Aim.uz
Эритманинг ион кучи
Кучли электролит эритмасида барча ионлар ўзаро таъсирлашади ва бу таъсир табиати анча мураккаб. Эритмадаги барча ионларнинг электростатик таъсири йиғиндисини ифодалаш учун америка олимлари Г.Н.Льюис ва М.Рендалл эритманинг ион кучи Jc тушунчасини киритишган.
Jк=0,5Σ miz2i (3.1)
бу ифодада mi-i ионнинг эритмадаги молял концентрацияси; Zi-i-ионнинг заряди, соддароқ қилиб айтганда эритманинг ион кучи хар бир ион концентрациясини унинг заряди квадратига кўпайтмалари йиғиндисини яримига тенг. Концентрацияни заряд квадратига кўпайтмалари барча ионлар бўйича қўшиллади.
Аналитик кимёда сувли эритмалар учун қуйидаги ифодадан фойдаланнилади.
Jк=0,5Σ Сiz2i (3.2)
бу ифодада Сi эритмани i ион бўйича молярлиги (моляр концентрацияси)/ 3.1 ифодадаги молял концентрация 3.2 ифодада молярликга алмаштирилгани сабабли уни мутлоқ тўғри деб бўлмайди, чунки биринчидан:-моляллик 1000г эритувчида эриган модданинг моль миқдори бўлса, молярлик 1 литр эритмадаги эриган модданинг моль миқдори. Суюлтирилган эритмалар учун концентрацияни бу икки хил бирлигини фарқи йўқ. Иккинчидан:- барча аналитик билдиргич (справочник)лар (3.2) тенглик асосида тузилган, шунинг учун уларга қиёсланганда фарқлар текислашиб хатолик келиб чиқмайди.
Бир зарядли катион К+ ва анион А- дан иборат, қуйидагича ионларга ажралувчи
бинар (яъни фақат иккита ионга диссоциациланувчи) кучли электролитларда (NaCl, KBr, NH4NO3 ва х.к.о) ион кучи қуйидагига тенг.
бу тенгликда С(К+)=C(A-)=C(KA)=C; Z+=1;Z-=-1 Айни хол учун эритманинг ион кучи унинг концентрациясига тенг Jк=C.
Икки зарядли катион К+2 ва икки зарядли анион А2- ларга дисоциланувчи бинар электролит учун
тенгликда С=С(К2+)=С(А2-)=С(КА) ва турдаги электролитлар учун эритманинг ион кучи:
, бу ерда С-КА2 ёки К2А нинг концентрацияси.
турдаги электролит учун эритманинг ион кучи Jк =0,5(3c·12+c·32)=6c бунда С-К3А электролитнинг концентрацияси.
Эритмада мавжуд барча ионлар концентрациялари Сi ва зарядлари Zi маълум бўлса, исталган битта ёки бирнечта электролит сақлаган эритманинг ион кучи юқорида кўрсатилгандек хисоблаш мумкин.
Ион кучи (Jк) нинг бирлиги концентрация бирлиги каби. Ион кучи хисобланадиган тенгликда концентрация мол/л бирлигида ифодалангани учун, ион кучи ҳам ана шундай бирликда (мол/л)да бўлиши табиий бўлиб, одатда бирлиги ёзилмайди. Эритманинг ион кучи хисобланганда таркибидаги кучсиз электролит (жуда оз ионлашгани сабабли) хисобга олинмайди. Масалан натрий сульфат Na2SО4, калий бромид KBr ва чумоли кислата HCOOH аралашмасидан иборат эритманинг ион кучи хисобланганда, фақат кучли электролитлардан Na2SO4→;2Na++SO42-; KBr→K++Br-хосил бўлган ионларгина эътиборга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |