Кириш
Поездни бошқариш жараёнида машинист локомотив иш режимини тез-тез ўзгартириб туришига тўғри келади (қўзғалиш, тезлашиш, тортув кучи таъсирида кичик ёки катта тезликлар билан ҳаракатланиш, тормозлаш). Ҳаракат йўлнинг ҳолати, профили, йил фасли, ҳар хил радиусли бурилишлар ва бошқалар ҳисобига мураккаб шароитларда амалга оширилади.
Ҳаракатланиш режими ва шароитларига кўра аравача рамасига берилаётган кучларнинг катталиги, йўналиши ва характери ўзгариб туради. Курс лойиҳаси доирасида аравача рамасининг баъзи конструктив хусусиятлари ва турли туман куч факторларининг барчасини ҳисобга олиш анча мушкул бўлганлиги сабабли ҳисоблаш схемалари бир қатор соддалаштиришлар киритилган холда тузилган.
Статик мустаҳкамлик барча куч факторларининг ноқулай келган холидаги максимал кучланиш билан аниқланади.
Чарчоқ мустаҳкамлиги циклик юкланишнинг ўзгармас ва ўзгарувчан ташкил этувчиларига боғлиқ. Узоқ муддат ишончли ишлашга таъсири бўйича куч факторларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга оғирлик ва вақт мобайнида секин ўзгарувчи юкланишлар, яъни, бурилишларда ҳаракатланишда таъсир этувчи ва тортув моторларининг ишлаш жараёнида ҳамда тормозлашда юзага келувчи кучлар киради. Иккинчи гуруҳга рессор усти қурилмалари тебранишлари натижасида ўзгарувчан кучлар киради. Бу кучлар частотаси бўйича ҳам, амплитудаси бўйича ҳам тасодифий характерга эга. У ёки бу гуруҳ кучлари таъсирини баҳолаш уларни ўртача қийматларга келтириш йўли билан амалга оширилиши мумкин, яъни таъсири бўйича ўзгармас ўрта ва амплитуда қийматларга эга циклик юкланишга эквивалент қийматга.
Курс лойиҳасини бажариш учун аравачалар тузилишини пухта ўрганиш ва мазкур услубий қўлланмадан фойдаланиш талаб этилади.
Бошланғич шартлар:
Аравача базаси2а,= 3.20 м.
Ўққа тушувчи юклама2ПСТ,= 235 кН
Тортув моторининг тури ва оғирлигиРД,= 47.0 кН ТЛ-2К;47,0
Раманинг ён балкаси листлари қалинлиги:
– девориb1= 14 ,мм
– полкасиb2= 10 ,мм
– қоплама b3= 20 ,мм
Бикрлиги:
– листли рессора жр,= 1500 кН/м
– пружинажпр,= 2200 кН/м
Бурилиш радиуси= 375 мм
Бурилишда ташқи релснинг ички релсга нисбатан баландлиги h= 50 ,мм.
Локомотивнинг турли ўртача интервалли тезликлар билан ишлаш эҳтимоли:
1-жадвал
Интервал, км/соат
|
0…20
|
20…40
|
40…60
|
60…80
|
80…100
|
Ўртача тезлик,
км/соат
|
10
|
30
|
50
|
70
|
90
|
Эҳтимоли
|
0,05
|
0,05
|
0,5
|
0,2
|
0,2
|
Do'stlaringiz bilan baham: |