Хмк мактаблар қуриш учун инвестиция жалб қилишга ёрдам беради



Download 15,4 Kb.
Sana11.04.2022
Hajmi15,4 Kb.
#542017

ХМК мактаблар қуриш учун инвестиция жалб қилишга ёрдам беради
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат вилоятларида замонавий ва энергия жиҳатидан тежамкор 15 тагача мактабларни молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва хизмат кўрсатиш учун хусусий операторни танлашда тендер ўтказишга ёрдам беради.
Lotinchada7 октябр 2021, 13:22 Жамият
7 октябрь куни Ўзбекистон ҳукумати ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК, IFC) 15 тагача мактабни қуриш ва таъминоти билан шуғулланиш учун хусусий сектор капитали ва тажрибасини жалб қилиш бўйича шартнома имзолашди. Корпорациянинг баёнотида айтилишича, бу сифатли инфратузилмага ошиб бораётган талабни қондириш ва таълим сифатини яхшилашга ёрдам беради.

«Ўзбекистон аҳолисининг ўсиб бориши билан янги мактабларга талаб кескин кучаймоқда. Мавжуд мактабларнинг кўпи бир нечта сменаларда ишламоқда, улардаги синфлар тўлиб кетган, баъзи болалар мактабига бориш учун узоқ масофани босиб ўтишига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, мактабларнинг аксарияти таъмирланишга ва янги ускуналарга муҳтож», — дейилади баёнотда.

ХМК Ўзбекистон ҳукуматига давлат-хусусий шерикликнинг (ДХШ) пилот лойиҳаси доирасида тендерни тайёрлаш ва ўтказишда кўмак беради. Тендер натижасида Ўзбекистоннинг турли вилоятларида янги замонавий энергия жиҳатидан тежамкор 15 тагача мактабларни молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва хизмат кўрсатиш учун малакали хусусий оператор танланади.

Лойиҳа 10 мингдан ортиқ янги ўқувчилар жойини яратиши кутилмоқда, бу эса мактабларнинг лойиҳа қувватини оширади ва мавжуд мактабларга бўлган юкламани камайтиради. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, бундай модель янада кўпроқ мактаблар ва болалар боғчалари учун қўлланилади, дея маълум қилди Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов.

«Мактаблардаги инфратузилма ва ўқиш муҳити ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг мотивациясига, шунингдек таълим сифатига тўғридан-тўғри таъсир қилади», — деди ХМКнинг минтақавий менежери ва ХМКнинг ДХШ лойиҳалари бўйича маслаҳат органи раҳбари Мунир Ферози.

"Газета.uz"да реклама


Ҳозирда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи ХМК Австрия, Германия ва Швейцария ҳукуматлари ҳамда Инфратузилмани ривожлантириш бўйича Глобал фонд билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукуматига энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги мамлакатдаги биринчи ДХШ лойиҳалари бўйича консультациялар бериб келмоқда.
Download 15,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish