Ихтиёрдаги шахсий даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади, яъни қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар одатда кўпроқ истеъмол қилиб, камроқ жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш улушининг ўсиши томонга ўзгаради.
Истеъмол бу ихтиёрдаги даромаднинг истеъмолчи томонидан жорий даврдаги эҳтиёжларини қондириш учун сарфляган қисми бўлиб, у пировард ҳамда оралиқ истеъмолга ажратилади. Оралиқ истеъмолда товар ва хизматлар истеъмол жараёнида тўлиқ йўқ бўлиб кетмайди, пировард истеъмолда эса улар истеъмол жараёнида тўлиқ ишлатилади. Жамғариш эса истеъмолдан фарқли равишда келгусидаги эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилади ва ихтиёрдаги даромаднинг истеъмолдан кейин қолган қисмини акс эттиради.
Кўрсаткичлар ўртасидаги бундай боғлиқликни қуйиғдагича ифодалаш
мумкин:
Даромад, истеъмол ва жамғариш кўрсаткичлари (шартли рақамларда)
минг сўм
-
Йиллар
|
Йд Ихтиёрдаги даромад
|
C
Истеъмол
|
С
Жамғариш
|
2011 йил
|
170
|
175
|
-5
|
2012 йил
|
210
|
210
|
0
|
2013 йил
|
250
|
245
|
5
|
2014 йил
|
290
|
280
|
10
|
2015 йил
|
330
|
315
|
15
|
2016 йил
|
370
|
350
|
20
|
2017 йил
|
410
|
385
|
25
|
2018 йил
|
450
|
420
|
30
|
2019 йил
|
490
|
455
|
35
|
2020 йил
|
530
|
490
|
40
|
Ихтиёрдаги даромад ҳажми 170 минг сўмга тенг бўлганда истеъмол 175 минг сўмга тенг, яъни ихтиёрдаги даромаддан 5 минг сўм кўп бўлади. Яъни аҳоли 5 минг сўмга тенг миқдорда қарз ҳисобига ёки ўтган йилларда тўпланган жамғармалар ҳисобига истеъмол харажатлари қилади.
Ихтиёрдаги даромад ҳажми 210 минг сўмга тенг бўлганда, унинг миқдори истеъмол миқдори билан тенглашади. Бу миқдор бўсағавий даромад деб юритилади. 3-жадвал маълумотлари асосида истеъмол графигини чизамиз.
Истеъмол графиги икки тўғри чизиқ кўринишда берилган.
Биринчиси – бу биссектриса, у шундай шартли вазиятни ифодалайдики, қачонки ҳар қандай йилда истеъмол ихтиёрдаги даромадга тенг бўлади, яъни жамғариш бутунлай мавжуд бўлмайди. Алгебраик, бу ўзаро боғлиқлик Йд=C тенглиги кўринишида ифодаланган.Иккинчи тўғри чизиқ – бу ҳақиқатдаги истеъмол графиги бўлиб, ҳақиқий истеъмол ва ихтиёрдаги даромад тенг бўлган нуқтада (190 минг сўм) биссектриса билан кесишади. Бундан қуйиг нуқтада ҳақиқий истеъмол ихтиёрдаги даромаддан ортиқ. Бу вазият инсонларни қарз ҳисобига ҳаёт кечиришларини билдиради. Икки тўғри чизиқ кесишиш нуқтасидан юқорида ҳақиқий истеъмолнинг барча миқдорлари ихтиёрдаги даромаддан кам ҳамда улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади. Ҳақиқий истеъмол графиги ўзининг оғиш бурчагига эга ва биссектрисадан фарқли равишда даромад нолга тенг бўлганда истеъмолни маълум миқдорини кўрсатади.
Чизмадан кўриниб турибдики, одамлар жорий йилда ҳеч қандай даромадга эга бўлишмаса ҳам, истеъмол қилишдан бутунлай тўхтамайдилар, балки улар ўзларининг ўтган йиллардаги жамғармалари ёки қарз ҳисобига яшашади. Ихтиёрдаги даромад ва ҳақиқий истеъмол ўртасидаги алгебраик боғлиқликни S=а+bYd кўринишидаги чизиқли тенглама ифодалайди. Бунда а – ихтиёридаги даромаддан қатъий назар автоном истеъмол, b – чизиқнинг оғиши. Чизиқнинг оғиши истеъмол ҳажмини ўзгариши (вертикал ўзгариш) ва ихтиёрдаги даромад миқдорини ўзгариши (горизонтал ўзгариши) нисбатлари сифатида аниқланади.
Келтирилган маълумотлар асосида жамғариш графигини ҳам кўриб чиқамиз.
Жамғариш графиги
Жамғариш графиги ихтиёрдаги даромад билан жамғариш ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Вертикал ўқдаги ҳар бир нуқта жамғарма миқдорини билдиради ва ихтиёрдаги даромад билан унга мувофиқ келадиган истеъмол ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (S= Yd - S). Бошланғич даромад даражасида жамғариш нолга (0) тенг бўлган ҳолда ихтиёрдаги даромад ҳажми ўсиб бориши билан унинг миқдори ҳам ошиб боради. Жамғариш графиги истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодага эга: S=-а+(1-b) Йд, бунда а – ихтиёрдаги даромад даражаси унинг бошланғич миқдоридан паст бўлгандаги қарз ҳажми, (1-b) – оғиш бурчаги бўлиб, жамғаришни ўзгаришини (вертикал ўзгариш) даромаднинг ўзгаришига (горизонтал ўзгариш) бўлган нисбати сифатида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |