Чаноқ ва сон мускуллари



Download 21,71 Kb.
Sana05.04.2022
Hajmi21,71 Kb.
#529266
Bog'liq
Чаноқ ва сон мускуллари


Чаноқ ва сон мускуллари
Чаноқ мускуллари икки гуруҳга бўлинади: а) чаноқнинг олд томонидаги мускуллар (бу мускуллар асосан ичкарида жойлашган); б) чаноқнинг орқа томонидаги мускуллар. 186 1 О 1 -р а с м . Оёқ мускуллари. А — сон мускуллари (орка томондан кўриниши). * — trectus ilioıibialis; 2 — m. vastus lateralis; 3 — tn. gastrocnemius; 4 — m. semimembranosus; 5 — biceps lemoris; 6 - m. semilendinosus; 7 — m. gluteus maximum. Б — болдир мускуллари (ён томондан кўриниши). I — m. gastrocnemius; 2 — m. soleus; 3 — m. peroneus loııgus; 4 — m. peroneus brevis; 5 — molleolus lateralis; 6 - m. extensor digitorum brevis; 7 — in. extensor digiioruin longus. Чаноқнинг олд томонидаги мускуллар. Ё н б о ш- б ел м у с к у л и (m. iliopsoas). Бу мускулнинг бел ва ёнбошлари борлиги номидан кўриниб турибди. Унинг бел да н бошланувчи қисми катта бел мускули (m. psoas major) дейилса, ёнбош суягидан бошланувчи қисми ёнбош мускули (m. iliacus) дейилади. М. psoas major XII кўкрак ва юқориги тўртта бел умуртқалари танасининг ён сатҳидан ва умуртқалараро тоғайлардан, бел умуртқаларйнинг кўндаланг ўсиқларидан, m. iliacus ёнбош суягининг чуқури (fossa iliaca) дан, spina iliaca anterior superior et inferior дан бошланиб, trachanter minor га ёпишади. Мускулнинг бел қисми дуксимон, ёнбош қисми эса елпигичеимон. Бел умуртқалари ва ёнбош суяги соҳасидан бошланган ҳар икки боши бирга қўшилиб, бир неча марта торайиб, чов бойлами (lig inguinale) нинг остидан locuna musculorum орқали ўтиб, кичик кўстга бирикади. Белнинг катта 187 мускули ва ёнбош мускул тутамлари чов бойламининг остидйц ўтаётиб бирга қўшилишиб кетади ва чаноқ-сон бўғимининг ощ томонини ёпиб ётади. М. iliopsoas чаноқ-сон бўғимини букади, соннинг уст томонийц қоринга яқинлаштиради ва қисман латерал томонга буради. Агар оёқ томони қимирламай турса, умуртқа устунини олдинга букади. Кичик бел мускули (m. psoas minor) — XII кўкрак ва I бёл умуртқалари танасининг ён юзасидан бошланиб, ёнбош фасциясигё ўтади. Бу мускул ҳаммада ҳам учрайвермайди. У ёнбош фасциясини таранглаштиради. Бел мускуллари бел чигали (L, — L„) тармоқлари билан иннерва* ция қилинади, а. а. lumbales лар воситасида қон билан таъминланади. ‘ Чаноқнинг орқа томонидаги мускуллар. Думбанинг катта мускули (m. gluteas maximus) — ёнбош суягининг ташқи (linea glutea posterior) дан дум суякларининг ташқц юзаси (lig. sacrotuberale) ва думғазадан бошланиб, сон суягинивд1 думба гадир-будирлиги (tuberositas glutea) га ёпишади. Бу муску^ тўртбурчак шаклида бўлиб, анча катта ва қалиндир (мускуллар|й яхши ривожланган одамларда қалинлиги 3 см гача боради). Одам гавдасининг тик туришини таъминлаши туфайли бу мускул жуд# яхши ривожланган бўлади. Бу мускулнинг сон суягига келиб бирикадиган ери яқинида мускул билан сон суяги орасида хийла катта синовиал қопча (bursa trachanterica) бор. Думба катта мускули ёнбош-бел мускулига қарама-қарши (антаго^ нист) ишни бажаради. У қйсқарганда чаноқ-сон бўғимини ёзади, соннй ташқи томонга бир оз буради. Оёқлар қимирламай турса, олд томонга энгашган гавдани орқага тортиб, гавдани тўғрилайди. Бу мускул n. gluteus inferior воситасида бошқарилади. Соннинг сербар фасциясини таранг қилувчи мускул (m. tensor fascae latae)— spina iliaca anterior superior дай бошланиб, tractus iliotibialis га ўтиб кетади. Юпқа узунчоқ ва унча катта бўлмаган гўштдор қисмининг мускул толалари юқоридан пастга қараб йўналган бўлиб, соннинг латерал ёнбошида жойлашган. , Бу мускул соннинг сербар фасциясини таранглаштиради. V n. glii^ te 14s superior воситасида иннервация қилинади. с Думбанинг ўрта мускули m. gluteus medius ёнбош суягинийГ ташқи юзасидан — linea glutea anterior билан linea glutea posterior нинг орасидан бошланиб, trachanter major га ёпишади. Мускул учбурчак ёки елпиғичсимон шаклга эга бўлиб, бошланиш томони кенгроқ, бирикиш томони торайган, думбанинг катта мускули билан кичик мускули йрасида ётади. / ■ У бир оёқни иккинчи оёкдан узоқлаштиради ва қисман ичкарига буради. Оёқ қимирламай турса, чаноқни ён томонга букади. < Бу мускул n. gluteus superior орқали иннервация қилинади. Думбанинг кичик мускули (m. gluteus minimus) — ёнбош суягининг ташки юзасидан — linea glutea anterior билан linea glutea inferior нинг орасидан бошланиб, trochanter major га ёпишади. 188 Думбанинг ўрта мускули остида, бевосита ёнбош суягининг устида етади, шакли учбурчакка яқин. Думбанинг ўрта мускули қандай вазифани бажарса, бу мускул х,ам щундай вазифани бажаради. Бу мускул ҳам n. gluteus superior орқали бошқарилади. Ноксимон мускул (m. piriforis) — думғаза суягининг чаноқ бўшлиғига қараган юзасидан, ёнбош думғаза бўғимининг капсула!сидан, думгазанинг олд тешиклари атрофидан бошланиб, trochanter major нинг ички (медиал) юзасида ёпишади. Бу мускулқинг шакли номига яраша, ноксимон бўлиб, толалари юқоридан пастга ва латерал томонга, чаноқ бўшлиғидан foramen icshiadicum major орқали ташқарига — думба соҳасига чиқади. Бунда I у тешикни тўлдириб ўтмай, юқори ва Настки четларида қон томирлар ва нервлар ўтиши учун ёриклар қолдиради. Бу мускул сонни ташқи томонга буради, бир оёқни иккинчисидан узоқлаштиради. Ноксимон мускул plexus sacralis воситасида иннервация қилинади. Ички ёпқич мускул (obturatorius internus) — ёнбош суягининг ички юзасидан, ёпқич тешик атрофи (membrana obturatoria) дан бошланиб, fossa trachanterica га ёпишади. Бу мускул чаноқ бўшлиғидан foramen ischiadicum minus орқали ташқарига, думбанинг чуқур соҳасига чиқади. У сонни ташқи томонга буришга хизмат қилади. Бу мускул plexus sacralis орқали бошқарилади. Устки эгизак мускул (m. gemellus superior) — spina ischadica дан бошланиб, fossa trochanterica га ёпишади. Ички ёпқич мускулдан юқорида ётади. Остки эгизак мускул (m. gemellus inferior) — tuber ischii дан бошланиб, fossa trochanterica га ёпишади. Ички ёпқич мускулдан пастда ётади (102—103-расмлар). Эгизак мускуллар сонни ташқи томонга буради. Бу мускуллар plexus sacralis воситасида иннервация қилинади. Соннинг тўрт бурчак мускули (m. qiiadratus femoris) ўтирғич дўмбоғидан бошланиб crista intertrochanterica га ёпишади. Бу мускул толалари кўндаланг йўналган бўлиб, шакли тўрт бурчақка ўхшайди. Функцияси. Сонни ташқи томонга буради. Иннервацияси n. ischiadicus орқали бошқарилади. , Ташқи ёпқич мускул (m. obturatorius externus) — қов ва ўтирғич суякларининг бир-бирига ёндош қисмлари (чаноқ суяклари) нинг ташқи юзаси (membrana obturatoria) дан бошланиб, чаноқ-сон бўғими капсуласи (fossa trachanterica) га ёпишади. У калин учбурчак шаклида бўлиб, анча чукурликда ётади. Функцияси. Сонни ташки томонга буради. Иннервацияси n. obturatorius орқали бошқарилади. Чаноқнинг орка томонида жойлашган мускуллар a. a. glutea superior et inferior ва a. obturatoria лар воситасида қон билан таъминланади. 189 2 1 О 2 -ра с м . Сон ва чаноқ мускуллари (орқа томондан кўриниши). t — m. gluteus medius; 2 — m. gluteus minimus; 3 — m. piriformis; 4 — m. m. gemelli; 5 — m. obturatorius externus; 6 4 m. adductor brevis; 7 — m. vastus lateralis; 8 — m. vastus medialis; 9 — m. adductor magnus. 1 0 3 -p a c m . Кичик чаноқ мускуллари. I — in. piriformis; 2 — os ilium; 3 — trochanter major; 4 — tuberositas gluteae; 5 — femur; 6 — m. arbturator exter 7 — luber ishiadicum; 8 — m. obturator internus; 9 — lig. sacroluberosum; 10 — lig. sacrospinosum. СОН МУСКУЛЛАРИ Сон суяги ҳамма томондан мускуллар билан қопланган (112{j 113-расмлар). Бу мускулларни уч гуруҳга: олд, медиал ва opi гурухдарга бўлиш мумкин. Олд гуруҳга соннинг тўрт бошли мускули,! машиначилар мускули, медиал гуруҳга сонни иккинчи сонга яқинлаштирувчи мускуллар (узун, калта ва катта яқинлаштирувчи мускуллар),] нозик мускул ва тароқсимон мускул, орқа гуруҳга эса ярим пай, ярим| парда ва соннинг икки бошли мускуллари киради. Одц Гуруҳ мускуллари. Соннинг тўрт бошли мускул! (ш. quadriceps femoris). Бу мускул гавдадаги мускулларнинг Э1 190, каттаси бўлиб, тўртта боши бор. Ҳар қайси бошни мустақил мускул дейищ мумкин, булар қуйидагилардир: а) соннинг тўғри мускули (m. rectus femojris) — Сон суягининг олд латерал юзасидан ва ёнбош суяги бўғим чуқурчасининг юқори ташқи юзасидан бошланиб, patella нинг олд юзасига ёпишади ва tuberositas tibiae гача давом этади. У дуксимон кўринишга ıra бўлйб, толаларининг йўналишига кўра, қўшпатли мускулларга киради. Хийла бақувват гўштдор қисми тизза қопқоғи (patella) дангтўрт лнлик юқорида пайга уланади. Бир қисм пай толалари раюИанинг уст юмонига бирикади. Қолган асосий қисми эса (lig. patellae деб аталади) patella нинг устидан айланиб tuberositas tibiae га бирикади; б) м е д и а л т о м о н д а г и с е р б а р м у с к у л (m. vastus medialis) labium mediale lineae aspera дан бошланиб, Patellae нинг юкори-ён четига ёпишади. Бу мускул толалари юқоридан пастга ва медиал томонга йўналган бўлиб, бир патли мускулларга киради; в) Соннинг латерал сербар мускули (m. vastus lateralis) trochonter major нинг латерал юзасидан бошланиб patella нинг юқори-ташқи четига ёпишади. Бу мускул бир патли бўлиб* толалари юқоридан пастга ва бир оз медиал томонга йўналган; г) соннинг ўртадаги сербар мускули (m. vastus intermedius) сон суягининг олд ва латерал юзасидан (пастки учдан бир қисми чегарасигача) бошланиб, умумий пай билан patella нинг асосига ёпишади. Бу мускул сон тўғри мускули остида жойлашган бўлиб, бевосита сон суягининг олд юзасини ёпиб туради. Соннинг тўрт бошли мускулининг юқорида айтилган тўртта боши тизза қопқоғи соҳасига келганда, бир қисм пай тутамлари юқорида айтилган нуқталарга бирикса, қолган қисми умумий пай (lig. patellae) га айланади, у эса patella ни айланиб ўтиб, tuberositas tibia га бирикади. Соннинг тўрт бошли мускули болдирни (тизза бўғимини) ёзади. Соннинг тўғри мускули чаноқ-сон бўғимидан юқорида бошланади ва икки бўғимли мускул бўлгани туфайли чаноқ-сон бўғимида сонни букади. Бу мускул п. femoralis орқали бошқарилади. Машиначилар мускули (m. sartorius) — spina lliaca anterior superior дан бошланиб, tuberositas tibiae га ёпишади. У ни одам гавдасидаги мускулларнинг энг узуни (узунлиги 50 см) деса бўлади. Бу мускул ёнбош суягининг олд юқори томонидан медиал томонга қараб йўл налган. У тизза бўғимида болдирни букади, сонни ичкарига буради, сончаноқ бўғимида сонни букиши мумкин. Бу мускул n. femoralis орқали иннервация қилинади. , Соннинг олд гуруҳ мускуллари a. femoralis тармоқлари воситасида.қон билан таъминланади. Медиал гуруҳ мускуллари. Соннинг медиал гуруҳ мускулларига икки соннинг бир-бирига қараган томонида жойлашган бешта мускул киради, уларнинг деярли ҳаммаси бир сонни иккинчи сонға яқинлаштиради. 191 Т а р о қ с и м о н м у с к у л (m. pectineus) — катта япалоқ тўртбур. чак шаклига эга бўлиб, ташқи ёпқич мускулнинг устида ётади. pecten ossis pubis дан, қов суягининг юқори бутоғидан бошланиб, linea pectinea femoris нинг ўрта қисмига ёпишади. Мускул толалари пастга қараб йўналган бўлиб, ёнбош бел мускулидан медиалроқ жойлашган. М. iliopsoas оилан тароқсимон мускул орасида учбурчак шаклида камгак чуқурлик (fossa iliopectineae) бор. Бу мускул сонни бир-бирига яқинлаштиради ва букади. Тароқсимон мускул, n. n. fern oralis, obturatorius лар воситасида бошқарилади. Сонларни бир-бирига яқинлаштирувчи уэун мускул (ш. adductor femoris) қов суяги юқори бутоғининг ташқи (олд) юзасидан бошланиб, lineae aspera femoris нинг медиал лабига ёпишади. Бу мускул толалари ҳам юқоридан пастга ва латерал томонга йўналган бўлиб, юқорига қараган учбурчак шаклига эга. Сонни яқинлаштирувчи узун мускул тароқсимон мускул билан нозик мускул орасида жойлашган бўлиб, сон учбурчаги (trigonum femorale) нинг медиал чегарасини ҳосил қилади. Номидан кўриниб турганидек, бу мускул сонни бир-бирига якинлаштиради. Сонларни бир-бирига яқинлаштирувчи катта мускул (m. adductor magnus)— қов ва ўтирғич суяклари остки бутоқларининг олд юзасидан, қисман ўтирғич дўмбоғидан бошланиб, lineae asperae нинг медиал лабига (то тиззагача) ёпишади. Бу мускул сонни яқинлаштирувчи мускуллар ичида энг каттаси ва бақувваш бўлиб, сонни яқинлаштирувчи калта ва узун мускулларнинг остида ва орқароғида жойлашган. Бу мускул қам сонларни бир-бирига яқинлаштиради. Сонларни бир-бирига яқинлаштирувчи калта мускул (m. adductor brevis)— қов суяги остки бутоғининг ташқи юзасидан бошланиб, labium mediate lineae aspera femoris нинг медиал лабининг юқори учдан бир қисмига ёпишади. Бу мускул сонларни яқинлаштирувчи мускулларнинг энг кичиги бўлиб, шакли учбурчакка яқин. Сонни яқинлаштирувчи калта мускул олд томонда тароқсимон ва сонни яқинлаштирувчи узун мускул билан, орқа томонда эса сонни яқинлаштирувчи қатта мускул билан чегараланган. Вазифаси сонларни бир-бирига яқинлаштириш ва букишдаи иборат. Нозик мускул (m. gracilis) — қов суяги остки бутоғидан (нов суяклари бирлашмаси яқинида) бошланиб, tuberositas tibiae я* ёпишади. Соннинг медиал томонида тери остида сонларни яқинлаштирувчи мускуллар устида жойлашган бўлиб, узун нозик тасмага ўхшайди. Бу мускул сонларни бир-бирига яқинлаштиради, болдирни букади ва ичкарига буради. Сонларни бир-бирига яқинлаштирувчи мускулларнинг ҳаммасини ва нозик мускулни n. obturatorius иннервация қилади, a. obturatoria қон билан таъминлайди. 192 Орқа гуруҳ мускуллари. Соннинг орқа томонида унта узун ва битта калта. мускул бўяиб, узунларининг учаласи ҳам бир ердан, яъни ўтирғич дўмбоғидан бошланиб, пастга — болдир томонга ^ўнаЛади. Тақим чуқурлигига яқинлашганда ярим пай ва ярим парда Мускул медиал томонга, икки бошли мускул эса латерал томонга йўналади. Соннинг икки бошли мускули (m. biceps femöris). Бу мускулнинг узун боши tuber ischiadicum дан, калта боши linea aspera нинг медиал лабидан ва ^eptum intermusculare laterale данбошланиб, кичик болдир суяги бошчасига ёпишади. Икки бошли мускул хийла бақувват бўлиб, соннинг орка томонидаги мускуллар ичида энг латерал жойлашганидир. У сонни ёзади, болдирни букади ва ташқарига буради. Ярим пай мускул (m-.semitendinosus) — tuber ischaidicum дан бошланиб, tuberositas tibiae га ёпишади. Ярим пай мускул деб аталишига сабаб, унинг юқори ярми гўштдор қисмдан, пастки ярми эса узун пишиқ пайдан иборатГЮқорида соннинг медйал гуруҳ мускуллари баён этилганда, нозик мускул ва машиначилар мускулининг ҳам tuberositas tibia га бирикиши айтиб ўтилган эди. Ярим пай мускул ҳам худди шу ерга— юқорида номи айтиб ўти^ган мускуллардан пастроққа ёпишади. Мана щу учала мускулнинг пайлари фиброз, парда орқалй ўзаро бирлашади ва сиртдан ғоз панжасига ўхшаб кўринади. Шунинг учун юза ғоз панжаси (pes anserinus superficialis) деб ҳам аталади. Бу мускул сонни ёзади, болдирни букади, букилган болдирни ичкарига буради. Ярим парда мускул (m. semimembranosus) — tuber ischiadicum дан бошланиб, fascia popliteae га ёпишади. Ярим парда мускул ҳам ярим - пай мускулга ўхшаш ўтирғиЧ дўмбоғидан бошланади, аммо ўтиргич дўмбоғидан ярим пай мускул гўштдор қисми билан бошланса, ярим парда мускул парда қисми билан бошланади. Шундай қилиб, ярим парда мускулнинг юқори ярми пардага ўхшаш пайдан иборат бўлиб, соНнииг ўртасида гўштдор қисмга. ўтади. Ярим парда мускулнинг гўштдор қисми катта болдир суягининг юқори учига яқинлашиб, уч тутамдан иборат пайга айланДци. Пайларнинг ҳам учаласи алоҳидаалоҳида ерларга — болдир суягининг юкори учидаги медиал дўмбоққа, таким мускулини ёпган фасцияга ва тақимнинг қийшиқ бойламига келиб ёпишади. Бу пайларнинг хам сиртдан кўриниши ғоз панжасига ўхШайди, шунинг учун чуқур ғоз панжаси (pesanserinus profundus) ҳам дейиладй. Бу мускул сонни ёзади, болдирни букади ва ичкарига буради. Соннинг орка томонидаги мускуллар n. ischiadicus шохлари билан иннервация килинади, a. profunda femoris воситасида қон
Download 21,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish