларни вужудга келтиришган. Ана шундай вазиятнинг 145 тасидан 113 тасида талабаларнинг жавоб реакцияси – фрустрация объектига (фрустра- цион вазиятни келтириб чиқарган инсонга) нисбатан қўпол муомала, ҳақорат, ҳатто жисмо- ний куч ишлатиш каби агрессив хулқ-атворлар кўринишида бўлган3.
Интрапунитив шаклда фрустрация юзага кел- ганда инсонда хавотир ҳисси, танглик ҳолати, камгаплик кузатилади. Мақсадга эришиш йўли- да юзага келган омадсизлик ёки муаммода инсон фақат ўзини айблайди, ўзининг хоҳиш- истаклари, интилишларини чеклайди (атрофи- дагилар билан гаплашмайди, кўнгилочар жой- ларга бормайди, овқат емайди ва ҳ.к.), баъзан эса эришмоқчи бўлган мақсадидан ёки бажара- ётган фаолиятидан умуман воз кечади, негаки у ўзини бу ишни амалга оширишга лаёқатли эмас, деб ҳисоблайди.
Импунитив шаклда эса фрустрацион ҳолат инсон томонидан оғир вазият сифатида ту- шунилмайди, фрустрацион вазиятга нисбатан объектив назар билан қаралади, юзага келган ҳолатни тўғрилаш мумкин бўлган ҳолат сифати- да баҳоланади. Бундай вазиятда шахсда агрес- сия ёки хавотир каби ҳислар кузатилмайди, ак- синча хотиржамлик билан бу муаммонинг ёки вазиятнинг ечимини топишга ҳаракат қилинади. Бундай реакция аксарият ўзига ишонган шахс- ларда кузатилади.
Юқоридаги фикрлардан шундай хулосага ке- лиш мумкинки, фрустрациянинг у ёки бу шаклда намоён бўлиши инсоннинг шахсий физиологик ва индивидуал-психологик хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, фрустрацион вазиятда кучсиз асаб тизимига эга инсонларда интрапунитив шакл, кучли асаб ти- зимига эга инсонларда эса экстрапунитив шакл кузатилади. Бунда инсоннинг тарбияланганлик даражаси ва фрустрацион ҳолатга бўлган муно- сабати ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Айни кунда талабалар оддий кузатиш асо- сида таҳлил қилинадиган бўлса, уларнинг ак- сариятида фрустрацион вазиятларда ўзини тез йўқотиб қўйиш, муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилмаслик ва бу ҳолатдан чиқиб ке- тиш йўлларини излашда сусткашликни кўриш мумкин. Буни бир томондан, уларнинг турли хил ташқи таъсирлар натижасида енгил- елпи яшашга ўрганиб қолганлиги ва ҳаётий қийинчиликларга бардош беришдаги иродасиз- лиги билан боғлаш мумкин бўлса, иккинчи то- мондан уларда бу борадаги психологик билим, кўникма ва малакаларининг йўқлиги билан изоҳлаш мумкин.
Мақсадга эришиш йўлида пайдо бўлган тўсиқ- ларни нотўғри идрок қилиш ва уларни «енгиб бўлмас» деб тушуниш, талабанинг нафақат ру- ҳий ҳолатига, балки унинг ўқув фаолиятига, энг асосийси, физиологик саломатлигига ҳам салбий таъсир этади. Бугунги кунда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш муҳимлиги ҳисобга олинса, бу муаммонинг долзарблиги яна бир бор на- моён бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда, тала- баларнинг бу борадаги психологик саводхонли- гини ошириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Олимлар шундай тадқиқот ўтказишган: си- налувчилар 3 та гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳга инсон ҳаётида ҳаётий қийинчиликлар ва муаммоларнинг содир бўлиши табиий ҳол, деб ҳисобловчи кишилар киритилган. Иккинчи гуруҳга, аксинча, оддий ҳаётий муаммолар пай- до бўлиши биланоқ бошқаларга кўмак сўраб, паноҳ сўраб борадиган, содир бўлган қийин- чиликни енгиш ўрнига, оҳ-воҳ қилувчи киши- лар киритилган. Учинчи гуруҳга эса иккала гуруҳ оралиғидаги кишилар киритилган.
Синалувчиларнинг барчасига уларнинг оғ- риққа нисбатан сезувчанлиги ўрганилиши ай- тилган. Тажриба давомида терига таъсир этувчи электр қўзғатгич орқали таъсир этилиб, сина- лувчилар то «оғриқни сезяпман» демагунлари- ча у аста-секин кучайтириб борилган.
Тадқиқотнинг натижаси қуйидагича бўлган: биринчи гуруҳдаги синалувчиларнинг оғриқни сезувчанлик кўрсаткичи даражаси анча юқори бўлган, шу билан бирга, уларнинг физиологик реакцияси (юракнинг тез уриши, асабийлашиш, буйракусти безидан ажраладиган гормонлар ва ошқозон шираси ажралишининг кўпайиши кабилар) билинар-билинмас бўлган. Иккинчи гуруҳдаги синалувчилар эса уларга қўзғатгич таъсир этиши бошланганиданоқ кучли оғриқни сезаётганликларини айтишган ва шунга мос равишда уларнинг физиологик реакцияси ҳам жуда юқори бўлган. Учинчи гуруҳ худди кутил- ганидек ўртача натижа кўрсатган.
Download 36,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish