Bob. Kirish Asab markazlari haqida tushuncha



Download 18,88 Kb.
Sana23.03.2022
Hajmi18,88 Kb.
#506340
Bog'liq
Asab markazlari


REJA ;
1. Bob .Kirish
1.1 Asab markazlari haqida tushuncha
II- Bob Asosiy qism
2.1 Asab markazlarining xususiyatlari
2.2 Asab markazlarining tormozlanishi

Foydalanilgan adabiyotlar

Асаб марказлари хақида тушунча ва уларнинг хусусиятлари, тормозланиш

Асаб маркази деб МАТ нинг турли бўлимларида жойлашган ва организмнинг қатьий бир вазифасини ёки рефлектор актни руёбга чиқишини бошқариш учун уйғунлашган нейронлар бирикмасига айтилади. Асаб маркази тушунчаси асосида икки моддий тузилма ва физиологик маьно ётади. Тузилиши жиҳатидан асаб маркази деганда асаб тизимининг муайян қисм ёки бўлимларидаги нейронларнинг тўплами тушинилади. Бундай хужайралар тўплами одатда мураккаб бўлмаган рефлектор актларни бажарилиши учун масьулиятлидир. Масалан, тизза реф-лекси, нафас олиш, қусиш, йўталиш каби асаб марказлари. Физиологик жиҳатдан асаб маркази деганда мураккаб рефлектор, яьни турли хил периферик аьзолар фаолиятини амалга ошириш учун МАТнинг турли қисм ёки бўлим-ларидаги нейронлар тўпламини вазифалари жиҳатидан бир-бири билан боғланиши ва бирлашиши, уйғунлашиши тушу-нилади. Масалан, овқатланиш асаб маркази. Маьлумки, ов-қатланишда асаб марказини деярли МАТнинг ҳамма бў-лимларида жойлашган кўп аъзолар (безлар, мушаклар, қон томирлар) иштирок этади. Асаб марказий синапслар орқали боғланган миллионлаб нейронлар уюшмасини ташкил қилади. Ундаги нейронлар ниҳоятда мураккаб ва қатьий генетик дастурлашган боғлар ёрдамида алоқада бўлади. Аммо индивидларнинг хаёт фаолиятида шартли рефлекслар ҳосил бўлиши, ўргатиш жараёнида айниқса, постнатал ривожла-нишнинг дастлабки даврида нейронлараро янгидан -янги динамик боғланишлар ва алоқалар шаклланади.


Шаклланган шартли рефлекслар ёки бошқариладиган вазифалар қанчалик мураккаб бўлса, асаб марказининг ту-зилиши ва бу марказдаги нейронларнинг ўзаро физиологик таьсирлари ҳам шунчалик мураккаб бўлади. Баьзи нейрон-лар бир нечта вазифани ва рефлектор актларни бошқа-ришда иштирок этади. Асаб марказлари, рецептор майдон-лар билан боғланишидан ташқари,ўзаро боғланган бўлади. Онтогенезда шаклланган ва нисбатан мустаҳкам бўлмаган, ҳаракатчан боғланишлар асаб маркази ишини ўзгартириши мумкин. Бу эса МАТдаги бир марказни иккинчи марказга таьсир этишида катта роль ўйнайди. Бир нечта асаб марказ-лари битта вазифани бажариши ҳам мумкин. Бундай бош-қаришда улар бир-бирини тўлдиради. Асаб маркази МАТ нинг қанчалик юқори бўлимида жойлашган бўлса, у шун-чалик юксак мукаммалликка эга бўлади, яьни ташқи му-ҳитдаги ўзгаришларга организмнинг мослашувини таьмин-лайдиган актлар жуда ҳам аниқ ва зарур даражада ўзга-ради. Организм билан ташқи муҳит ўртасидаги нозик ва аниқ мувозанат ана шундай таъминланади.
МАТ кўплаб асаб марказларидан ташкил топган. Улар кириш ва чиқиш, яьни афферент ва эфферент қисмларга эга. Асаб марказининг ўзида ҳам импульсларни тарқалишини таьминлайдиган қисқа асаб толалари кўп бўлади. Асаб мар-казлари ўзига хос тузилишга ва фаолиятига эга. Улар им-пульсларни қайта ишлашини таьминлайди.
Асаб марказлари куйидаги хусусиятларга эга: 1) қўз-ғалишни бир тамонлама ўтказилиши. Асаб маркази қўзға-лишни бир йўналиш бўйлаб, яьни рефлекс ёйи йўналишида ўтказади. Асаб марказлари фаолиятининг бу хусусияти нейронлараро синапсларнинг хусусиятларига боғлиқ; 2) қўзғалишнинг дивергенцияси ва иррадиацияси. Афферент асаб орқа мияга киргач, шохланиб турли нейронлар билан синаптик алоқа ҳосил қилади. Шу сабабли бирданига аф-ферент хабарлар МАТнинг турли бўлимларига етиб боради. Уларнинг сонини аниқлаш қийин. Масалан, матонейрон 3 дан 160 гача тармоқ бериши аниқланган. Шунинг учун бир нейрон таьсирланиши натижасида ҳосил бўлган қўзғалиш МАТнинг кўп нейронларига тарқалади. Бу ходисани дивер-генция деб аталади. Девергенция ва жуда кўплаб шохланган интернейронлар туфайли қўзғалиш бир асаб марказидан бошқа асаб марказларига тарқалади. Бу эса иррадиациядан иборат. Иррадиация натижасида кучли ва биологик муҳим қўзғалишлар МАТнинг кўпгина нейронларига ўтиши сабабли бошқа асаб маркази мотонейронлари ҳам қўзғалади; 3) Изчил ва фазовий суммациялар. Асаб марказларини якка, кучсиз таьсиротга кучсиз, аммо такрорий кучсиз ва сийрак импульсларга кучли жавоб қайтариш қобилиятига эга. Агар якка таьсирот жуда ҳам кучсиз бўлса, рефлектор жавоб ҳосил бўлмайди. Аммо у кетма - кет, такроран таьсир этдирилса, кетма - кет қисқа интервалли импульслар маьлум вақт ичида асаб марказида жамланади ва жавоб ҳосил бўлади. Бу ходисани кетма - кет ёки изчил суммация деб аталади. Агар кучсиз таьсирот ёнма-ён жойлашган бир хил рецепторларнинг катта гуруҳига бир вақтда таьсир этдирилса, фазовий суммация содир бўлади. Суммация заминида алоҳида нейронларда ҳосил бўлаётган махаллий қўзғалишнинг асаб марказида жамланиши ётади. Изчил ва фазовий суммация туфайли асаб марказларида ҳаракат потенциалини вужудга келишини қўзғалиш ҳосил бўлишини енгвужудга келишини қўзғалиш ҳосил бўлишини енгиллашиши ҳодисаси билан тушунтирилади; 4) Окклюзия. Бир асаб марказининг ҳар бир нейронига ўзининг афферент толаларидан ташқари қўшни марказнинг афферент тола-лари ҳам синапс ҳосил қилади. Бундай тузилиш асаб мар-казларида тиқилиб қолиш (окклюзия) ёки, аксинча уларнинг ўтишини енгиллаштириш ҳодисаларини ривожланишига сабаб бўлади. Окклюзия ҳодисаси - икки асаб маркази афферентларини бир вақтда таьсирланишидан кўзғалган нейронларнинг сони, уларнинг алоҳида - алоҳида таьсир-ланишидан кўзғалган нейронларнинг арифметик йиғинди-сидан кам бўлишидир. Бу эса кутилган умумий жавобни камайишига олиб келади. Масалан, марказнинг афферент асаби таьсирланса биринчи ва иккинчи қаторлардаги нейронларнинг ҳаммасида, иккинчи асаб таьсирланса учунчи ва иккинчи қаторлардаги нейронларда поғона усти қўзғалиши ҳосил бўлади. Агар бу иккала афферент асаб бирдан баробарига таъсирланса, фақат учунчи қатордаги нейронлардагина поғона усти қўзғалиши ҳосил бўлади. Демак, афферентлар алоҳида - алоҳида таъсирланганида эса 4 та нейронда қўзғалиш ҳосил бўлади. Шу сабабли умумий жавобнинг киймати кутилганига нисбатан кам бўлади.Енгиллаштириш ходисаси ҳам бўлади. Бунда аксинча, икки афферент тола бир вақт таъсирланганда кўзғалган нейронларнинг сони, уларни алоҳида таъсирланишидаги кўзғалган нейронлар арифметик йиғиндисининг кўп бў-лишлиги билан ҳарактерланади; 5) қўзғалишни кечиктириб ўтказилиши. Рефлекс вақти рецепторда қўзғалишнинг ҳосил бўлиши уни афферент ва эфферент асаблар ҳамда уларга боғлиқ синапслар орқали ўтказилиши билан боғлиқ бўлади. Асаб марказига келган қўзғалиш синапслар орқали унинг нейронларига секин ўтказилади. Чунки медиатор ажралиш ва постсинаптик мембрана рецепторига таъсир қилиб, унинг кутубларини ўзгариши (деполяризация) учун муаян кечиктириб ўтказилади; 6) Ритмлар трансформа-цияси. Асаб маркази хужайралари уларга келадиган им-пульсларнинг ритмини ўзгартириш (транцфармациялаш) қо-билятига эга. Асаб марказидаги нейронларнинг баъзиларида таъсир ритмига монанд, баъзиларида камроқ, учинчиларида эса кўпроқ импульслар ҳосил бўлади. Бу хол нейронлар-нинг ва синапсларнинг лабиллигига боғлиқ. Асаб марказла-рида таъсир ритмга солинади и транцфармация қилинади ва импульслар ишчи аъзоларга ўтказилади; 7. Таъсирот изи қўзғалишнинг пролонгация. Рефлектор жавобнинг давоми этиш кўзғатгичнинг таъсир қилиш муддатига мос келмайди. Рефлекснинг давом этиши кўзғатгичнинг таъсири қилиши муддатидан кўпроқ бўлади. Жавоб кўзғатгич таъсири туга-ганидан сўнг ёки тугагач, кўп вақт ўтса ҳам давом этиши мумкин. Кўзғатгич таъсири тугаши билан жавобни тугамас-лиги синапсларнинг қўзғалишни ўтказиш хусусияти ва афферент сигналларини бир вақтда келмаслиги билан ту-шинтирилади. Таъсир тугагач бироз кузатиладиган жавоби кузатгич таъсир изи жавоби деб аталади. Рефлекснинг кўз-ғатгич таъсири тугагач ўзоқ вақт давомида қўзғатилишни сақланиши жавобни чўзилиш пролонгацияси деб аталади. Жавобининг чўзилишини ўзайишини постсинаптик потен-циал узоқ вақт сақланиши ва қўзғалишини занжир каби боғланган нейронларнинг айланиб: халқасимон тарқалиши билан тушинтирилади. Бу ҳодиса информациялар изини қайта ишлаб мустаҳкамлаш ва айниқса хотира учун катта аҳамиятга эга; 8) Конверганция ва умумий охирги йўл. Асаб маркази нейронларни бир неча минг аксонлари билан туташади. Битта нейрондан аксонларнинг 6 минг тармоғи (коллатерали) тугайди. Шунинг учун асаб марказларида турли нейронлардан келадиган қўзғалишнинг йиғилиши кузатилади. Бу ходисани конвергенция деб аталади. Асаб маркази МАТнинг турли бўлимларидан периферик рецеп-торлардан Асаб маркази МАТнинг турли бўлимларидан периферик рецеп-торлардан ва кўзғатувчи ёки тормозловчи синапслардан тегишли импулсларни қабул қилиб олади. Масалан, орқа миянинг матор нейрони афферент асабдан, орқа миянинг бошқа тизимларидан, ярим шарлар пўстлоғидан, миянинг бошқа сегментларидан, ярим шарлар пўстлоғидан, мия ядроларидан, ретикуляр формациядан импульсларни қабул қилиб олади. Конверганция сабабли ҳар хил нейронлардан келаётган импульслар суммация қилинади ва шу сабабли тегишли жавоб пайдо бўлади. Масалан, оёқ мушагини нервлантирувчи мотонейрондан пирамидага ўтказувчи асаб йўлининг толалари, экстрапирамида асаб йўллари, мияча, ретикулятор формация ва бошқа тузилмалардан келган асаб импульслари йиғилади, конверганция қилинади. Улар им-пульсларни турли рефлектор ҳаракатларини таъминловчи ишчи аъзога (масалан мушакка) узатади. Мотонейрон МАТ нинг турли бўлимларидан келадиган импульсларни эффек-торга ўтказадиган умумий охирги йўл хисобланади. Агар турли рефлекс ҳосил қиладиган таъсир битта мотонейронга йўналтирилса ва умумий охирги йўл битта бўлса, бу йўлни эгаллаш учун рефлекслар кураши бошланади ва бир реф-лекс иккинчисини тормозлайди. Умумий охирги йўлни эгаллаш учун кураш асосида содир бўладиган рефлексларни антагонистик рефлекслар деб аталади; 9) Асаб марказининг тониси. Махсус тонус. Махсус таъсир берилмаган вақтда МАТнинг биоэлектрик активлиги борлигини хисобга олиш натижасида асаб марказининг нейронлари тўхтовсиз равишда импульслар ҳосил қилиш хусусиятига эга эканлиги маълум бўлди. ҳосил бўлган импульслар ишчи аъзоларига ўтказилади. Асаб маарказининг доимо кўзғалган холатида бўлишлиги унинг тонуси деб аталади; 10) Асаб марказининг лабиллиги. Асаб толаларида қўзғалиш асаб марказидагина нисбатан тез ҳосил бўлади ва тез йўқолади. Бу хол асаб толасига насбатан синапс лабиллигини юқорилигига боғлиқ. Марказдаги ҳар хил нейронларнинг лабиллиги бир хил эмас. Масалан, орқа миянинг мотор нейрони импульсларни сони-ясига 200 - 300 тасини ўтказса, кантакт нейрон эса 1000 тагача ўтказади. Интернейронларнинг лабиллиги эфферент нейронникига қараганда анча паст бўлади; 11) Асаб мар-казининг ишига кимёвий моддаларнинг таьсири. Асаб мар-казлари қоннинг тўқима суюқлигини кимёвий таркибидаги ўзгаришларига нисбатан жуда ҳам сезгир. Кислород билан таьминланишнинг пасайиши асаб марказининг қўзғалув-чанлигини йўқолишига олиб келади. Турли асаб марказла-рининг кимёвий моддалар таьсирини сезиш қобилияти бир хил эмас, кислород келиши камайгач ёки тўхтагач 5 - 6 дақиқадан сўнг мия пўстлоғининг, 15 - 20 дақиқадан кейин мия устунининг, 20 - 30 дақиқа ўтгач, орқа миянинг асаб хужайралари халок бўлади. Заҳарли моддалар асаб марказига турлича таьсир қилади. Стрихнин тормозловчи синапслар ишини тўхтатиб, асаб марказининг қўзғалувчан-лигини оширади, хлороформ эса аввал қўзғалувчанликни ошириб, сўнгра пасайтиради. Апоморфин қусиш марказини, добелин нафас марказини, корозол ҳаракат асаб марказини кўзғатади; 12) Асаб марказининг пластиклиги. Асаб маркази ўзининг вазифасини тана аьзосини вазифасига боғлиқ равишда ўзгартириши мумкин.

Foydalanilgan adabiyotlar :



ALMATOV K.T
“ Fiziologiya asoslari”
Download 18,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish