ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № 13. МТ статик характеристикаларини тадқиқ этиш. Ишнинг мақсади: Майдоний транзистор статик характеристикалари ва дифферентсиал параметрларини ўрганиш, транзистор ишига температуранинг таъсирини тадқиқ этиш.
1. Лаборатория ишини бажаришга тайёргарлик кўриш:
Лаборатория ишида тузилиши ва схемаларда шартли белгиланиши 8.1- расмда келтирилгани канали р- турли майдоний транзистор тадқиқ этилади.
а) б)
8.1-расм
Сток токи затворга кучланиш бериш орқали бошқарилади, яъни бошқарилаётган п-н ўтишга тескари кучланиш УЗИ>0 берилади. УЗИ даги беркитиш кучланиши ортган сари ҳажмий заряд соҳасининг кенглиги ортиб боради. Натижада берилган УСИкучланиш қийматида канал кенглиги кичраяди, унинг қаршилиги РК ортади, демак сток билан исток оралиғидаги сток токи ИС камаяди. 8.2- расмда бошқариш характеристикаси ИС= ф (УЗИ) келтирилган.
Бошқарувчи п-н ўтишнинг ҳажмий заряд соҳаси ва асос билан канал орасидаги п-н ўтиш бириккандаги (сток токи ИСнолга тенг бўладиган) затвор кучланиши қиймати бўсағавий кучланиш УБЎСдеб аталади.
8.2-расм
Тўйиниш режимида ишлаётган майдоний транзистор бошқарув характеристикасини қуйидаги боғлиқлик билан аппроксиматсиялаш қулай.
(8.1)
бу эрда максимал сток токи затвор – исток кучланиши нол ИС мах – УЗИ = 0 га мос келувчи бошланғич сток токи.
Бошқарув характеристикасидан (8.2- расм) характеристика тиклиги аниқланиши мумкин.
.
(6.1) аппроксиматсиядан фойдаланилганда тиклик қуйидагича аниқланади:
, (8.2)
Майдоний транзистор чиқиш характеристикалар оиласи 8.3 – расмда келтирилган. Характеристиканинг бошланғич соҳаси (УСИ<УСИ ТЎЙ) чизиқли режимга мос келади. Бу режимда канал бутун исток-сток оралиғида мавжуд бўлади, шунинг учун УСИ ортган сари, чизиқли қонунга мос равишда сток токи ҳам ортади.
УСИ<УСИ.ТЎЙда транзистор тўйиниш режимига ўтади, бу соҳада сток токи ИСсток кучланиши УСИ га кучли боғлиқ бўлмайди. Икки режим чегараси ҳисобланган тўйиниш кучланиши УСИ.ТЎЙ затвордаги кучланиш УЗИ га боғлиқ бўлади ва қуйидаги формуладан аниқланади: УСИ.ТЎЙ=УЗИ–УБЎС. Чиқиш характеристикасидан (8.3 - расм) чиқиш қаршилиги аниқланиши мумкин
8.3-расм
Бу катталик тўйиниш режимида ҳисобланса, катта қийматга эга бўлади, шунинг учун транзистор кучайтиргич сифатида ишлатилаётганда схеманинг сокинлик нуқтаси шу режимда танланади. Чизиқли режимда транзистор чиқиш қаршилиги затвордаги кучланиш УЗИ га боғлиқ ва тахминан танланган ишчи нуқтада УСИ кучланишини ИС токка нисбати кўринишида ёки 8.3 – формуладан аниқланиши мумкин.
, (8.3)
бу эрда .
2. Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ:
2.1. 8.4- расмда келтирилган схема, ўлчаш асбоблари ўлчанадиган КП103 майдоний транзистор паспорт кўрсатмалари билан танишиб чиқинг. (5- иловага қаранг)
Сокол расмини чизиб олинг ва тадқиқ этилаётган транзисторнинг чегаравий параметрлари УСИ.ЧЕГ, ИС.ЧЕГ, ПЧЕГ қийматларини ёзиб олинг. 6.4 – расмда келтирилган схемани йиғинг.