Пиролиз жараёни махсулоти “пиролиз мойи” таркибини аниқлаш



Download 4,08 Mb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi4,08 Mb.
#227719
  1   2
Bog'liq
Polipropilen ishlab chiqarish zavodi chiqindisi maqolaКрил


УДК547.23.65.652.658
ПИРОЛИЗ ЖАРАЁНИ МАХСУЛОТИ “ПИРОЛИЗ МОЙИ”
ТАРКИБИНИ АНИҚЛАШ.
А.Қ.Кенжаев, С.Э.Нурманов, О.Ш.Қодиров
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети


Кириш. Мамлакатимизда сўнгги йилларда кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, углеводород хомашёси ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги қувватларни барпо этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали тармоқни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб бериш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган кимёвий маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Марказий Осиёда энг йирик полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Uz-KorGas Chemical” МЧЖ га қарашли Устюрт газ-кимё мажмуасининг йиллик қуввати 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ва иккиламчи маҳсулотлар: 102 минг тонна пиролиз дистилляти, 8 минг тонна пиролиз мойи, 10 минг тонна қолдиқ махсулот ишлаб чиқаради [1]. Иккиламчи маҳсулотлар қайта ишланмайди ва арзон нархларда, асосан сифатсиз ёқилғи, буғ қозон ёқилғиси сифатида сотилади. Уларни қайта ишлаш натижасида турли соҳалар учун зарур бўлган кўплаб маҳсулот олиш мумкин[2].
Пиролиз жараёнининг иккиламчи махсулотлари таркиби ўрганилган ва улардан турли сохалар учун зарур бўлган кўплаб махсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Хусусан, Россияда пиролизнинг иккиламчи махсулотлари йилига 325000 тонна, Белорусда 12000-16000 тоннани ташкил қилади. Белорус олимлари суюқ концентрат таркибини хроматография натижаларини таҳлил қилиш натижасида таркибида 225 дан ортиқ индивидуал моддалар борлигини аниқланган. Улардан оғирлик бўйича 67 % ароматик углеводородлар, хусусан нафталин 18% гача учрайди[3,4].
Тадқиқот обекти ва усуллари. Асосий хом-ашё сифатида “Uz-KorGas Chemical” МЧЖ га қарашли Устюрт газ-кимё мажмуасимахсулоти пиролиз мойи олинди. Маҳсулотни рефтикацион ҳайдаш учун лаборатория установкасидан фойдаланилди.
Рефтификацион ҳайдаш қурилмаси ёрдамида пиролиз мойи ҳайдалди ва олинган натижаларни тадқиқ қилиш учун физик-кимёвий усуллардан фойдаланилди. Олинган фракцияларнинг таркиби хромато-масс-спектрометр, ИК-спектр орқали аниқланди.

Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish