Очиқ кон ишлари



Download 17,6 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,6 Kb.
#49819
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word


Очиқ кон ишлари
Ишлаб чиқаришнинг зарурий жадаллашувини ва самарадорлигини таъминлаш учун очиқ кон ишлари бўйича қабул қилинган қарорлар:
• “Мурунтов карьерини реконструкция қилиш, IV навбат” ТИА инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2011 йил 17 мартда карьернинг шимолий-шарқий бортида “КНК 270/3500” русумли тик қия конвейерли ЦОТ –руда комплекси қурилди ва фойдаланишга топширилди, бунда карьердаги кон-руда массасининг асосий қисми ташилади.
• Мавжуд ЦОТ комплекси, унинг карьеричи қисмини демонтаж қилиш ва янги трассаларда циклли оқимли технологиялар (ЦОТ) бўйича конвейер линияларини қуриш билан реконструкция қилинди.
• 2013 йилда Мурунтов карьерига кон массасини ташиш учун карьер кон транспорт техникасини модернизация қилиш дастури доирасида юк кўтариши 220 тонна бўлган 13 та катта-юкли автоағдаргичлар; портлатиш қудуқларини бурғилаш учун “СБШ-250” маркали 3 та бурғилаш дастгоҳлари харид қилинди ва фойдаланишга топширилди, шунингдек, маркаси “ЭКГ-20К”, завод рақами 1 ва 2 бўлган 2 та қудратли электр экскаватори харид қилинди.
• “Мурунтов конини ер остида қазишни ишлаб чиқиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди.
• “Мурунтов карьерини ишлаш, V навбат” ДТИА концептуал қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар тугалланди ва лойиҳанинг ДТИАсини лойиҳалаш учун топширқни ишлаб чиқиш бошланган.
Карьердаги кон ишлари амалдаги Мурунтов карьерини ишлаш, IV навбат лойиҳасига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Юзаси бўйича карьер ўлчамлари: узунлиги – 3.35 км, кенглиги – 2,5 км, чуқурлиги – 560 м.
2015 йилда Мурунтов ва Мутенбой карьерларини бирлаштириш режалаштирилмоқда, бунда карьер узунлиги 4, 27 км ни ташкил этади.
Чўмичининг ҳажми 8 м³ дан 21 м³ гача бўлган электр ва гидравлик экскаваторлар кон массасини қазиб олиш ва ортишда ишламоқда. 
Қоплама жинслар катта юкли (180-220 тонна юк кўтарувчи) карьер автоағдаргичлари билан циклли- оқимли технология комплексининг майдалаб-юкловчи пунктларигача ва кейин магистрал конвейер орқали 5-6 км масофадаги ташқи ағдармага ташилади. 
Чуқур карьерларни қазишда поғоналар мустаҳкамлигини, кон ишлари хавфсизлигини таъминлаш зарур. Ушбу масала карьер геомеханик хизмати томонидан кузатув усулида, шунингдек, карьер бортига (ён сиртига) ўрнатилган учта Дельта-Геон-02 сейсмостанциялардан – карьер диспетчерлик пункти, ЦОТ диспетчерлик пункти, “КНК” комплекси бошқаруви биносидан йиғилган ахборотлар таҳлили билан назорат қилинади. 
Комбинат, улкан карьер билан бир қаторда, Кокпатас конида жойлашган ва Довғистов кони билан бирга ягона хом ашё базасини ташкил этувчи 70 тадан иборат карьерлар гуруҳидан фойдаланади. Карьерларнинг бир қисми ишланган, ҳозирги вақтда 30 та карьердан фойдаланилмоқда.
Сарф-харажатларни қисқартириш ва кон ишлари технологияси таннархини пасайтириш бўйича зарурий чоралар қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилган:
- Довғистов конининг жанубий бортида КЮП қурилиши, бу ерда рудани ташиш масофаси бир томонга 1,2 км қисқарган; 
- рудани ўзи ағдаргичли саралашни таьминловчи кўчма мобил руда-назоратлаш станцияси (РНС) қурилиши; 
- Кокпатас ва Довғистов конлари карьерларида ўзағон (ўзувчи) зумпфлар ўрнатиш ва сув чиқариб ташловчи қурилмаларни қуриш.
Ҳар йили асосий жамғармаларни тиклаш учун техник қайта таьминлаш лойиҳалари амалга оширилади. 2013 йил августда чўмич сиғими 10 м³ бўлган 1 та “ЭКГ – 10” экскаватори олинган, 2014 йилда юк кўтариши 55 тонна бўлган БелАЗ автоағдаргичлардан 25 та, шунингдек бошқа йўл қурилиш техникалари сотиб олинган. 
Маржонбулоқ руда майдонининг сафдан чиқаётган қувватларини тўлдириш учун, МОСЦ техноген ётқизмаларини ишлашга жалб қилиш мақсадида такрорий қайта ишлаш учун МОСЦ ётиқ чиқиндиларини қазиш ва транспортда ташиш усулини аниқлаш бўйича ИТИ олиб борилмоқда. Ётиқ чиқиндиларини қазиш усули аниқланиши билан, уларни қайта ишлаш технологиясини аниқлаш учун намуна (проба) танлаб олинади.
Download 17,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish