Эритманинг ион кучи



Download 27,49 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi27,49 Kb.
#256106
Bog'liq
eritmaning ion kuchi


Aim.uz

Эритманинг ион кучи
Кучли электролит эритмасида барча ионлар ўзаро таъсирлашади ва бу таъсир табиати анча мураккаб. Эритмадаги барча ионларнинг электростатик таъсири йиғиндисини ифодалаш учун америка олимлари Г.Н.Льюис ва М.Рендалл эритманинг ион кучи Jc тушунчасини киритишган.
Jк=0,5Σ miz2i (3.1)
бу ифодада mi-i ионнинг эритмадаги молял концентрацияси; Zi-i-ионнинг заряди, соддароқ қилиб айтганда эритманинг ион кучи хар бир ион концентрациясини унинг заряди квадратига кўпайтмалари йиғиндисини яримига тенг. Концентрацияни заряд квадратига кўпайтмалари барча ионлар бўйича қўшиллади.
Аналитик кимёда сувли эритмалар учун қуйидаги ифодадан фойдаланнилади.
Jк=0,5Σ Сiz2i (3.2)
бу ифодада Сi эритмани i ион бўйича молярлиги (моляр концентрацияси)/ 3.1 ифодадаги молял концентрация 3.2 ифодада молярликга алмаштирилгани сабабли уни мутлоқ тўғри деб бўлмайди, чунки биринчидан:-моляллик 1000г эритувчида эриган модданинг моль миқдори бўлса, молярлик 1 литр эритмадаги эриган модданинг моль миқдори. Суюлтирилган эритмалар учун концентрацияни бу икки хил бирлигини фарқи йўқ. Иккинчидан:- барча аналитик билдиргич (справочник)лар (3.2) тенглик асосида тузилган, шунинг учун уларга қиёсланганда фарқлар текислашиб хатолик келиб чиқмайди.
Бир зарядли катион К+ ва анион А- дан иборат, қуйидагича ионларга ажралувчи

бинар (яъни фақат иккита ионга диссоциациланувчи) кучли электролитларда (NaCl, KBr, NH4NO3 ва х.к.о) ион кучи қуйидагига тенг.

бу тенгликда С(К+)=C(A-)=C(KA)=C; Z+=1;Z-=-1 Айни хол учун эритманинг ион кучи унинг концентрациясига тенг Jк=C.
Икки зарядли катион К+2 ва икки зарядли анион А2- ларга дисоциланувчи бинар электролит учун


тенгликда С=С(К2+)=С(А2-)=С(КА)  ва  турдаги электролитлар учун эритманинг ион кучи:
, бу ерда С-КА2 ёки К2А нинг концентрацияси.
турдаги электролит учун эритманинг ион кучи Jк =0,5(3c·12+c·32)=6c бунда С-К3А электролитнинг концентрацияси.
Эритмада мавжуд барча ионлар концентрациялари Сi ва зарядлари Zi маълум бўлса, исталган битта ёки бирнечта электролит сақлаган эритманинг ион кучи юқорида кўрсатилгандек хисоблаш мумкин.
Ион кучи (Jк) нинг бирлиги концентрация бирлиги каби. Ион кучи хисобланадиган тенгликда концентрация мол/л бирлигида ифодалангани учун, ион кучи ҳам ана шундай бирликда (мол/л)да бўлиши табиий бўлиб, одатда бирлиги ёзилмайди. Эритманинг ион кучи хисобланганда таркибидаги кучсиз электролит (жуда оз ионлашгани сабабли) хисобга олинмайди. Масалан натрий сульфат Na24, калий бромид KBr ва чумоли кислата HCOOH аралашмасидан иборат эритманинг ион кучи хисобланганда, фақат кучли электролитлардан Na2SO4→;2Na++SO42-; KBr→K++Br-хосил бўлган ионларгина эътиборга олинади.
Download 27,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish