Фарғона давлат университети Санъатшунослик факультети тасвирий санъфт кафедраси ўқитувчиси М. Ахмадбекованинг 2-5 август кунлари Навоий давлат университетига ижодий имтихонга борганлиги хақидаги
Фарғона давлат университети Санъатшунослик факультети тасвирий санъфт кафедраси ўқитувчиси М.Ахмадбекованинг 2-5 август кунлари Навоий давлат университетига ижодий имтихонга борганлиги хақидаги ҲИСОБОТИ Мен, “Санъатшунослик” факультети тасвирий санъат кафедраси ўқитувчиси М.Ахмадбекова Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2021 - 2022 ўқув йили учун талабаликка қабул қилиши жараёнларида қатнашиш учун Фарғона давлат университети ректори буйруғи билан 3-4 август кунлари Навоий давлат университети касбий (ижодий) имтихонларни ўтказишга юборилдим.
27 июль кун 15:40 соат вақти билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов томонидан ўтказилган видео селкторда 2021-2022 ўқув йилида Олий таълим муассасаларида касбий (ижодий) имтихонларини ўтказиш хақида фикрларини, иш жараёнидаги рўй берадиган турли ходисаларни олдини олиш тўғрисидаги кўрсатмаларини, йўриқнома ва топшириқлар берди. Шундан келиб чиққан ҳолда Фарғона давлат университети ректори Б.Ш.Шермуҳаммадов Фарғона давлат университетидан Республикамизнинг турли таълим муассасаларига бириктирилган профессор ўқитувчиларига ўз фикрини билдирди. Ушбу жараёни ўтказадиган маъсул шахсларга керакли топшириқларни бердилар.
Биз кафедра ўқитувчиси З.Бобоева билан Навоий давлат университетига касбий (ижодий) имтихонларни ўтказиш жараёнларида қатнашишимиз тўғрисида топшириқлар олдик.
Биз 2 август куни Фарғона-Нукус йўналиши буйича поездда йўлга чиқдик. Кеч соат 21:00 ларда Навоий шахрига етиб келдик Бизни кутиб олишди ва университет ётокхонасига жойлаштиришди. Навоий давлат университети 2021-2022 ўқув йили касбий (ижодий) имтихонлар 3 августдан 4 августгача режалаштирилган экан.
Касбий (ижодий) имтихонлар ўтказиладиган хоналар талаб даражасида ташкил этилган. Аудиторияларга видео ёзув камераси ва бошқа видео камера техник воситалари ўрнатилган, Композиция постановкаси жойлаштирилган. Шу кун касбий (ижодий) имтихон олишни тўрт гурухга бўлиниб, 2 сменада кўрсатилган тартиб қоидага қаътий риоя қилган ҳолда ўтказилди. Абитурентлар ўзларини чизган ишларини имтихон охирида шахсий имзоларни қўйиб, топширдилар. 4 август куни абитуриентларнинг ишлари Низом асосида бахоланди. Касбий (ижодий) имтихонлар тартибли юқори савияда ўтказилганлиги учун университет қабул комиссияси бизга миннатдорчилигини билдирди ва “Ташаккурнома” билан тақдирладилар.
5 август куни Фарғона-Нукус йўналишида рейс бўлмаганлиги сабабли поездда эмас енгил машинада қайтдик. Бизга қайтиш учун транспорт хақини тўлашмади. Аслида биз Навоийдан Самарқандга, Самарқанддан Тошкентга ва Тошкентдан Фарғонагача енгил автомашинада 5 август куни кечаси соат 01:30 ларда етиб келдик.