Мен таъзим қиламан она халқимга



Download 25,01 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi25,01 Kb.
#142270
Bog'liq
A.Oripov tadbir ssenariysi


Мен таъзим қиламан она халқимга “ номли тадбир ссенарийси


Юртим, сенга шеър битдим бу кун,
Қиёсингни топмадим асло.
Шоирлар бор, ўз юртин бутун —
Олам аро атаган танҳо.
Улар шеъри учди кўп йироқ,
Қанотида кумуш диёри,
Бир ўлка бор дунёда, бироқ
Битилмаган достондир бори:
Фақат ожиз қаламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.



Aссалому алайкум, азиз устозлар, ҳурматли меҳмонлар ва қадрли шэърият ихлосмандлари.
Она-юртни куйламоқ ҳар бир ижодкор учун улуғ саодат.. Бундай шараф ҳамма ижодкорга ҳам насиб этавермайди. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг шеърларини ёд олмаган, сўзи куй-қўшиққа кўчганда юракдан тингламаган бирорта юртдошимиз топилмаса керак. Мана бугун ҳам биз улугъ шоирни ёд этиш мақсадида ушбу даврага йиғилдик. Халқ куйчиси, ватаннинг садоқатли фарзанди, шоир Aбдулла Орипов шэъриятига бағишланган “ Мен таъзим қиламан она халқимга “ номли маънавий-марифий кечамизни очиб бериш учун сўзни НДКИ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Назаров Жамолиддин Тошқуловичга берамиз.
_________________________________________________________


Абдулла Орипов шеърияти, халқ ва адабиётшунослик бир овоздан эътироф этганидек, ўзбек поэзиясида муҳим ўринга, катта салмоққа эга бўлган шеъриятдир. Унинг шеъриятидаги халқ қалбига яқинлик, халқ дилидаги қувонч ва шодлик, армон ва дардларни топиб сўйлаш, инсоннинг рангин туйғуларини рассомона кўз билан илғаб, мусиқий мисраларда ифодалаш, унинг шеъриятидаги бадиий ҳаққоният уйғунлиги – шоир шеърларининг такрорланмас, ўзига хос хусусиятларидандир. Эндиги сўз навбати Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси Навоий вилоят бўлими раҳбари Баҳриддин Садриддинов.


Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.

Нечун ватан, дея еру осмонин,
Муқаддас атайман, атайман танҳо.



Навбат “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”. Видеоролик намойиши га


Қани айт, мақсадинг нимадир сенинг,
Нега тилкалайсан бағримни, оҳанг,
Нечун керак бўлди сенга кўз ёшим,
Нечун керак, рубоб, сенга шунча ғам!  


Эшилиб, тўлғаниб ингранади куй,
Қайлардан келмоқда бу оҳу фарёд.
Ким у йиғлаётган, Навоиймикин,
Ва ё май куйчиси Ҳайёммикин, дод!  


Бас, етар, чолғучи, бас қил созингни,
Бас, етар, кўксимга урмагил ханжар,
Наҳотки дунёда шунча ғам бордир...
Aгар шу «Муножот» рост бўлса агар.  


Aгар алдамаса шу совуқ симлар,
Гар шул эшитганим бўлмаса рўё.
Сен бешик эмассан, дорсан, табиат,
Сен она эмассан, жаллодсан, дунё!  


Эшилиб, тўлғаниб ингранади куй,
Aсрлар ғамини сўйлар «Муножот».
Куйи шундай бўлса, ғамнинг ўзига
Қандай чидай олган экан одамзод!


Мушоира. АРМ ходимлари томонидан Абдулла Орипов шеърларидан намуналар


Китоблар замон тўлқинларида сузувчи ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан-авлодларга авайлаб элтувчи тафаккур кемаларидир. Сизни ушбу тафаккур сарчашмалари билан таништириш учун навбат янги китоблар тақдимотига.

Янги китоблар тақдимоти. АРМ бўлим бошлиқлари.



Соҳир табиатнинг собир ғамкаши,
Кетманг, то оҳулар ютмасин оғу.
“Ўзи минг йилларким қўшиқ серқайғу..”
Қўйинг, у энди ҳеч чекмасин ёҳу!

Кетманг сиз, то ҳайрат безабон қолиб,
Ҳасратга эса тил битмасин бийрон,
Шоир ўз халқининг тоза иймони,
Кетманг, то бепаноҳ қолмасин иймон.

Буюклар ҳамиша инсонлар қалбида яшайди. Ўзбек шэъриятининг забардаст вакили, халқ суйган ижодкор Aбдулла Орипов ҳам ўз номини асарлари орқали қалбларга муҳрлаган инсонлар қаторидадир. Қанча даврлар, замонлар ошмасин улугъ шоир Aбдулла Орипов номи ҳамиша барҳаётдир.
Бугунги бадиий, маънавий-марифий кечамиз ўз ниҳоясига етди. Қисқа фурсатларда сизга илинганларимиз сиз азизларга манзур бўлган бўлса биз бундан бениҳоя хурсандмиз. Эътиборингиз учун раҳмат. Саломат бўлинг.
Download 25,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish