Физика ўҚитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш ютуқлари а. К. Сабиров (тайлқЭИ), М



Download 79 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi79 Kb.
#81357
Bog'liq
Jamwid


ФИЗИКА ЎҚИТИШДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮТУҚЛАРИ А.К.Сабиров (ТАЙЛҚЭИ), М.Жабборова (ТАЙЛҚЭИ қошидаги АЛ )
Ахборотнинг кескин ўсиши ўз навбатида ҳозирги замон таълим жараёни олдига катта муаммоларни ечиш вазифасини қўяди. Компьютер ва ахборот технологиялари кенг оммалашиб бораётган ҳозирги вақтда электрон таълим ресурсларидан (электрон дарслик ва қўлланмалар) фойдаланиш ўқув жараёнининг асосий бўғинларидан бири бўлмокда. Физика фанини ўқитишда маълум мавзуларни ёритиш физик ҳодисалар ва жараёнларни бевосита тажриба асосида талабаларнинг кўз олдига келтириш маълум қийинчиликларга олиб келади. Бундай қийинчиликларни ечиш ўқув жараёнинг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу муаммо электрон таълим ресурсларни вужудга келтириш ва уларни ўқув жараёнида қўллаш орқали амалга оширилиши мумкин. Электрон таълим ресурсларида нафақат физик жараёнларни анимация, вертуал стенд ва товуш фонограммалардан фойдаланиб, талабалар кўз олдига келтириш, балки бундай ахборотларни узоқ масофаларга узатиш орқали мустақил таълим жараёнини амалга ошириш мумкин. Охирги йилларда “Физика” кафедрасида бир қатор электрон таълим ресурслари яратилди. Бундай таълим ресурсларидан бири, физика курсининг “Оптика” бўлимига бағишланган. Ушбу электрон қўлланмада “Физика” курсининг “Оптика” бўлимини тўла қамраб олишга ҳаракат қилинган ва шу билан бирга “Оптика” тарихига оид маълумотлар, муҳим илмий натижаларга зришган олимлар ҳақида маълумот берилган. Қўлланма 50 дан ортиқ электрон мултимедия, анимациялардан иборат бўлиб, улар товуш фонограммалари билан тўлдирилган. “Оптика” электрон таълим ресурси Узбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган барча нофизик таълим йўналишлари учун мўлжалланган “Физика” дан намунавий дастурларга асосан тайёрланган бўлиб, у 2 боб ва 16 та параграфдан иборат. Биринчи боб тўлқин оптикаси элементларига бағишланган бўлиб унда ёруғликнинг тўлқин табиати, электромагнит тўлқинлар шкаласи, ёруғлик интерференцияси, интерферометрлар, ёруғлик дифракцияси, дифракцион панжара, Фраунгоффер дифракцияси, дифракция ҳодисасининг қўлланилиши, ёругликнинг кутбланиши, нурнинг иккиланиб синиши, ёруғликнинг сочилиши, ёруғлик дисперсияси, ёруғликнинг ютилиши, оптикада Допплер эффекти, Вавилов-Черенков нурланиши каби параграфлардан иборат. Ҳар бир мавзуни мустахкамлаш учун саволлар, интерфаол тестлар ва масалалар билан бойитилган. Электрон ўқув қўланманинг иккинчи боби квант оптикасига бағишланган бўлиб унда иссиқлик нурланиши, нурланишнинг квант назарияси, фотоэффект ҳодисаси, фотоэффектнинг квант назарияси билан ёруғлик босими, Комптон эффекти каби қисмлар ёритилган бўлиб улар ҳам мавзуни мустахкамлаш учун саволлар, интерфаол тестлар ва масалалар билан бойитилган. Ундан ташқари ўкувчиларга қизиқарли бўлган магнитооптик 76 эффектлар ҳақида маълумотларанимацион мултимедияли дастурлар ёрдамида жараёнлар ҳаракатли кўринишлар билан бойитилган. Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш асосида ўтказилган дарсларда талабаларнинг билим даражаси, анъанавий услубият асосида ташкил этилган машғулотларга нисбатан юқори самарадорлиги билан намоён бўлади. Таълим ресурсларидан фойдаланиш талабаларнинг бир вақтни ўзида кўриш ва эшитиш сезгиси орқали маълумотларни қабул қилиниши вужудга келади. Электрон таълим ресурслари асосида ўтилган дарсларда физик жараёнларини қайта-қайта такрорлаш орқали дарсни мустаҳкамлаш мумкин. Шу билан бирга такрорлаш учун ёрилган саволарга жавоб топиш, интерфаол тестлардан фойдаланиш орқали мавзуни мустаҳкамлаш имконияти яратилади. Бундай ютуқлар билан бирга электрон таълим ресурсларидан ва анимациялардан фойдаланиб дарсни ташкил этиш жараёнида дарсга ажратилган вақт томошага айланиб колмаслиги лозим.
УМУМИЙ ФИЗИКАНИНГ БЎЛИМЛАРИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ А.К.Сабиров (ТАЙЛҚЭИ), Д.К.Джумабаев (ТАЙЛҚЭИ)
Институтларнинг «Физика» бакалавриат таълим йўналишларида умумий физиканинг механиха, молекуляр физика, электромагнетизм, оптика, атом ва ядро физикаси бўлимларидан ўтказиладиган лаборатория машғулотлари талабалар томонидан физикавий билимларни эгаллашнинг муҳим шаклларидан бири ҳисобланади. Лаборатория машғулотларида талабалар анъанавий физикавий экспериментал қурилмалар билан ишлаш, уларда экспериментлар ўтказиш ва экспериментнинг натижаларини математик усуллар билан қайта ишлашни,эҳтимоллик назарияси элементларини тадбиқ этган ҳолда ҳатоликларни ҳисоблашни ўрганадилар. Талабалар лаборатория ишларини анъанавий усуллар билан реал физикавий қурилмаларда бажариш жароёнида ҳар хил электромагнит ўлчов асбобларидан қайд этувчи асбоблар сифатида фойдаланадилар. Электромагнит ўлчов асбоблари ўзига ҳос ўлчаш аниқлиги даражасига эга,шу сабабли экспериментда натижалар маълум ҳатолик билан аниқланади. Анъанавий усулда лаборатория ишларини бажариш ўзига ҳос методик афзалликларгаэга, яъни у ҳолда талабаларда реал қурилмаларда мустақил эксперимент ўтказиш, экспериментал методларни ўрганиш ва олинган натижаларни математик усулларда қайта ишлаш каби муҳим касбий малакаларни эгаллайдилар. Анъанавий усулда лаборатория экспериментини ўтказиш вақти лаборатория машғулоти учун ажратилган вақт билан белгиланганлиги сабабли бир усулда кўп марта эксперимент ўтказишга вақт етмайди бу эса статистик усуллар билан натижани аниқлашда,ундан ташқари экспериментал натижаларнинг ўлчаниш аниқлиги эса ўлчов асбоблари аниқлик даражаси билан чекланганлигидан қўшимча экспериментал ҳатоликлар ҳатолик микдори орттиради. Анъанавий усуллар билан лаборатория ишларини бажариш жараёнида компьютерларнинг имкониятларидан ҳам фойдаланиш юқорида таъкидланган камчиликларни камайтиришга ва экспериментларни ўтказишда янги техникавий имкониятлардан фойдаланишга шароит яратади. Ҳозирги вақтда Республикамиз олий ўқув юртлари замонавий русумдаги компьютерлар билан тўла таъминланганлигидан, кўпчилик талабаларнинг компьютердан тўла фойдаланиш малакасига эгалигидан, физикадан лаборатория машғулотларида 77 анъанавий лаборатория қурилмаларини компьютерлар билан биргаликда ишлатиш методини қўллаш мақсадга мувофиқ. Анъанавий лаборатория қурилмаларида компьютердан фойдаланган ҳолда физикадан лаборатория машғулотларини ўтказишда иккита методга алоҳида эътиборни қаратамиз. 1. Физикавий экспериментларни математик моделлаштиршда компьютерлардан фойдаланиш. Механика курсида мажбурий тебранма ҳаракатларни ўрганишга оид лаборатория ишларини бажаришда бу усулдан фойдаланиш яхши самара беради. Масалан, сўнувчи мажбурий тебранишларни ўрганишда экспериментнинг асосий параметрлари ҳисобланган муҳитнинг қаршилик коэффициенти ва маятникнинг оғиш бурчаги қийматларини компьютердан фойдаланиб кенг интервалда ўзгартириш имконияти талабалар томонидан олинаётган экспериментал натижаларнинг аниқлигини оширишга ва ҳар бир параметрни кўп марта ўлчаш имкониятини яратади. Ундан ташқари бу усулни қўлланганда талабалар математик моделлаштириш методини чуқурроқ тушуниб олади, анъанавий экспериментал қурилмаларда олинган натижалар билан бу натижаларни таққослаш имкониятига ҳам эга бўладилар[1,2,3]. 2. Иккинчи методда анъанавий лаборатория қурилмаларида ишни бажаришда компъютердан қайд этувчи қурилма сифатида фойдаланилади. Бу услубни қўллашда талабалар компьютердаги ўлчов асбобларидан фойдаланиб техникавий имкониятларни кенгайтириш, жадваллар ва графикларни тўғридан-тўғри компьютерда тайёрлаш, ўлчаш натижалариниқисқа вақт ичида қайта ишлашга ўрганадиларва бу соҳада етарли малакага эга бўладилар. Бу методларни физиканинг бошқа бўлимларда масалан: электромагнетизм бўлимида электромагнит индукция ҳодисасини ўрганиш, молекуляр физикада иссикдик сиғимлари нисбатини аниқлашга оид лаборатория ҳам тадбиқ этиш мумкин. Лаборатория ишларини бажаришда компьютерлардан фойдаланиш талабаларга мустақил ишлашга кенг имконият яратиб беради. Талабалар дарсликлар ва бошқа қўлланмалардан лаборатория ишлари назарияларига оид мавзуларни ўрганиш жараёнида, компьютерлар ёрдамида лаборатория ишларини ҳамда мустақил топшириқларни бажаришларига имконият яратилади.

ЎҚУВЧИЛАРНИ ФИЗИКАДАН МАНТИҚИЙ МАСАЛАЛАР ЕЧИШГА ЎРГАТИШ


ҚарМИИ доценти Г.И.Ишмуродова, ҚарМИИ катта ўқитувчиси Э.Б. Махманов
Олий таълим муасасаларида физика фанидан машғулотларни ташкил этишда талабалар фаоллигини ошириш ва фанга қизиқишларини шакллантиришда мантиқий масалаларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Мантиқий масалалар талабаларни тўғри фикрлашга, ҳақиқатни билишга, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни кўрсатадиган қонун-қоидалар ҳақида мушоҳада юритишга ва муҳокама қилишга ўргатади. Мантиқ – тўғри тафаккур юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан. Мантиқга оид дастлабки фикрлар қадимги шарқ мамлакатларида хусусан, Ҳиндистон, Хитойда вужудга келди. Юнон фалсафасида мантиқ масалалари дастлаб Пармениднинг “Табиат тўғрисида” асарида , Элэелик Зэноннинг апорияларида, Гераклит таълимотида у ёки бу даражада кўриб чиқилган. Аристотель “маълум билимлардан номаълум билимларни аниқловчи“, “чин фикрни хато фикрдан ажратувчи” фан сифатида таърифлайди. Аристотелнинг мантиққа оид таълимоти Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушедларнинг мантиқга оид асарлари орқали Европага кириб келди{1}. Мантиққа оид вазифалар, математика сингари, “онг гимнастикаси” деб номланади. Аммо, математикадан фарқли ўлароқ, физика фанидан мантиқий вазифалар қизиқарли гимнастика бўлиб, бу фикр жараёнларини баъзан кутилмаган томондан синаб кўриш ва машқ қилиш имконини беради. Уларни ҳал қилиш учун тезкор ақл, баъзан сезги керак, аммо махсус тайёр билим керак эмас, балки фикрлашни машқ қилиниши талаб этилади. Мантиқий муаммоларни ҳал қилиш муаммонинг ҳолатини батафсил таҳлил қилиш, белгилар ёки объектлар ўртасидаги қарама-қарши алоқаларни ажратиб олишдан иборат. Болалар учун мантиқий вазифалар, қоида тариқасида, машҳур актёрлар билан боғлиқ барча воқеалар бўлиб, унда сиз одатланиб, вазиятни ҳис қилишингиз, уни визуал равишда кўришингиз ва алоқани ушлашингиз керак. Ҳатто энг мураккаб мантиқий муаммоларда ҳам рақамлар, векторлар, функциялар мавжуд эмас. Аммо бу ерда математик ва физик фикрлаш усули керак: асосийси мантиқий вазифани англаш ва тушунишдир. Ҳар доим ҳам юзада ётадиган энг аниқ ечим тўғри эмас. Аммо аксарият ҳолларда, чалкаш вазиятга қарамай, мантиқ муаммосини ҳал қилиш биринчи қарашда кўринадиганидан анча содда масаладир. Мантиқ бўйича муаммоларни ечиш жараёни математик мантиқ - алоҳида фан бўлиб ҳисобланади ва “формуласиз математика” деб номланади. Мантиқни фан сифатида Арасту математик эмас, балки файласуф яратган. Ва мантиқ дастлаб фалсафанинг бир қисми, фикрлаш усулларидан бири сифатида вужудга келди. “Таҳлил” асарида Аристотель 20 та мулоҳаза схемасини яратди, уларни сйлогизмлар деб атади. Унинг энг машҳур сйлогизмларидан бири: “Сократ - бу одам; ҳамма одамлар ҳалокатли; у ҳолда Сократ ўлимга маҳкум. Мантиқ (бошқа юнон тилидан. Λογική - нутқ, мулоҳаза, фикр) - бу тўғри фикрлаш илми ёки бошқача қилиб айтганда "фикрлаш санъати". Мантиқий муаммоларни ҳал қилишнинг маълум усуллари мавжуд: Энг оддий мантиқий вазифалар ҳал этиладиган фикрлаш усули. Ушбу усул энг арзимас деб ҳисобланади. Ечиш жараёнида муаммонинг барча шартларини кетма-кет ҳисобга оладиган, аста-секин хулосага ва тўғри жавобга олиб келадиган фикрлаш усули қўлланилади. Матнли мантиқий муаммоларни ечишда ишлатиладиган жадвал усули. Номидан кўриниб турибдики, мантиқий муаммоларни ҳал қилиш муаммонинг ҳолатини тасаввур қилиш, фикрлаш жараёнини бошқариш ва тўғри мантиқий хулосалар чиқаришга ёрдам берадиган жадвалларни тузишдан иборат. “Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 78 Графикларнинг усули - воқеаларни ривожлантиришнинг мумкин бўлган вариантлари ва ягона тўғри ечимни якуний танлаш орқали саралашдир. Оқим жадвали усули - бу дастурлашда ва мантиқий трансфюзён муаммоларини ҳал қилишда кенг қўлланиладиган усул. Дастлаб блоклар кўринишида операциялар (буйруқлар) ажратилганлиги, ундан кейин ушбу буйруқларнинг бажарилиш тартиби белгиланади. Бу блок-диаграмма бўлиб, у асосан дастур бўлиб, уни амалга ошириш вазифани ечишга олиб келади. Бильярд усули траектория назариясидан келиб чиқади (эҳтимоллик назариясининг бўлимларидан бири). Муаммони ҳал қилиш учун бильярд столини чизиш ва ҳар хил йўллар бўйлаб бильярд тўпининг ҳаракатлари билан изоҳлаш керак. Бундай ҳолда, мумкин бўлган натижалар тўғрисидаги ёзувларни алоҳида жадвалда сақлаш керак. Ушбу усулларнинг ҳар бири турли соҳалардаги мантиқий муаммоларни ечишда қўлланилади. Сизга 6, 7, 8, 9-синф физика дарслари учун мантиқий топшириқларни тақдим этамиз. Бунинг учун нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар учун ҳам қизиқарли бўлган мантиқий масалаларни танладик. Ўқитувчилар учун тавсиялар: • боланинг ёши ва ривожланишига мос равишда мантиқий вазифаларни танланг. • жавобни беришга шошилманг, боланинг ўзи мантиқий муаммонинг ечимини топсин. У тўғри қарор қабул қилсин ва унинг жавоби берилган жавобга тўғри келганда, қандай завқ ва шавқ ҳис этишини кўрасиз. • Мантиқ бўйича муаммоларни ечишда, саволларни ва акс эттириш йўналишини кўрсатувчи билвосита кўрсатмалар қабул қилинади. Жавоблар билан мантиқий вазифаларни танлаган ҳолда, сиз ҳақиқатан ҳам мантиқий муаммоларни қандай ҳал қилишни, уфқингизни кенгайтириб, мантиқий фикрлашни ривожлантиришни ўрганасиз. 1. Масала. Магнит Сизнинг қўлингизда иккита мутлақо бир-бирига ўхшаш металл цилиндр бор, улардан бири магнитдир. Бошқа объектлар билан алоқа қилмасдан, цилиндрнинг магнит эканлигини қандай аниқлаш мумкин? Жавоб. Магнит қутбларида магнит кучланишнинг максимал қиймати мавжуд. Бизнинг ҳолатда магнит кучланишнинг максимал қиймати цилиндрнинг сўнгги юзаларида кузатилади. Магнитнинг ўртасига яқинлашганда, магнитланиш заифлашади, жуда ўртада, унинг катталиги нолга тенг. Шундай қилиб, агар “Т” шаклидаги уланиш амалга оширилса, цилиндрлар бирбирига ёпишиб қолса, у ҳолда унинг учи билан алоқа қиладиган цилиндр магнит бўлади. 2. Масала. Ўрмоннинг шовқини Сизнингча, игнабаргли ва баргли ўрмонларнинг шовқини бир хилми? Жавоб. Ўрмонда шамолнинг шовқини дарахт турларига қараб ўзгаради. Қарағай ва қорақарағайлар шамолни тез-тез ва кетма-кет уриб юборади; бу жуда баланд оҳанг билан ҳуштак овозини чиқаради. Шовқин доимий равишда баргли ўрмонда туради, чунки баргларнинг кенг юзаси шамолни кичик оқимларга айлантиради. Барглари титрайди, бирбирларига ишқаланади, шитирлайди. Баҳорда, барглари ёш ва майин бўлса, уларнинг шитирлаши юмшоқ бўлади; у кузда, барглари қақшаганида қўпол бўлади. 3. Масала. Ингичка симнинг диаметри. Қандай қилиб фақат чизғич ва қалам ёрдамида ингичка симнинг диаметрини максимал аниқлик билан ўлчаш мумкин? Жавоб: симни қаламга маҳкам ўраш (думалоқ, қиррасиз) ва камида ўнта бурилиш қилиш керак (ўлчаш қанчалик аниқ бўлса шунча яхши.). Кейин чизғич билан биринчи айланадан охирги айланагача миллиметрда ўлчанг ва ҳосил қилинган айланалар сонига бўлинг. 4. Масала. Соатни юриши. “Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 79 Чўнтак соатингизни стол устига қўйинг, бир неча қадам нарида юриб, уларнинг овозини тингланг. Агар хона етарлича жим бўлса, у ҳолда сизнинг соатингиз узилишлар билан ишлаётганини эшитасиз: у қисқа вақтга давом этади, кейин бир неча сония давомида тўхтайди, кейин яна юришни бошлайди ва ҳоказо. Соатни бундай нотекис юришини қандай изоҳлашимиз мумкин? Жавоб. Соат оҳангидаги сирли танаффуслар эшитишнинг пасайиши билан изоҳланади. Бизнинг эшитишимиз бир неча сония давомида зерикарли бўлиб қолади ва шу вақт оралиғида биз эшитмаймиз. Қисқа вақтдан сўнг, чарчоқ ўтади ва олдинги сезгирлик тикланади, кейин яна соатни эшитамиз. Кейин яна чарчоқ пайдо бўлади ва ҳоказо. Шундай қилиб, физика дарсларида сифатий, миқдорий ва график масалалар билан бир қаторда мантиқий масалалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг тезкор фикрлашга ўргатади, дарсларни қизиқарли ва жазибали ўтказилишини таъминлайди. Фойдаланилган адабиётлар:
1. Омонов Х.Т., Ҳўжаев Н.Х. ва бошқ. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. – Тошкент: “Иқтисод–Молия”, 2009.
2. Назиров Э.Н., Худайберганова з.а., Сафиуллина Н.Х. Механика ва молекуляр физикадан практикум. - Т.: ” Ўзбекистон”, 2001.
3. Турсунов Ш.Қ., Тошпўлатов Ч.Х. Физикадан лаборатория машғулотлари. – Т.: “Тафаккур қаноти”, 2017.
4. Ишмуродова Г.И., Тўхлиев М., Бобилов Н. Қаттиқ жисм ва суюқликларни иссиқликдан чизиқли ва ҳажмий кенгайиши мавзусини ўқитишда замонавий лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш”. - Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит физикаси. Республика илм
Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish