«Илмий менежмент» мактаби ва Ф. Тейлор таълимотининг моҳияти



Download 264,5 Kb.
bet1/10
Sana12.07.2022
Hajmi264,5 Kb.
#781206
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Менежмент Якуний назорат саволлари


1. «Илмий менежмент» мактаби ва Ф. Тейлор таълимотининг моҳияти.
“Илмий менежмент” мактаби XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Америкада шакллана бошлаган. Бу мактаб бошқача ном билан, яъни “бошқарувнинг мумтоз мактаби” деб ҳам юритилган. Бу мактаб ибтидосида америкалик муҳандис ва ихтирочи Ф. Тейлор (1856-1915) турган эди. Унинг назарияси кейинчалик “Тейлоризм” деган ном олган. У яратган тизим эса ишчиларнинг “сиқиб сувини олиш”нинг илмий тизими деб аталган. Ф. Тейлор таълимотининг асосий мазмуни-ёлланма ишчилар унумдорлигини оширишда ғоятда ва мақбул усулларни излашдир. Унинг принципларига биноан:1. меҳнатнинг ҳар бир жараёни, унинг кўлами ва кетма-кетлиги аниқ пухта ихтисослаштирилиши шарт; 2. ҳар бир меҳнат тури қатъий вақт оралиғида тақсимланиши лозим; 3. ҳар бир меҳнат жараёни ва ҳатто ҳар бир ҳаракат пухта ишлаб чиқилган қоидаларга бўйсундирилган бўлиши керак; 4. юқоридан белгилаб берилган иш усуллари ва қоидаларни бажариш учун доимий талабчан назорат амалга оширилиши лозим; ишчилар малакаси ва савиясига қараб жой-жойига қўйилиши шарт; бошқарувчи билан бошқарилувчи масъулиятини аниқ белгилаш ва азифаларини тўғри тақсимлаш шарт.
2. «Инсоний муносабатлар» мактабининг моҳияти. «Инсон муносабатлари» мактаби (1950 йилдан ҳозиргача). Э. Мэйо, Р. Лайкерт ва бошқалар. -Меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида ўзаро муносабатлардан қониқиш ҳосил қилувчи усулларни қўллаш. -Компаниянинг сиёсати ва истиқболини ходимларнинг хулқ-атворига, асосланган ҳолда ташкил этиш. «Илмий менежмент» ва «мумтоз менежмент» намояндалари меҳнатни илмий ташкил қилиш усулларини ишлаб чиқишди ва меҳнатни технократик бошқарилишига асос солишди. Бу усулга кўра:-раҳбарнинг ходимга бўлган муносабатлари алоҳидалаштирилади;-меҳнатни рағбатлантириш қатъий нормалаштирилди;-меҳнатни режалаштириш ва назорат қилиш қатъийлаштирилди;-меҳнатни «жисмонан мажбурлаш» жорий қилинди;-ёлланма ишчидан «фикрсиз робот» сифатида фойдаланиш усули қатъий ўрнатилди. Меҳнатни технократик бошқариш усули ёлланма ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишда ғоятда самарадор ва мақбул усул сифатида кўп йиллар давомида хизмат қилди. Айниқса, бу усул Г. Форд заводларида юқори ривожланишга эришди. Унинг бошқа издошлари ишлаб чиқаришни узлуксиз-конвейнер усулида ташкил этиш орқали бошқаришни марказлаштиришга, меҳнатни илмий ташкил этишга, унумдорликни кескин оширишга эришдилар.
3. «Мумтоз менежмент»нинг моҳияти. «Мумтоз»чилар ташкилотга кенг қамровли келажак нуқтаи назаридан ёндошиб, ундаги умумий хусусиятлар ва қонуниятларини яратиш орқали муваффақиятга эришиш эди. Улар бошқаришнинг қуйидаги икки жиҳатига эътиборни қаратишган:-ташкилотнинг оқилона бошқарув тизимини ишлаб чиқиш. Улар ташкилотни бўлинмалар ёки ишчи гуруҳларга бўлишни, молия, ишлаб чиқариш ва маркетинг бошқаришни такомиллаштиришнинг муҳим томонлари деб ҳисоблашган;-ташкилотнинг оқилона таркиби ва ишловчиларнинг оқилона бошқарилишига эришиш. Шу мақсадда бошқаришда яккабошлик бўлишини ва ишчи фақат битта бошлиқдан топшириқ олиши ва унга бўйсуниши лозим деган ғояни илгари суришган.
4. «Тизимли» ёки «Замонавий» менежмент моҳияти. ХХ асрнинг 60-80-йилларида Ғарбда замонавий менежмент ривожлана бошланди. Ғарб назариётчилари бошқарувнинг ижтимоий тизимлар мактабини ташкил қилиш мақсадида: -тизимли ёндошув асосларини ишлаб чиқишди;-яхлит тизим билан унинг қисмлари муносабатлари масалаларини кўриб чиқишди; -бир қанча ўзгарувчи омилларнинг бошқарувга таъсирини ўрганишди.
5. Амал қилиш характерига кўра бошқарув қарорлари қандай турларга бўлинади?
* вақтинчалик қарорлар; * тезкор (оператив) қарорлар; * мунтазам қарорлар;
Вақтинчалик қарорнинг амал қилиши маълум муддат билан чекланади ёки доимий қарор қабул қилингунча амал қилади. Масалан, бирор-бир байрам муносабати билан корхонада навбатчиларнинг тайинланиши бўйича чиқарилган буйруқ шундай қарорларга мисол бўла олади.
Тезкор (оператив) қарор кечиктирмай ижро этиш учун чиқарилади. Масалан, табиий офат содир бўлган ҳолларда уни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган қарорлар ана шундай қарорлар туркумига киради.
Мунтазам қарорлар белгиланган муддатларда чиқарилади. Масалан, хўжалик фаолияти якунига доир қабул қилинадиган (декада, ой, йил чорагиярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик) қарорлар шундай қарорларга мисол бўла олади.
6. Анъанавий ва тавсияли қарорларнинг аниқ ва ноаниқ қарорлардан фарқи нимада?

Download 264,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish