Мавзу: Ижтимоий шериклик Режа



Download 19,95 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi19,95 Kb.
#118737
Bog'liq
Moxigul Komilova 7 amaliy mashg'ulot — копия




Мавзу:
Ижтимоий шериклик
Режа

1.Ижтимоий шериклик тушунчаси, ва унинг талкинлари.


2. Ижтимоий шерикликнинг ривожланишининг назарий-хукукий асослари.
3.Хамкорлик ва ижтимоий шериклик. Ижтимоий шерикликнинг турлари, максад ва вазифалари, субъектлари, ташкилий-хукукий механизмлари.
4.Мамлакатимизда “Ижтимоий шериклик тугрисида”конуннинг (2014) кабул килиниши ва унинг ахамияти.
5.Узаро манфаатли хамкорликнинг самарасии оширишга каратилаган давлат - хусусий шерикликиннг замонавий механизмларини жорий этиш.


Тошкентда “Аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Унда Бельгия, Германия, АҚШ ҳамда бошқа давлатлардан экспертлар, шунингдек, Олий Мажлис палаталари, вазирликлар, идоралар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, ННТ, ОАВ, юртимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Анжуман мамлакатимиз парламенти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги томонидан ЕХҲТ, Ф. Эберт номидаги фонд (Германия), ЮСАИД (АҚШ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Форумда Ўзбекистонда ижтимоий шериклик институтининг яратилиши, ривожланишининг ижтимоий-сиёсий ҳамда қонунчилик асослари, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳамда ўрни ҳақида сўз юритилиб, ижтимоий аҳамиятга эга қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда парламент ҳамда жойларда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ННТ, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва ОАВ билан ўзаро ҳамкорлиги тамойиллари, шакллари ҳамда мезонлари таҳлил қилинди. Айни пайтда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқ-тартибот органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро алоқалари механизми, ушбу жабҳадаги халқаро тажрибага алоҳида эътибор қаратилди.Таъкидландики, Ўзбекистонда истиқлолнинг илк кунлариданоқ мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, бу борада кучли ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди. Шу асосда инсон ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ҳамда эркинликлари таъминланиб, унинг салоҳиятини юзага чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
— Қисқа вақт ичида Ўзбекистонда аҳоли кенг қатламларини қўллаб-қувватлаш, мустақил ва барқарор фуқаролик жамияти институтлари тизимини равнақ топтириш бўйича улкан ишлар амалга оширилгани диққатга сазовордир, — дея қайд этди Бельгия Сенатининг фахрий аъзоси Доминик Тилманс. — Бу мамлакатда ҳуқуқий демократик давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми саналади. Мен юртингизда ташкил қилинган бундай нуфузли анжуманларда кўп бор қатнашганман, парламент ҳамда Президент сайловларини кузатдим. Бинобарин, бу ердаги демократик ислоҳотларни холис баҳолаш имконига эгаман. Бугун юртингизда кўп сонли ННТ демократик қадриятлар ва инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини ишончли таъминлашга муносиб ҳисса қўшаяпти. Уларнинг давлат ишларидаги иштироки кенгаймоқда. Ўзбекистон ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг хориж тажрибасини кўриб чиқар экан, фуқаролик жамиятини шакллантириш амалиётида ана шу моделларни бевосита кўчириб олаётгани йўқ, балки демократик принципларни ўзбек халқи қадриятлари билан уйғунлаштирмоқда. Биз бу каби жараёнларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.
Айни пайтда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Фуқаролик институтлари, жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқ ва ваколатлари, уларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза қилишдаги вазифаларини кенгайтириш, фуқароларнинг жамият ҳаётини бошқариш ва ташкил этишдаги иштирокини кенг таъминлаш мазкур принцип мазмун-моҳиятида мужассамдир.
Давлат томонидан тақдим қилинаётган қулай шароитлар, имтиёзлар ҳамда имкониятлар бу каби институтларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги фаол иштироки кўламини янада ошираётир. Бу, албатта, аҳолининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
— Республикамизда фуқаролик жамияти ривожига кўмаклашиш соҳасидаги демократик янгиланишлар тизимли, босқичма-босқич ва изчиллик билан, мамлакат тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари, аҳоли сиёсий-ҳуқуқий маданияти, ижтимоий тафаккури ўсиш даражасини ҳар томонлама инобатга олган ҳолда рўёбга чиқарилаяпти, — дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Бафаев. — Улар жамият ҳамда давлат қурилишининг бошқа жабҳаларини демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Конференцияда эътироф этилганидек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг реал мустақиллиги, улар фаолиятини моддий ҳамда молиявий қўллаб-қувватлашнинг пухта қонунчилик базаси, миллий инфратузилма яратилган. Бу эса ижтимоий ҳаётни демократлаштириш, давлат қурилиши, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлаш ва рағбатлантириш, давлат тузилмаларининг сиёсий-ижтимоий фаолиятида ўзига хос тарози посангисига айланиш, инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасини бажаришда ННТ позициясини мустаҳкамламоқда.
— Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти одамлар онгида демократик қадриятлар ва қоидаларни мустаҳкамлаш, аҳолида сиёсий, ҳуқуқий маданият, маънавият, фуқаролик фаоллиги, миллий ўзликни юксалтиришга таъсир кўрсатиш, шахсда ўз қадр-қиммати, мустақил фикрлаш, келажакни ўз қўллари билан бунёд этишга бўлган масъулият ҳамда хоҳиш-истакни юзага чиқаришга қаратилган, — дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти лойиҳа раҳбари.Гулрухсорn.Ҳотамова.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ННТни фаоллаштириш ҳамда иш кўлами, уларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ваколатларини кенгайтиришда янги босқични бошлаб берди. Зотан, унинг асосида охирги беш йилда фуқаролик жамиятини жадал равнақ топтиришда катта аҳамиятга эга бўлган “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ҳаётга татбиқ этилди.
Жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларидан сўнг 2013 йилда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. У экологик назоратни амалга ошириш, ҳудудларда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича вазият устидан мониторинг олиб боришда жамият ҳамда ННТ иштирокини янада фаоллаштиришга йўналтирилган.
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётга жорий этилиши ҳам бу борада катта роль ўйнади. Боиси, унга мувофиқ, аҳоли ҳамда жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган, авваламбор, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришлари таъминланмоқда.
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилиниши фуқаролик жамияти институтлари тараққиётида яна бир салмоқли қадам бўлди. Зеро, унга биноан, давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизми такомиллаштирилди ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш жараёнидаги ўрни кучайтирилди.
— Айтиш жоизки, ушбу Қонун қабул қилингунгача давлат ва ННТ ўртасидаги муносабатлар миллий қонунчилигимиздаги 30 дан ортиқ қонун ҳамда 100 дан зиёд бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қамраб олинган эди, — дейди Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раиси Абдумажид Каримов. — Қолаверса, ҳокимият ва ННТ алоқалари шакллари, тамойиллари, механизмларининг изчил тизими, турли қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топган ҳар икки томоннинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини назарда тутувчи яхлит кодификацияланган ҳуқуқий ҳужжат йўқ эди.
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунда ижтимоий шериклик тушунчаси, субъектлари, принциплари ва асосий соҳалари ўз ифодасини топди. Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлиги экани қонуний мустаҳкамлаб қўйилди. Унда давлат органлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди. Шу билан бир қаторда, давлат органлари ва ННТ ўртасидаги муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий, процессуал механизмлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий-социал аҳамиятга эга муаммоларга ечим топиш, фуқаролар ижтимоий-сиёсий ҳамда социал фаоллигини оширишдаги иштирокининг шакл ва усуллари конкретлаштирилмоқда.
— “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун катта ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга, — дейди Германиянинг Ф. Эберт номидаги фонди эксперти, сиёсатшунос ҳамда публицист Серж Эмбахер. — Ушбу ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёнининг ўзи давлат ва жамият ўзаро ҳамкорликдан нақадар манфаатдор эканлигини кўрсатди. Бугун мазкур Қонун самарали ишламоқда. Фуқаролик жамияти институтлари давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари билан конструктив муносабатга киришар экан, жамият ва давлат ўртасидаги ҳамкорликни шакллантиради, аҳолининг турли қатламлари манфаатларини илгари суради, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлайди. Ўз навбатида, ижтимоий-иқтисодий, социал ҳамда гуманитар ривожланишнинг долзарб масалаларини ҳал этишда аҳоли фаоллигини оширади, инсонлар фаровонлиги ва турмуш ободлигини, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.
Шу йилнинг июнь-июль ойларида бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри Кенгашлари сессияларида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунда кўзда тутилганидек, ҳокимият вакиллик органлари ҳузурида Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари шакллантирилди. Улар таркибига жойлардаги давлат вакиллик органлари депутатлари, ҳокимликларнинг тегишли бўлимлари, адлия ва молия идоралари, ННТ мутахассислари киритилди.
— Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари фаолияти ҳудудларда давлат ҳокимияти вакиллик ҳамда ижро органларининг фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши, эркин ривожланишидаги роли ва масъулиятини янада ошириш, айни чоғда ННТ ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг мамлакатни модернизация қилишда фаол иштирокини таъминлаш учун қўшимча ташкилий-ҳуқуқий шароитлар, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатлар яратишга кўмаклашишга қаратилгандир, — дея таъкидлади халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодира Умарова.
— Қонун амалиётда самарали қўлланилмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Сайёра Баратова. — Жумладан, яқинда қабул қилинган “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги ҳамда бошқа қонунлар спорт, ёшлар тарбияси, саломатлик, таълим соҳасидаги ННТ иштирокида ишлаб чиқилди.
— Қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиши босқичидаёқ тегишли вазирлик ва идоралар, парламент қуйи палатаси расмий сайтлари ҳамда бошқа ресурсларда чоп этилаётгани муҳим эканини алоҳида айтиб ўтмоқчиман, — дейди Хорватия Республикаси ҳукумати ННТ билан ҳамкорлик офисининг Молиялаштириш ва сифат назорати бўйича департаменти бошлиғи Марина Локерт Состарич. — Бу фуқароларга янги нормалар билан танишиш, аҳолининг аниқ қатламлари манфаатларига тўғри келадиган таклифлар киритиш имконини бериб, уларда ҳуқуқий маданият, сиёсий фаоллик ҳамда фуқаролик масъулиятини юксалтиришга хизмат қилади. Хорватияда ҳам қабул қилинаётган қонунлар бўйича жамоатчилик маслаҳатларини ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу асосда кўплаб фикрлар ва таклифлар олиш, қонунларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалиётга жорий қилиниши ўртасидаги масофани қисқартириш имкони пайдо бўлади.
Конференциянинг чет эллик қатнашчилари урғу берганидек, Ўзбекистонда рўёбга чиқарилаётган иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар халқ учун фаровон ҳаёт шароитларини таъминлаш, мамлакатнинг жаҳонда муносиб ўрин эгаллашига йўналтирилгандир. Ижтимоий шериклик механизмларининг қонуний мустаҳкамланиши бу борадаги яна бир муҳим воқеа саналади.
— Ўзбекистонда ижтимоий шериклик институти жамоатчиликни нафақат долзарб муаммоларга ечим топишга жалб этиш имкониятини яратаяпти, балки ННТ билан ҳокимият органлари ўртасидаги самарали мулоқот давлатнинг ролини ҳам мустаҳкамламоқда, — дейди АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (ЮСАИД)нинг Ўзбекистондаги офиси директори ўринбосари Эль Дорри Алей. — Шу бўйича кўп мисолларни биламиз. Хусусан, “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳуқуқ-тартибот органлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётир. Шубҳасиз, бу давлат томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширади. Кези келганда айтиш жоизки, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилиши билан боғлиқ барча босқичда ҳамда халқаро форумларда батафсил муҳокама қилинди. Энди жамият ва давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш унинг сўзсиз бажарилишига боғлиқдир.
Анжуман якунида аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни янада равнақ топтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Download 19,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish