Навоий давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари О.А. Жумаев, Т.В. Ботиров, Б.М.Буронов О.Н. Боева ва М.Т. Исмоилов томонидан тайёрланган “Автоматик бошқариш назарияси” фанидан таржимага
ТАҚРИЗ
Ушбу В.Я. Ротач муаллифлигидаги «Теория автоматичесго управления» китобининг таржимаси 5311000-“Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” таълим юналиши хамда унга турдош бакалавр таълим юналишлари талабалари учун мулжалланган бўлиб унда автоматик бошқариш назариясининг тизимларини ишлаб чиқишнинг асосий вазифаларини содда ва талабалар учун тушунарли кўринишда келтирилган .
Бугунги кунда ҳам кўплаб тармоқларда технологик жараёнда тугалланмаган ишлаб чиқаришлар устун. Кон металлургия соҳасида замонавий чет эл технологияларини ва автоматлаштирилган техник воситаларни қўллаш, изчил олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Бунда илғор технологияларга, ишлаб чиқаришнинг замонавий тузилмасига ўтишни таъминлаш, хом ашё заҳираларини комплекс қайта ишловчи тармоқларининг ўзаро алоқаси тизимини шакллантиришни таъминлаш муҳимдир. Бугунги кунда техника тараққиёти тоғ-кон металлургия соҳасида замонавий агрегатлар, асбоб-ускуналар билан таъминланишини тақозо этяпти. Бундай шароитда ушбу масалалар технологик жараёнларда автоматик бошқариш тизимларини қўллаш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш йўли билан ҳал қилиняпти. Шунинг учун тоғ-кон соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашда ҳозирги замон талабига жавоб берувчи автоматик бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш ва уларни мазкур соҳага тадбиқ этишни ташкил қилиш муҳим ўрин тутади.
Ушбу китоб чизиқли автоматик бошқариш тизимларини тадқиқ қилиш масалаларини ўз ичига олади. Бу ерда талабалар автоматик бошқариш тизимларини математик ифодалаш, тизимнинг динамик хусусиятларини аниқлаш масалаларини кўриб чиқадилар.
Ушбу китоб Олий ўқув юртлари 5311000 «Технологик жараёнларни ишлаб чиқариш ва бошқариш» таълим йўналишилари ҳамда унга турдош бакалавр таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ўқув жараёнига тавсия этиш ҳамда нашр қилиш учун мақсадга мувофиқдир.
Ў збекистон фанлар академияси академиги
Техника фанлари доктори, профессор,
ЎзР хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Х.З. Игамбердиев
Навоий давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари О.А. Жумаев, Т.В. Ботиров, Б.М.Буронов О.Н. Боева ва М.Т. Исмоилов томонидан тайёрланган “Автоматик бошқариш назарияси” фанидан таржимага
ТАҚРИЗ
Ушбу тажрима дарслик “Автоматик бошқариш назарияси” фанидан 5311000-“Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” йўналиши 2-3-босқич талабалари учун мўлжалланган.
Китоб 10та бобдан иборат бўлиб, ҳар бир боб талаб даражасида таржима қилиниб ёритилган. Китобда мавзулар доирасида таянч иборалари, талабалар билимини синаш учун назорат саволлари ва тест ҳам мавжуд.
Китобда Автоматик бошқариш назарияси фанидан намунавий ўқув дастурида назарда тутилган мавзулари мужассамлаштирилган бўлиб техникавий кибернетиканинг турлича мураккабликдаги ва ҳар хил табиатли жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари (АБТ)ни яратиш устида ишлар олиб борилган.
Тaълим тизимидaги чуқур вa кeнг кўлaмдa ислoҳoтлaрнинг мaзмуни вa aмaлгa oшириш муддaтлaри Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Тaълим тўрисидa”ги қoнун вa “Кaдрлaр тaёрлaш миллий дaстури” дa ўз ифoдaсини тoпгaн. Жумлaдaн, “Кaдрлaр тaёрлaш миллий дaстури” дa тaъкидлaнгaнидeк, “кaдрлaр тaёрлaш тизими вa мaзмунини мaмлaкaтнинг ижтимoий вa иқтисидий тaрaққиёти истиқбoллaридaн, жaмият эҳтиёжлaридaн, фaн, мaдaният, тexникa вa тexнoлoгиянинг зaмoнaвий ютуқлaридaн кeлиб чиққaн ҳoлдa қaйтa қуриш” лoзим.
Юқoридaги тaлaблaрдaн кeлиб чиққaн ҳoлдa ёшлaргa зaмoнaвий ўлчов воситалари ва усулларини чуқур ўргaтиш ҳoзирги куннинг дoлзaрб мaсaлaлaридaн биридир.
Ушбу китоб 5311000- «Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш» таълим юналиши хамда унга турдош бакалавр таълим юналишлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, уни чоп этиш мақсадга мувофиқдир.
НДКИ «Электр энергетикаси»
кафедраси доценти т.ф.н. А.Н. Тавбаев
Do'stlaringiz bilan baham: |