Софизм сўзи юнонча sophisma сўзидан олинган бўлиб ҳийла деган маънони англатади. Истилоҳда эса хатоси моҳирлик билан яширинган нотўғри тасдиқни исботлаш, мантиқий чалғитишни билдиради. Софизмга оид масалаларни дастлаб, милоддан аввалги V асрда Қадимги Юнонистоннинг Элея шаҳрида яшаган математик Зенон тузган. Милоддан олдинги IV-V асрларда мантиқ санъатини жуда яхши эгаллаган бир гуруҳ юнон файласуфлари софистлар деб аталган. - Софизм сўзи юнонча sophisma сўзидан олинган бўлиб ҳийла деган маънони англатади. Истилоҳда эса хатоси моҳирлик билан яширинган нотўғри тасдиқни исботлаш, мантиқий чалғитишни билдиради. Софизмга оид масалаларни дастлаб, милоддан аввалги V асрда Қадимги Юнонистоннинг Элея шаҳрида яшаган математик Зенон тузган. Милоддан олдинги IV-V асрларда мантиқ санъатини жуда яхши эгаллаган бир гуруҳ юнон файласуфлари софистлар деб аталган.
Юнон математиги Зенон, машҳур чопқир Ахиллеснинг олдида судралиб кетаётган тошбақани ҳеч қачон қувиб ета олмаслигини математик мулоҳазалар ёрдамида “исбот” қилган. Ахиллес тошбақага қараганда 10 марта тезроқ чопа олади. Дастлаб, тошбақа 100 метр олдинда бўлсин. Ахиллес бу 100 метрни чопиб ўтгунча, тошбақа 10 метр илгарилайди. Ахиллес бу 10 метрни чопиб ўтгунча тошбақа яна 1метр силжийди ва ҳ.к. Улар орасидаги масофа доим қисқариб боради, лекин ҳеч қачон нога айланмади. - Юнон математиги Зенон, машҳур чопқир Ахиллеснинг олдида судралиб кетаётган тошбақани ҳеч қачон қувиб ета олмаслигини математик мулоҳазалар ёрдамида “исбот” қилган. Ахиллес тошбақага қараганда 10 марта тезроқ чопа олади. Дастлаб, тошбақа 100 метр олдинда бўлсин. Ахиллес бу 100 метрни чопиб ўтгунча, тошбақа 10 метр илгарилайди. Ахиллес бу 10 метрни чопиб ўтгунча тошбақа яна 1метр силжийди ва ҳ.к. Улар орасидаги масофа доим қисқариб боради, лекин ҳеч қачон нога айланмади.
Зенон масалалари чексизлик, ҳаракат, коинот тушунчалари билан боғлиқ бўлиб, улар математика ва физика фанларининг ривожида катта аҳамиятга эга бўлди. Зенон масалалари софизм (апория, парадокс) номи билан олимлар ва файласуфлар орасида машҳур бўлди. - Зенон масалалари чексизлик, ҳаракат, коинот тушунчалари билан боғлиқ бўлиб, улар математика ва физика фанларининг ривожида катта аҳамиятга эга бўлди. Зенон масалалари софизм (апория, парадокс) номи билан олимлар ва файласуфлар орасида машҳур бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |