Режа Экология муаммолар ва экологик хавфсизликка таҳдидлар



Download 20,82 Kb.
bet1/3
Sana24.03.2022
Hajmi20,82 Kb.
#508037
  1   2   3
Bog'liq
14 мавзу 4 курс Экологик хавфсизлик


14-мавзу. ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК ВА УНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Режа
1. Экология муаммолар ва экологик хавфсизликка таҳдидлар
2. Ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг йўналишлари

Экология – тирик организмларнинг ўзаро ва уларнинг яшаш муҳити билан бўладиган муносабати ҳақидаги фан деб тан олинади. Ушбу таъриф унинг грекча атамасидан келиб чиққан бўлиб, грекчада “oikos”- уй, яшаш жойи, яшаш муҳити, “logos” – таълимот деган маънони англатади. Фан ва таълим ривожлангани сари экология нафақат мустақил фан соҳаси, балки фанлар тизимига айланиб, ҳозирги кунда мутахассисларнинг ҳисобларига кўра, экологик соҳасига оид 60га яқин фан мавжуд.


Табиий ва минерал-хом ашё бойликларидан ваҳшийларча, экстенсив усулда, жуда катта харажатлар ва исрофгарчиликлар билан фойдаланиш ҳамда инсоннинг табиат имкониятлари ва унинг ривожланиш қонуниятларини ҳисобга олмай, жадал юритилган хўжалик фаолияти ер юзада тупроқ нураши, ўрмонлардан маҳрум бўлиш, балиқларнинг, ҳайвонларнинг ҳаддан ташқари кўп овланиши, тузли ёмғирлар, атмосфера ифлосланиши, озон қатлами бузилишига олиб келди.
Урбанизация жараёнларининг жадал суръатлари билан содир бўлаётганлиги оқибатида шаҳарларнинг ифлосланиши кучайди. Таркибида олтингугурт қўшоксиди ва азот оксиди бўлган тузли ёмғирлар ёғиши кўпайди.
Экологик муаммоларнинг кучайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ишлаб чиқариш чиқиндиларининг кўпайиши, атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқаришнинг жадал ўсиши, ер ва сув ресурслари қамайиши, сифатининг, унумдорлигининг пасайиши экологик хавфсизлик муаммосини келтириб чиқарди.
Ўзбекистоннинг ва бутун Марказий Осиёнинг энг йирик дарёлари – Амударё (1415 км) ва Сирдарёдир (2122 км).
Мамлакатнинг иқлими – субтропик, кескин минтақавий бўлиб, унга қурғоқчилик, иссиқлик ва ёруғликнинг мўл бўлиши, кундузги ва тунги, қишки ва ёзги ҳароратларнинг кескин амплитудаси хосдир. Республикада энг совуқ январь ойида шимолда ҳарорат ўртача -10° С даража, жанубда +2,-3° С бўлганда, Термиз шаҳри атрофида ҳарорат ўртача +18°Сни ташкил этади.
Ўзбекистон учта асосий иқлим зоналари – чўллар ва қуруқ даштлар, тоғ ёнбағирлари ва тоғларга бўлинади. Чўл ва қуруқ дашт ҳудудларининг деярли барчаси, шу жумладан, Қизилқум саҳроси, Устюрт платоси, Қарши ва Далварзин чўллари денгиз сатҳидан 400 метр баландликда ва ундан пастда ётади.
Собиқ шўро ҳокимияти даврида табиат қонунларига зид равишда республикамиз иқлим шароитлари ҳисобга олинмай иқтисоднинг бир томонлама, хом ашё, оралиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги, халқ хўжалигида пахта яккаҳокимлиги, сув ва ўрмон ресурсларидан хўжасизларча фойдаланиш чўл майдонларининг кенгайиши, тупроқ қатламининг шўрланиши, экологиянинг бузилишига олиб келди.



Download 20,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish