Балиқчи тумани ХТМФМТваТЭ бўлими 15-умумтаълим мактаби буйруғидан кўчирма
БУЙРУҚ № _____
Дўнгсарой м ___-сентябр 2012 йил
Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 3-сентябрдаги 257-сонли буйруғи ҳамда Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг 2012-йил 6-сентябрдаги 10-сонли баёни туман ХТМФМТваТЭ бўлимининг 2012-йил 6-сентябрдаги № 58 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида мактабда қўшимча тўгараклар ва мактабдан ташқари машғулотлар тадбирларни ташкил этиш мақсадида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н
Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг 2012-йил 6-сентябрдаги 10-сонли баёни туман ХТМФМТваТЭ бўлимининг 2012-йил 6-сентябрдаги № 58 сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Мактабда сентябр-ноябр ойларида қўшимча дарслар ва тўгараклар ишлари кучайтирилсин ва масъул ходимлар 1-2-3 иловаларга асосан тасдиқлансин.
Мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Рахмоновга:
Жорий йилнинг сентябр-ноябр ойларида қўшимча дарслар ташкил қилиш, ўқувчиларни бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва уларни билимини янада ошириш бўйича шарт-шароитлар яратиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Аниқланган салбий холатлар зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриш;
Дарсдан ташқари машғулотлар, тўгараклар, спорт мусобақалари ва маданий тадбирлар ташкил этилиб боришини мониторинг қилиш ва уларнинг сифатини назорат қилиш;
Ўқувчилар давоматини ҳамда ўқув-тарбия жараёни ташкил этилишини қатъий назоратга олиш;
Айрим ота-оналар томонидан мактабда ташкил этилган қўшимча дарслар ва тўгараклар ва маънавий ва маърифий тадбирларга мунтазам қатнашишини таъминламаслиги холатларига нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида кескин чоралар кўриш;
Мактабдаги ишчи гурухлар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар жума соат 12:00 га қадар туман ХТМФМТваТЭ бўлими (Б.Ачилов)га ёзма ахборот бериб борилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Б.Исомиддиновга:
Мактабда ўқувчилар ўртасида спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш бўйича тегишли режа жадвалини ишлаб чиқиш ва унинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Буйруқда берилган топшириқларга маъсул бўлган барча ходимлар амалга оширилган ишлар тўғрисида жорий йилнинг 25-ноябрида туман ХТМФМТваТЭ бўлими (Б.Ачилов) га ахборот берсин.
Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш мактаб директори маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Рахмоновга ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари зиммасига юклатилсин.