Наманган давлат университети Ахборот-ресурс маркази Электрон ахборот-ресурслари бўлими мудири С. Эркинова, Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлим мудири З. Отахановаларнинг 3 ой давомида бажарган ишларининг



Download 2,53 Mb.
Sana20.06.2022
Hajmi2,53 Mb.
#685167
Bog'liq
2021 yil 3 oylik xisobot


Наманган давлат университети Ахборот-ресурс маркази Электрон ахборот-ресурслари бўлими мудири С.Эркинова, Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлим мудири З.Отахановаларнинг 3 ой давомида бажарган ишларининг
ХИСОБОТИ

Ў збекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда. Шу аснода Наманган давлат университетида ҳам ушбу қарорлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан университет ректори С.Т.Турғунов ташаббуслари билан Ахборот-ресурс марказида “Универсал” ўқув зали ташкил этилиб 2021 йилнинг 25 январ кунидан эътиборан китобхон талабалар, магистрлар, докторантлар ҳамда ўқитувчилар фойдаланишлари учун топширилди. Ушбу ўқув зални адабиётлар сони жиҳатидан янада бойитиш мақсадида бир қатор факультет ўқитувчилари томонидан адабиётлар совға қилинди. Жумладан ректор С.Т.Турғунов томонидан ўзларининг муаллифликларидаги адабиётлар ҳамда бошқа бир қатор адабиётлар совға сифатида тақдим этилди. Улар қуйидагилардан иборат:


Дарслик – 4 дона
Ўқув қўлланма – 12 дона
Услубий қўлланма – 8 дона
Илмий (луғат) – 271 дона
Сиёсий – 36 дона
Бадиий – 18 дона
Альбом – 2 дона
Журнал – 21 дона
Диссертация – 2 дона
Автореферат – 68 дона.
Жами: 448 та сонда 354 та номда
“Универсал” ўқув залидаги умумий адабиётлар сони қуйидагича:
Дарслик – 644 дона
Ўқув қўлланма – 619 дона
Услубий қўлланма – 8 дона
Илмий (луғат) – 502 дона
Сиёсий – 86 дона
Бадиий – 158 дона
Маъруза – 3 дона
Альбом – 2 дона
Журнал – 21 дона
Диссертация – 2 дона
Автореферат – 68 дона.
Жами: 1671 та сонда, 903 та номда
Ушбу ўқув залига доимий тақдим этиладиган газеталар қуйидагилар:
“Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи”, “Правда востока”, “Учитель Узбекистана”, “Ҳуқуқ”, “Ўзбекистон овози”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Наманган хақиқати”, “Наманган садоси”, “Наманская правда”, “Оила ва жамият”.
Ўқув залдан йил давомида фойдаланган китобхонлар қуйидагича:
Талабалар (кундузги) – 27808 та
Сиртқи, Махсус сиртқи – 1342 та
Магистрлар – 1719 та
Профессор-ўқитувчилар – 3742 та
Техник ходимлар – 959 та
Бошқа китобхонлар – 1504
Жами: 15957 нафарни ташкил қилади.
Ўқув залдан йил давомида фойдаланганилган адабиётлар қуйидагича:
Дарслик – 12207 та
Ўқув қўлланма – 4722 та
Ўқув-услубий қўлланма – 3181 та
Илмий – 2980 та
Сиёсий – 2971 та
Бадиий адабиёт – 3537 та
Маъруза матни – 2739 та
Чет эт адабиёти – 737 та
Жами: 33074 тани ташкил қилади. Улардан 14856 таси ўзбек тили, 1911 таси рус тили, 15142 таси лотин имлосида, 1165 таси чет тилидаги адабиётларни ташкил қилади.
Ўқув залга ташриф буюрганларга хизмат кўрсатиш билан бир қаторда ўқув залда мавжуд компютерларга АТМ ходимлари билан биргаликда Компютер ҳамда Notebookларга система ўрнатиш ва баъзасини янгилаш ишларини олиб бормоқдамиз. Компютердан фойдаланувчи талабаларга Word, Excell, PowerPoint дастурларида ҳамда интернетдан фойдаланишларида доимий равишда яқиндан ёрдам бериб келмоқдамиз. Электрон адабиётларни янада кўпайтириш мақсадида кам сонли ҳамда янги келган адабиётларни сканер қилиниши ҳамда PDF электрон вариантини шаклланишини доимий назорат қиляпман. Ҳамда университетнинг “e-library.namdu.uz” сайтига доимий янги сканер қилинган адабиётларни ББК асосида жойлаб келмоқдаман. Ҳозирги кунга қадар сайтга жойланган электрон адабиётлар сони 15000 тага етказилди.
Йил давомида Н. Дўланов – та сонда, Н.Ариббаева --- та сонда, Д.Мухаммаджонов – та сонда, И.Махмудов – та сонда жами ---- сондаги адабиётларни электрон шакл
Ахборот-ресурс марказида китобхонларга хизмат кўрсатиш билан биргаликда турли тадбирлар ҳамда семинарлар ҳам доимий ташкил қилиб келинмоқда. Жумладан 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига атаб
Илмий-услубий ва Ахборот-маълумот бўлими ва бир қатор факультетлар талабалари билан биргаликда “Менинг армиям – менинг фахрим” номли китоб кўргазмаси ташкил қилдик.
26 январ куни Иқтисодиёт факултети ва Биотехнология факултети талабалари билан биргаликда “Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон балки жаҳон миқёсида катта хурмат обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан сиёсатчи ва давлат арбоби” номли китоб кўргазмаси ҳамда бир қатор видиолавҳалар талабаларга қўйиб эшиттирилди.
1 феврал куни Иқтисодиёт факультети декани Р.Имомов ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари З.Абдуллаев бошчилигида “IT-PARK” Наманган ҳудудий филиали директори Мухаммадали Убайдуллаев билан семинар-тренинг ташкил этилди. Бунда Иқтисодиёт, Туризм, Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш йўналишлари талабалари ҳамда магистрлари иштирок этишди. М.Убайдуллаев Наманган давлат университетида яратилган қулай шарт-шароитдан унумли фойдаланиш зарурлигини, янги иш фаолиятини бошлаган Ахборот-ресурс маркази талабаларга катта имконият эканлигини алоҳида таъкидлади ҳамда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
2 февраль куни “Универсал” ўқув залига Ахборот-кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими мудири Э.Якуббаева, Электрон ахборот-ресурслари бўлими Етакчи мутахассиси Д.Убайдуллаева, Н.Абдужабборова ҳамда О.Фозиловалар ташриф буюриб факультет ўқитувчилари томонидан совға қилинган адабиётларга илмий ҳамда техник ишлов беришда ва электрон рўйхатини шакллантиришда яқиндан ёрдам беришди.
8 февраль куни Биотехнология факультети талабалари билан биргаликда шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий шоирларнинг султони” деб номланган китоб кўргазмаси ташкил қилдик.
12 февраль куни Иқтисодиёт, Биотехнология ва Санъатшунослик факультетлари талабалари билан биргаликда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишлаб “Бобур ижодининг олмос жилолари” деб номланган китоб кўргазмаси ҳамда тадбир ташкил қилдик. Бунда бир қатор талабалар Бобур ғазалларидан айтиб эшиттиришди.
1 2 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Наманган давлат университетига ташриф буюриб ўқув жараёнлари, талабаларга яратилган шароитлар билан танишди. Университетда янги ташкил этилган универсал ахборот-ресурс марказида талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат жараёнида А.Тошқулов талабаларга “Билим олишда сохталикдан қочиш зарур, билим фундаментал бўлиши керак” – дея таъкидлади.
2 4 февраль куни Иқтисодиёт факультети 1-босқич Иқтисодиёт йўналиши талабаларининг ота-оналари ахборот-ресурс марказида бўлишди ва талабаларга яратилган шароитларни кўриб хурсанд бўлдилар.

3 март куни Наманган давлат университетидаги таълим жараёнини ўрганиш мақсадида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспексияси раҳбари У.Н.Ташкенбаев Ахборот-ресурс марказига ташриф буюрди ҳамда марказда мавжуд шароитлар билан танишиб Электрон ахборот-ресурслари бўлими мудири С.Эркинова билан Электрон адабиётлар ва улардан қандай фойдаланиш ҳақида суҳбат ўтказди.


Иқтисодиёт ва Биотехнология факултети талабалари учун Ахборот ва мураббийлик соатлари Универсал ўқув залда ташкил қилинмоқда. Жумладан 4 март куни ИҚТ-АУ-20, ТУР-АУ-20, МХТ-АУ-20, БИО-СУ-19, БИО-БУ-19 гуруҳ талабаларига “Оналар оёғи остида жаннат” мавзусидаги семинар ўтказилди.
1 1 март куни Иқтисодиёт факултети ИҚТ-АУ-19, ТУР-АУ-19, ТУР-БУ-19 гуруҳ талабаларига “Наврўз” мавзусида Ахборот ва мураббийлик соати ташкил қилинди.

1 2 март куни ўқув залда Докторантлар учун семинар тренинг бўлиб ўтди. Семинарни илмий тадқиқот ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Р.Жалолов, Илмий кенгаш котиби Ш.Хўжамқулова ҳамда илмий котиб К.Абдуллаевлар ташкиллаштиришди.


Шу куни Наманган шаҳар ХТБга қарашли 18-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўқув залга ташриф буюриб китобхонлар учун яратилган шароитлар билан танишишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
13 март куни бутун юртимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди. Ушбу эзгу юмушда Ахборот-ресурс маркази ходимлари билан биргаликда фаол иштирок этдик.
17 март куни Чуст тумани ХТБга қарашли 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари Мунира Абдураҳмонова ҳамда Алишер Аҳмедовлар
11-синф ўқувчилари билан биргаликда Ахборот-ресурс марказига ташриф буюриб бу ерда яратилган шароитлар ҳақида керакли маълумотларга эга бўлишди.
1 8 март куни Ахборот-ресурс марказида университет ректори С.Т.Турғунов ташаббуси билан илмий соҳада фаолият юритаётган илмий кенгаш аъзолари, докторантлар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ва уларнинг илмий рахбарлари бўлган бир қатор университетининг профессор-ўқитувчиларига семинар ташкил қилинди. Унда профессор С.Турғунов томонидан диссертация ҳамда авторефератларни расмийлаштириш, уларга қўйилган янги талаблар, низомлар, илмий ишларни ёритиб бериш, семинарларни ўтказиш, ҳимояларни ташкил қилиш борасида тушунчалар берилди. Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар.
2 5 март куни Биотехнология факультети Зоинженерия ва Биология йўналиши ЗОИ-АУ-19, БИО-АУ-18 гуруҳ талабаларига “Ўзбекистон умумий уйимиз” мавзусида семинар ўтказилди.
3 0 март куни Наманган давлат университети қошидаги 1-Академик лицей талабалари ташриф буюришди ва Ахборот-ресурс марказининг барча ўқув заллари ҳақида маълумотлар олишди.
1 апрель куни “Универсал” ўқув залида Биотехнология факультети
ЗОИ-АУ-18, БИО-АУ-18 гуруҳ талабалари учун Элга хизмат – олий химмат мавзусида Ахборот ва мураббийлик соати ташкил қилинди.
“Универсал” ўқув залида ЎзЛиДеП Халқ депутатлари, туман-шаҳар Кенгаши депутатлари учун доимий ўқув жараёнлари ташкил қилиб келинмоқда. Жумладан 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминстрацияси ҳодими, юридик фанлар доктори, профессор Худойбердиев Aхрор Қосималиевич партия фаоллари ва Халқ дупутатлари, туман-шаҳар депутатларига бугунги ислоҳотлар, давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларида ва мамлакат ривожида партиятинг тутган ўрни ҳақида нутқ сўзладилар.
8 апрель куни Уральский факультет Даволаш иши 201 гуруҳ талабалари гуруҳ рахбари Раъно Юнусовна Инотуллаева билан биргаликда ўқув зали билан танишиш учун ташриф буюришди. Ташриф чоғида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди ҳамда ўзларининг фикр мулоҳазаларини баён қилишди.
2 021 йил 9 апрель куни Наманган давлат университети Ахборот-ресурс маркази “Универсал” ўқув залида Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишлаб “Амир Темур - буюк саркарда ва адолатли подшоҳ” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирни Иқтисодиёт факультети декани Р.Имомов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари З.Абдуллаев, Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Б. Ўринов, АРМ директори О.Хусанов, Хорижий ахборот кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлими мудири З.Отаханова, Электрон ахборот ресурслари бўлими мудири С.Эркиновалар ташкиллаштирди. Тадбирда Иқтисодиёт факультети талабалари иштирок этишди. Ташкил этилган тадбирда Б.Ўринов ва Ижтимоий фанлар кафедра мудири Н.Ғофуровлар ўзларининг маърузаларида “Амир Темур авваламбор мамлакатда давлат тизимини мустаҳкамлаш, бошқаришдаги тартиб-интизом, қонунчиликни кучайтириш, савдо-сотиқ, ҳунармандчиликни кенгайтиришга имконият яратиш, солиқларни тартибга солиш, мамлакат ҳимоясини таъминлаш йўлида қўшиннинг қудратини ошириш кабиларга катта эътибор берди. Жангу жадалларда мағлубият кўрмаган Амир Темур “Ким қудратимизга шубҳа қилса, биз қурдирган иморатларга боқсин” дея бежизга таъкидламаган. Зеро, Амир Темур ҳукмронлиги бунёд этилган ҳайбатли меъморий обида ва бинолар ҳануз ўз салобатини йўқотмаган”– дея таъкидлашди.
Иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Ф.Муродхўжаева - Амир Темур бетакрор давлат бошқаруви доно ва оқил сиёсати маҳсули “Темур тузуклар”ни авлодларга мерос қолдиргани, ўзбек миллий анъана ва қадриятларини тиклаган маданият ва маърифат ҳомийси, кучли сиёсатчи сифатида жаҳоннинг етук саркардалари қаторида эканлигини эътироф этди.
Факультет талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди, бир сўз билан айтганда тадбир иштирокчиларининг соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳақидаги билим ва кўникмалари янада бойиди.
21 апрель куни компютер дастурчилигига қизиқувчи иқтидорли талаба-ёшларни аниқлаш мақсадида “Дастурлаш чемпианати” ўтказилди.
22 апрель куни Наманган давлат университети Юридик факультетининг “Ёш ҳуқуқ тарғиботчилари” клуби аъзолари томонидан Иқтисодиёт факультети талабалари учун “Янги Ўзбекистон: ёшларга оид ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар тренинг давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари ва ёшларга яратиб борилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Қизғин савол жавобларда фаол иштирок этган бир қатор талабалар тақдирландилар.
31 август куни Наманган давлат университетида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан янги объектларни фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу кун университетда жойлашган замонавий Ахборот-ресурс марказининг “Универсал” ўқув зали, IT-PARK, очиқ табиатдаги “Релаксацион” марказларини очилиш маросими бўлиб ўтди. Иштирокчиларга ушбу марказлар таништирилиб, унинг мақсад ва в азифалари тушунтириб ўтилди.
6 сентабрьдан янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан барча йўналиш 1 курс талабалари хафта давомида “Универсал” ўқув залига ташриф буюриришди. Ўқув залда яратилган имкониятлар ҳамда шароитлар билан яқиндан таништирдик.
2 4 сентябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм Наманган давлат университетига ташриф буюрди. Ахборот-ресурс марказида "Access" дастури бўйича мунозаралари суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида элчи 2022-йил ёз ойида "Аccесс" талабалари учун ёзги лагер бўлиши ҳақида маълум қилди.
6 октабрь куни Наманган давлат университетида Erasmus+ дастури лойиҳаларининг фаолияти, олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар билан танишиш мақсадида Erasmus+ Миллий идора вакили Қудратхон Баҳодиров ва миллий эксперт Пўлатхон Лутфуллаев иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат талабалар ва профессор ўқитувчилар иштирокида қизғин савол жавобларга бой тарзда ўтди.
7 октабрь куни Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан Наманган давлат университетига ташриф буюрди. Ташриф мобайнида Университетнинг “Универсал” ўқув залида Шарлотта хоним талаба ёшлар билан учрашди ва улар билан қизғин савол-жавоб ўтказишди ҳамда бир қатор талабаларга ўзлари олиб келган совғаларни тақдим қилишди. Ташриф сўнгида Шарлотта Адриан Наманган давлат университетининг илмий салоҳиятини юқори баҳолаганлигини айтди.
О лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан “Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида ўтказилаётган 10 нафар аъзодан иборат "Тарғибот поезди" гуруҳи Наманган давлат университетига ташриф буюришди. Ташриф чоғида улар университетда ташкил этилган замонавий Ахборот ресурс маркази яъни “Универсал” ўқув зал фаолияти билан ҳам танишдилар.
Ў қув залимизда 20 сентабрь куни “Сайлов-2021: Келажагинг учун овоз бер” шиори остида Ёшлар форуми доирасида "Сайлов билимдонлари" интеллектуал ўйини ўтказилди. Интеллектуал ўйинда Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-технология институтининг жамоалари иштирок этишди.


Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари
билан ишлаш бўлим мудири: З.Отаханова


Электрон ахборот-ресурслари бўлими мудири: С.Эркинова
Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish