Ер юзидаги барча организмлар ташқи муҳитда яшаб қолиши ва ўзидан кейин насл қолдириши учун турли хил мослашиш хусусиятига эга



Download 0,74 Mb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#150504
  1   2
Bog'liq
Ер юзидаги барча организмлар ташқи муҳитда яшаб қолиши ва ўзидан кейин насл қолдириши учун турли хил мослашиш хусусиятига эга


Ер юзидаги барча организмлар ташқи муҳитда яшаб қолиши ва ўзидан кейин насл қолдириши учун турли хил мослашиш хусусиятига эга. Баъзи ўсимликлар йирик тиканлар ҳосил қилса, бошқалари тиканлари, барглари ва баъзан гулларидан-да воз кечиб ҳимояланишга ўтади. Бош­қа тур ўсимликлари эса ер устки қисмидаги бўлагини қуритиб, илдизи билан ер тагида мослаша олади ва қулай шароит бўлганида, яна ўсишда давом этади.
Ж умладан, Австралияда ўсаётган баланд пояли эвкалит дарахти ташқи муҳитга мослашиб, ўсиб кетиши учун бир йилда 1400 челак сув буғлатиб, ўзини сақлаб қолади. Шундай ўсимликлар ҳам борки, улар намли ва сувли ерларда ўсади, уларсиз ривожлана олмайди. Лекин саксовул ўсимлиги намликни кўтара олмайди, натижада у сувга тушиб қолганида ўсишдан тўхтаб, тез нобуд бўлади. Сабаби — саксовул ксерофит ўсимлик, у танасидаги сувни кам буғлатишга мослашган бўлади. Олимлар кузатиб, шуни маълум қилдиларки, баъзи ўсимликлар қуёшнинг ботиши ва чиқиши вақтида ҳаракатланиб, бош­қа вақтда эса тинч ҳолатга ўтадилар. Масалан, эрталабки соат 4 — 5 ларда макка гули очила бошлайди ва қуёшнинг ҳарорати кўтарилиши билан уларнинг ҳарорати ва очилиши суст­лашиб, ёпила бошлайди. Ҳаво очиқ ва иссиқ вақтларда момақаймоқ гули очила бошлайди, ҳароратнинг пасайиши билан улар гулларининг очилиши сустлашиб, сўлиб боради.
Бундай ўсимликларга мисол қилиб, шоли, ғўза, номозшомгул, кунгабоқар кабиларни ҳам айтиш мумкин. Таниқли олимлардан бири Карл Ленней гулли ўсимликларнинг ташқи муҳитга мосланишини ўрганиб, «гуллар соати»ни яратишни таклиф қилган эди. Бундай гул соатлар Унсалида ХВИИИ асрнинг 20-йилларида пайдо бўлган. Масалан, эчкисоқол ўсимлигининг гули тонгда, 3-5 ларда очилса, кечки соат 24:00 ларда эса кактуснинг гули ёпила бошлайди.
Бундай ўзгаришлар кун ва туннинг ўсимликларга кўрсатган таъсири натижасида юз беради. Масалан, клавер пиёзи ўсимлигининг барглари кундузи таранг ва бўлиқ бўлиб туради, кечга бориб эса сўлиб, қурий бошлайди. Сабаби — ҳарорат кўтарила бошлаганда ўсимлик таркибидаги сув кўп буғланиб кетади, натижада таранг ҳолатдаги барглар секин-аста сўлий бошлайди.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish