Мавзу: Аҳоли турмуш даражаси статистикаси
Маърузачи: “Статистика ва эконометрика” кафедраси ўқитувчиси Рўзиев Алишер Иброимович
РЕЖА: 1.(4) Аҳоли даромадларининг табақаланишини статистик ўрганиш. 2.(5) Аҳоли турмуш даражасининг умумий кўрсаткичлари: инсон салоҳияти ривожланиши индекси, камбағаллик даражаси ва унинг чегараси. 1. (4) Аҳоли даромадларининг табақаланишини статистик ўрганиш Жамият тараққиёти тарихига назар соладиган бўлсак ҳамма даврларда аҳоли бир хил даромад олмаган. Ижтимоий келиб чиқиши, лавозими, интилувчанлигига қараб аҳолининг турли қатламлари турлича даромад олишган. Бу ҳолат бугунги кунда ҳам кузатилмокда, лекин ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар табақалашувини имкон даражасида юмшатишга ҳаракат қилинади. Хўжалик юритишнинг бозор муносабатларига ўтилиши натижасида жамиятнинг қатламларга бўлиниш жараёни содир бўлади, бу эса аҳоли табақаланишини статистик таҳлил қилишни тақозо этади. Даромадлардаги тенгсизликнинг улкан кўлам ёйиши мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий барқарорликка хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун жаҳондаги барча ривожланган мамлакатлар аҳолининг турли гуруҳлари даромадларидаги фарқни мунтазам равишда қисқартириб боришга мажбур бўлади. Даромадлар даражасининг аҳоли жон бошига ёки банд бўлган бир кишига фарқланиши даромадларнинг табақаланиши дейилади. Жаҳон амалиётида аҳоли даромадлари тенгсизлигини аниқлашда бир қанча кўрсаткичлардан фойдаланилади - модали даромад – аҳоли ўртасида энг кўп учрайдиган даромадлар даражасидир;
- медианали даромад – сарфланган тақсимот қаторининг ўртасида бўладиган даромад кўрсаткичидир. Аҳолининг ярми медианали даромаддан паст, ярми эса юқори даромадга эга.
- аҳоли даромадлари табақаланишининг фонд коэффициенти (Кd). Ушбу усулда аҳоли даромадлари ҳажмига қараб ҳар бири 10 фоиздан бўлган ўнта гуруҳга бўлинади. Ушбу гуруҳлар дециллар деб аталади. Шундай қилиб биринчи децилга – Д1 га аҳолининг даромади энг кам қисми киритилади, Д2 га эса Д1 нисбатан даромади кўпроқ аҳоли қисми киритилади ва ҳ.к. У 10- ва 1- децил гуруҳларининг ўртача даромадлари орасидаги нисбатни ифодалайди. Кd=, бу ерда – энг кам даромадли 10 % аҳолининг ўртача жон бошига даромади; -энг юқори даромадли 10 % аҳолининг ўртача жон бошига даромади. Республикамизда 2000-2017 йилларда фонд коэффициенти 21,1 баробардан 6,2 баробаргача пасайган.
- квинтилл коэффициенти. Квинтилл коэффициентида ҳам худди децил коэффициентида кўлланилган усул ишлатилади, фақат бунда аҳоли ўнта гуруҳга эмас, балки бешта гуруҳга ажратилади. Яъни, аҳоли даромади микдорига қараб ҳар бири 20 фоизни ташкил қилувчи бешта гуруҳга бўлинади. Бу кўрсаткич 2000-2017 йилларда 9,9 баробардан 4,1 баробаргача камайган.
Do'stlaringiz bilan baham: |