Пептид группасига биурет реакцияси (Пиотровский реакцияси). Бу усулнинг приципи оксил ва полипептидлар молекуласидаги пептид группасининг (–СО–NH–) хамда (–СН=NH–) типидаги богнинг ишкорий мухитда Сu2+ ионлари билан оксил молекуласидаги пептид боглари сонининг микдорига караб кизгиш ёки кукиш тусли бинафша ранг комплекс бирикма хосил килишига асосланган. Иккитадан кам булмаган пептид боглари мавжуд булган оксил ва пептидлар билан биурет реакцияси ижобий натижани беради. Биурет реакциясини баъзи оқсил бўлмаган моддалар ҳам беради, масалан, мочевинанинг хосиласи булган биурет: NH2-CO-NH-CO-NH2, реакциянинг номи хам шундан келиб чиккан.
Кучли ишкорий мухитда полипетидларнинг пептид группалари енол шаклига утади, ва Сu2+ ионлари билан таъсирлашиб, рангли биурет комплексини хосил килади:
Биурет реакциясининг схемаси
Реактивлар ва материаллар: 4%-оксил эритмаси, 10% - NaOH эритмаси, 1% - СuSO4 эритмаси, пробиркалар, пипеткалар.
Ишнинг бориши. Пробиркага 1 мл 4%-оксил эритмаси, тенг хажмда 10% - NaOH эритмаси ва 1-2 томчи 1% - СuSO4 эритмасидан солинади. Кизгиш-бинафша ёки кукиш-бинафша ранг хосил булади.
α-Аминогруппага нингидрин реакцияси (Руэманн реакцияси). Нингидрин реакциясини хроматографияда аминокислоталарни аниклаш учун ишлатилади. Автоматик анализаторларда уларни микдорий аниклаш кетма-кет ажралиб чикаётган аминокислоталарнинг нингидин билан таъсирлашиши натижасида хосил булган рангни улчаш билан амалга ошади.
Реакция аминокислоталардаги α-аминогруппанинг мавжудлиги билан асосланади. Оксиллар, полипептидлар ва α-аминокислоталар нингидрин билан киздирилганда кук ёки кукиш-бинафша ранг моддани хосил килади. Нингдин реакцияси α-аминогруппаларни аниклашда энг сезги усуллардан биридир.
Реакциянинг мохияти шундаки, α-аминокислоталар ва пептидлар нингирин билан таъсирлашаётганда оксидловчи дезаминлаш ва декарбоксиллашга учрайди. Мухитнинг табиатига караб турли махсулотлар хосил булади. Реакция механизми мураккаб, аммо схематик тарзда уни куйидагича тасвирлаш мумкин:
Реактивлар ва материаллар: 1% глицин эритмаси, 4% - оксил эритмаси, 0,1%-нингидрин эритмаси, пробиркалар, пипеткалар, спиртовка.
Ишнинг бориши. Биринчи пробиркага 1-2 мл глицин эритмасидан, иккинчи пробиркага шунча хажмда оксил эритмасидан солинади. Иккала пробиркага нингидрин эритмаси (биринчи пробиркага 5-6 томчи, иккинчисига – 10-12 томчи) кушилади, ва пробиркалар 1 минут давомида киздирилади. Глицинли пробиркада кукиш бинафша ранг тезда хосил булади. Оксил солинган пробиркани кизгиш бинафша ранг хосил булгунча киздириш керак. Пролин (ёки 4-гидроксипролин) нингидрин билан сарик рангни хосил килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |