Dinamika Д И Н А МИ К А А. Моддий нуқта динамикаси МОДДИЙ НУҚГА ҲАРАКАТИНИНГ ДИФФЕРЕНЦИАЛ ТЕНГЛАМАЛАРИ МАВЗУ:Динамика аксиомалари. Динамиканинг икки асосий масаласи Динамиканинг асосини италиялик машҳур олим Г. Галилей (1564—1642) ва инглиз олими И. Ньютон (1643—1727) томонидан кашф қилинган ва Галилей—Ньютон қонунлари деб юритиладиган қуйидаги аксиомалар ташкил қилади. - 1- аксиома. Ташқи муҳит таъсирида булмаган моддий нуқта ўзининг тинч ҳолатини ёки туғри чизиқли текис ҳаракатини сақлашга интилади.
Моддий нуқтага куч таъсир этмагунча узининг тинч ҳолатини ёки туғри чизиқли текис ҳаракатини сақлаши унинг инерцияси дейилади, аксиоманинг ўзи эса, одатда механиканинг инерция қонуни деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |