ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА “МАДАД
МИКРОҚАРЗИ”
АЖРАТИШ
БЎЙИЧА
КРЕДИТНИ ҚАЙТМАСЛИК ХАТАРИНИ СУҒУРТАЛАШ ТЎҒРИСИДА
ОММАВИЙ ОФЕРТА ШАРТНОМАСИ
__________
21
__ йил “
___
”
_______
Бир томондан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
________________
лицензияси асосида фаолият кўрсатувчи, қуйида «Суғурталовчи» деб аталувчи
________________
бир томондан ва қуйида «Суғурта қилдирувчи/наф олувчи» деб
аталувчи“Агробанк”
Акциядорлик Тижорат Банки (бундан буён
матнда Банк деб
юритилади) Уставга асосан фаолият кўрсатувчи иккинчи томондан, қуйида «Қарздор» деб
аталувчи Жисмоний шахс биргаликда «Томонлар» ва алоҳида «Томон» деб аталувчилар,
ушбу кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича оммавий оферта шартномасини
(қуйида «Шартнома» деб аталади) қуйидагилар
ҳақида туздилар:
Мазкур шартномада қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади:
«Мадад микроқарзи»нинг
электрон майдончаси
-
банкнинг мобиль иловаси ёки
https://
www.agrobank.uz
интернет
-
манзилидаги
веб сахифаси
.
Оферта –
Тарафлар томонидан тасдиқланган ва
веб сахифа ёки
мобил илова
орқали кенг оммага электрон равишда эълон қилинган, унда кўрсатилган шартлар асосида
онлайн суғурталаш ҳақида шартнома тузиш бўйича таклиф.
Акцепт –
Офертанинг тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши. Офертани Акцептлаш
шартнома тузилганигини вужудга келтиради ва ҳуқуқий аҳамиятга эга.
Кредит
шартномаси
-
Қарздор ва «Банк» ўртасида тузилган онлайн кредит
шартномаси.
Кредитнинг тўлиқ
муддати
-
кредит шартномасига кўра, кредит ажратилган
кундан бошлаб, сўндириш жадвали бўйича белгиланган охирги тўлов санасига қадар
бўлган муддат бўлиб, қарздор ушбу муддат ичида кредитни тўлиқ сўндиришни
амалга
ошириши лозим.
Суғурта полиси –
суғурта шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи ва суғурта
қилдирувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки бир қисми тўлангандан кейин бериладиган
ҳужжат. Суғурта полиси суғурта шартномасининг таркибий ва ажралмас қисми
ҳисобланади.
Суғурта пули –
кредитнинг гаров ёки бошқа
турдаги таъминот билан
таъминланмаган қисмига тенг, суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурталовчининг ушбу
Суғурта шартномаси бўйича Суғурта қилдирувчи олдидаги мажбуриятлари ҳажмининг
чегарасини ўзида акс эттирувчи пул маблағлари миқдори.
Суғурта мукофоти –
Суғурта қилдирувчи /Наф олувчи ёки Қарздор/
Суғурталовчига ушбу шартнома билан келишилган тартиб ва муддатда тўлаши шарт
бўлган, суғурта пулига фоиз нисбатида олинувчи суғурта учун тўлов.
Суғурта ҳодисаси –
ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса бўлиб, у содир бўлганда
Суғурталовчининг бевосита ушбу шартномада келтирилган шартлар асосида Суғурта
қилдирувчи/Наф олувчи/га суғурта товонини тўлаш мажбурияти юзага келади.
Суғурта товони –
суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур шартнома шартлари
асосида Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчи/Наф
олувчининг зарарларини
қоплаш учун суғурта пули доирасида тўланадиган пул маблағлари миқдори.
Наф олувчи –
Суғурта қилдирувчи томонидан ушбу шартнома бўйича суғурта
товонини олувчиси сифатида тайинланган ва шартномада кўрсатилган шахс.
Суғурта муддати –
Суғурта полисида кўрсатилган давр. Шартнома томонлар
имзолаган муддатдан кучга киради ва олинган мажбурият тўлиқ бажарилгунга қадар
амалда бўлади.
Суғурта қилдирувчининг зиён кўриши эҳтимоли –
Суғурта қилдирувчи/Наф
олувчининг зиён кўриши эҳтимоли бўлиб, кредит шартномаси билан бевосита боғлиқ
бўлган, кредитнинг тўлиқ муддати тугагунга қадар ёки кредит шартномаси суд томонидан
муддатидан олдин бекор қилинганда суғурта ҳодисасига олиб келиши мумкин бўлган ҳар
қандай шарт
-
шароит ҳисобланади.
Шартнома –
Офертани акцептлаш орқали “Суғурталовчи”
,
“Суғурта қилдирувчи”
ва “Қарз олувчи”
ўртасида масофадан туриб Суғурта ҳимоясини олиш бўйича тузиладиган
битим.
Хабар бериш учун манзил –
Фойдаланувчининг почта ёки электрон манзили, ёхуд
телефон рақами.
Хабарнома –
шартномада кўзда
тутилган тартибда факт, ҳаракат ёки қарорлар
тўғрисида бир томоннинг иккинчи томонга юборган ихтиёрий турдаги хабари.