2-маруза:
Маълумот узатиш тармоқлари топологиялари.
Режа:
Маълумот узатиш тармоқларини қуриш тамойиллари
Тармоқ топологияси.
Тармоқнинг ташкилий тузилмаси.
Маълумот узатиш тармоқларини қуриш тамойиллари
Кўпчилик умумий фойдаланиш тармоқлари иерархик тузилиш асосида қурилади. Маълумот узатиш тармоғининг иерархик тузилишдаги афзаллиги ахборот алмашувида хар хил иерархик сатхларга хизмат кўрсатишдир. Сатхларга майдон, маълумот узатиш тармоғини ички сатх иерархияси ва маълумот узатиш тармоғи хар хил тузилишга эга. Тузилишлардан қайси бирини танлаш фойдаланувчи талаби, юклама хажми ва бошқа фактларга боғлиқ.
Иерархия сатх тармоқ ва ноиерархик тармоғи пастки сатхлари “ЮЛДУЗСИМОН”, “ХАЛҚАСИМОН”, “ШИНАСИМОН”, “ДАРАХТСИМОН” лар кўпроқ тарқалган тузилишлар хисобланади.
Иерархия тармоғи юқори сатхларида ишончлиликнинг етарлича юқори кўрсаткичларини таъминлаш заруриятида “ТЎЛИҚ БОҒЛАНИШЛИ” ёки “К - боғланишли” тузилишлари ишлатилади.юқори ишончлилик бўйича “АЛМАЗСИМОН” тузилиши маълумот узатиш тармоқларида харакатдаги объектларни қурилишида қўлланилади.
Тармоқ топологияси.
Умумий тасаввур даражасида ҳар қандай тармоқ пунктлар ва уларни бирлаштирувчи линиялардан ташкил топган. Уларни (пункт ва линияларни ) ўзаро жойлашиши тармоқ боғлиқлиги ва пунктлар ўртасидаги ахборот алмашувини таъминлаб бериш қобилиятини тавсифлайди. Тармоқ топологияси унинг боғлиқлигини акс эттиради. Физикавий ва мантиқий бир-биридан топология фарқланади. Физикавий топология тармоқ пунктларини ва уларни боғловчи линияларни жойлашишини акс эттиради. Мантиқий топология ахборотнинг манба ва истеъмолчиларининг ўртасидаги ўзаро боғланиш йўллари ташкил қилинадиган имкониятлар ҳақида тасаввур беради. Тармоқнинг топологик хусусиятларини тадқиқот қилиш учун унинг пунктларини нуқта сифатида, уларни бирлаштирувчи линияларни эса ёй сифатида акс эттириш қулай. Бундай геометрик шакл граф деб аталади, графдаги нуқталар чўққи, ёйлар эса уларнинг йўналтирилганлиги ҳисобга олинмаганлигида қирра деб номланади. Граф ахборот тармоғининг топологик моделидир.
Тармоқ топологиясини танлаш унинг қурилишида ҳал қилинадиган биринчи вазифадир ва у технологик ҳамда алоқанинг ишончлилигига бўладиган талаблар билан шартланади. Агар у ташкил топадиган стандарт(база) топологиялари мажмуаси аниқ бўлса, тармоқ топологияси нисбатан содда танланади. Баъзи топологиялар ва уларнинг хусусиятларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |