Mehribon ona ey ona, ey ona, mehribon ona Kech kelsam meni kutgan, Sog'inib g'amlar yutgan, Ko'ksiga boshim qo'ysam Darrov g'amin unutgan



Download 477 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi477 Kb.
#115762
Bog'liq
Ohunjon Madaliyev


MEHRIBON ONA Ey ona, ey ona, mehribon ona... Kech kelsam meni kutgan, Sog'inib g'amlar yutgan, Ko'ksiga boshim qo'ysam Darrov g'amin unutgan. Onajon kulib yursang, Qayg'udan yiroq yursang, Ko'nglim qo'shiq istaydi, Yurak qayg'u bilmaydi. Onasi bor odamlar Hech qachon qarimaydi. Koshonam o'zing deyman, Yagonang o'zing deyman, Atrofimda har kuni Parvonam o'zim deyman. Onajon kulib yursang, Qayg'udan yiroq yursang, Ko'nglim qo'shiq istaydi, Yurak qayg'u bilmaydi. Onasi bor odamlar Hech qachon qarimaydi.


<<Юлдуз>>ликни даъво қилмаган ҳофиз Маърифат гулшани Ривоятлардан бирида айтилишича, азалда Аллоҳ Одамни яратиш ниятини бошқа яратиқларга маълум қилибди. Бутун борлиқ ичра мукаррам бўлиши тақдир этилган Ҳазрати Инсонга дахлдор бўлиш умидида барча унсурлар бош кўтаришибди. «Одамни мендан яратгин» деб, ҳар бири ўз афзалликларини айтиб, мақтанишга тушишибди. Фақат Тупроқ бу мунозарага қўшилмабди. «Мен оёқ остидаман, ҳаммадан пастдаман. Мақтанишга арзигулик бирор сифатим йўқ« деганича, бир чеккада қимтиниб турибди. Шунда Аллоҳга унинг камтарлиги маъқул келибди ва Одамни Тупроқдан яратибди. Албатта, олишнинг бериши ҳам бор – умрини яшаб бўлган киши жон омонатини Аллоҳга, тан омонатини яна Тупроққа топширади. Қаерда, қанча ва қай тарзда яшаганимиз билан, ҳаммамизнинг борар еримиз бир, демакки, барчамиз баробармиз. Фақат фозил инсонларгина буни юрагидан ҳис қилиб яшайди. Одамзотнинг асли тупроқдан яратилган эканки, ундаги фазилатларнинг энг аввали ҳам камтарлик, хоксорликдир. Минг йилликлар мобайнида одамзот ўзгариб, унинг шахсиятида баъзан ижобий хислатлар, баъзан салбий хусусиятлар етакчилик қилиб келаётир. Бироқ фақат асл Инсонлардагина ўша илк фазилат ҳамиша сақланиб қолган. Мана шундай фазилат соҳибларидан бири Охунжон МАДАЛИЕВ эди. Унинг қўшиқлари, овози, хатти-ҳаракатлари, сўзлари, қўйингки, бутун борлиғи мана шу хоксорлик ва самимийлик билан йўғрилганди. Уни ҳар ким ҳар хил оҳанг билан, аммо барча бирдай – «Охун» деб атар, ўзи бўлса ҳаммага доимо «Лаббай!» деб жавоб берар, доимо қўли кўксида эди. Ортиқча дабдабага берилмади, ўзига бино қўймади, «юлдуз»ликни даъво қилмади, беш кунлик умрини халқ орасида оддийгина яшаб ўтди. Оддийлик – буюкликнинг бир кўриниши эканлигини бу ҳофиз қисқагина, камтаргина ва самимий ҳаёт йўли орқали яна бир бора исбот этди. Халқини қалбидан севди, қалбидан чиқариб куйлади ва халқининг қалбидан мангу жой олди. Охун саҳнада ҳам асл фазилатларини камтарона намойиш эта билди: бирор марта бўлсин ўзи ёки қўшиғи ҳақида осмондан келиб гапиргани, ортиқча баҳолагани йўқ. Зероки, ҳофиз руҳиятидаги фазилатлар унинг қўшиқларига ҳам кўчган. Охуннинг саҳнадаги ижроси – ҳофиз қалби билан мухлислари қалбларининг дийдорлашуви эди. У ҳамиша тингловчилари қалбини ҳис этиб турар, шунинг учун ҳам мухлисларининг дил эҳтиёжларига муносиб қўшиқларни дилидан чиқариб куйларди. Охун ўз тингловчиларининг диди олдидаги масъулиятини чуқур ҳис этар, шу сабабдан бўлса керак, савияси «бундайроқ« қўшиқ айтмасди. Қўшиқ учун матн танлашга алоҳида эътибор билан ёндашар, ҳар бир шеър мазмунини аввало ўз юрагидан ўтказиб, шунга яраша куй танлар эди. Бу борада унинг аксарият қўшиқлари матни Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Сайёра Тўйчиева каби истеъдодли шоирлар қаламига мансублиги, айримлари эса ҳали кенг халқ оммасига маълум бўлмаган шоирларнинг танилишга муносиб шеърлари эканлигини эслаш кифоядир. Охун ҳар сафар ижро олдидан шеър матни муаллифини, куй муаллифини алоҳида эҳтиром билан таъкидлаб ўтарди. Бақириб-чақириб куйламасди... Саҳна маданияти, томошабин ва тингловчилар олдида ўзини тутиш одоби ҳақида гап кетганида, менинг кўз олдимда беихтиёр Охуннинг сиймоси гавдаланаверади. Бирор марта унинг ўзини кўрсатиш мақсадида ортиқча ҳаракат қилгани ёки жазавага тушиб, бақириб-чақириб куйлаганини эслай олмаймиз. У қўшиқ тинглаш учун келган мухлисларини қаттиқ ҳурмат қиларди, шунинг учун бемаъни қилиқлару қийқириқлар унга бегона эди. Охунжон Мадалиев «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонига сазовор бўлганди. Ҳақиқатан ҳам, у ўз Ватанига, халқига чин дилдан хизмат қилди. У она халқининг ҳофизи эди. Охуннинг овозида қандайдир бир дард бор эди. Менга қолса, бу – халқ дарди, дер эдим. Унинг аксарият қўшиқларида ҳам маҳзунлик, армон оҳанги устунроқ эди. Айтиш мумкинки, Охун халқ кўнглини куйга солган АРМОН КУЙЧИСИ эди. Шунинг учунми, ўзи ҳам, бирданига халқ армонига айланиб, боқий дунёга йўл олди. «… Гап-сўзларимиз билан ўз тақдиримизни яратамиз» Машҳур рус шоири Сергей Есенин бир пайтлари яна бир соҳир қалам соҳиби Евгений Евтушенкога қуйидаги мазмунда маслаҳат берган экан: «Шеърларингизда ўз ўлимингиз ҳақида кўп ёзаверманг, оптимист бўлинг. Ҳамиша эсингизда бўлсин: биз ўз ижодимиз, гап-сўзларимиз ва хатти-ҳаракатларимиз билан ўз тақдиримизни яратамиз». Негадир Муҳаммад Юсуф, Шавкат Раҳмон, Аъзам Ўктам каби шоирларимизнинг шу руҳдаги шеърларини ўқиганимизда ёки Нуриддин Ҳайдаров, Муҳриддин Холиқов, Охунжон Мадалиев сингари ҳофизларимизнинг шунга яқин маънодаги қўшиқларини тинглаганимизда, ҳаммамизнинг хаёлимиздан бир гап ўтади: «Раҳматли, эрта кетишини кўнгли сезган экан-да!» Чиндан ҳам, Охуннинг кўпгина қўшиқларида ўзининг эрта вафот этиши ҳақида башорат бордек гўё. Ўзбекнинг севимли фарзанди бўлган бу ардоқли ҳофиз бир қўшиғида: «Кетаман йиғлатиб онамни...» деганди. Фаришталар «омин» деган эканми, у онасини – она халқини йиғлатиб кетди... «Нетай, Тупроқ севмиш мени...» Ҳа, одамзотнинг ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам Тупроқдадир. Мана шу икки оралиқдаги йўл эса умр дейилар экан. Умрнинг узун-қисқалиги унинг қанча муддат давом этганлиги билан эмас, балки бош¬қалар ҳаётида, юрагида қандай из қолдирганлиги билан ўлчанади. Зеро, фалон йил дегани ким учундир ўта қисқа туйилса-да, Тупроқ учун бу ўта узоқ муддатли айрилиқ бўлиши мумкин. Охун яна бир қўшиғида буни: «Нетай, Тупроқ севмиш мени», дея ифодалаганди. Ҳа, буюк умрини камтарона яшаб бўлиб, Охун ўз ибтидосига – Тупроққа қайтди. Тупроқ узоқ дош бера олмади бу фироққа – Асл Инсон умрига... Муаллиф: Ҳамидбек ЮСУПОВ
Ҳабибахон Мадалиева: «Мен бахтли аёлман!» Эл ардоғида бўлган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Охунжон Мадалиев дунёдан ўтганига ўн йилдан ошди. Аммо ҳали-ҳануз элимиз унинг қўшиқларини севиб, соғиниб тингламоқда. Халқ ардоқли ҳофизни унутгани йўқ. Охунжоннинг ўзи айтганидек, «Унутмоқ осонмас бизларни»… Фарғонага сафаримиз чоғида яна Охунжоннинг қабрини зиёрат қилдик. Раҳматлининг уйига ташриф буюрдик. Аёли Ҳабибахон ва унинг фарзандлари билан суҳбатлашдик. - Ҳабибахон, мана, орадан шунча вақт ўтди. Аёл бошингиз билан рўзғор ташвишлари, қолаверса, фар­зандлар тарбияси, уларни уйли-жойли қилиш масъулияти сизни шошириб қўймадими? - Тўғри айтасиз, эридан барвақт жудо бўлиш ҳар қандай аёлга оғир. Таниқли инсоннинг, санъаткорнинг аёлига икки карра қийин бўларкан. Билган-билмаган бор, «Қани, нима қиларкан?», деб хато қилишингни пойлайдиганлар бўларкан. Аллоҳга шукр, мени ёл­ғизлатиб қўйишмади, рўзғор ташвишларини ҳам ўзимнинг гарданимга юклаб қўйишмади. Хабарингиз бор, Охунжон акам тириклигида ҳамма ташкилий ишларни бажариб юрадиган, эндиги тил билан айтганда, у кишининг продюсерлари бўлган Шерали акам сиз айтган ҳамма ҳолатларни ҳисобга олиб, оиласи билан бизникига кўчиб келган эди. Қиличбекнинг дадаси бошлаган барча ишларни Шерали акам давом эттираяптилар. Уй-рўзғор ишлари, бозор-ўчар ишларига биз аралашмаймиз. Қолаверса, Қиличбек ҳам катта йигит бўлиб қолди. Айтганча, Қиличбекка ҳам Шерали акамнинг ўзлари продюсерлик қилаяптилар. - Охунжоннинг шогирдлари жуда кўп эди. Шулар орасида ҳали-ҳануз оилангиздан хабар олиб турганлари ҳам борми? - Садоқатли шогирдлари жуда кўп. Ўзимизнинг уйимизда улғайган Рафиқжон, Дилшодбек деган шогирдларини ўзлари ҳам яхши кўрардилар. Улар доимо биздан хабар олиб туришади. Абдужалил Қўқоновдан миннатдормиз. Баҳодир Мамажонов, Раҳматилла Юсуповлар ҳам узоқлашиб кетганлари йўқ. Қолган шогирдлари ҳам тўйларимизда, маъракаларимизда бош-қош бўлиб туришади. - Ҳабибахон, сиз билан ўн йил олдин қилган суҳбатимизда айтиб бергансиз, муштарийларимиз билишади, сиз тиббиёт ходими, ҳамшира бўлгансиз. Охунжон билан танишиб қолишингиз ҳам касалхонада бўлган. Айтинг-чи, касбингизни давом эттирдингизми? - Охунжон акам борликларида ишлардим. Аммо у киши дунёдан ўтганларидан кейин кўчага чиқишни истамай қолдим, касалхонага бориб ишлашни ўзимга эп кўрмадим. Одамларнинг гап-сўзига ўрин қолдирмадим. Ўзимни фарзанд­ларимнинг тарбиясига бағишладим. - Ҳабибахон, фарзандларингиз — катта давлатингиз. Қизла­рингиз бахтли хонадонларнинг бекалари бў­либ, фаровон яшашаяпти. Қолаверса, Қиличбек отасининг изини босиб, таниқлигина санъаткор бўлиб қолди. Келинг, фарзандларингиз ҳақида гаплашайлик! - Ҳақиқатдан ҳам фарзандларим менинг бахтим, давлатим. Қизларим узатилган. Хуршида қи­зим менга ҳавас қилиб, тиббиёт коллежини битирган, ҳамшира. Хумора қизим банк коллежини битирди. Ҳозир иккалалари ҳам фарзанд тарбияси билан банд. Иккаласидан ҳам кўнглим тўқ. Оилалари билан тинчликда, аҳилликда яшашаяпти. Қи­личбек, ўзингиз айтганингиздек, элнинг назарига тушиб қолди. Илоҳи, унинг бахтини, санъатдаги парвозини кўришни Аллоҳим насиб қилсин! - Кенжатой ўғлингиз Санжарбек ҳам акаси билан биргаликда қўшиқлар айтаётган эди, ҳали ҳам айтаяптими? Унинг режалари қанақа? - Ҳа, акаси билан бир-икки қўшиқ айтиб кўрди. Унинг ҳам қобилияти яхши. Аммо Санжарбек актёрлик санъатини танлади. Ҳозир мактабнинг тўққизинчи синфида ўқиётган бўлса-да, акаси ўқиган Фарғонадаги санъат коллежининг актёрлик бўлимига ўқишга кириш учун пухта тайёргарлик кўраяпти. Ундан кейин Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига ўқишга кириб, яхши актёр бўлмоқчи. - Қиличбекнинг давлат тадбирларида чиқиши, тўйлардаги хизматларидан кўнглингиз тўладими? - Энди тўйларга чиқа бошлаган пайтлари хавотирланардим. Аммо ҳозир ёнида Шерали акам бор, хавотир олмайман. Қариндош-уруғларнинг тўйларида хизмат қилишини кўриб, дадасининг, ўзининг қў­шиқларни сўраб эшитишаётганларини, ўғлимнинг ижодига шинаванда эканликларини кўриб, кўнглим тўлиб ўтираман. Тўйлар ҳақида сўраганингизга бир нарсани айтишни лозим топдим. Узоқ-узоқ вилоятлардан, шаҳар ва қишлоқлардан келиб, Охунжон акамни тўйларига олиб кетган одамлар энди Қиличбекни тўйларига олиб боришаяпти. «Ўғ­лимизнинг суннат тўйига Охунжон хизмат қилган эди, ўша ўғлимизнинг уйланиш тўйига унинг ўғлини олиб боришни ният қилдик», деб келишади. Менинг назаримда, худди ҳаммаси бошқатдан бў­лаётгандек туюлади. Охун акамни кузатгандек Қиличбекни ҳам Қашқадарё-ю, Сурхондарёга, Хоразму, Қорақалпоғистонга, ҳатто Туркманистонга кузатиб қоламан. Ортидан «Илоҳо, дадасининг йўлини бергин!» деб дуо қиламан. - Қиличбекнинг концертига ҳам тушдингизми? - «Истиқлол» санъат саройида берган концертини биринчи қаторда ўтириб, томоша қилдим. Эл унинг қўшиқларини маза қилиб эшитаётганини, гулдурос қарсаклар билан олқишлашаётганини, қучоқ-қучоқ гуллар олиб чиқишаётганини кўриб, фахрга тўлиб ўтирдим. - Қиличбекнинг концертида ўтирганингизда кўз олдингиздан Охунжоннинг концертида ўтирган кунингиз ўтгандир… - Қандай ўтмасин? Концертнинг аввалидан охиригача шуни ўйлаб, худди шу саҳнада Охунжон акам концерт берган кун, ўша лаҳзалар кўз олдимдан ўтди. Энг қизиғи, Қиличбекнинг ўзи ҳам ўша концертда бор эди. Мен уни кўтариб ўтирган эдим. Мана, энди ўғлим шу саҳнада дадасининг қўшиқларини айтиб, у кишининг мухлисларини хушнуд қилаяпти, ўзининг ҳам мухлисларини топаяпти. - Ҳабибахон, барибир ҳам бахтли аёлсиз-а? - Ҳа, албатта, бахтлиман. Элнинг суюкли ҳофизига суюкли рафиқа бўлдим. У киши билан бахтли яшадим. Энди ана шу ҳофизнинг изини босаётган яна бир ҳо­физнинг онасиман. Ўғил-қизларимнинг борлиги, уларнинг эл ҳурматида бўлаётгани менинг бахтим. Хуршида Мадалиева: - Биз яхши уй бекаси, яхши рафиқа, яхши қиз, яхши опа ва ниҳоят, яхши она бўлишимиз шарт. Чунки биз Охунжон Мадалиевнинг қизи, Қиличбек Мадалиевнинг опасимиз. Обрўли хонадонларнинг келинимиз. Ана шу нарсалар бизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди. Доимо дадамизнинг руҳларини шод қилиб, «Отангга раҳмат!» дейишларига интиламиз. Хумора Мадалиева: - Биз, опалар, укамиз Қиличбекнинг санъатдаги муваффақиятларидан доимо фахрланамиз. Охунжон Мадалиевнинг қизи бўлганимиздан қанчалик ғурурлансак, Қиличбек Мадалиевнинг опалари бўлганимиздан ҳам шунчалик ифтихордамиз. Укамизга ҳам дадамнинг йўлини бериб, элнинг ардоғидаги санъаткор бўлишини, Ватанимизнинг юксак унвонларига эга бўлишини тилаймиз. Қиличбек Мадалиев билан унинг ҳаёти ва ижодидаги янгиликлар ҳақида суҳбатлашдик. - Менимча, энг катта янгилик яккахон концертингиз бўлса керак? - Тўғри, шу йил 29-30 март кунлари «Истиқлол» санъат саройида яккахон концертим бўлди. Номини ҳам кўп излаб ўтирганимиз йўқ, дилда бўлган номни қўявердик: «Биз кутган кунлар». Ҳақиқатдан ҳам бу кунларни орзиқиб кутганмиз. Онажоним кутганлар. Умид қиламанки, дадамнинг ҳам руҳлари шод бўлди. Санъат йўлига кирганимдан бери улуғ устозларимиз, дадам қўшиқ айт­ган саҳнада куйлашни орзу қилар эдим. Шукр, йигирма уч ёшимда шу саҳнада концерт бериш менга насиб қилди. - Ҳатто дадангиз ҳам бу ёшда концерт бермаган эди. Аммо сиз бунгача анчагина муддат қўшиқ куйладингиз, саҳналарда чиқдингиз. Демоқчиманки, «Истиқлол» санъат саройида концерт берадиган даражада «пишдингиз». - Биринчи марта Фарғонадаги концертда қўшиқ айтганимда ўн уч ёшда эдим. «Дадамнинг мухлислари» қўшиғимни куйлаганимда эса ўн тўрт ёшда эдим. Бу қўшиқнинг шеърини дадамнинг ўзи ҳам яхши кўрган шоир Мирзо Карим ёзиб бергандилар. Кейин «Дадамга ўхшаган дада бўламан» деган қўшиғим яралган. - Қиличбек, ҳаётингизда яна бир янгилик рўй берибди, олийгоҳга ҳам ўқишга кирибсиз. - Ҳа, Тошкент санъат олийгоҳининг анъанавий ижрочилик йўналишига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. Бу йил ўқишга кирган йигит-қизлар ичида жуда ҳам катта истеъдод соҳиблари бор. Уларни кўриб, санъатимиз янада гуллаб-яшнашига ишончим ортди. - Кўп истеъдодли қизлар ҳам ўқишга кирди, дедингиз, бирортасини кўз остига олишга улгурмадингизми ҳали? - Ҳали бунга улгурмадим, аммо «Сени излаб насибам» деб юрибман, Балки олийгоҳдан топилар, балки юртимизнинг бирор вилоятидан, балки ўзимизнинг Олтиариқдан топилар насибамиз. Албатта ўзимизга, оиламизга муносиб қиз билан оила қуриб, бир куни «Дадамга ўхшаган дада бўламан». - Ватан ҳақида айтган қўшиғингиз ажойиб чиқибди. Уни ижро қилаётганингизда дадангизнинг нафасини кўпроқ ҳис қилдик. - Ватан ҳақида қўшиқ айтганда, менимча, ҳамма санъаткорлар ҳам бошқача ёндашади. Ватан ҳақида шунчаки қўшиқ айтиб бўлмайди. Ватан ҳақида бор меҳрингни бериб, қўшиқ куйлашинг керак бўлади. Бу қўшиғингда Ватанга бўлган муҳаббатинг кўриниб туриши керак бўлади. Бу қўшиқни «Ҳамма Ватан ҳақида қўшиқ айтаяпти, мен ҳам айтишим керак», деган фикр билан айтганим йўқ. «Ватан ҳақида қўшиқ айтсам, телевизорга тезроқ ё кўпроқ чиқаман», деб ҳам айтганим йўқ. Ватан ҳақида куйлаш менда эҳтиёжга айланди. Биз, ёшларга чексиз имкониятлар бериб қўйган Ватанимиз ҳақида гўзал бир қўшиқ айтиш нияти, истаги менда жудаям кучли бўлди. Аммо бу ниятнинг масъулияти ундан ҳам кучли бўлди. Аввало, бу менинг Ватан ҳақидаги илк қўшиғим эди. Тингловчилар «Ватан ҳақида қани, Қиличбек қандай айта олибди?» деб эътибор беришлари аниқ. Қолаверса, Ватан ҳақида куйлашнинг ўзи зиммангизга жиддий масъулиятни юклар эканки, бу мавзуда бўш қўшиқ айтишга ҳаққингиз бўлмай қоларкан. Ватан ҳақида анчагина шеърлар бор эди, аммо кўнглимдагиси яна Мирзо Каримнинг шеъри бўлди. Унинг сўзлари менинг ёшимга мосдек туюлди. Мусиқасини Абзал Ҳусанов басталади. Яхши чиқди, менимча, мухлисларимиз қўшиғимни яхши кутиб олишди. Кўпгина тингловчилардан олқиш сўзларини эшитаяпман. - Ҳозир қандай қўшиқлар устида ишлаяпсиз? - Ҳали танилмаган, Фарангизхон исмли ёшгина бир синглимиз бор. Аммо шеърлари юракнинг нозик торларини чертиб юборади. Ўзлари ҳам ёш бўлгани учун юрагимиздаги ҳис-ҳаяжон, дард ҳамоҳангга ўхшайди. «Ёр-ёр» деган қўшиғимнинг шеъри шу синглимизники. Ўозир унинг бир туркум шеърларини қўшиқ қилиш ҳаракатидаман. - Охунжоннинг ўғли деб барибир сиздан дадангизнинг қўшиқларини сўрашади. Дадангизнинг ҳамма қўшиқларини ўрганиб олдингизми? - Йўқ. Бунга ҳали анча вақт керак. Аввало, дадамдан жуда катта мерос қолган, ҳали ўрганиб, айтмаган қўшиқларим жуда кўп. Яна бир тарафи, дадам айтган айрим қўшиқларни энди топаяпман. Узоқ-узоқ вилоятлардаги мухлислар ўша тарафларга тўйларга борганимизда ўзларида сақланиб қолган дадамнинг қўшиқларини кўрсатишганида ҳайратга тушаман. Чунки бу қўшиқлар бизда ҳам йўқ, бирор жойда ёзилмаган ҳам бўлади. Шундай қўшиқлар топилаяптики, дадамнинг ўзлари ҳам кўп айтмаганлар. Тўйларда бир-икки марта айтганлар ва кейинчалик унутганлар. Дадамнинг мухлислари «Унутмоқ осонмас бизларни», «Бугун сени кўрмасам бўлмас», «Кўнглимда бир ёр», «Туркман қизга уйланаман», қўшиқларини ҳар тўйда сўрашади, аммо шундай шинавандалар борки, тўйларда дадам айтган илк қўшиқларни ҳам сўрашади. Албатта, дадамнинг ҳамма қўшиқларини ўрганиб, айтиш менинг орзуим, бурчим. - Ана шу қўшиқларни ўрганиб, дадангиздек қилиб айтиш, ўзингиз ҳам гўзал қўшиқлар яратиб, элнинг суюкли ҳофизи бўлиб юришингизни тилаймиз. - Бизни, дадамни, оиламизни ҳурмат қилиб, Самарқанддан йўқлаб келганингиз учун Сизга ҳам катта раҳмат! Бизларни унутмайдиган «Бекажон» газетаси ходимларидан ҳам, муштарийларидан ҳам чексиз миннатдормиз. Каримберди Тўрамурод суҳбатлашди. Фарғона, Олтиариқ
ОХУНЖОН МАДАЛИЕВ: СИРЛИ ЎЛИММИ ЁХУД ТАСОДИФИЙ ВОҚЕА? Халқимиз ардоқлаб, қўшиқларини ёд олган, ширали овози билан дилларга ўзгача ҳарорат бахш этган хонанда Охунжон Мадалиевнинг вафотига роппа-роса 12 йил тўлган бўлса-да, унинг аянчли қисмати ва сирли ўлими ҳақида ҳануз турли гап-сўзлар юрибди. Кимдир у дейди, кимдир бу... Хуллас, бирортасида асосли бир далил йўқ. Ҳеч бири истеъдодли ҳофизнинг ўлимига гувоҳ бўлмаган, аммо кимдандир эшитганига ўзидан ҳам озгина қўшиб, “дурустгина” ҳикоя қилиб беришга уста. Бугун яна ўтмишга қайтиб, худди шу мавзуга нуқта қўйиш мақсадида кичик таҳлил олиб боришга ҳаракат қиламиз. Қисқаси, бунга аниқлик киратамиз. 2000 йил ёз ойларининг илиқ кунлари... Фарғонада об-ҳаво инжиқликлари ҳеч кимни аямас эди. Ўша дамларда Охунжон Мадалиев ҳам тўй хизматлари, ҳам ижод қилиш билан тинмасди. Ўша йилнинг 27 июнь куни уни Тошкентда бўлиб ўтадиган катта тадбирга таклиф қилишди. Ҳамиша ширин суҳбатлари билан журналистлар ҳурмат-эътиборини қозонган Охунжон матбуот ходимлари байрамида ҳам уларни соҳир овози ва дилкаш қўшиқлари билан хушнуд этишга етиб келди. Бироқ, зарур иши борлиги учунми, иккитагина қўшиқ куйлаб, яна ортига қайтди. Бу ноодатий ҳолатдан ҳамма ажабланиб қолди. Ахир, у ҳамиша мухлисларининг кўнглини кўтаришга интилар эди-ку? Бу орада эса телевединиега ўтиб, “Ассалом, Ўзбекистон” кўрсатуви учун ҳам қўшиқ тақдим этиб қайтишни жоиз топди. Чунки анча вақтдан буён айни шу дастурга таклиф этишар эди. Тошкентга келганида унда ҳам иштирок этмай, кейинги кунларга қолдиргиси келмади. Орадан икки кун ўтгач эса яна тўйга чақиришган. Албатта, сўз бергани учун ҳам бориши лозим! Лекин ўша кун, яъни 29 июнь кечки пайт яқинлашавергач, унинг юраги безовталана бошлади. Гўё қандайдир куч унинг йўлга отланишига тўсқинлик қилишга уринарди. Ўзининг ҳам ҳеч ўша тўйга боргиси келмасди... ОЁҒИ ТОРТМАГАН МАНЗИЛ СЎНГГИСИ БЎЛДИ Бироқ Охунжон ҳеч қачон бировга сўз бериб, кейин қандайдир баҳона билан ундан узр сўраб, танг аҳволда қолдиришни жуда-жуда ёқтирмас эди. Нима бўлган тақдирда ҳам сўзининг устидан чиқарди. Бу гал ҳам унга амал қилиб, тўйга борди. Ҳамманинг юз-кўзида қувонч балқиди, ахир, севимли хонанда улар учун хониш қиламан, деб атайин узоқ йўл босиб келди. Тумонат одам йиғилган. Ўзи Охунжон қай бир тўйга бормасин, унинг келишини эшитган бутун қишлоқ аҳли йиғилар эди. Камига қўшни қишлоқдагилар ҳам, албатта, ҳофизнинг ширали овозидан баҳраманд бўлгиси келиб, тўйхонани концерт залига айлантириб юборишарди. Охунжон одатдагидек тўй бошидан даврани қизитиб, куйлай кетди. Ҳамма қарсак чалар, қўшиқлар гулдастасидан ўрин олган дардли қўшиқларини авжига чиқиб шунақанги айтар эдики, ширали овози қатида яширин дардни ҳис қилиш қийин эмас эди. Тунги соат ўн бирлар атрофи, ҳофиз қўшиқни берилиб айтаётган кезда бирдан юрагини чангаллаб, йиқилиб қолди. Ҳамма сукут сақлаб, муз бўлиб қотиб қолди. Нима бўлаётганига ҳеч ким тушунмас эди. Чолғучилардан бири унга яқин турганлиги учун дарҳол югуриб келди-да, юзига сув сепди, “Тез ёрдам” чақиришларини айтиб қичқирди. Атрофдагилар бундан карахт бўлиб қолишганди. Ҳофизни тўйхонадан дарров олиб чиқишди. Ҳеч қачон соғлиғи ҳақида нолимаган Охунжоннинг тўсатдан ерда ҳушсиз ётиши барчани эсанкиратиб қўйди. Эртаси куни бу шумхабар бутун республикага тарқалиб кетди. “Охунжон Мадалиев кечаги тўйда хизмат қилаётиб, юраги тўхтаб қолиб вафот этибди...” Бошида ҳеч ким ишонмади, ахир машҳур кишилар ҳақида ҳамиша турли хил миш-мишлар юради. Бу ҳам навбатдаги уйдирма, дея биров ишонмади, биров эса аксинча... Гарчи бунинг навбатдаги миш-миш бўлишини ҳамма чин дилдан истаган бўлса-да, бу ҳақиқат эди. Аччиқ ҳақиқат... ҲОФИЗ ЎЛИМИДА ҚАНДАЙИН СИР БОР? Ана шундан сўнг Охунжон ўлими тўғрисида турли гап-сўлар тарқала бошлади. Кишилар тўйхонада ҳофизга суиқасд уюштирлган, деган хулосага келадилар. Бу кенг омма орасида тарқалгач, деярли ҳамма бунга ишониб қолади. Бу суиқасд ким томонидан амалга оширилгани ҳам келинган хулосага қараб тахмин қилина бошланади. Лекин ҳеч ким аниқ бир гапни айта олмас эди. Чунки бўлиб ўтган воқеани кимдандир фақатгина эшитишган. Ҳамманинг кўнглига ғулғула солиб қўйган бу миш-мишлар жасадни ёриб кўриш ва текширишга даъват этди. Аммо, майитнинг танасидан ҳеч қандай шубҳали нарса топилмади. Гарчи шифокорлар аниқ хулосага (буни мақола сўнгида билиб оласиз) келишган бўлса-да, ҳофизнинг мухлислари барибир тинчишмади. Улар бу тасодифий ўлимда қандайдир сир борлигига юрак-юракдан ишонишар эди. Ахир, унинг соғлиғи ёмонлашаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот ёки хабарни эшитишмаган. Наҳотки, бирданига юрак тўхтаб қолиб, инсон жони узилса?.. Буларнинг ҳаммаси шунчаки “гап”, албатта, хонандага ҳасад қилувчилар унга қарши фитна уюштиришган... Мана, орадан йиллар ўтганига қарамай, бу саволга кўпчилик жавоб излашга уриниб кўряпти. Аниқ бир маълумот тополмагач хуноб бўлиб, турли миш-мишларга қулоқ тутишга кўникмоқда. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида, санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинлари билан суҳбатлашишга аҳд қилдик. Охунжоннинг оқила аёллари Ҳабиба опа ҳамда “От ўрнини той босади” деганларидек, хуш овози билан хониш қилиб келаётган Қиличбек билан боғланишга имкон бўлса-да, байрам арафасида уларнинг кўнгиллари бузгимиз келмади. :ТЕЛЕФОНДАГИ СУҲБАТ ОЙДИНЛИК КИРИТДИ Мазкур қизиқарли, аммо маҳзун воқеага аниқлик киритиш учун ҳофизнинг укалари Шерали акага сим қоқдим. Узун гудоклар кетар экан, “Дилга озор бермасдан, қандай қилиб саволларимга жавоб топсам экан?..” деган ўй хаёлимдан ўтди. Ва у киши шошилинч бир овозда жавоб бердилар: – Ало-оо... – Ассалому алайкум, Шерали ака, сизни безовта қилганим учун узр, Янги йил муборак бўлсин! – Раҳмат... Сизни танимай турибман... Ўзимни таништириб, сўнг оҳиста мақсадга кўчдим. Аввалига бош тортдилар, бироқ мақсадимга эришмасдан аҳдимдан қайтмаслигимни сезган, акамиз саволларимга жавоб беришга рози бўлдилар... – Сиз Охунжон ака билан бирга ўсиб-улғайгансиз. У киши ҳақида барча маълумотларга эга бўлсангиз керак? – Ҳа, тўғри айтасиз. Мен ҳамиша акам билан бирга юриб, ёшлигимдан у кишига ҳамроҳлик қилардим. Ҳатто, катта тўй ва тадбирларда ҳам иложи борича бирга боришга ҳаркат қилганман. Деярли ҳар доим бирга юрганимиз учунми, дилидаги гапларни менга тортинмасдан айтар эди. Кўнгли бироз безовта бўлса, дарров суриштириб кетар эдим. – Охунжон ака, гарчанд ҳеч қандай касалликка чалинмаган бўлсалар-да, бирдан вафот этишлари ҳанузгача ҳаммани таажжубга солмоқда. – Аслида уни биз, яъни мухлислар ўлдирдик. – Очиқроқ гапирсангиз? – Агар хабарингиз бўлса, мамлакатимиз мустақилликка эришмасидан олдин, адашмасам 1987 йиллар... ўшанда турли жанжаллар, тортишувлар бўлган эди. Ўша йиллари санъаткорлар жуда саноқли эди. Бугун-чи... Бизни тўйга чақиришганида, агар у-бу нарса бўлиб, бора олмайдиган бўлиб қолсак, келиб шунақа қисташар эдики, охири боришга тўғри келарди. Ўшанда Охунжоннинг аҳволига ҳам эътибор беришмаган. У чарчаганми ёки бироз бетобми – бунинг тўй эгасига қизиғи йўқ эди. “Мен тўйга ният қилганман, бормасалар шарманда бўламан. Буни эса мен хоҳламайман”, деб туриб олар эди. Кейин, Охунжон ҳам бир сўзли йигит эди. Ҳеч кимнинг раъйини қайтармас эди. Кечаю кундуз тўйда хизмат қилиши, олис йўлларда юриши, турли ташвишлар уни ич-ичидан сиқиб юрган. Буни мен сезардим, бироқ у соғлиғи ҳақида очиқ гапирмас эди. Худди мана шу ташвишли кунлар уни чарчатиб қўйди. Айниқса, 1987-1994 йиллар Охунжон учун жуда машаққатли давр бўлди. 2000 йилнинг 29 июни... Ўша машъум кунда бирдан инфаркт (бирор аъзонинг маълум қисмига қон етарлича келмаслиги натижасида, шу жойдаги тўқималарнинг ўлиши)га учраши илк бор юз бермаган... (бироз сукут сақлаб). Бундан олдин ҳам у худди шундай воқеани бошидан ўтказган, бироқ буни ҳаммадан сир тутган. – Ўшанда сиз ҳам пайқамаганмидингиз? – Йўқ, мен сезгандим, фақат бироз вақт ўтганидан сўнг. Орадан анча вақт ўтди, “Ҳаммасига изига тушди-ку”, деб, шифокорга учраб даволанмади ҳам. Уни мухлислари ҳамиша саҳнада соғинишар, ундан фақат янги қўшиқ, янги концертни интизорлик билан кутишар эди. Охунжон эса ижодга бутун борлиғини бериб, ўз соғлиғига эътибор бермай юрди. Оқибатда... (суҳбатдошимнинг овозлари ўзгариб, жим бўлиб қолдилар, дарҳол гапни бошқа мавзуга буришга ҳаракат қилдим) – Акангизнинг қай жиҳатларини қадрлайсиз? – У жуда ҳам олижаноб инсон эди, ҳамиша бунёдкорлик қилишга интилар эди. Унинг самимий ва камтарлигини қадрлайман. Илоҳим, Яратган унинг умрини фарзандларига улашган бўлсин. Ҳар йили 21 май куни Охунжоннинг ўзи қурдирган дам олиш масканида концерт дастурини ташкил этамиз. Биз тадбирга эълон бериб, мухлисларни чақирмаймиз, балки ўзлари келишади. Турли вилоятлардан тумонат одам йиғилганини кўриб, акам ҳали ўлмаганлиги, у ҳали барҳаёт қўшиқларининг ҳар бир сўзларида яшаётганлигини ҳис қиламан. Насиб этса, бу йил ҳам мазкур тадбирни ташкил этяпмиз. Вақтингиз бўлса келиб, ўзингиз гувоҳ бўлиб қайтасиз. Ҳар ҳолда, таклиф этилганларнинг биринчиси сиз бўлдингиз. Укам, кутамиз... – Раҳмат, албатта, насиб этган бўлса борамиз. Суҳбатингиз учун ташаккур. Хайр, саломат бўлинг! Дарвоқе, ўшанда ҳофиз жасадини ёриб кўрган мутахассислар ҳам Шерали ака айтган хулосага келишган эди. Мана, азиз, муштарий ҳаммасига тўлиқ ва тўғри хулоса чиқардик. Энди кимдир бу мавзуда яна миш-мишли гап-сўзларни айтганида, шошилганча қўшилиб ёхуд қулоқ тутиб, қиммат вақтингизни сарфламанг! Ҳаммаси ясама “ҳикоя”лар... Яна ўзингиз биласиз. Инсоният ва табиат вужудга келибдики, яралиш ва кун келиб сўниш деган тушунчалар мавжуд. Демакки, ҳар кимнинг тақдири турлича... Бир замонлар қисқа умри давомида минг йиллик тарихда из қолдирган боболаримиз сингари, Охунжон Мадалиев ҳам ўзининг ўчмас номини муҳрлаб кетди. Унинг қисмати кимгадир сир, ким учундир ойдек намоён бўлса-да, номига мувофиқ ҳақиқий одамохун бўлиб яшади. Нима ҳам дердик, ҳар бир инсонга ҳофиздек эзгу ишларни қила олиш бахти насиб этсин... Ҳидоят САДРИДДИНОВА
Биз билмаган саодатга етдингизми?... Яхши қўшиқни мен баландпарвоз қушга ўхшатаман. Унинг бир қаноти шеър бўлса, бир қаноти оҳанг. Шеър юрагингизга етиб боролмас экан, оҳанг дил торингизни тебратмас экан, бу қушнинг парвози узоққа бормайди. Аммо иккала қанотини топган қўшиқ ўз эгасини – хонандасини топмс экан, бу қўшиқнинг умри ҳам узоқ бўлмайди. Яхши қўшиқ яратиш осон иш эмас. Шоирнинг, астакорнинг, хонанданинг ўз маъсулияти бор. Бу маъсулиятни тўла адо этадиган, ижодкорлар бирлашган жойда юракларни тўлқинлантирадиган, йиғлатадиган, ҳаяжонлантирадиган, эзгуликка чорлайдиган ўлмас қўшиқлар дунога келади. Олтин хазинамизни мана шундай қўшиқлар билан бойитган ижодкорлардан, шоир Муҳаммад Юсуф, Охунжон Мадалиев, Муҳриддин Холиқовлар бугун халқ кўнглидан чуқур чой олганлиги бежиз эмас. Мен – шоирнинг рафиқаси, юзлаб қўшиқлар матнининг дунёга келишига гувоҳ бўлганман. Шоирнинг қошиқчиликка кириб келиши ўзи учун кутилмаган ҳол бўлган эди. У буни истаган ҳам эмасди. Унинг 80-йиллар ижодига разм солсангиз, шеърлари дардчил, жиддий кўпроқ ижтимоий мавзуда эди. Шўролар замонида, ўз халқи, ўз Ватани, ўз “Мен”И ҳақидаги нимадир айтиш мумкин бўлмаган даврда “Топгани талоним менинг” деб қилган нолаларига Фарғона томондан шеър дардига ҳамоҳанг бўлган бир маъсум овоз садо берди. “Тин билмаган жоним менинг, - Бободеҳқоним менинг”. Бу ширали овоз соҳибининг ижроси, қўшиқчиликка, назаримда ўзгача руҳ бағишлади. Бу қўшиқнинг ижрочиси кейинчалик ўзбекнинг севимли ҳофизига айланган Охунжон Мадалиев эди. … Кунлардан бир куни Муҳаммад ака ёшгина, истарали, тортинчоққина бир йигитчаи бошлаб келдилар:”Нозижон, бу йигитчани танийсизми? Охунжон деган ҳофиз бу. Яқин келажакда машҳур санъаткорга айланади, таниб олинг!” дедилар. Йигитча эса – “ошириб юбордингиз, ака!” деб қизариб кетди. …Кўпроқ севги тоғрисида, қизғалдоқлар ҳақида куйлайдиган, овози ҳам севгидай беғубор, болга ботириб олгандай ширали, аммо дардли овоз соҳиби Муҳриддин Холиқовни 1988-йилда “Халқлар дўстлиги”(ҳозирги “Истиқлол”) санъат саройи ёнида учратиб қолгандик. У Муҳаммад акани кўриб югуриб келди-да, қучоқ очиб сўрашиб, ийманибгина, паст овозда бир нима деди. Муҳаммад ака эса менга юзландилар: “Ноз, бу менинг укам бўлади. Катта ҳофис бўлиб кетганда, бугунги учрашувни эслаб юрасиз. Муҳриддин янаги йил бўладиган танловда қатнашади биринчи ўринни олса, энг зўр шеърларимни унгаёзиб бераман, сиз гувоҳсиз” дедилар ва уни бағирларига босдилар. Муҳаммад аканинг ниятлари ижобат бўлиб, 1989-йилдаги “Камолот-89”да Муҳриддин 1-ўринни эгаллади.Охунжон эса олий мукофот совриндори бўлди. Шундан сўнг уларнинг ҳақиқий ҳамкорликларигина эмас, ака-укалик муносабатлари ҳам қалинлашиб кетди. Айниқса, Муҳриддин орадаги масофа яқинроқ бўлгани туфайли Муҳаммад акасини, бизни тез-тез уйига олиб кетар, Муҳаммад акага ёш боладай суйкаларди. Муҳаммад ака унинг умр йўлдоши Гулсарахонга ҳам атаб шеърлар бағишлаган, уни ўзининг энг суюкли синглиси Муҳаббатга ўхшатарди. Улар – Муҳамад ака, Охунжон, Муҳриддин тутинган ака-укалар эди десам, камлик қиса керак. Уларни бир бутун дарахтга ўхшатгим келди. Дарахтнинг илдизи танасисиз, танаси илдизисиз яшолмагандай, бугун улар бир –бирларини ортидан эргашиб, гўё қўл ушлашиб бу ёлғон дунёни тарк этдилар. …Охунжоннинг ўлидан кейин Муҳаммад ака унинг қўшиқларини тез-тез эшитадиган бўлиб қолганди. Айниқса, сафада чоғИ, йўлда унинг ўлим ҳақидаги қўшиқларини қайта-қайта эшитар, гўё шу қўшиқлар унинг ажалига сабабчидай, асабийлашар, “ҳар бир ёзган шеъринг, айтган қўшиғингга эҳтиёт бўлиш керак эканда” – деб хўрсинарди. Ҳа, у ҳақ эди. Ака-укалик ришталари шундай қаттиқ бойланган эканки, Муҳаммад акасиниг вафоти туғишган укадан ортиқ азият чеккан Муҳриддинни ҳам бу ришталар тезда олиб кетди. … Бугун биз – уларнинг ортидан қолган аёллари ҳалқимизнинг суюкли шоир ва ҳофизларидан қолган меросни асраб-авайлаб, улар жонидан ортиқ кўрган халқи – элига оқизмай-томизмай етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Шу билан бирга уларнинг удумларини ҳам давом эттириб, яқинлик ришталарини боғлаётирмиз. Ишонаизки, улар ҳаётдан кетган бўлсаларда, яратган қўшиқларини парвози алсо пасаймайди. Улар инсонларни эзгуликка чорлайверади! Муҳаммад ака ўз укаларидай суйган, бу дунёни тарк этган инилари Охунжон ва Муҳриддинга ёзган менинг ушбу шеъримни эса уларни севган халқига, оиласига, яқинларига таъзия ўрнида қабул қилгайсиз: Қайлардасиз менинг икки ҳофиз иним, Торларингиз сизни қўмсаб йиғлаётир. Гўёларим – Охунжон-у Муҳриддиним, - Хаёлингиз менинг бағрим тилаётир. Қанча меҳр муҳаббатлар тутди элим, Қайси меҳр олиб кетди сизни бундан. Дардларимни ёзолмайин титрар қўлим, Айтилмаган қўшиғингиз айтган ундан. Суйган икки ёрингизни зор йиғлатиб, Суйилмаган ҳурлер билан кетдигизми. Бу дунёнинг лаззатида кўнгил узиб, Биз билмаган аодатга етдингизми. Наволарнинг осмонида ой бўлдингиз Учиб кетган менинг икки ҳофиз иним. Куйдек тоза кўнгилларга жой бўлдингиз – Ўлмагансиз, Охунжоним, Муҳриддиним. Назира ас-Салом
Элим деб, юртим деб... Она-заминимиз турли маъдану-конларни ўз бағрида сақлайди. Уларнинг топилиши янги-янги қурилишлар, ишлаб чиқаришлар ва аҳоли турмуш даражасида сези-ларли ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади. Она-хал-қимиз ҳам мана шу хоксор, аммо тириклик манбаи бўлган заминимизга ўхшайди. Унинг бағридан не-не ноёб, иқтидорли фарзандлар етишиб чиқади. Бу иқтидорларнинг намоён бўлиши теварак-атрофга яхши таъсир кўрсатади, унда ўзига яраша ўзгаришлар ясайди. Олтиарикда Охунжон Мадалиев ҳам туман маданий ҳаётида сезиларли ўзгаришлар яратганлиги сир эмас. Бу ҳақда ҳофизнинг жияни, Ўлмасхон опанинг ўғли Шерали шундай хотирлади: — Болалигимда кўп касал бўлиб, ойимни қийнаб қўйганим учун бувимлар мени ўз тарбияларига олгандилар. Оҳунжон акам билан орамиздаги 3 ёш фарқ деярли билинмас, тенгқурдек ўсганмиз. Уйда тўполон қилиб, бувимизни безор қилмаслигимиз учун бобом уста Нусрат Оҳунжон акам икковимизни ишлаётган хонадонларга эргаштириб кетардилар. У ерда ўзимиз устабобомга дастёрлик қилиб, тахтани ушлаб туриб, мих ё болға узатишиб турардик. Охунжон акам бир куни дадаларидан сўрамай катта пойтеша билан ёғочни тарашлайман деб оёқларини чопиб олгандилар. Ҳаммаёқ қора қон бўлиб кетганди. Яра жой тезда тузалиб кетгани билан ўрнида катта чандиқ сақланиб қолди. Илгари усталар ишни олдиндан байлашиб олмасди-лар. Икки кун ишлайдими, ўн кун ишлайдими, иш охирида икки-уч оқсоқол чақириб ош дамланарди. Уй эга-си фотиҳадан сўнг устага тўн, дўппи, яктакни белбоққа тугиб, устига эллик ёки юз сўм билан қўйиб: «Оз бўлсаям кўп ўрнида кўрасиз» дерди. Дадамиз ҳам: «Еган-ичганимизга рози бўлинг» деб рози-ризочилик сўрардилар. Мана шундай муомалаларнинг гувоҳи бўлган биз — болакайлар қаноатдан сабоқ олганмиз. Оҳунжон акам машҳур бўлиб кетганларидан сўнг ҳам ана шу ибратларни унутмадилар. Шу билан бирга ўзлари сезмаган ҳолда камтарликлари билан кўплаб ёшларга ибрат бўлдилар. Айниқса, саксонинчи йилларда кўплаб ёш ҳамқишлоқла-римиз Россия тарафларга мева-сабзавот элтиб, мўмай даромад билан қайтдилар. Ўша ёқларнинг кийим-кечаги, техникалари билан бирга турмуш тарзига хос кўринишларни орттирганлар ҳам бўлди. Ичкилик, пул-бойлик васвасаси баъзи ёшларимизнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатди. Шунда ақли-хуши борлари Оҳунжон акамларни мисол қилиб, сену мендан номи ҳам, бойлиги ҳам юқори бўлгани билан камтарона яшаётгани, муомалаю меҳри беададлиги, тили ширин сўзда, қўли кўксидалигини айтишган, ўрнак олишган. Оҳунжон акамиз санъатга боши билан шўнғиб кетган эди, дейиш хато. У ҳаёт билан санъат орасида уйғунлик бўлишига интиларди. Гўзал нарсаларнинг, гўзалликнинг ошиғи эди. Ҳаётнинг гўзаллиги эса сув ва саришталик билан. Шунинг учун ҳам, ичимлик суви танқис бўлган қишлоғимизда артезиан қаздириб, икки юз метр чуқурликдан булоқ суви чиқартирди. Асосий газ магистралидан маҳалламизга газ уланишини таъминлади. Маҳалламиздаги ўнлаб кўчаларни асфальтлашти-ришда қатнашди. Қишлоғимиз четидан ўтадиган «Фарғона-Қўқон» трассаси четига ёқилғи қуйиш шохобчаси, чойхона қурдирди. Бу ишларни амалга оширишга сарфлаган сар-мояларни қимматли қоғоз ёки тиллага айлантириб, «қора кун»га сақлаб қўйсалар ҳам бўлар эди-ку. Йўқ, дерди Охун акам, мустақилликка эришдикми, энди унинг абадийлигига одамларда ишонч уйғотишимиз керак. «Эски ҳаммом, эски тос» қабилида яшаб бўлмайди. Сену менинг янги бинолар қурдираётганимиз, кўча-ларни асфальтлаб ободончиликка уринаётганимизни кўриб, бошқалар ҳам шунга интилади, қишлоғимиз янада чирой очади. Охунжон акам Нусратали Мадалиев номи билан аталаётган чойхонани қурдириб, катта ҳовуз ва сўриларни тахталатгандан сўнг ҳамқишлоқларимиз мактабни битирганликларини ўн, йигирма, ўттиз йилликларини шу ерда ўтказадиган, ишдан бўш пайтларда ҳовуз атрофида салқинлайдиган бўлишди... Шерали чойхона ҳовлисига қадалган икки қулочли тол ходаларни менга кўрсатди. Тол ходаларидан янги-янги куртаклар бўртиб чиққанлигидан, уларни уч-тўрт кун ичида экилганлиги билиниб турарди. Айни саратоннинг авжида тол экилиши менга ғайритабиий туюлди. Мен изоҳ талаб қилиб, Шералига қарадим. — Оҳунжон акамнинг энг сўнгги васиятлари деймизми, сўнгги танбеҳлари деймизми мана шу толларга боғлиқ. Менга мана шу ерни кўрсатиб, «Ука, жуда беҳафсаласиз-да баҳорда тўртта таёқ тиқиб қўйганингизда, уч йидда соя ташлаб тагида одам ўтирадиган жой бўларди» дедилар. Шу гапдан сўнг, тунда раҳматли бўлдилар. Жанозалари, дафн маросимлари билан уч-тўрт кун ҳам ўтиб кетди. Қўл сал бўшаганда чойхонадан хабар олай деб келганимда, Охун акамнинг шу гаплари эсимга тушиб кетди. Дарров бир ярим метрлик ўралар қазиб тўртта қора толнинг ходасидан олиб келиб экиб қўйдим. Сувдан узмай, саратондан чиқариб олсак, кўклаб кетса ажаб эмас..
Юракка яқин қўшиқлар... Ўлим ҳамиша дафъатанга ўхшайди. Ҳаётга келишнинг маълум муддати бор — тўққиз ойу тўққиз кун... Туғилгандан сўнг одам боласи қанча яшаши тақдири-азалга боғлиқ. Бундан беш-олти йил муқаддам журналист дўстим Тўлқин Эшбек Оҳунжон Мадалиев ижросидаги қўшиқлар ҳақида гапираркан, уни русларнинг бахши-шоири Владимир Висоцкийга ўхшатган эди. Такдирнинг ўйинини қарангки, Оҳунжоннинг бевақт вафоти ҳақида илк «миш-мишлар» тарқалган кунларда Россиядаги кўплаб матбуот нашрларида Владимир Висоцкий вафотининг йигирма йиллигига бағишланган мақолалар жой олганди. Оҳунжоннинг буюк рус бахши-шоирига ўхшаш томони менимча унинг қўшиқларидаги мавзу ранг-баранглигида бўлса керак. Охунжоннинг фақат гўзаллар таърифи билан тўла қўшиқларни айтмаганлиги бор гап. Унинг юраги оҳанрабога ўхшаб ўзгалар дардини ўзига тортгани-тортган эди. Мана шу дардкашлик уни бевақт ҳалок қилди. Афғонда шаҳид бўлган боласига айтилган она йўқлови, отасиз фарзандларини ўстираётган ёлғиз аёл ҳақидаги қўшиқлар беиз кетмаганлиги шубҳасиз. — Оҳунжон акам, — деб хотирлайди ҳофизнинг рафиқаси Хдбибахон Абдуллаева, бу қўшиқларни куйлабгина қолмай, боқувчисини йўқотган мана шундай кемтик оилаларга қўлидан келганча ёрдам берсам дердилар. Шундай оилаларнинг тўйларига холис хизмат қилиш, тўёналар ҳам беришга одатлангандилар. Ҳабибахон ва Оҳунжон гарчи бир туманда бўлсаларда, бир-бирларини фақат 1984 йилда таниганлар. Бирларини — ҳамшира, бирларини — бемор ҳолида Фарғона шифохоналаридан бирида тақдир учратиб қўйди. Ҳабибахон ўша пайтларда Бекобод шаҳар тиббиёт билим юртини эндигина тамомлаб қайтган, Оҳунжон эса Фарғона педагогика институтининг мусиқа факультети талабаси эди. 1985 йилда никоҳ тўйлари бўлиб ўтди. Сўнг бирин-кетин ширин фарзандлар туғилди. Ҳозир улар тўрт нафар: Хуршидахон, Хуморахон, Қиличбек, Санжарбек. Қиличбекдан сўнг туғилган ўғил фарзандга бобосининг Нусратали исмини қўйгандилар. Аммо гўдак бир ёшга тўлар-тўлмас вафот этди. Ўша кунларда Сайёра Тўйчиева фарзанди вафот эттан дугонаси тилидан «Жавоҳирим» сарлавҳали шеърни ёзиб, Охунжонга такдим қилади. Охунжоннинг ўз фарзандидан айрилгани алами устига қўшилган бу дардли шеър омихта бўлиб мотам қўшиғи пайдо бўлади: Жавоҳирим, жон томирим, Кўзларингш согиндим мен... Оҳунжоннинг қўшиқ танлашида ўзи ва шоир дўсти Шуҳрат Аҳмедов жуда катта масъулият билан ёндошганларини таъкидлаш жоиз. «Онамнинг дуоси мени асрай-ди» қўшиғининг дунёга келишида бир-биридан бехабар, аммо маслаклари бир йўналишда бўлган инсонлар тақдирини кўрамиз. Мен «Гулхан» журналида катта муҳаррир бўлиб ишлаб юрган чоғларимда сурхандарёлик ўқувчи Асадулла Жўраевнинг шеърларини эълон қилган эдик. Кейин у ўрта мактабни битириб, ТошДУнинг журналистика факультетига ўқишга кирди. Кунлардан бирида метрода кетаётиб таниш бир кишини кўриб қолдим ва у киши Асадулланинг отаси эканлиги ёдимга тушди. — Асадулланинг аҳволи оғир, — деди ғамдан эзилган ота. — Бир неча кун бурун ўғлим Талабалар шаҳарчасидан уйга қайтаётганда номаълум безорилар томони-дан обдан пичоқланган. Ҳозир реанимация бўлимида жон олиб, жон бериб ётибди. Боламнинг руҳи жуда тушиб кетган. Сал ўзига келса юртимга олиб кетаман. Шундан сўнг, орадан бир-икки ойлар ўтиб матбуотда Асадулланинг «Онамнинг дуоси мени асрайди» деган шеъри эълон қилинди. Худога шукур, ўнгланиб олибди, деб қувондим. Орадан бир-икки ойлар ўтмай Оҳунжон ижросидаги ушбу қўшиқ радио ва телевидениеда янграй бошлади. Шоир Сирожиддин Саййид сўзлари билан айтиладиган: Саҳар косаларга паймон тўлсаю, Менинг ярим кўнглим тўлмаса, болам... нолалари бугун ҳофизнинг ўз онаси Турғуной аямизнинг қўшиғи бўлиб қолишини ким билибди, дейсиз... Ҳа, она дуоси уни асрай олмади. Аммо, она деганда биз фақат туққан онанигина эмас, Ота-Ватанни, Она-юртни, Она-халқни ҳам ҳис қиламиз. Кўпчиликнинг дуоси уни дорулбақода ҳақ назарига ноил, ардоқли қилиш шубҳасиз. Гузарларимизда, бозорларимизда Охунжон ижросидаги аудио ва видео ёзувлар атрофи-да мухлислар гавжум. У ҳамон тирикдек тириклар билан бирга... Охунжоннинг хонадонидаги бўлмасида унинг катта портрети 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармони билан тақдирланган «Шуҳрат» медали, 1999 йилда берилган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони ёрлиқлари, мухлислардан олинган минглаб мактублар сукут ичида. Булар-ку майли, аммо ҳофиз созининг сукути энг оғири экан. Девордаги гулдор гиламга юзларини босганча сукут сақлаётган ҳофизнинг сози сас чиқармай йиғлаётганга ўхшайди. Жоним қўшиб эшилганда торларингга, Жўр бўлганман майин-маъюс зорларингга. Шукур этардим бу дунёда борларингга, Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз қолган етим созим. Мен учун ҳам қўйгин онам кўксига бош, Тоб ташлама багрингга тўкканда ёш Торларингга ел тегса ҳам гам бўлар фош Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз қолган етим созим. Бир кун қўлга олса болам бўйга етиб, Ёру дўстлар хуш бўлсалар тўйга етиб Толма сира, куйлар билан хизмат этиб, Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз қолган етим созим. Одамларга қўл узатиб етолмасман Дардларимга энди сирдош этолмасман У ёқларга сени олиб кетолмасман Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз қолган етим созим. Умр бўйи қувдим саньат охуни ман, Бугун видо торларининг нохуниман Олтин водий — Фаргонанинг Оҳуниман Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз қолган етим созим. Оллоёр Оффтоп: * - Маълумотлар Муҳаббат Ҳамроеванинг "Эрта сўнган юлдузлар" китобидан қисқартириб олинди
КЎНГИЛ САФАРИ Журналистик фаолиятим давомида кўплаб хизмат сафарларида бўлганман. Уларнинг орасида 1989 йилнинг февралида Шарорада юз берган зилзила оқибатлари ҳақида репортаж тайёрлаш сафари хотирамда яхши сақланиб қолган. Оҳунжон Мадалиевнинг бевақт вафоти ана шу зилзила каби одамлар қалбида кучли ҳаяжон, афсус ва аттанглар қўзғатганлиги сир эмас. Мен Олтиариққа қиладиган бу сафаримни оддий хизмат сафари сифатида эмас, энг аввало инсонийлик бур-чи, ўғлидан жудо бўлган Турғун аямизга озгина далда, тасалли бериш, бир сўз билан айтганда, кўнгил сафари сифатида ҳис қилдим. Улуғ мутафаккир Жалолиддин Румий ҳазратлари айтганларидек, энг узоқ сафар бу — кўнгил сафари... Бозор иқтисодиёти даврида яшаётган халқимиз учун айни дамда ахборот алмашиш манбаси ҳам бозор бўлиб қолганлиги чин. Хушовоз ҳофизнинг вафоти оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилингани ҳолда уни турли миш-мишларга ўралган тафсилотлари бозорларда авжга чиққанди. Одамлар ўша кунларда Оҳунжоннинг вафоти муносабати билан рўзномаларда билдирилган ҳам-дардликларни нуқта, вергулигача диққат билан ўқиб чиқишар, кимдир бундан таскин топса, кимдир ушбу расмий маълумотларга ҳам шубҳа билан қарарди. Бундай муносабатларнинг таг-томирида мухлиснинг ҳофизга бўлган муҳаббати ётган бўлса, не ажаб... Бекобод шаҳар темир йўл бекатидаги тунгги соат ўн бирларда ўтадиган «Тошкент-Андижон» поездини кутиш асносида бекатга ёндош чойхонага кирдим. Тунги мижозлар сийраклигидан чойхона хизматчилари ягона эрмаклари — магнитофондан қўшиқ тинглаб ўтиришарди. Овоз карнайлардан ҳофизнинг қўшиғи янграрди: Ҳофиз болам, сенга кўз тегмасин дейсиз... Улар мени кўриб, ярим кечаси журналистни қайси шамол учирганлиги билан қизиқишди. Сафарим мақсадини билгач, кўпчиликнинг дилида тугун бўлиб ётган саволларга кўмиб ташлашди. Бу орада у-бу баҳонада кирган йўловчию вокзал ходимлари ҳам суҳбат мавзусидан баҳраманд бўлгач, сафарим мақсади бир зумда вокзалда ҳам овоза бўлди. Мендан разведкачи чиқмаслиги кўриниб турарди. Улар Охунжоннинг бевақт ўлимидан афсусланишар, турмуш ташвишларидан ортиб севимли ҳофизларининг қабрига боролмасликларидан ўкинишар ва улар учун ҳам зиёрату тиловатлар қилишимни сўрашарди. Поезд етиб келганида йўлга ёлғиз чиққан мендек бир йўловчини чойхоначию миршаблар, божхона ҳодимларию темир йўл хизматчиларидан иборат Оҳунжоннинг ўнлаб мухлислари кузатиб қўйишди. Туни билан йўл танобини тортиб борган «оташарава»ни шаркдан бош кўтарган момо офтоб ва она диёримизнинг олтин водийси — Фарғонанинг ям-яшил далалари қарши олди. Саратоннинг авжи бўлишига қарамай осмон булутли, ҳатто тунда ёз ёмғири ҳам ёғиб ўтганлиги кўриниб турарди. Назаримда ҳавонинг тундлиги мух-лислар кўнглидаги надоматларга уйғунлашиб кетгандек. Олтиариқ богларига куз келди тез, Ҳофиз йигит ўлим билан юз келди тез Равза богин булбулидек ўшал бийрон Тилларига «Видо» деган сўз келди тез... Тонгти соат олтиларда Қўқон шоҳбекатига етиб келганимдан сўнг Олтиариққа етиб олиш учун йўловчи уловлардан бирига илашдим. Йўл давомида Оҳунжон-никига яна қанча юриш кераклигини суриштирганимда олтмишлардан ошган онахон менинг Охунжонга ким бўлишимни сўради. Мен таъзия баҳона келаётганлигимни айтдим. — Оҳунжоннинг уйи Янгиараб қишлоғида деб эшит-ганман. Узим Эскирараб қишлоғида тураман. Раҳматлини ўлимидан бир кун олдин кўргандим. — Ҳамроҳ ҳолагинам мижжаларини дока рўмоллари билан артди. — Ўша куни шифохонадаги неварамни кўриб, катта йўл четида мошин кутиб турувдим. Шунча қўл кўтараман бирортаси тўхтамайди, тўхтагани ҳам отасининг нархини айтади. Ҳа, энди шунча кутдим, бирйўла автобусда кетадиганга ўхшайман деб турган пайтим ёнимга чиройли мошина келиб тўхтади. Орқа эшигини очиб: «Хола, Олтиариққа кетмаяпсизми?» деб бир йигит чақириб қолди. — Олтиариққа боряпману, сизлар сўрайдиган пул манда йўқ, болам, — дедим ноумидгина. — Чиқовринг, хола сизнинг битта дуоингиз юз олтиндан қиммат, — деди. Шундай қилиб, уларга ҳамроҳ бўлиб олдим. Иссиқца чанқагандирсиз деб муздек «Фанта» ҳам қуйиб берди. Кимнинг боласисизлар, Эскиараб-данмасмисизлар десам кулади. Биз Қўқондан дейди. Кўринишингиз тоза Оҳунжонга ўхшаркан десам ҳам йўқ, дейди. Оҳунжонга ўхшаб кетаман холос, деб тирикчиликлардан сўрайди. Уйимнинг остонасига олиб борди. Дарвозадан югуриб чиққан невараларимга «Мана, бувиларингизни эсон-омон олиб келдик, энди бизга жавоб» деб ҳай-ҳайлаши-мизга қарамай жўнаб кетди. Невараларим «Охун ака, битта чой ичиб кетинг» деганча қолишди. Оҳун эмас, ўшанга ўхшайди, холос, десам невараларим мени уришиб кетишди. Ёнма-ён ўтириб ҳам Охунни танимадингизми, деб калака қилишди. Эртаси куни эшитсам, ишлар бунақа бўлиб кетибди. Ҳамроҳ момомизнинг хотиралари билан Олтиариққа ҳам етиб келдик. Янгиараб қишлоғига эса шундоқ қўл узатгулик масофа қолган экан. Ҳофизнинг вафотининг йигирманчи кунлари эмасми, таъзиячиларнинг оёғи тинганлигидан, ҳофизнинг яқинлари, онаси, акаси ва бошқа қариндошлари билан ба-фуржа суҳбатлашишга имкон бор эди. Турғун ая саксон ёшида оқ ювиб-тараган беш фарзандларининг кенжаси — Охунжоннини тупроққа топшириб қўйганлигига ҳали-хали ишонолмайди. — Раҳматли хўжайиним Нусратали Мадалиев 1992 йилда бандаликни бажо келтирганларидан сўнг тўнғич қизим Ўлмасхон, Ҳалимахон, катта ўғлим Азимжон, ки-чик қизим Рисолатхон кун-кунора йўқлаб турадиган бўлишди. Охунжоним-ку, кўчага чиқадиган бўлсаям, қайтаётганда бўлсаям олдимга бирров кирмасдан ўтмасди. Тошкентгами, бошқа юртларга гастролга борганидаям телефон қилавериб бир дунё пул сарфларди. Мени деб беш-олти кундан ошиқ чўзиладиган гастролларга бормасди. Туркия ва Европага ҳам визалар келганди. Бормади. Дадамиз элнинг хизматидаги одам эдилар. Тўйларда ош дамлардилар. Касби дурадгорчилик бўлганлигидан Янгиараб қишлоғида хўжайинимнинг қўли билан ясал-ган ёки ўрнатилган эшик-деразасиз уйни топиш мушкул. Биз тарафларда уй-жой қилиш йил бўйи тўхтамаслигидан уста-дурадгорга йил ўн икки ой юмуш етарди. Болаларимнинг тарбияси асосан ўзимнинг зиммамда эди. Ай-ниқса, қизларимнинг тарбиясига қаттиқ тураман. Нега-ки, қиз бола бировнинг ҳасми. Уни бировга эгарланган отдек, рўзғорнинг ипидан кириб, игнасидан чиқадиган даражада тарбиялаб бермасангиз эрта-кун сизни уялти-риб қўйиши ҳеч гап эмас. Худога шукр, учала қизим ҳам тушган жойларида тинчиб, уч-тўрт фарзандли, Ўлмасхоним ҳатто неварали ҳам бўлди. Турғун ая йиғлаб юбормаслик учун атайин бошқа фарзандлари ҳақида гапираётганлиги, мижжалари эса аламли ёшлар уммонига айланаётганлигини кўриб тўнғич ўғиллари мени онасининг олдидан олиб чиқиб кетди. Ҳа, онани асло боласига кўк кийишни раво кўрмасин. Тун ўрнини понг олар, Кун ўрнини тун босар, Она ўрнини ҳеч ким босмас, Болам, ўрнинг ким босар?! Йил айланиб, келган баҳор Мозорингга чим босар Юрагимда гуллар оҳ-зор, Болам, ўрнинг ким босар?! Тор узилса, олиб ташлаб, Машшоҳ янги сим босар. Қақроқ кўзим кетпдинг ёшлаб, Болам, ўрнинг ким босар?! Қуёш ботса ўрнини Милтпираган шам босар Юрагимга соғинч тўлса, Болам, ўрнинг ким босар..
Ёз ойларида Оқтошда ҳордиқ чиқараётган пайтларим эди. Хунук хабар эшитдим. Ҳофиз Оҳунжон Мадалиев ҳам бандаликни бажо келтирибди, — дейишди. Навбатдаги миш-мишлардан бири деб парво қилмадим. Аммо яқин бир одамим матбуотда ўқидим дегандан сўнг, бошимдан оёғимгача муздек тер босди. Албатта фақат мен эмас, балки ҳамма ҳам, ёш кетганларни эшитса, шу кўйга тушиши табиий. Икки ҳафта олдин чамаси, мен Ҳабибулла Абдуллаев билан ишдан кетаётган пайтимда, «Ие, Ҳабибулла ака, ассалому алайкум», деб Оҳунжон ака саломлашди. Шунда менга қараб, «синглим кўрсатувингиз жуда таъсирли, мен баъзида йиғлаб чиқиб кетаман», — деб қўшиб қўйди. Мен бўлсам — руҳлар шод бўлса бўлди, қўлимиздан келганча, деб қўйдим. Энди 6у гапни эшитиб, донг қотдим. Кўз ўнгимда фақат ҳофизнинг ку-либ, самимий туришлари гавдаланаверади. Дам олиш кўнгилга сиғмай 3 кундан сўнг Тошкентга қайтдим. Илойим, ёлғон бўлсин, — дейман ўзимга-ўзим. Киравериш-да Иқбол Мирзони учратдим. Минг афсуски рост, деди. Орадан анча кунлар ўтди, назаримда 1 ойча. Оҳунжоннинг энг яқин дўстларидан бири — Абдумутал ака мени излаб телевидениега келибди. — Жон, синглим, укам ҳақида битта кўрсатув қилайлик, Мадалиевнинг руҳи шод бўларди-да. Мен, йўқ ҳали жуда эрта. Тупроқлари совусин, деб эътироз билдирдим. Қойилман, Абдумутал ака 3 ой телевидение эшигида мени ҳар куни деярли пойлайди. — Жон ака, мен албатта қилиб бераман, аммо вақт-соати билан дейишга ҳеч ҳам қўймайди. Абдумутал ака ўзи асли тошкентлик, аммо, мен сизни Олтиариққа албатта олиб боришим шарт деб қўймасди. Йўлга тушдик. Ҳофиз юрган кўчалар. Унинг маҳалласи — қишлоғига кира бошлаганимизда ҳаво булут бўлиб, майин ёмғир қуя бошлади. Унга мос мени юрагим сим-сим оғрий бошлади. Йиғлагим, ўкиргим келаверди. Аммо, олдимдагилардан истиҳола қилдим. Шунинг учун барча йиғи мунг бўлиб ичимга тушди. Ҳофиз қурдирган чойхонадан ўтиб, ҳовлиси томон боряпмиз. Не кўз билан қарайки, унинг" кичкина ўғли қўлидаги ўйинчоғи билан амакисининг кетидан йиғлаб юрибди. Шер ака уни қанча юпатмасин, барибир кўнмасди. Тошкентга отамни олдига бораман деб йиғларкан. (Болани шундай алдашибди — отанг Тошкентга тўйга кетган деб.) Шу кўйи машинадан секин тушдик. Ҳовлисига кириб борар эканмиз, 2 опаси йиғ-лаб чиқишди. Бояги мунг чунонам сел бўлиб келди-ки, ҳеч ўзимни тўхтата олмайман. Ҳабиба опа бизни қарши олди. Суҳбатни бошлашдан олдин тиловат қилиб олдик. Ҳабиба опа йиғлаётганини кўриб, мен нима қилишимни билмай шундай дейман, — Ҳабиба опа мени онам ҳам 24 ёшда тул қолганлар. Сизни болаларингиз-ку, улғайиб қолишган, мен 4 ёшда, Аҳмаджон укам 2 ёш, Илҳомжон эса 1 ёш, синглим Малоҳат 3 ойлик бешикда қолган. Мен нима қилай. Ҳатто отамни эслолмайман ҳам. Гапла-римни гапириб, ҳўнграб йиғласам, Ҳабиба опа мени юпатиб, йиғламанг Муҳаббатхон, — бош қаттиқми, тош деганларича бор экан. Бош тошдан кўра минг карра қаттиқ экан. Хуллас, дардлашиб бўлиб, суҳбатга киришдик. Бир қўшиқларини эслайсизми: Егани ош деманг ёлгиз аёлнинг, Шайтон товогига қўлин солади. Дастурхон устида дадасин йўқлаб, Ё ўгли, ё қизи йиғлаб олади. Бу қўшиқни менга яратиб қолдирган эканлар. Душманимга ҳам раво кўрмайман бундай кунларни. Иқбол Мирзо шундай хотирлайди: Баъзида ҳаводан нафас оламиз-у, унинг таркиби ҳақида ўйламаймиз. Қачон шу ҳаво етмай қолса, унга нега шундай-а, деб қола-миз. Дўстим Оҳун бирор марта мени олдимда, бировнинг кетидан ёмон гапларни гапириб, ғийбатлашганини эслолмайман. Доим самимий, хушчақчақ эди. У бизга одамгарчиликни, дўстлик ва диёнат нима эканлигини уқтириб кетди назаримда. Ҳозир қалб кемтиклиги ҳам шунда... Наилож, илоҳим ётган жойи жаннат бўлсин. Дўстим ҳамиша тирик, қўшиқлар ҳамиша куйлайди... Биз тинг-лаймиз. Демак, у тирик. Шундан сўнг мени ҳофизнинг онаси Турғун аянинг олдиларига олиб киришди. Мени қучоқлаб чунонам йиғлаб, сел бўлдилар. Ҳа, ҳеч бир онани боламлатмасин, илойим. Бу жуда қийин савдо. Шу онда бувимнинг гаплари эсимга тушади. 86 га кириб қазо қилдилар бувим, улар отамни 27 ёшида тупроққа беришган. Шунда менга бувим, болам ўлганнинг кетидан ўлолмайман, аммо ҳар куни ўлиб яшайсан, ўлиб тириласан, — дер эдилар. Шунда бувим, эй худо ҳеч бир бандани боламлатмасин илойим дер эдилар. Менимча дунёдаги энг оғир дард ҳам шу бўлса керак. Шу ўринда унинг дўсти Муҳриддин Ҳолиқов шундай хотирлайди: Ҳар гал Тошкентга келганида, албатта меникига кириб кетар эди. Тонггача суҳбат қуриб, ўйлаб, қўшиқ айтар эдик. Мен кўп одамлар билан мулоқотда бўлганман. Аммо Оҳундака самимий, Оҳундака чин эркаклар кам. Дўстимнинг жойи жаннатда бўлсин! Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова: Биз Оҳун билан жуда кўп айтишув-лапар айтар эдик. Ҳаттоки саҳ-нада тортишиб ҳам қолардик. Мухлислар бу иккиси, ҳозир саҳна ортига ўтиб, роса бир-бири билан ташашса керак, — деб ўйлашгандир, эҳтимол. Аммо, бизнинг бу ижодий ишларимиз, дўстлигимиз ҳамма вақт яхшилик билан, тўғрисини айтсам ё у ош қилиб берарди, ё мен. Дўстона якун топарди. Ҳеч ҳам тортишмаганмиз. Яқин дўст эдик. Чунки, бир тупроқнинг болалари эдик-да биз. Шу ўринда Охунжон куйлаган бир қўшиқ эсимга тушди: Сояман, ортингдан эргашган, Ёстиқман тунлари дардлашган. Тушингман, ўнгингга алмашган Унутмоқ осонмас бизларни... Ҳақиқатдан ҳам, ҳали биз ҳофизимизни йўқотиб ҳанузгача уни унутолмаймиз, унутмаймиз ҳам. Ҳали ҳам дард янги. Ҳали ҳам қўшиқларини эшитсак, кўнгил йиғлайди. Сизга бир сирни айтай. Ҳаётда турли кунлар, турлича тасодифлар бўлади. Ҳаттоки дунёга сиғмай қоладиган пайтлар ҳам бўлади. Ана шундай пайтда сиз Оҳунжоннинг истаган бир қўшиғини эшитинг. Мен кафил. Дардларингиз, ҳасратларингиз сел бўлиб оқиб кетади. Шунда енгил тортасиз. Чунки унинг қўшиқлари дил тубидаги оҳлар, ҳеч кимга айтолмайдиган сирли дардлар... шунда сиз қўшиққа мос чайқалиб, чалғиб қоласиз. Шу маънода Оҳунжон Мадалиев абадият фарзанди. Унинг қўшиқлари мангуга дахлдор. Унинг овози сўқир қалбларни бедорликка, одамийликка чорлаб янграйверади. Муҳаббат Ҳамроева
Эрта тонгда булбул xониш килганида Алам тиги юрагимни тилганида Агёрингиз хам кадрингиз билганида Oxун aka сизни кумсаб йигладим Энди туйда сизни зор зор кутишмайди Сиздан янги кушик талаб этишмайди Кабрингиздан капалаклар кетишмайди Хофиз ака сизни кумсаб йигладим Умур утар экан кандайин Кун хам утар экан ойдайин Ой хам утар экан йилдайин Кайси она тугар Охундайин Хофиз ака сизни кумсаб йигладим Бу дунёга кушик булиб келган акам Тириклигида уз хайкалин курган акам Жаннатларда кушик айтиб юрганмикин Охун ака сизни кумсаб йигладим Сизни бир зум ёд этмасдан булармиди Кушик айтиб юрган одам улармиди Охун битта Охун кайтиб келармиди Oxун ака сизни кумсаб йuгладим Кулиб кушик айтаману ичимда гам Сиз йук Узбек санъатини бир урни кам Содда акам соф дил акам машхур акам, Охун акам сизни кумсаб йигладим Хофиз акам сизни эслаб йигладим..
Хаётда шундай дамлар буладики, дунёга сигмай коласан, тог тошларга бош олиб чикиб кетгинг бепаён кенгликларга узингни уриб, юрагингни бушатгинг ё булмаса жигарингдан хам якинрок булиб колган сирдош огайнингни излаб у билан дардлашгинг келиб колади... Мен учун кенгликлару ер-осмон хам торлик килиб колган пайтда кувончимга шерик, ташвишимга хамдам , истаган махал эшигини кокиб юришга хаддим сигадиган огайним бор эди! Энди эса бор деб баралла айтаолмайман, дарвозасини вакт бевакт очолмайман. Дашту сахролардан утиб, манзил остонасида бехос кулаган сарбон каби хаммамизни армонда колдириб кетди... Охун , Охун булиб хам Узбекистонда хизмат курсатган машхур хофиз булиб хам, бировнинг кунглини колдирганини эслайолмаймиз. Унинг кули доим куксида эди. Одамларга ёру- биродарларига яхшилик килиб, яшашни яхши курар эди...
Sirli ölimmi yohud Tasodifiy voqea? Халқимиз ардоқлаб, қўшиқларини ёд олган, ширали овози билан дилларга ўзгача ҳарорат бахш этган хонанда Охунжон Мадалиевнинг вафотига роппа-роса 12 йил тўлган бўлса-да, унинг аянчли қисмати ва сирли ўлими ҳақида ҳануз турли гап-сўзлар юрибди. Кимдир у дейди, кимдир бу... Хуллас, бирортасида асосли бир далил йўқ. Ҳеч бири истеъдодли ҳофизнинг ўлимига гувоҳ бўлмаган, аммо кимдандир эшитганига ўзидан ҳам озгина қўшиб, “дурустгина” ҳикоя қилиб беришга уста. Бугун яна ўтмишга қайтиб, худди шу мавзуга нуқта қўйиш мақсадида кичик таҳлил олиб боришга ҳаракат қиламиз. Қисқаси, бунга аниқлик киратамиз.
Фаргонага кайтмади баxор, Гулламайди балки бодомлар, Куй авжида узилдику тор, Оxунжонни излар одамлар... Xувуллади xатто Фаргона, Эшитилар гамгин кадамлар, Наxот кисмат килди тантана, Оxунжонни излар одамлар... Фарзандлари колди ёдгори, Кузларидан тинмас ситамлар, Бугун кимни тутар уволи, Оxунжонни излар одамлар...
2000-йил 29 - июнь. Кечкурун таклиф килинган туйга боришади. Соат тунги ун бирларда эса... Юрак беxос уришдан туxтайди!... 30-июнь куни бу мудxиш xабарни бутун урта осиё эшитди... Нахот Узбекистонда хизмат курсатган артист , эл ардогида булган санъаткор Охунжон Мадалиев казо килди... Ишонгинг келмайди.. Бу шум хабарни ешитганда Онахоннинг уша oндаги холатини хеч кайси калам устаси на суз билан на ифода билан тасвирлаб бераолмаса керак. . . Илохим Охунжон акамизни охиратлари обод, жойлари жаннатдан булсин. Омин. Шамоллар уйгонди барг хаяжонда, Хатто ер остида кузгалди илон, Дунё кузларини очаётганда, Кетгим келмаяпти онажон...
Шунча яшаб билмадим сени, Сенми ноxак менми ноxак ё, Бунчалар xам ёвуз булмасанг, ОXУН укам сигмаган дунё... /Шухрат Ахмедов/
{охунжон м} Илтимосим сизга кизлар йигитларни эъзозланг,Калбимизни кури сизлар йигитларни эъзозланг.Йигит борки бу жохон бор бу олам бор ватан бор,Чин мухаббат рамзи сизлар йигитларни эъзозланг. Сиз лобарсиз ва гузалсиз,Мехрибонсиз барносиз.Ишк мухаббат борасида,Якаю ягонасиз.Ватанимни рамзи сизлар,Тенг жохонсиз онасиз.ИЛТИМОСИМ СИЗГA КИЗЛАР,ЙИГИТЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАНГ.Биз ватанни поспонимиз,Дил куримиз сизларга.Тоза булсин осмонимиз,Соглик тиланг бизларга.Ота она жона жонимиз,Бахт тилаймиз кизларга.ИЛТИМОСИМ СИЗГА КИЗЛАР,ЙИГИТЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАНГ.
Шохимардон тогларига чикдим болажон, Зилол зилол сувларидан ичдим болажон!!!
YOMON HAM YAXSHI HAM BORAR
QABRGA.
TOMIRIDA BIR KUN TO'XTAB QOLIB
QON.
BOBURU CHO'LPON HAM BERGANKU
JON.
MUHAMMAD YUSUF YO'Q
NUHAMMAD YUSUF.
BIR QIZ YIG'LAR BULOQ BOSHIDA.
MAYUS MAJNUN TOLLAR QOSHIDA.
XAYOL SURUB SHERNI YOZGAN MUHAMMAD.
MUHAMMAD YUSUF YO'Q
MUHAMMAD YUSUF.
UYIDAN QABRGACHA BALKI YUZ
QADAM.
MUHAMMADSIZ TEBRANMAY QOLDIKU QALAM.
UNUTMAYLIK ESLAYLIK HAR KUN,
HAR DAM.
MUHAMMAD YUSUF YOQ
MUHAMMAD YUSUF.
HECH NIMA TOPMASA HAM TUPROQGA TUSHUB.
BO'ZLAMASIN QABRGA TILAYLIK
SABR.
FAQAT QABR QILMASIN SHOIRGA
QAHR.
MUHAMMAD YUSUF YOQ
MUHAMMAD YUSUF.
BIR SO'ZIM BOR TINGLA AHLI
TURKISTON.
RAMZIDDIN QALBI HAM GOYO,
QIZG'OLDOQ DEK QON.
YO'Q SHOIR EMASMAN MEN BIR
DEHQON.
MUHAMMAD YUSUF YO'Q
MUHAMMAD YISIF.
shoirlikga davoyim yo'q ammo yuqoridagi IQBOL MIRZONING marhun shoirga atab yozgan sherini o'qib javob yozgim keldi. RAMZIDDIN ALI.
Мухаббатни ким сенчалик куйлаган, Онасини достон этиб сўйлаган? Сени эрта кетар дея ким ўйлаган? Дардкашгинам,эрта кетдинг,Охунжон! Нега сени танлади бири кам дунё? Ўзинг билармидинг ўлишингни ё? Дардимга шифо эдинг мисли мумиё, Дардкашгинам,эрта кетдинг,Охунжон! Дардларимдан безиб қолганмидинг,айт, Ё дардимга топилмай қолдими бир байт? Сен-ла дардим энди енгиллашган пайт, Дардкашгинам,эрта кетдинг,Охунжон! Йўқ-йўқ!Сен ўлмадинг,менинг наздимда, Сени излаб топаман хар дардимда. Бир умр яшайсан махзун қалбимда! Сен ўшал- дардкашим,дардчил, Охунжон! /Шунчаки Б А Х Т И /
Охунжоннинг хонадонига борганимда икки яшар угли Санжарни курдим.У Охунжоннинг энди хеч качон кайтиб келмаслигини хис кила оладиган ёшда эмасди... (Охунжон Мадалиев хакида куйланган кушиклар) /Шухрат Ахмедов сузи/ Узинг билан узинг овора, Сенинг хали аклинг тулмаган. Билиб, билмай тугри киласан, Санжар укам даданг улмаган! Сен уйнагин уйинларга туй, Гарчи кисмат уйини чигал. Онангдан хам сурайверма,куй, Санжар укам даданг улмаган! Ниманидир кутасан хайрон, Гудранасан тилларинг бийрон, Уртогингни гаплари ёлгон, Санжар укам даданг улмаган! Буйларингдан айланиб кетай, Мен хам ёмон эзилдим нетай, Тупингни теп мен хам бир тепай, Санжар укам даданг улмаган! Охун даданг элингда яшар, Илло, сени феълингда яшар, Улгаясан йулингда яшар, Санжар укам даданг улмаган! Охун укам сигмагам дунё... Шунча яшаб билмадим сени, Сенми нохак, менми нохак, ё. Бунчалар хам ёвуз булмасанг, Охун укам сигмаган дунё! Номардга кун тугиб берасан, Зурларингни бир бир терасан, Сохта кушикларни севасан, Охун укам сигмаган дунё! ! ! Онасини урганни улдир, Ватандан юз бурганни улдир, Сен тутган йул кандайин йулдир, Охун укам сигмаган дунё! Кани энди уйгониб кетсам, Туш булса-ю,кувониб кетсам, Сендан шундай уялиб кетсам, Охун укам сигмаган дунё!
Uchta yulduz uchdi san'at osmonidan, Fargonadan Andijondan Toshkanidan Ona yurtim ayrildi uch ög'onidan, Özbek xalqim unutmaydi xech ularni, Oxunjonni Muxriddinni Muxammadni... Shoir xofiz bulbul bilan tenglashadi, Xar davrada Oxunjonni eslashadi, Xayotni u kuyladiyu oz yashadi, Özbek xalqim unumaydi xech ularni , Oxunjonni Muxriddinni Muxammadni... Muxriddinni xalokati yig'latti qon, Necha necha muxlislarni köngli vayron, Qöshiqlarin dil sog'inib giryon giryon, Özbek xalqim unutmaydi xech ularni, Oxunjonni Muxriddinni Muxammadni... Mingta shoir bölsa örni bölak ekan, Muxammadni yuragi gul yurak ekan Gul yurakni guldek asrash kerak ekan, Özbek xalqim unutmaydi xech ularni , Oxunjonni Muxriddinni Muxammadni... Qadrlaylik bu dunyoda borlarimiz, Omon bölsin mudom döstu yorlarimiz, Kuy avjida uzulmasin xech torlarimiz, Özbek xalqim unutmaydi xech ularni, Oxunjonni Muxriddinni Muxammadni... (Mirzo Karim she'ri, Dilshod Rahmonov kuylagan qöshiq) Qolaverar muhabbat mangu, Yo’qolmaydi shodligu qayg’u. . . Boshqa qo’lda yangraydi cholg’u. . . Bu dunyoda men bo’lmasam ham… Bu satrlar hammamizga tanish. Sohir ovoz sohibi, muhabbat kuychisi, odamiylik, mehr-oqibat jarchisi Oxunjon Madaliyev takrorlanmas ijodi bilan san’at olamida o’ziga xos qoldirdi. Bugun u haqida so’z aytmoqqa jazm etdik. Zero, o’tganlarni xotirlash tiriklarning muqaddas burchidir. Yulduzli onlar Muhriddin Xoliqov Dilkash navolar sohibi O’lim haq. Taqdirda yozilgani bo’ladi… degan so’zlar haqiqatligini bilsak-da, nogahon kimningdir o’limi haqidagi xabarni eshitsak, bir seskanib tushamiz. El suygan insonlarning o’limlari yanada og’irroq qabul qilinishi ham bor gap. Qo’shiqlari barchamizning ko’ngil mulkimizga aylangan xonanda Muhriddin Xoliqov bu yorug’ olamni tark etganiga 13 yildan oshgan bo’lsa-da, uning yurakka malham qo’shiqlari hamon muxlislariga hamroh! Bir kuni boshimdan tortilar tuproq, Zah qumda yotaman jonsiz jimgina. Meni o'yga solar undanam ko'proq, Onam mendan rozimikin-a??? Chalgib qolmadimmi bolalarimga, Bahrimni to'ldirgan lolalarimga. Kim quloq tutadi nolalarimga, Onam mendan rozimikin-a??? Hali ko'rganimdan ko'rmaganim ko'p, Dilimda orzuyim, armonim to'p to'p, Har aytgan so'ziga demagandim ho'p, Onam mendan rozimikin-a??? Meni farzandlarim sofdil begubor, Menga bilib bilmay bergandir ozor. Menku farzandimdan roziman ming bor, Onam mendan rozimikin-a... Ketgim kelmayapti onajon... Shamollar uyg‘ondi - barg hayajonda. Hatto yer ostida qo‘zg‘aldi ilon, Dunyo ko‘zlarini ochayotganda Ketgim kelmayapti,* onajon. O‘ngirlarda kezar muzdek havolar, Ishqalab qobog‘in ko‘tarar osmon. Mana shu bog‘larni ko‘rmasdan turib, Ketgim kelmayapti, onajon. Qizlarning ovozi kelyapti munis, Ishq desam - daftarga sachrab ketdi qon. Suymasa suymapti bir chiroyli qiz, Dunyoda qiz kammi, onajon. Begunoh bittadir, u ham osmonda. Qo‘lga chivin qo‘ndi - quvmoqqa yo‘q jon, Chivinlar, chumchuqlar yurgan jahonda Menga joy yo‘qmidi, onajon? Garchand mungli qo‘shiqlar aytdim, Garchand azob ko‘rdim mudom bepoyon, Men hali dunyodan to‘ygan yo‘q edim, Dunyo to‘ydimikan mendan, onajon? * Уходить не хочется мне... Ветра проснулись – лист встрепенулся, Под землей зашевелилась даже змея, Когда мир открывает свои глаза, Уходить не хочется мне, матушка. В углублениях бродит воздух словно лёд, Потирая поднимает веко свое небо, Вот на эти сады пока не посмотрю, Уходить не хочется мне, матушка. Доверчивые раздаются голоса девушек, Любовь скажу – на тетрадь брызнула кровь, Не любит так не любит некая красавица, Или мало на свете девушек, матушка? Один безгрешный есть, и тот на небе, На руку сел комар – нету духа ее согнать, В мире, где есть комары и воробьи Разве нет для меня места, матушка? Хоть и распевал я горестные песни, Хоть и страдал я всегда безмерно, Я еще не насытился этим миром, Или мир насытился мною, матушка?...
“УНУТМОҚ ОСОНМАС, БИЗЛАРНИ!” У бугун орамизда йўқ бўлса- да, “Сени бугун кўрмасам бўлмас”, “Она”, “Ёлғизим”, “Ғамзаларинг”, “Кетмади ёр”, “Сени бу”, “Унутмоқ осонмас”, “Ёнимга кел ёрим”, “Дилда сўзим қолди”, “Келинчак”, “Сиздан узр” каби дилкаш қўшиқлари билан ҳамон мухлислар хотирасида яшаб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби Охунжон Мадалиевни ёд этдик. “ДАДАМ САНЪАТКОР БЎЛИШИМНИ ИСТАМАГАН!” Қиличбек Мадалиев: (ўғли) — Илгари ҳозиргидек офислар йўқ эди. Дадам ва мусиқачилар уйимизда тўпланиб ижод қилишар, мен уларни бироз томоша қилиб, яна ўйинга чалғиб кетардим. Демоқчи бўлганим, менда санъатга бўлган қизиқиш ўша пайтда уйғонган бўлса- да, бирор марта қўлимга микрофонни ушлаб, қўшиқ айтишга ҳаракат қилмаган эканман. “— Катта бўлганимда прокурор бўламан”, — десам дадам хурсанд бўлиб кетардилар. Кейин билсам, дадам менинг санъаткор бўлишимни истамаган эканлар. Сабаби, ўзлари санъаткор бўлганлари боис, уйда жуда кам бўлар, биз дадамни ҳафталаб кўрмасдик. Баъзида хизматдан ярим тунда келар, бизни ухлаб ётган жойимиздан: Ўғлим юринг, бу кеча менинг ёнимда ухланг”, — деб уйғотиб олиб чиқиб кетардилар. Менга бир ҳафта давомида нима билан банд бўлганликларини эринмасдан сўзлаб берардилар. “Энди ўғлим, сиз гапириб беринг”, — дея кейин мендан бир ҳафта ичида нималар билан банд бўлганимни ҳафсала билан тинглардилар. Жуда камгап ва камтар инсон эдилар. Ота бўлиб бирор марта бизни чертмаганлар. Ёки уйда ҳеч биримизга баланд овозда гапирмаганлар. Дадамнинг оламдан ўтганликларини билиб, ўзимга келолмаганман. Яқинда туш кўрдим. Тушимда қўшиқ куйлаётган эканман. Шу пайт дадам пайдо бўлиб, қўшиқнинг иккинчи бандини куйладилар. Шу пайт мен куйлашдан тўхтаб қолдим. Дадам мени давранинг ўртасига, халқнинг орасига олиб кирдилар. Мен хурсанд бўлиб, дадамни қучоқлаб олдим... Бугун эса концертларда, тўй хизматларида дадам халқ орасидан мени кузатиб туришини, ижодимни, мухлисларнинг олқишини кўриб хурсанд бўлишини истайман. Аммо бу менга армон бўлиб қолди.. “ЭШИКНИ ҚОҚИШСА, ОХУН КЕЛДИМИ, ДЕЙМАН...” Абдуғаффор Давронов (синфдоши) — Дўстим Охунжон Мадалиев ҳаётда жуда камтар ва самимий инсон эди. Болалигида ҳам меҳрибон, сахий ва одамохун бўлган. Мактабда турли тадбирларда қўшиқ куйлар, расм чизишга бўлган қобилияти билан ҳам ҳаммани қойил қолдирарди. Ҳинд кинофильмлари, пластинкаларга ёзилган театр спектаклларидаги диалогларин бошидан охиригача ёдлаб, Охун билан бирга рол ўйнар, кўпчиликнинг диққатини тортишга ҳаракат қилардик. Мен учун ҳали Охунжон ҳали тирик. Кимдир эшик қоқса, ёки уйим ёнидан бирор машина сигнал чалиб ўтса, худди Охунжон илгаригидек мени сўраб келгандек туюлаверади. Тирик бўла туриб, ҳаётда ўрнини тополмаган инсонлар бўлади. Аммо дўстим Охунжон оламдан ўтган бўлса-да, у ҳамон ўз қўшиқлари билан халқ орасида, мухлислари хонадонларида яшаб келяпти. ХОНАНДАНИНГ ВАФОТИГА КИМ САБАБЧИ? Шерали Мадалиев (укаси): — Бу ҳақда турли шов-шувлар ҳозиргача давом этиб келяпти. Гўё акамнинг ўлимига кимдир сабабчи бўлган ёки жонига суиқасд қилишган. Агар хабарингиз бўлса, мамлакатимиз мустақилликка эришмасидан олдин, адашмасам 1987 йиллар санъаткорлар жуда саноқли эди. Бугун-чи?.. Бизни тўйга чақиришганида, агар у-бу нарса бўлиб, бора олмайдиган бўлиб қолсак, келиб шунақа қисташар эдики, охири боришга тўғри келарди. “Мен тўйга ният қилганман, бормасалар шарманда бўламан. Буни эса мен хоҳламайман”, деб туриб олар эди. Кейин, акам ҳам бир сўзли йигит бўлиб, ҳеч кимнинг раъйини қайтармасди. Кечаю кундуз тўйда хизмат қилиши, олис йўлларда юриши, турли ташвишлар уни ич-ичидан сиқиб келарди. Буни мен сезардим, бироқ у соғлиғи ҳақида очиқ гапирмас эди. Худди мана шу ташвишли кунлар уни чарчатиб қўйди. Айниқса, 1987-1994 йиллар Охунжон акам учун жуда машаққатли давр бўлди. 2000 йилнинг 29 июн кунида бирдан навбатдаги инфаркт хуружи юз берди. Орадан анча вақт ўтди, “Ҳаммаси изига тушди-ку”, деб, шифокорга учраб даволанмади ҳам. Уни мухлислари ҳамиша саҳнада соғинишар, ундан фақат янги қўшиқ, янги концертни интизорлик билан кутишар эди. Охунжон эса ижодга бутун борлиғини бериб, ўз соғлиғига эътибор бермай юрди. Оқибатда... ОРЗУЛАРИМИЗ АРМОНГА АЙЛАНДИ... Ҳабиба Мадалиева(турмуш ўртоғи) — Раҳматли турмуш ўртоғим Охунжон Мадалиев ижод жараёнида ўз устида тинимсиз изланарди. Бундан ташқари, халқ хизматлари, концерт дастурлари билан банд бўлишига қарамай, албатта оилага ҳам вақт ажратишга ҳаракат қиларди. Айниқса, фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор берар, меҳрибон ва чиройли инсон эди. Оилада бирор марта жанжаллашиб, “сен-мен”га бормаганмиз (йиғлайди). Ҳаммага яхши муносабатда бўлар, аниқроғи, у кишининг меҳри ҳаммага бирдек етарди. Биз келажагимиз, оиламиз, фарзандларимизнинг келажаги ҳақида биргаликда орзу ҳаваслар қилардик. Раҳматли хўжайиним фарзандларимизни қаерда ўқитиш, қизларни қандай инсонларга турмушга бериш ҳақида яхши ният қиларди. “Қизларимизни ўқитмаймиз. Уларни яхши инсонларга турмушга берсак, бахтидан тинчиб кетишсин”, — дердилар. Ана шу биргаликдаги чиройли тузган режаларимиз, орзуларимиз армонга айланди... ИНСОНИЙЛИГИ УЧУН ҲУРМАТ ҚИЛАРДИК... Ғиёс Бойтоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (ҳамкасб дўсти) — Охунжон Мадалиев билан биз ёшлигимиздан дўст эдик. Давраларда санъаткорлардан мен, раҳматли Муҳриддин Ҳолиқов, Нуриддин Ҳайдаров, Қилич ака ва Охунжон Мадалиев бирга йиғилиб турардик. Бир-биримиздан маслаҳат сўрар, қаерга бўлса бирга борардик. Охунжон биздан уч ёш кичик бўлишига қарамасдан уни инсонийлик фазилатлари учун ҳам алоҳида ҳурмат қилар эдик. Илгари “Ҳамма кўриши шарт эмас” деган теледастур бўлар эди. Ушбу теледастур Чимён тоғларида суратга олинганида бир-биримиз билан ҳазиллашиб қорбўрон ўйнар, ош пишириб, маза қилиб ўтирардик. Охунжон нафақат мухлислари, балки биз дўстлари хотирасида фақат яхши таассурот қолдириб кетди. МЕТРОДА ТУШМАГАН ЭКАНЛАР... Дилшод Раҳмонов (шогирди) — Менга авваламбор устоз бўладилар. Ўзини камтар қилиб кўрсатмас, аслида шундай инсон эди. Қўшиқларни содда ва ишонарли қилиб юракдан ижро этар, овозида ўзига яраша сеҳр ва дард бор эди. Илк маротаба қўлимдан етаклаб телевидениега олиб келган, мени илк маротаба телеэкранда чиқишимга сабабчи бўлган одам ҳам Охунжон ака эди. Бир куни менга: “— Мен ҳеч метрога тушмаганман. Кел метрога тушамиз”, — дедилар. Хўп, деб метрога тушдим. Метродаги гавжум мухлислар бир пасда устозни ўраб олишди. Дастхатлар бериб, мухлислари билан хайрлашиб чиққанимизда бир дўстимиз бизни машинасида кутиб турган эди. Аксига олиб, машина юрмай қолса бўладими? Дўстим билан бирга машинани ортидан итариб кетарсак, Охунжон ака ҳам югуриб келиб, бизга қўшилиб машина итариб кетдилар. Ўша пайтларда жуда машҳур санъаткор бўлишига қарамасдан ўзини жуда оддий тутар, ўта содда инсон эди. Балки шунинг учун ҳам Худо ёрлақаган бўлса керак, раҳматлини. Айниқса, менга: “Сени биров ортингдан ёмонласа ҳам унга яхши гапиравер, яхшилик қилавер. Кун келиб ўзига келиб қолади”, — деб кўп маротаба такрорлар, ўзлари ҳам шу ўгитларига амал қилиб, биров ёмонлик қилса ҳам, фақат яхшилик илинадиган инсон эдилар. Ҳозир унинг ўғли Қиличбек Мадалиев ҳам худди шунақа, дадасига ўхшаган самимий йигит бўлиб улғайган. Устознинг ўгитлари, маслаҳатлари биз шогирдлари билан қолди... Сўнгсўз ўрнида... Сояман ортингдан эргашган, Ёстиқман, тунлари дардлашган, Тушингман ўнгингга алмашган. Унутмоқ осонмас бизларни... Хонанда ушбу қўшиқни куйлаётиб, бу дунёни эрта тарк этишини сезгандек гўё... Дарҳақиқат, бу қўшиқни, унинг танти ижрочисини ҳам унутиб бўлмайди. Гувоҳи бўлганингиздек, раҳматли устоз санъаткор ҳақида юқорида фақат самимий фикрлар билдирилди. Ана шу фикрларнинг қай даражада ҳақиқатга яқин эканлигини билиш учун эса Охунжон Мадалиев куйлаб қолдирган қўшиқларни тинглаш кифоя. Зеро дўстлари айтганидек, Охунжон Мадалиев тирик ва у ҳамон қалбларимизда яшаб келмоқда! Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА
Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish