С. Мухторалиев к а д р II китоб



Download 280,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi280,78 Kb.
#185394
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5285504144503735677




С. Мухторалиев
К А Д Р
II китоб
(кадрлар хизмати 
ходимлари учун 
амалий қўлланма)


2
УДК: 17257
ББК: 17256
Мухторалиев Саидали. «Кадр» (кадрлар хизмати ходимлари учун 
амалий қўлланма), «Чинор ЭНК», 2019 йил, _____ бет.
ISBN 17255
«Юрист ва кадр» лойиҳаси доирасидаги мазкур китоб республикамиз-
даги корхона ва ташкилотларда фаолият юритиб келаётган кадрлар хизма-
ти ходимлари учун мўлжалланган. Аввалги биринчи нашримиз – юридик 
хизмат ходимлари учун амалий қўлланма сифатида чоп этилган «Юрист» 
номли китобда корхона ва ташкилотлар юристлари учун зарур тавсияларни 
бериб ўтган эдик.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотларда, айниқса, 
давлат ташкилотларида фаолият юритувчи кадрлар хизмати ходимлари
асосан, техник иш юритуви билан чекланиб қолган. Уларнинг кунлик иши 
ташкилот раҳбарининг жорий кўрсатмаларини бажариш, яъни расмий ҳуж-
жатларни тайёрлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш, қайд этиш ва ҳисобга 
олиш ишларини юритиш, меҳнат дафтарчаларини сақлаш, маълумотнома-
ларни тақдим қилиш каби тадбирлардан иборат бўлиб қолган. Менимча, 
кадр лар бўйича масъул ходимлар минг афсуски, жойларда «кабинет киши-
си» сифатида кўзга ташланмоқда.
Лекин, тўғри тушуниш керакки, кадрлар хизмати ходимлари зиммаси-
даги вазифалар моҳиятан жуда муҳим бўлиб, ҳам иш берувчи, ҳам ходим 
учун ҳал этувчи аҳамиятга эга бўлган натижани келтириб чиқаради. Бунда 
кадрлар бошқаруви масаласи алохида аҳамиятга эга.
Ушбу китобимизда асосан, иш берувчи ва ходим ўртасидаги муноса-
батларнинг ҳужжатли қисмига тўхталиб ўтганмиз, чунки кадрлар бўйича 
масъ ул ходим ўз фаолиятидаги ҳужжатлар юритувини тезкор равишда 
амалга оширган тақдирда, унинг асосий масала ҳисобланган кадрларни 
бош қариш функцияси ўз-ўзидан самарали бўлади.
Ўйлаймизки, мазкур китоб ҳурматли китобхонларимиз учун фойдадан 
ҳоли бўлмайди ва доимий равишда кадрларга оид масалаларда ҳамфикр бў-
либ қоламиз.


3
Саидали Мухторалиев
СЎЗБОШИ
Ўзим ҳуқуқшунос бўлганлигим ва бошқа кўплаб ҳуқуқшунослар каби 
ўзимдан шу туйғуни ўтказганлигим сабабли эътиборингизни бир ҳолатга 
қаратмоқчиман. 
Юридик олийгоҳ талабаларининг жиноят ҳуқуқи, жиноят процессуал 
ҳуқуқи, прокурор назорати каби фанларга қизиқиши бошқа машғулотларга 
нисбатан юқори бўлади. Бироқ, уларнинг кўпчилиги талабаликнинг сўнгги 
босқичларида меҳнат ҳуқуқи ҳуқуқшунос учун кундалик иш шароитида энг 
фаол ҳуқуқий муносабатлардан бири эканлигига ишонч ҳосил қилади. Бун-
дай ҳуқуқий жараёнларда фаол иштирок этиш имкони мавжудлиги меҳнат 
фаолиятининг энг асосий хусусияти эканлиги ҳар бир юристда мазкур 
соҳага бўлган қизиқишни кучайтиради.
Масалан, жорий нашрнинг асосий мавзуси ҳисобланган меҳнат ҳуқуқи 
бу ҳар қандай турдаги корхона ва ташкилот фаолиятида энг кўп учрайдиган 
ҳуқуқий йўналишдир. 
Меҳнат ҳуқуқи юридик хизмат фаолиятининг энг муҳим, таъбир жоиз 
бўлса, ҳар куни ва ҳар доим учрайдиган йўналишларидан бири ҳисобла-
нади. Эсимда бор, талабалик давримда ўқишнинг сўнгги босқичида бўлиб 
ўтган имтиҳонларда қолган фанлардан аъло ва яхши баҳо олганим ҳолда, 
қизиқишим нисбатан суст бўлганлиги учун меҳнат ҳуқуқи фанидан қо-
ниқарсиз баҳо олганман. Бу ҳолат менга шунчалик оғир ботганки, дип-
ломни олганимдан сўнг ўз иш фаолиятимни ҳуқуқшунослик соҳасидаги 
ўрта-махсус таълим муассасасида ўқитувчилик қилишдан бошлаганман ва 
муассаса раҳбариятига ялиниб-ёлвориб меҳнат ҳуқуқидан дарс олиб, ўқув-


4
чиларга бир ўқув мавсуми давомида айнан шу фандан дарс берганман. Бу 
давр менга меҳнат ҳуқуқи ва кадрлар хизмати билан боғлиқ йўналишларда 
ўз билимимни мустаҳкамлашга анча кўмак берган.
Ана ўша даврдан бошлаб, мен қаерда ва қайси соҳада фаолият юрит-
май, ҳуқуқшунос сифатида доимо меҳнат ҳуқуқи билан ёнма-ён юраман, 
тажрибаси катта бўлган кадрлар бўйича мутахассислардан маслаҳат сўра-
сам, ўзимдан маслаҳат сўраган ҳамкасбларимга қўлдан келганича ёрдам 
бериб келаман.
Юртимизда бозор муносабатларини тўлиқ шакллантириш учун мулкчи-
лик шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда кадрлар сиёсати ролини 
ошириш муҳим аҳамият касб этади.
2019 йилнинг 3 октябрида «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёса-
ти ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПФ–5843-сонли Президент Фармони қабул қилиниши ҳам 
катта тарихий ҳодиса бўлди.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида ай-
рим давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва ҳудудларда, 2021 йил 
1 январдан бошлаб эса республиканинг барча давлат органлари ва ташки-
лотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга 
оширилади.
Фармон билан давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш ва ушбу 
ходимларнинг хизмат бўйича ўсиб бориши билан боғлиқ фаолиятида ном-
зодларни адолатли баҳолаб бориш ва улар орасидан энг муносибларини 
танлашга қаратилган меритократия тамойили қўлланилиши белгилаб бе-
рилди.
Кадрлар хизмати соҳасида янги босқич бошланади. Мазкур нашрни 
тайёрлашдан асосий мақсад ҳам, кадрлар хизматида ўз фаолиятини амалга 
ошираётган мутахассислар учун услубий жиҳатдан бироз бўлса-да кўмак 
беришга қаратилган.
Юртимизда кадрлар хизмати соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўл-
ган мутахассислар борки, уларнинг меҳнат фаолияти йўли ходимлар билан 
ишлаш соҳасидаги ҳар бир элемент билан тўқнашув асосида кечган. Бун-
дай тажрибали ходимларнинг йўл-йўриқлари ва тавсиялари топилмас хази-
нанинг ўзидир. Чунки кадрлар хизматидаги муваффақиятнинг талаби бир 
томондан меҳнат қонунчилигини пухта эгаллаш бўлса, бошқа томондан 
кадрлар хизмати соҳасидаги «қайноқ қозонда қайнаш»дек амалиёт поғона-
ларини босиб ўтишдан иборат улкан тажриба давридир.
Мазкур китобни тайёрлашда нафақат ҳуқуқшунос сифатида ўзимнинг 
амалий ва назарий қарашларим, шу жумладан, устозларнинг менга берган 
йўл-йўриқлари ва маслаҳатлари ҳамда амалий иш натижаларидан кенг фой-
даландим. 


5
Саидали Мухторалиев
Кадрлар хизмати соҳасида кўп йиллар давомида фаолият юритиб ке-
лаётган мутахассислар ва меҳнат ҳуқуқи соҳасида муваффақиятга эришиб 
бўлган ҳуқуқшунослар учун ушбу нашрда келтирилган тавсиялар янгилик 
бўлмаслиги табиий, албатта. Бироқ хоҳ хайрихоҳлик руҳида бўлсин, хоҳ 
танқидий бўлсин, ҳамкасбларимизнинг барча фикрлари ва мулоҳазалари 
мен учун жуда муҳим.
Китобда имкон қадар, асосан кадрлар хизмати соҳасида ўз иш фао-
лиятини бошлаган ёш ҳамкасбларимизга китобдан фойдаланиш жараёни 
етарли даражада қулай бўлиши учун қисқа, лўнда ва халқчил сўзлар ҳамда 
иборалардан фойдаланишга ҳаракат қилинди.
Намуна сифатида келтирилган ҳужжатлар бу минимум ёки иш юритиш 
талабларининг ўртача даражасида тайёрланган, ушбу намуналардан фой-
даланар экансиз, ўз корхонангизнинг фаолият тури, иш хусусияти ҳамда 
мавжуд меҳнат қонунчилигида келтирилган қўшимча нормалардан келиб 
чиқиб, ушбу ҳужжатларни янада такомиллаштиришингиз мумкин.


541
Саидали Мухторалиев

Download 280,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish