Microsoft power point дастурида ўйинлар яратиш технологияси



Download 3,24 Mb.
bet1/2
Sana08.07.2022
Hajmi3,24 Mb.
#758605
  1   2
Bog'liq
PP animatsiya


MS POWER POINT ДАСТУРИДА ЎЙИНЛАР ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


MICROSOFT POWER POINT ДАСТУРИДА ЎЙИНЛАР ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


Биз ўйинлар яратишда POWER POINT дастурининг анимация триггерлари деб аталувчи имкониятидан фойдаланамиз.


Анимация Триггерлари -- танланган махсус элементларни (расм, ёзув, белги) босиш орқали бирор анимацияни ишга туширувчи воситалардир. Бу элементлар устида сичқонча босиладиган бўлса, яъни шу элемент танланса, олдиндан ўргатилган анимация эффекти ишга тушади.
Триггерлар фойдаланилганда, объектларни ўз номлари билан сақлаб қўйилиши мақсадга мувофик. Масалан, олма суратини olma деб сақлаб қўйинг. Шунда сиз қайси айнан қайси элементга қандай триггер ўрнатганингизни адаштирмайсиз.
Аниқ ўйинлар мисолида триггерларидан фойдаланиб ўйинлар яратиш технологиясини кўриб чиқамиз.

  1. “Ортиқчасини топ” ўйини

Бу ўйин мантиқий фикрлашни ривожлантиришга мўлжалланган бўлиб, одатда интеллектуал коэффициент (IQ)ни аниқловчи тестлар таркибига киради.
Дастлаб бўш презентацияга юқоридан ўйин номи, кейин эса мантиқий қаторда биттаси ортикча бўлган 4 та суратни жойлаштирамиз.
Агар фойдаланувчи тўғри жавобни танласа, у доира шаклига келиб тушади ва экранга «Топдинг! Баракалла!» ёзуви чиқади. Агар нотўғри жавоб танланса, расм “йўқ” дегандек, чайқалиб жойида тураверади. Бу эса фойдаланувчига тўғри жавобни топиш имконияти берилади.

Ўйинни интерактивлигини таъминлаш мақсадида триггерлардан фойдаланамиз. Бунда 4 та суратнинг ҳар бирига анимация ўрнатамиз. Бунинг учун суратлардан бирини танлаб олиб, масалан, олма суратини, Power Point нинг «Показ слайдов» менюсидан «Настройка анимации» буйруғини танлаймиз. Натижада олма сурати белгиланган ҳолатда экраннинг ўнг томонида ««Настройка анимации» ойнаси ҳосил бўлади.

Кейин белгиланган объект олма суратига анимация ўрнатамиз. Бунинг учун «Добавить эффект» пунктини босиб, “Выделение” (“Ажратиб кўрсатиш”) эффектининг «Вращение» (Айланиш) анимациясини танлаймиз.



Юқоридаги эффект ўрнатилганда барча нотўғри жавоблар (олма, банан, гилос) танланса, «Йўқ, тополмадинг» дегандек сурат жойида айланиб тураверади.


Энди эса триггер ўрнатамиз. Бунинг учун объект номи (олма) ёзилган қатор охирида жойлашган белги (v) устида сичконча тугмасини босамиз (расмда белги стрелка билан кўрсатилмоқда).

Натижада экранда янги меню очилади. Бу меню қуйидагича кўринишга эга:

Бу ойнада “запускать шелчком” танланиган. Бу эса “объект сичқончани босиш орқали ишга туширилади”, деган маънони билдиради. Кейин “Время” сатрини танлаймиз. Натижада экранда қуйида ойна очилади:

Бу ерда “Переключатели” пунктини танлаймиз, шунда маскур ойначада яна 2 та меню пайдо бўлади:



Биз 2-чи меню (начать выполнение при щелчке)ни танлаймиз. Натижада ҳодисанинг таъсир этиш объектлари рўйхати пайдо бўлади. Бу рўйхатдан керакли объектни, масалан, олмани танлаймиз.

Ва ОК босилади. Натижада олма сурати устида сичқонча босилса, у ҳаракатга келиб айлана бошлайди. Худди шу тартибда гилос ва банан учун ҳам шундай эффектларни ўрнатамиз.

Энди эса тўғри жавобга триггер ўрнатамиз. Бунинг учун қуш суратини танлаб оламиз. Уни айлана ичига келиб тушишини таъминлаш мақсадида “Добавить эффект” тугмасини босиб ундан “Пути перемещения”, ундан «нарисовать пользовательский путь» ва «линия» танланади.

Натижада экранда стрелка ҳосил булади, биз бу стрелкани айлана ўртасига олиб борамиз.

Қуш сурати айлананинг орқа фонида қолиб кетмаслиги учун унинг жойлашиш тартибини аниқлаштирамиз. Бунинг учун қуш сурати устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил булган менюдан аввал “порядок” (тартиб) ни танлаб сўнгра, ундаги менюдан “на передний план” ни танлаймиз.

Энди эса “қуш” объектига триггер ўрнатамиз. Юқорида бу амални бажардик, такрорламаймиз.

Натижада қуш туғри жавоб танланса, у ҳаракатга келиб, айлана ичига тушади. Тўғри жавобни топган фойдаланувчини рағбатлантирш мақсадида “Топдинг, баракалла” ёзувини экранга чиқаришни режалаштирган эдик. Энди бу ёзувга анимация ўрнатамиз. Юқоридагилардан фарқи шуки, бу объект сичқонча тугмаси босилганда эмас балки, “қуш” босилсагина ишга тушиши керак. Шунинг учун унга аввал анимация ўрнатамиз, яъни, “Вход” – “Появление с увеличением” (катталашиб экранга кириб келиш) эффектини ўрнатиб, триггер ўрнатаётганда “Запускать после предыдущего” (олдингисидан кейин ишга тушириш) пункти танланади.



“Переключатели” пунктининг “Начать выполнение эффекта при щелчке» сатрида очиладиган рўйхатда «қуш» элементи танланади. Чунки бу “Топдинг, Баракалла” ёзуви тўғри жавоб “қуш” танлансагина ишга тушиши керак.

Худди шу ойнанинг эффекти бўлимида бу ёзув чиққандан сўнг қарсаклар овози чалинишини таъминлаш мақсадида “Звук” бўлимидан “Аплодисменты» танланиб, ОК ни босиш керак.

Натижада тўғри жавоб танланса, қушча айланага келиб тушади. Ва экранга «Топдинг, баракалла” ёзуви чиқиб, қарсаклар чалинади.

Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish