Инфляция лотинча «инфлатио» сўзидан олинган бўлиб «иш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади



Download 46 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi46 Kb.
#90350
Bog'liq
Инфляция, унинг мазмуни


Инфляция лотинча «инфлатио» сўзидан олинган бўлиб «иш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади. Бу сўз XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар томонидан иқтисодий атама сифа-тида ишлатилгунга қадар, тиббиётда хавфли ўсма касаллигини ифо-далашда қўлланилган. Тарих, ҳақиқатан ҳам бу сўзнинг моҳияти ҳар томонлама хавфли эканлигини кўрсатди. Чунки инфляция қандайдир алоҳида олинган бозорда товарлар ва хизматлар нархининг ўсишидангина иборат бўл-масдан, бу умумиқтисод учун хавфли ҳодисадир. Инфляция сўзи-нинг иқтисодий моҳияти – муомалада мавжуд бўлган товарлар ва уларнинг баҳосига нисбатан кўп пул чиқариш деган маънони анг-латади. Иқтисодиётда инфляциянинг якуни товарлар баҳосининг ўсиши-га, қониқтирилмаган, лекин қисман тўланиши мумкин бўлган талаб-ларнинг вужудга келишига олиб келади. Одатда, инфляциянинг бу тури – классик инфляция деб юритилади. Инфляция сўзи АҚШнинг Шимолий ва Жанубий штатлари ўртасида фуқаролар уруши бўлганда муомалага жуда кўп миқдорда (450 млн. грин бек) қоғоз доллар чиқарилган вақтдан бошлаб қўл-ланила бошлаган. Уларнинг сотиб олиш қобилияти икки йилдан кейин 50 фоизгача тушиб кетган. Агар тарихга эътибор берадиган бўлсак, уруш ва бошқа офатлар сабабли давлат харажатларининг ошиб кетиши инфляция билан узвий боғлиқ. Масалан, Англияда кучли инфляция ХIХ асрнинг бошида Наполеон билан уруш даврида, Францияда - француз революцияси даврида, Россияда ХIХ асрнинг ўрталарида намоён бўлган. Германияда жуда юқори суръатлардаги инфляция 1923 йилларда бўлиб, муомаладаги пул массаси 496 квин-тиллион маркагача етган ва пул бирлиги триллион марта қадрсиз-ланган. Бу тарихий мисоллар шуни кўрсатадики, инфляция ҳозирги давр жараёни бўлмасдан, тарихан мавжуд бўлган жараёндир. Ҳозирги давр инфляцияси, ўтган давр инфляциясидан фарқ қи-лувчи хусусиятларга эга. Олдинги инфляциялар вақтинчалик бўлиб, улар, одатда, уруш вақтида ҳарбий харажатларни қоплаш учун қоғоз пуллар чиқарилиши натижасида юзага келган. Бирор даромад олмас-дан туриб, яъни ишлаб чиқариш ва товар айланмаси суръатларини оширмасдан ёки бу кўрсаткичлар камайиб кетган ҳолда давлат томонидан бўладиган харажатларни молиялаштиришнинг асосий йўлларидан бири қоғоз пулларни муомалага чиқаришдан иборат бўл-ган. Натижада муомалага чиқарилган пуллар, муомала учун зарур бўлган олтин миқдоридан ошиб кетган ва пулнинг реал қиймати унинг номинал қийматидан тушиб кетган, яъни ҳақиқатда пул бирлиги ўзида кўрсатилганидан кам олтин миқдорни ифода қила бошлаган. Олдинги инфляцияларнинг яна бир хусусияти шундаки, улар маъ-лум даврда намоён бўлган. Ҳозирги давр инфляцияси эса, одатда, доимий (хроник) характерга эга бўлиб, хўжалик ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиши, пул омилларидан ташқари бошқа иқти-содий омилларга таъсир қилиши билан фарқланади. Охирги йилларда инфляция тез-тез учраб турадиган жараён бўлиб, сифати ҳам ўзгариб бормоқда. Бунинг сабаби шундаки, ҳозир-ги кунлардаги инфляция: биринчидан, узлуксиз баҳоларнинг ошиши-га; иккинчидан, пул муомаласи қонунининг бузилиши натижасида умумхўжалик механизмининг ишдан чиқишига олиб келади. ХХ аср инфляциясининг асосий сабаби товар камёблигигина бўлиб қолмас-дан, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқаришда инқирозлар мавжуд-лиги билан ифодаланади. Ҳозирги давр инфляцияси пул талабининг товар таклифидан ошиши натижасида пул муомаласи қонунининг бузилиши, ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар салмоғининг ўсиши натижасида то-варлар баҳосининг ошиши ва шу сабабли пул массасининг ортиб бориши билан ифодаланади.
Инфляциянинг асосий сабаби – бу халқ хўжалигининг турли соҳалари ўртасида вужудга келган номутаносибликдир. Бу, аввалам– бор, жамғарма ва истеъмолчи ўртасидаги талаб ва таклиф, давлатнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги муомаладаги пул массаси ва хўжаликларнинг нақд пулга бўлган талаби ўртасидаги номутаносиб-ликлардан иборатдир. Инфляцияни юзага келтирувчи омилларга қараб, унинг сабаб-ларини ички ва ташқи сабабларга бўлиш мумкин. Инфляциянинг ички омиллари монетар-пул сиёсати билан ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ турларга бўлинади. Хўжалик фао-лияти билан боғлиқ омиллар бу хўжаликдаги ва иқтисодиётдаги мутаносибликнинг бузилиши, ишлаб чиқаришда якка ҳукмронликка йўл қўйиш, иқтисодиётнинг даврий ривожланиши, инвестициялашда номутаносиблик, баҳоларни ташкил қилишда давлатнинг якка ҳокимлиги, кредит сиёсатининг нотўғри олиб борилиши ва бошқалар ҳисобланса, пул билан боғлиқ омилларга давлат молияси соҳасидаги инқрозлар; давлат бюджетнинг тақчиллиги, давлат қарзларининг ўси-ши, пул эмиссияси, пул муомаласи қонунининг бузилиши, кредит-лашда автоматизмга йўл қўйиш ва бошқалар киради. Инфляциянинг ташқи омилларига жаҳон иқтисодиётида бўлган кризислар, (хом ашё, ёқилғи, валюта бўйича) давлатнинг валюта сиё-сати, давлатнинг бошқа давлатлар билан ташқи иқтисодий фаолияти, олтин ва валюта захиралари билан бўладиган ноқонуний операциялар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий ишлаб чиқариш ривожлани-шида юзага келувчи диспропорциялар сабабли товарлар ва хизмат-лар баҳосининг умумий ёки тўхтовсиз ўсиши натижасида пул муома-ласи қонунининг бузилиши ва пул бирлигининг қадрсизланишига инфляция деб айтилади.
Инфляция қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
– товар ва хизматлар баҳосининг узлуксиз ва тартибсиз ўсиб бори-ши натижасида пулнинг қадрсизланиши ва уни сотиб олиш қобилия-тининг тушиб бориши;
– чет эл валютасига нисбатан миллий валюта курсининг тушиб кетиши;
– миллий пул бирлигида олтин нархининг ошиб бориши ва бош-қалар.
Баъзи бир иқтисодчиларнинг фикрича, инфляция – бу барча товарлар баҳоларининг ошишини билдирмайди. Инфляция жуда тез ўсган тақдирда ҳам айрим товарлар баҳоси барқарор бўлиб қолиши, бошқалариники тушиши ҳам мумкин экан. Бундай хулосалар 70-80 йилларнинг инфляциясига мос келиши мумкин. Албатта, инфляция даврида баҳоларнинг ошиши доим бир хил суръатларда бўлмасдан, сакраб турадиган бўлиши мумкин. Лекин баъзи товарлар баҳосининг тушиши ёки барқарор бўлиб туриши, ХХ асрнинг инфляцияси учун мос, деб тўлиқ ишонч билан уқтира олмай-миз. Баъзида давлат аралашуви билан аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган айрим бир товарлар баҳосини маълум даврда барқарор ушлаб туриш мумкин, аммо инфляциянинг кучайиб бориши шу товарлар баҳоларининг ҳам охир оқибатда ошишига олиб келади. Бизнинг фик-римизча, баҳолар ошиши тўғрисида гапирганда, инфляция даража-сида баҳолар ошиши ва умуман баҳолар ошиши тушунчаларини тўғри талқин қила олиш керак. Масалан, ҳамма вақт ҳам баъзи товар-лар баҳосининг ошиши инфляцияни англатмаслиги мумкин. Товарлар баҳоси ошиши инфляция бўлмаган даврда, олтин пул муомаласи шароитида ҳам бўлиши мумкин.
Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish