Конституция юксак тарақҚиёт, фаровон ҳаёт гарови



Download 49,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi49,5 Kb.
#129205
Bog'liq
Президентнинг 2018 йил конститутция


КОНСТИТУЦИЯ ЮКСАК ТАРАҚҚИЁТ, ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ

Дунёда ҳар бир суверен, мустақил давлатнинг ўз Конституцияси бор. Шу маънода, бундан йигирма бир йил олдин қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳаётимизнинг муҳим дастуриламали бўлиб, мустақил тараққиёт йўли, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашда асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб келаётганини қувонч билан айтиб ўтиш жоиз.


Асосий Қонунда инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа шу каби дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган. Шунингдек, Қомусда давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий ҳаёти, мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини яхшилашга хизмат қилувчи энг муҳим жиҳатлар тўлиқ акс этган.
Бош Қомус дунёнинг кўплаб демократик давлатлари конституциявий қонунчилик соҳасидаги энг мақбул жиҳатларга ҳамоҳанг эканлиги билан эътиборга сазовордир. Конституция Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган норма ва меъёрларига, мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатлар талабларига мос келади.
Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «Конституциямиз – давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир». Бу ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши орқали мустақил Ўзбекистон истиқлолнинг илк йилидаёқ тараққиётнинг ойдин йўли, ўз келажаги, истиқболини белгилаб олган эди. Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз парламенти Конституция меъёрларига мувофиқ 15 дан зиёд кодекс, 600 дан ортиқ қонунни қабул қилди. Ўз навбатида 200 дан кўпроқ халқаро шартномаларни ратификация қилишга эришди ва шу асосда Бош Қонунни ҳаётга татбиқ этишнинг яхлит ҳуқуқий тизими яратилди. Бугунги кунда Конституция ижтимоий соҳалар ва давлат қурилишидаги муносабатлар, миллий қонунчиликнинг барча жабҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимдан иборатдир.
Ўзбекистон раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси давлат ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб бергани билан катта аҳамиятга эга. Чунки концепция Конституциянинг асосий нормаларини босқичма-босқич амалга ошириш доирасида демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, фуқаролик жамияти барпо этишнинг аниқ ва пухта ўйланган дастури ҳисобланади. Концепцияда илгари сурилган қонунчилик ташаббусларининг ҳаётбахш самаралари суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш борасидаги изчил ислоҳотларда ҳам яққол намоёндир. Унда суднинг мустақиллиги, холислиги ва беғаразлигини таъминлаш каби муҳим масалаларга эътибор қаратилган. Суд жараёнида одиллик ва холисликни таъминлаш, жиноят қонунчилигини тобора либераллаштирилиши, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича белгиланган устувор вазифалар шулар жумласидандир.
Ўтган йилнинг 18 сентябрида қабул қилинган «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга кўра кўплаб янгиликлар жорий этилгани эътиборга лойиқ. Қонунга мувофиқ, «Прокуратура тўғрисида», «Судлар тўғрисида»ги Қонунлар, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал ҳамда Хўжалик процессуал кодекслари тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бу каби янгиланиш ва ўзгаришлар кенг қамровли ҳисобланади. Хусусан, жиноят процессида «Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳасини янада кенгайтириш имкони яратилди. Ишни судга қадар юритиш босқичида шахсни лавозимидан четлаштириш, тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги мажбурлов чораларини қўллаш ваколати судларга ўтказилди. Ўз навбатида жиноят ишини қўзғатиш ҳуқуқи судлар ваколатидан чиқарилгани эса, соҳа ходимларининг одил суд тамойилига мос келмайдиган вазифалардан халос бўлишига хизмат қилади.
Концепцияда илгари сурилган қонунчилик ташаббусларидан яна бири, бу – Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланиши билан боғлиқ. Бу лойиҳани тайёрлашда миллий ва хорижий тажрибанинг ўзаро уйғунлиги таъминланди. Маъмурий жавобгарлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бирхиллаштирилди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришнинг ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг процессуал механизмлари такомиллаштирилди. Кўплаб қонунбузарлик ҳолатларини жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказиш натижасида қонунчилигимиз янада либераллаштирилди.
Айни жараёнда суд тизими фаолиятини замонавий мезонлар асосида ташкил этиш, соҳа ходимларини моддий-маънавий жиҳатдан рағбатлантиришга жиддий эътибор қаратилаётгани қувонарли, албатта. Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 2 август кунги «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони фикримизнинг ёрқин тасдиғидир. Бу ҳуқуқий ҳужжатга асосан, суд-ҳуқуқ соҳасининг мақоми мустаҳкамланди, судлар мустақиллиги таъминланди. Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланиб, судлар таркибида ахборотлаштириш бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилди. Умуман олганда, ушбу жараёндаги барча ўзгаришлар суд ҳокимиятининг кундалик фаолиятига янгича ёндошувларни татбиқ этади, судpялар фаолиятида барқарорлик, инсонпарварлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойили устувор бўлишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 ноябрдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳам мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми десак, муболаға бўлмайди.
Президентнинг мазкур фармони суд кадрлари заҳирасини шакллантириш, уларни лавозимга кўрсатиш фаолиятини тизимли равишда ташкил этиш, кадрлар билан ишлашда демократик асосларни мустаҳкамлаш, судғяларнинг том маҳнодаги мустақиллигини таҳминлаш, пировард натижада эса, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаҳни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини ҳар томонлама кафолатлашга хизмат қилади.
Фармонда ўтган давр мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган улкан ислоҳотларнинг натижаси ҳамда соҳада мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтилган.
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги “Туман ва шаҳар юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидир.
Мазкур Фармонга кўра, умумий юрисдикция судларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, туманлараро, туман (шаҳар) судлари одил судловни сифатли амалга оширишларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишларини таҳминлаш учун туманлараро туман (шаҳар) судларида тегишли тартиб ўрнатиш ҳамда уларнинг иш билан бандлигини мақбуллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадлари кўрсатиб ўтилди.
Ана шу ва бошқа қатор ташкилий-ҳуқуқий чораларнинг амалга оширилиши суд тизимининг янада мустаҳкамланишига, аҳолининг судларга бўлган ишончи ошишига кўмаклашди.
Шу йил 6 декабрда Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда маъруза қилар экан, мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимида ва бошқа соҳаларда амалга оширилган ўзгаришларни сарҳисоб қилди.
Шенингдек, Президент жорий Обод турмуш йилида ҳам обод ҳаётнинг асосий шарти бўлган аҳолининг реал даромадларини ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, янги-янги иш ўринлари яратиш, социал масалаларни ечиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилганини таъкидлади.
Ислом Каримов ўз маърузасида Ўзбекистонда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида кириб келаётган янги – 2014 йилни мамлакатда “Соғлом бола йили” деб эълон қилишни таклиф этди.
Албатта, Соғлом бола йилида мамлакатда оналик ва болаликни муҳофаза этиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлашга эътибор берилиши шубҳасиз.
Download 49,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish