Дарёларнинг бентос гидроценозлари сув муҳитида яшайдиган организмлар-бактериялар, ўсимлик ва



Download 37,52 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi37,52 Kb.
#36625
Bog'liq
гидро


ДАРЁЛАРНИНГ БЕНТОС ГИДРОЦЕНОЗЛАРИ
Сув муҳитида яшайдиган организмлар-бактериялар, ўсимлик ва
ҳайвонлар яшаш ҳолати ва ҳаракатига қараб 4-гуруҳга гидроценозларга
бўлинадилар: бентос, планктон, нейстон ва нектон.
Бентос-сув тубига бирикиб учрайдиган турли организмлар
гуруҳларидан ташкил топган биоэкологик бирликдир. Бу бир ликда
учрайдиган ҳар бир организм яшаш жойи сувнинг туби (субстрат) билан
боғлангандир. Субстрат-бу тош, қум, лойни усти, ораси, ичи сувдаги қайиқ,
кема, устун, сувда ётган ёғоч,туриба кабиларнинг усти бўлиши мумкин.
Бентос таркибига бактериялар, сувўтлар, юксак ўсимликлар ва
умуртқасиз ҳайвонлар киради.
Бентосда учрайдиган организмларнинг кўпинча физикавий ва
морфологик хислатлари бўлиб, шу ҳолатда у ёки бу туртки сув тубида
яшашига имкон беради. Бир гуруҳ организмлар лойқа ичида, бошқаси лойқа
устида яшайдилар.
Бентос организмлар оқар ва оқмас сувлар бентосига бўлинади.
Бентос гуруҳлар ичида ўсимликлар устида ва сув остидаги турли
нарсалар (труба,кема,ёғоч) устида ўсувчи, яшовчи организмларга перифитон
деб айтилади.
Оқар сувларнинг бентоси тубандаги гидробиоценозларга бўлинади,
яъни 1) тошли лойнинг биоценози ёки метореофиллик; 2) қумли сув
тубининг биоценози ёки псаммореофиллик; 3) лойқали сув туби биоценози
ёки аргилореофиллик; 4) лойли, секин оқар сув туби биоценози ёки
пелореофиллик; 5) сувнинг оқиши бир жойда учрайдиган ўсимликлар
гидробиоценози ёки фитореофиллик номлари билан ифодаланади.
1) Литореофил гидроценозларни ҳосил қилувчи организмлар оқар
сувлар тубидаги қаттиқ жисмлар устига мослашиб, ўзига хос тузилиш ва функцияларга эга бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлардан иборат бўлади. Бундай
организмлар кислородга бой ва доим ҳаракатдаги оқар сувларга
мослашганлар.
Летореофил биоценозларга бактерия, ўсимлик, ҳайвонларнинг
кўпчилик турлари киради.
Кўпчилик дарёлар тубидаги тошлар устида мох (Fontinalis antipyretica),
сувўтлардан шохланган от думига ўхшаш гидрурус ( Hydrurus foctidus ), жуда
кам учрайдиган батрахоспермум (Batrachospermum monilifome) просила
(Prasiola) кбилар ўсади. Улардан ташари тошлардаги лойқа тим яшил рангли
плёнкалар билан қопланган бўлиб, улар юзлаб реофил диатом вакўк яшил
сувўтлар турларидан иборат. Улардан ташқари умуртқасиз ҳайвонлардан
шоҳмўйловлилар,рачкиларнематодлар,олегоҳитлар, коловратаклар ва
турбелляриялар ҳам тошлар устида, сувўтлар орасида кўплаб бордир.
Литореофил гидробиоценозлар ичида макрофауна вакилларидан гидра,
лешанка, булутлар вакиллари билан бир қаторда чувалчанглар, ҳашоратлар,
сув наналари,устида ўсувчи, яшовчи организмларга перифитон деб айтилади.
Сув туби бентосида ҳосил бўладиган ҳилма-ҳил
гидробиоценозларининг таърифи тубандагича:
1) Летореофил гидробиоценозларни ҳосил қилувчи организмлар оқар
сувлар тубида қаттиқ жисмлар устига мослашиб, ўзига хос тузилиш ва
функцияларга эга бўлган ўсимлик ва ҳайвонлардан ибора бўлади. Бундай
организмлар кислородга бой ва доим ҳаракатдаги оқар сувларга
мослашганлар.
Летореофил биоценозларга бактерия, ўсимлик, ҳайвонларнинг
кўпчилик турлари киради. Кўпчилик дарёлар тубидаги тошлар устидаги мох,
сувўтлардан шохланган от думидаги ўхшаш гидрурус, жуда кам учрайдиган
батрахоспермуш, прасиола кабилар ўсади. Булар ичида
гидра,миланка,булутлар билан бирга чувалчанглар,хашоратлар сув тубидаги
каналлар, малюскалар,айрим балиқлар хамучрайди. Қисқичбақасимонлар,
молюскалар,ҳашоратлар эса қанотлилар,киприклар, каналар, қўнғизлар
учрайди.
2) Псаммореофилгидробиоценозларини ҳосил қилувчи организмлар
дарё бўйлари тубидаги ҳар хил катталикдаги қумлар устида яшайди. Бу гуруҳ
организмлар учун энг яхши субстрат-0,25, 0,5 мм дан 0,5-1,1 мм катталикдаги
қум заррачалардир. Псаммореофил гидробиоценозлар ҳам турли
бактериялар, сувўтлар ва умуртқасиз ҳайвонлардан ташкил топган.
Сув тубида ёруғлик тушадиган қум юзасида юпқа шилимшиқ
плёнкалар ҳосил қилувчи диатомлар ва уларнинг сода тузилган организмдан
коловратка,турбелярия,олигоҳет,нематод каби умурқасиз ҳайвонларнинг
вакиллари учрайди.
Шимол, Узоқ Шарқ, Камчатка ва Саҳалин дарёларида псаммореофил
гидробиоценозлар ҳосил бўлишида чаноқ ичида ижну ҳосил қиладиган
малюскалар учрайди.
Дарёлар тубидаги қумларда псаммореофил балиқлардан стерлядь,
осетр,пескар кабилар бўлади.
Псаммореофил организмлар учун энг характерли нарса улар
танасининг ёпишқоқлигидир.
Бу гуруҳга кирувчи ҳайвонлар жойларда ҳосил бўлган озиқа (сувўтлар,
хивгинлар,бактериялар) ёки сув билан оқиб келган озиқа билан ҳам
озиқланади. Улар ичида йиртқичлар ҳам бордир.
3) Аргиллореофил гидробиоценозларни ҳосил қилувчи организмлар
дарё четларида лойлар устида ривожланади.
Сув тубидаги лойда ёруғлик тушадиган ва лой ювилиб кетмайдиган,
тинч ва секин оқадиган жойларда бактерия ва сувўтлар кўп бўлади. Лойга
ҳайвонлар уч хил йўл билан жойлашадилар, яъни, бир хил хайвонлар лой
ичини кавлаб махсус йўл ёки ин қилса, иккинчилари бошқалар кавлаган
инларга жойлашадилар, учинчи гуруҳ аргиллореофиллар лойнинг устига
бирикиб яшайдилар.
Лой устига жойлашадиган учинчи гуруҳга гидропсеҳей, лишанка,канна
кабиларнинг қуртлари киради. Улар умуман литореофил гидробиоценозига
хам хосдир.
Лой ўз хусисиятини йуқотиб, қуриб ёки сув тубида майдаланиб кетса,
унда яшовчи аргеллореофил гидробиоценоз вакиллари ҳам тарқалиб, бошқа
биоценоз ҳайвонлар гуруҳлари билан аралашиб кетадилар.
4) Пелореофил гидробиоценозларни сув тубида учрайдиган
организмларнинг ҳамма ҳилларидан ташкил топганбўлиб, улар лойқада
яшайдилар.
Пелиореофил гидробиоценозлар, асосан,текислик минтақаларида
жойлашган дарёларда кенг учрайди, тоғ дарёларнинг чуқур ва тинч оқар
жойларида,хамма кичик жилғаларда кузатилади.
5) Фитореофил гидробиоценозлар ўзларининг ҳосил қилувчи
организмлар таркиби ва яшаш шароити билан бироз литареофилли гур уҳга
яшаб кетади. Ўҳшашликнинг бир кўриниши бу ўсимлик.
Дарёлар планктонининг ҳосил бўлиши.
Турли дарёлар сув қатламида учрайдиган организмларнинг планктон
организмлар бирлиги деб, уларга бактериялар (бактериопланктон)
ўсимликлар (фитопланктон) ҳайвонлар (зоопланктон) киради.
Дарё планктоннининг таркиби бактериал фиот ва зоопланктон
вакилларидан ташкил топган. Дарё плантони бирламчи,иккиламчи турлардан
ва атрофдан,сув оқими билан келган ва сув тубидан кўтарилган турлар
орқали юзага келади.
Дарё планктони фасллар бўйича ўзгариб туради ва бу ўзгариш дарёни
гидрогиологияси ва жойлашган географик иқлимига ўз таъсирини ўтказади.
Юқори тоғ ва тоғ минтақаларида доимий қор ва музликлардан бошланадиган
дарёлар сувида умуман планктони йўқ.
Фитореофил гидроценозларни ҳосил қилувчи организмларнинг
балиқлар учун аҳамияти каттадир.
Дарёларнинг тинч оқадиган жилғаларида ва лойқа босган қўлтиқларида
ўзига хос пелофил ва фатофил гидробеоценозлар ҳосил бўлади. Пелофил
гидроценозларда ҳам бактерия, сувўтлар ва турли ҳайвонлар учрайди.
Мохлардан ташқари феториофиллар таркибида сувда ўсадиган гулли
ўсимликлар учрайди. Улар дарё тубининг текис ва сувтинч оқадиган
жойларига мослашган. Сувўтлардан Ctdophora glomerafa, Enteromorpha
infesinalik bah улар билан спирогира, олдагониум,вошерил, ҳара каби
туркумларнинг кўзга кўринган хиллари учрайди.
Сув ўсимликлари кўп ўсадиган жойларда лойқа, ўсимлик ва хайвон
қолдиқлари учрайди.
Дарёларнинг зоопланктони ва фитопланктони
Унда чуқур бўлмган Чордара ва сув омборидаги давом этадига н
Сирдарё сувида фито-ва зоопланктон вакиллари етарли даражада бор лекин
сув омборидан 7-10 км узоқлашиш билан планктоннинг турлар сони ва
умимий миқдори камайиб боради. Дарё ўз ўзани оқиши дав омида унда
планктон псамореофил, пелореофил гидроценозларнинг ваккиллари
аралашиб туради.
Сув омборлари қурилганда қадар Сирдарё сувининг лойлиги туфайли
унда планктон организмлар бўлмаган. Сув омборларида лойқа чўкиб.
Сирдарё суви тинган қисмида фито-ва зоопланктонга хос организмларнинг
ривожланишиа имкон туғилади. Сув тубидаги лой ва лойқаларида кам тукли
чувалчанглар ва малюскалар кўп учрайди.
Гидрофаунанинг бойлиги Амударёда кузатилмайди. Чунки Амударё
сувининг лойқалиги бентос ва планктонорганизмларнинг ривожланишига
имкон бермайди.
Дарёлар ёқасида учрайдиган майда кўлмакларда турли ипсимон
сувўтлар плёнкаси ва уларнинг орасида кўплаб майда ҳайвонлар, уларнинг
тухуми ва қуртлари учрайди.
Зоопланктон ичида асосий ўрин коловраткалар вакилларига тўғри
келади. Озиқа манбаи етарли бўлиши бир гуруҳ ҳайвонларнинг
ривожланишини секинлаштирса, бошқа гуруҳларнинг кўпайишини
тезлаштиради. Коловратка ва турли рачкилар партеногенитик йўл билан тез
кўпайади.
Текислик минтақаларидаги дарёлар (Дон, Днепр, Ока)
фитопланктонинг максимал кўпайиши баҳор, ёз ва кузнинг бошланиш
даврларигатўғри келади. 1 л сувда 2,48-400 минг сувўтлар ҳужайраси
учрайди. Сирдарё зоопланктонида 31, Оҳангоронда 37 та зоопланктон
учрайди.
Нейстон, плейстон ва нектон гуруҳлари
Дарё сувларининг юзасида нейстон (сув юзасида парда ҳосил қилувчи)
организмлар учрамайди. Бунга асосий сабаб сувнинг доимий ҳаракати.
Тўлқинлари, сув сатҳини ўзгариб туришига сабаб бўлади. Дарёнинг секин
оқадиган қўлтиқларида сув юзасида сузиб юрувчи ўсимликлар
(лемька,сальвиния) учрайди. Улар танасининг бир қисмини сувга ботг ан ва
бир қисми сув юзасида бўлиб қуёш нуридан тўла фойдаланадилар. Бундай
сузиб юрувчи ўсимликларни плейстон-сузувчи деб аталади. Бу гуруҳга майда
ҳайвонлардан сув ўлчовчи, айланувчи, сакровчи қўнғизлар ҳам мисол
бўлади.
Амазонка дарёси анча тинч оқади, чуқурлиги 10м дан ортиқ. Уни
қирғоқлардан 100-150м нарида сув юзасида сузиб юрувчи ўтлоқзорлар
учрайди. Унда грекча (Paspalus), шамак (Echinochloa) ва уларга қўшилиб
шацинт (Eichornia) ва сув пицаси (Pistia) кабилар ўсади. Сузувчи
ўтлоқзорлар, уларни атрофи турли организмларга бой ва мингданортиқ
майда ҳайвонлар учрайди.
Дарёлар нектон гуруҳга кирувчи ҳайвонларга бойдир. Уларга сут
эмизувчилар тошбақалар, илонлар ва балиқлар киради. Турли дарёларда
уларни таркиби, турлар сони ва миқдори ҳар хилдир. “Сузиб юрувчи”
ўтлоқзорларда қатнашувчи гулли ўсимликлар (утрикулярия Utricularia)
ўрамлари орасида йиртқич пиранья балиғи кўп учрайди. Амозанканинг
асосий ўзанг оқимида дарё делфини (Finia) учрайди.
Тропик зона дарёларида дельфинларни 3 та тури бор, яъни Жанубий
Америка дарёларида лаклат дельфини (Stenodelphis), Ҳиндистонни Ганга
дарёсида ганга дельфини (Pletanista) ва Хитой Янцзи дарёси этакларида
хитой (кўл) дельфини (Lipotes) яшайди. Бу сут эмизувчи ҳайвонлар лойқа
сувларда фақат эшитиш органлари орқали ориентация қиладилар. Тропик
дарёларда юзлаб балиқ турлари мавжуддир. Масалан, фақат лаққа балиқ
туркумининг юздан ортиқ тури мавжуддир. Пиррулинелар
(Pyrrhulina,Cnathoeharax) доимо сувнинг юзасида яшаса, неон балиқлари қора
дарёларгина хосдир.
Европа, Сибир, Кавказ ва Туркистон дарёлари ҳам ўзиги хос нектон
гуруҳига кирувчи организмларга бойдир. Масалан, Ладога кўлининг тюлени
Нева дарёсига чмқса шу кўлга қўйиладиган дарёларга чиқади. Шу ҳудуддаги
дарёларнинг ўзига хос хайвонлари бордир.
Дарёларнинг ихтиофаунаси
Доимий чучук сувли дарёларда айрим миногалар, осетр (шин,стерлядь
ва лопадканослар), форель,ленок,хариус,кеумбра, карплар,оддий
лаққа,наим,судак,берш,окунь кабилар кенг учрайди.
Айрим балиқлар денгизларда яшаб,тухум ташлаш учун дарёларга
чиқади. Бундай гуруҳ балиқларга Нева миноги,Каспий ва Япон
миноглари,белуга,рус,немис ва Сахалин осётрлари,севрюга,қора денгиз
устиқора ва Волга селдлари кирса,бироз шўрланган
дарёлар,айниқса,уларнинг этак қисмларида сазан,Леш,судак, вобла кабилар
учрайдилар.
Туркистоннинг юқори тоғ ва тоғ минтақаларидаги дарёларда форель,
маринка, тоғ лаққаси, голець, усач,хрумуля кабилар кенг тарқалган. Проф.
Ғ.К.Комилов (1973-1994) Туркистонни кўпчилик дарёларида
(Сирдарё,Зарафшон, Санзар, Қашқадарё, Амударё, Сурхондарё) учра йдиган
ва улар учун умумий балиқларга қуйидагиларни келтиради,яъни, оқ
амур,туркистон пескари,самарқанд хромулаяси, туркистон усучи, оддий
маринка, шарқ бистрянкаси, остролучка, сазан, оддий толстолобик, олачупор,
10
толстолобик, тибет голице,гамбузия ва бошқа балиқлар қайд қилинади.
Олимнинг маълумотига кўра Сирдарё-58, Зарафшон-38, Самзорда-7,
Қашқадарё-36, Амударё-45,Сурхондарё-32 та балиқ турлари аниқланган.
Сирдарё ҳавзасида жами 83 та балиқ тур тури ва тур вакиллари бўлса
Сурхон ва Амударё ҳавзасида 55 балиқ турлари келтирилган.
Юқорида қайд қилганимиздек, Амударё водийси учун балиқларининг
45 та тури маълум, шулардан 5 тури дарёнинг тоғли ҳудудларига хос бўлиб,
улар Амударё форели, оддий миранка, тибет голец ива туркистон лаққасига
киради. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу турларнинг ҳаммаси тоғ дарёларда бир
вақтда учрамайди. Минтақалар бўйича дарё сувини оқиб ўтиши, унда
ҳароратни ўзгариши билан балиқ турларини учраши ўзгаради.
Масалан, Кофирнигон дарёсининг тоғли қисмида амударё форели,
оддий маринка, Тибет голец ива Туркистон лаққаси учраса, шу дарёни
Душанба атрофида орель ва туркистон лаққаси жуда кам бўлиб, Тибет голеци
мутлоқ учрамайди, дарёда эса фақат маринка ҳокимлик қилади.
Тоғ дарёларининг юқори қисмида форель, голец,маринка, эологик
яхши мослашган. Тоғ дарёсини совуқ сувлари ва сув тубидаги тошлар
орасига Туркистон лаққаси ҳам яхши мослашган. Улар Амударёни ўрта ва
этак қисмида учрамайди.
Иссиқкўл ҳавзасига оид Чу дарёсида 25 та балиқ тури аниқланган.
Дарёнинг тоғли қисмида тангачали осман, маринка ва Тибет голеци,
дарёнинг пастки қисмида эса пескар, шиповка, лаққа балиқлари учрайди. Тоғ
минтақасига хос балиқлар дарёнинг этак қисмида кузатилмайди.
Сирдарё этак қисмида ҳам форель балиғит учрамайди, чунки у балиқ
совуқ ва тоза сувларга хосдир. Сирдарёда совуқ сувларга мослашган голян ва
тошости балиқлари аниқланган. Норин дарёси учун оддий маринка, осмон
балиқларини 2 тури, тибет голеци ва туркистон лаққаси келтирилган. Бу
балиқлар тоғли минтақага хос бўлиб, бир вақтда дарёнинг ҳамма қисмида
ўчрамайди. Норин дарёсининг турли шахобчаларида ҳам балиқлар кўп
учрайди. Уларга тибет голеци ва тангачали османни мисол қилиб келтириш
мумкин. Норин дарёси тоғли зонасидан чиққан жойларида кушакевич
голеци, маринка, лаққа, пескарь ва бухоро голеци кўпдир.
Балиқларга хос хислатлардан бири, улар уруғ қўйган даврида дарёнинг
бошланишига қараб харакат қиладилар. Сувнинг юза қатламида жуда катта
сонли галалар ҳосил қилиб сузадилар. Дарёни маълум тухум ташлаш, жойига
етгунга қадар балиқлар дарёдаги ўнлаб-юзлаб табиий ва сунъий тўсиқлардан
ошиб ўтадилар.
Улар кунига 40-50 км масофани босиб ўтиш давомида жуда катта куч-энергия сарфлайдилар, сабаби тухум ташлаш миграцияси вақтида балиқлар
мутлоқа озиқланмайдилар ваш у сабабли улар лзиқланиб, кучсизланиб
қоладилар.
Балиқлар дарё сувининг турли тезликда оқишини (баҳорда 1,5-2м/сек,ёзда 1-1,5, кузда 0,5м/сек) ва оқим қаршилиги босиб ўтадилар.
Балиқлар сув оқимига, сувнинг лойқалигига ҳам мослашганлар. Улар
11
уруғларини тошлар, ҳаттоки малюскалар чаноқларининг ичига ҳам қўйиб,
наслни сақлаб қолишнинг эҳтиёт чорасини кўрадилар.
Балиқларни дарё сувига морфологик мосланишларига торпедосимон
формалари хос бўлиб, уларни тоғ дарёларининг тез оқиши ўта оладиган
кучли танаси бўлишидир. Баъзи балиқларни, масалан, қорин томонидаги
сузгичини узгарган формаси орқали лойга бирикиш қобилятига эга.
Дарё балиқларини оғиз органлари оқар сув шароитида озиқани тутиб
олишга мослашган. Ундан ташқари тоғ дарёларида учрайдиган балиқларни
пастки лабларида махсус магазлари бўлиб, улар тошлар устидаги сувўтлар
тўпламларини қириб ютишга мослашган. Осетрларни оғизлари бошни пастки
томонида бўлиб, қум ва тошли дарё тубидан озиқа тўплаш имкониятини
беради. Панктон билан озиқланадиган балиқларда юпқа жабра устунчалари
бўлиб,улар сув билан ўтадиган майда планктон организмларни сузиб ичак,
ошқозонга ўтказадилар.
Дарёларда учрайдган балиқлар оқмас сув балиқларига қараганада кўп
кислород ўзлаштиради. Улардан ташқари лойқа сувли дрёларда учрайдиган
балиқларни кўзлари кичик бўлади.
Кўз шилимшиқ ажратиб, лойқаларни кўзга киришдан сақлайди.
Амударё лойқа сувига мослашган лопатанос фақат шу дарёдагина учрайди,
кўлларда бўлмайди.
Балиқлар дарёнинг трли гедроценозларни ҳосил бўлишида, планктон
бентос планктон организмларнинг аралашувида, уларни тақсимланиши ва
тарқалишида аҳамиятли тирик омил ҳисобланади.
Download 37,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish