Амалий машғулот №1
“Кончилик электр механикаси” таълим йўналиши ўқув режасининг мазмуни билан танишиш
Ишни бажаришдан мақсад
Ишни бажаришдан мақсад ўқув жараёнини ташкил қилиш учун ишлаб чиқилган ўқув режасининг тузилиши билан танишишдир.
Қисқасча назарий маълумотлар
Ўқув жараёнини ташкил қилиш ўқув режасига асосан амалга оширилади. Кафедрада бакалавриатура таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режалари тузилади. Ўқув режалари Давлат стандарти томонидн таълим йўналиши ва мутахассисликка қўйиладиган талабларга мувофиқ тузилади.
Бакалавриатура учун ўқув режа 4 ўқув йилига тузилади. Магистратура учун ўқув режа 2 ўқув йилига тузилади. Буни “Кон электр механикаси” кафедраси бакалавриат ўқув режаси мисолида кўриб чиқиш мумкин.
Ўқув режасига мувофиқ унда келтирилган бир фан учун кафедра ўқитувчилари томонларидан намунавий дастурлар ишлаб чиқилади. Намунавий дастурлари асосида ишчи ўқув дастурлари тузилади. Ишчи ўқув дастурларига мувофиқ хар бир фан учун шу фан ўқитувчиси томонидан ўқув услубий мажмуа ишлаб чиқилади ва ўқув машғулотлари (маърузалар, амалий ва семинар машғулотлари, лаборатория ишлари) ўтилади. Шу билан бирга ўқув режасига асосан “Кон электр механикаси” таълим йўналишининг хар бир гурухи учун, деканат томонидан хар бир ўқув семестрида (кузги ва бахорги) дарслар жадваллари тузилади. Дарслар жадваллари асосида ва унга риоя қилинган холда тегишли фанлардан ўқув машғулотлари ўтказилади.
Ўқув режасининг тузилиши
Ўқув режасида таълим йўналишининг шифри ва номи, академик даражанинг тури, ўқиш муддати, таълим шакли келтирилади. Ўқув режаси икки қисмдан ташкил топади.
I.Биринчи қисми бу ўқув жараёни жадвалидир. Жадвалда тўрт ўқув курслари учун ўқув йили ойларидаги хафталар сони ва жами хафталар сони келтирилади. Буларнинг таркибида (󠄾󠄏) - назарий ва амалий таълим машғулотлари, (К) - кредит таълим тизимига кириш, (О) - оралиқ назорат ишлари, (А) - якуний аттестациялари , (М) - малакавий амалиётлари, (Д) - якуний давлат аттестациялари, (Т) - таътилларга ажратилган хафталар кўрсатилади. Шулар билан бирга тегишли ўқув жараёнларининг жумладан назарий ва амалий таълим машғулотлари, кредит таълим тизимига кириш, оралиқ назорат ишлари, якуний аттестациялари , малакавий амалиётлари, якуний давлат аттестациялари хафталари сони, таътиллар хафталари сони ва хамма хафталар сони келтирилади.
I I .Иккинчи қисми ўқув жараёнини бажариш учун ўқув режасидир. Ўқув режасида 4 ўқув йили мобайнида ўқитиладиган фанлар рўйхати келтирилади. Бунда фанларнинг малакавий коди ва фанлар турларининг номлари келтирилади.
Ўқитиладиган фанлар қуйидаги блокларга ажратилади:
1.Табиий – илмий ва гуманитар фанлар
2. Умумкасбий фанлар
3.Ихтисослик фанлари, бунга танлов фанлари хам киритилади
4.Қўшимча фанлар
Яна ўқув режасида талабаларнинг ўқув юкламалари соатлари келтирилади. Бунда аудитория соатлари, мустақил таълим соатлари ва умумий юклама хажмлари кўрсатилади. Аудитория соатлари хар бир фан бўйича маруза, амалий, лаборатория, семинар машғулотлари , курс иши ва лойиха ишлари учун ажратилган ва жами соатлардан ташкил топади. Умумий юклама хажмлари соатларда ва фойизларда кўрсатилади. Яна малакавий амалиётларига ва давлат аттестацияларига ажратилган умумий юкламалар хажми соатларда кўрсатилади. Шунингдек ўқув режасида соатларнинг ўқув курслари, семестрлари ва хафталари бўйича тақсимланиши кўрсатилади. Бунда хар бир ўқув курси учун хафталар сони, семестрлар сони келтирилади ва шу билан бирга хар бир фан бўйича хар бир семестрда ўтиладиган машғулотлар соатлари миқдори келтирилади. Яна машғулотларнинг, малакавий амалиётларнинг, битирув малакавий ишларининг, жорий ва давлат аттестацияларининг умумий соатлари миқдорлари келтирилади.
Шулар билан бирга ўқув режасида кредитларнинг ўқув курслари, семестрлари бўйича тақсимланиши келтирилади. Бунда хар бир курс учун кредитлар сони, семестрлар сони келтирилади ва шу билан бирга хар бир фан бўйича хар бир семестрдаги кредитлар миқдори келтирилади. Булар билан бирга тўрт ўқув йилига ажратилган кредитлар миқдори кўрсатилади.
Ўқув режасини КЭМ кафедра мудири, ГҚ ваК М факултет декани, ТДТУ ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ва ўқув ишлари бўйича проректорлари имзолайдилар.
Ўқув режаси ТДТУ ректори томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |