Портландцементнинг махсус турлари
Режа:
1. Тез қотувчан портландцемент.
2. Пластификацияланган ва гидрофоб портландцемент.
3. Сульфатга чидамли портландцемент.
4. Оқ рангли цементлар.
5. Томпонаж портландцемент.
6. Пуццолон портландцемент.
7. Тоқолли портландцемент.
Цементнинг кўп турлари маълум. Баъзи бирлари жуда тез, баъзилари секин қотади. Сув иншоотлари учун бир цемент ишлатилса, йўл қурилиш ишларига бошқа тури ва бинокорлик қоришмалари учун учинчи бир тури қўлланилади. Цемент қанча яхши туйилса, сифати шунча яхши бўлади. Чунки, заррачаларнинг умумий сирти қанча катта бўлса, модда заррачалари ўртасидаги физик-кимёвий жараёнлар шунча тўла ва тез ўтади.
Портландцемент гидравлик боғловчи моддаларнинг бир туридир. Бу ботловчи моддалар қаторига яна глиноземли, пуццолан, тошқолли, микротўлдиргичли, кенгаювчи цемент каби гидравлик боғловчилар киради. Бу боғловчи моддалар яна бир қанча кўринишларга ҳам эга. Мисол учун портландцемент таркибига кўра: одатдаги алитли, белитли, алюминатли, алюмоферритли, ферритли; хоссаси ва ишлатилишига кўра: одатдаги тез қотувчан, махсус тез қотувчан, пластифицирланган, гидрофобли, сульфатли сувларга чидамли, ўртача экзотермияли, тампонажли, оқ рангли хилларга бўлинади.
Тез қотувчан портландцемент. Саноатнинг тез ривожланиши туфайли қурилиш талабини тўла қондириш учун заводлар олдига тайёр бетон элементларини кўплаб ишлаб чиқариш вазифаси қўйилади. Бу эса ўз навбатида портландцементни жуда майда қилйб туйиш ва таркибидаги фаол минералларни купайтириш йўли билан олинади, шунингдек, портландцементдан 1–3 кун ичида мустаҳкамланиши билан фарқ қилади. Бундай цемент ишлатилганда йиғма конструкциялар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни анча қисқаради ва корхонанинг ишлаб чиқариш унуми ўсади.
Бир-икки кун ичида очиқ жойда мустаҳкамлиги етарли даражада ортадиган боғловчи модда тез қотувчан цемент дейилади. Унинг бир кундан кейинги сиқилишга мустаҳкамлиги 20 МПа бўлса, уч кундан кейингиси 30 МПа гача кўтарилади. Бундай цемент конструкция ёки буюмларни тез тайёрлаш лозим бўлганда, шунингдек, буғлаш учун шароит бўлмаган жойларда ишлатилади. Тез қотувчан цементни олиш учун таркибида 50–60 %гача уч кальцийли силикат (С3S), 8–14 %гача уч кальцийли алюминат (С5А) билан тўрт кальцийли алюмоферит (С3АҒ) ҳамда 8 %гача қурилиш гипси қўшилган цемент клинкер ишлатилади. Қўшиладиган қурилиш гипси оптимал миқдордан ошмаслиги керак, акс ҳолда буюм ёки конструкцияда дарзлар ҳосил бўлиши мумкин.
Цементнинг тез қотувчанлиги, биринчидан, унинг минералогик таркибига боғлиқ бўлса, иккинчидан клинкернинг майдаланиш даражасига боғлиқ. Клинкер қанчалик майда қилиб туйилса, олинган цемент шунча тез қотувчан бўлади. Шу сабабли тез қотувчан цемент олишда унинг майдалик даражасини ифодаловчи солиштирма юзасини 350–450 м2/кг. гача етказиш керак (портландцементнинг солиштирма юзаси 250–300 м2/кг. га тенг). Цемент заррачаси қанчалик кичик бўлса, унинг эриш ва гидратацияланиш жараёни шунчалик тезлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |