Назорат саволлари n1



Download 25,34 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi25,34 Kb.
#127178
  1   2   3
Bog'liq
Жавоблар 1 Хамраев Жавохир


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ N1
ЖАВОБЛАР

  1. Фуқаролик жамиятини қурищ мамлакатимизнинг асосий стратегик пировард мақсади.

  2. Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг – юқори босқичи.

  3. Узб. Миллий тараққиётининг янги босқичида Фуқаролик жамиятининг щаклланиши ва ривожланищ стратегияси.

  4. Фанининг предмети, обьекти, мақсади, вазифалари.


1. Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг, бозор
иқтисодиѐтига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик
жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантириш бош стратегик мақсад
сифатида белгиланди. Шу каби жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб
турмушини, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъаналар ва
маънавиятимизни қайта тиклаши, шахс сифатида инсоннинг маънавий-
ахлоқий камол топишини таъминлай олиши эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг
«Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари» китобида шундай деб таъкидлайди:
«Биз учун фуқаролик жамияти - ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор
бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди,
аксинча, ѐрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари
тўла даражада рўѐбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда бошқа
одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни
эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади, бир-бирини
тўлдиради ва бир-бирини тақозо этади». 1
Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий мезонларидан бири -
бу унинг ҳуқуқий негизини яратишдан иборат бўлганлиги боис, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик
жамиятининг ҳуқуқий пойдеворини ўрнатишга, унинг асосий қоида ва
талабларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормаларининг ўз ифодасини топишига алоҳида эътибор берилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг
асосий қоида ва талабларини акс эттирувчи принципиал аҳамиятга эга бўлган
нормалар сифатида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига
хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва
фуқаролар олдида масъул эканлиги (2-модда), халқ давлат ҳокимиятининг
бирдан бир манбаи ҳисобланиши (7-модда), Ўзбекистон Республикаси давлат
ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши (11-модда), Ўзбекистон
Республикасида ижтимоий ҳаѐт сиѐсий институтлар, мафкуралар ва
фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳеч қайси мафкура
давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги (12-модда)
кабиларда фуқаролик жамиятининг асосий принципиал масалалари юридик
жиҳатдан мустаҳкамланганлигини кўришимиз мумкин.
2. ―Фуқаролик жамияти‖ ва ―ҳуқуқий давлат‖ тушунчаси биргаликда
XVIII асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаѐти ва фаолиятининг икки томони:
уларнинг шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиѐрий фаолияти жабҳаси ва
одамлар хулқ-атвори давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ
ҳокимияти жабҳаси шу тушунчалар билан ифодаланди.
Фуқаролик жамияти ҳокимиятнинг оқилоналиги ва одилоналиги, шахс
эркинлиги ва фаровонлиги ҳақидаги ғояларнинг ҳуқуқий устунлиги, ҳуқуқ ва
қонуннинг бирлиги, давлат ҳокимиятининг турли тармоқлари фаолиятини
ҳуқуқий чегаралаш ғоялари билан муштаракдир.
Етук фуқаролик жамиятисиз ҳуқуқий демократик давлат қуриш мумкин
эмас, чунки онгли эркин фуқароларгина кишилик жамиятининг энг оқилона
шаклларини яратишга қодирдирлар. Шундай қилиб, фуқаролик жамияти
эркин индивид ва марказлашган давлат хоҳиш-иродаси ўртасида боғловчи
бўғин ҳисобланса, давлатнинг вазифаси парчаланиш, тартибсизлик, танглик,
таназзулга қарши иш кўриш, эркин шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини
рўѐбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий мезонларидан бири -
бу унинг ҳуқуқий негизини яратишдан иборат бўлганлиги боис, биринчи
навбатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик
жамиятининг ҳуқуқий пойдеворини ўрнатишга, унинг асосий қоида ва
талабларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормаларининг ўз ифодасини топишига алоҳида эътибор берилди.

3. Барча фанлар қатори Фуқаролик жамияти фанининг ҳам ўзига ҳос
қонуниятлари, тушунчалари мавжуд. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши
ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2
гуруҳга ажратиш мумкин.
1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланишига доир
умумэътироф этилган қонуниятлар.
-мулкий муносабатларнинг қарор топиши ва ривожланиши;
-инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларининг реал ва амалда
таъминланиши;
-давлат ҳокимияти бошқарув органларининг номарказлашуви;
-жамиятнинг плюралистик ғоялар асосида ривожланишининг
устуворлиги;
-фуқароларнинг давлат бошқарувига оид қарорларни қабул қилишда
таъсири ва мавқеининг ошиб бориши;
-фуқаролик жамияти интитутларининг ижтимоий ҳаётидаги мавқеининг
ошиб бориши;
-фуқаровийлик ва фуқаро фаоллигининг жамият ҳаётига таъсирини
кучайиб бориши ва б.қ.

Download 25,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish