Андижон давлат университети хорижий тиллар факультети инглиз тили грамматикаси кафедраси 401-с-гурух битирувчиси Ахророва Муслимахоннинг “Comparative study of the English system of Composite sentences with subordinator whenever and their counterparts in Russian” мавзусидаги битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
401-с -гурух битирувчиси “Comparative study of the English system of Composite sentences with subordinator whenever and their counterparts in Russian” мавзусидаги битирув малакавий иши тилшуносликда кам ишланган, айниқса қиёсий аснода тадқиқ этилмаган долзарб мавзуга бағишланган бўлиб, у кириш қисм, 3 боб, умумий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборатдир.
Ишнинг биринчи бобида қўшма гаплар назарияси ёритиб берилган.
Ишнинг иккинчи бобида that субординаторли қўшма гаплар инглиз ва рус тилларида киёслаб ўрганилган. Уларнинг рус тилидаги муқобил шакллари мисоллар орқали ёритилган.
Учинчи бобда инглиз ва ўзбек тилларида тизимининг рус мактабларида ўқитиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган ва машқлардан намуналар келтириб ўтилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, Ахророва Муслимахоннинг “Comparative study of the English system of Composite sentences with subordinator whenever and their counterparts in Russian” мавзусидаги битирув малакавий ишида кўзда тутилган масалалар хар жиҳатдан очиб берилган, уларни таржимаси ва ўқитилиши бўйича тегишли услубий тавсиялар ишлаб чиқилган ва амалиётга ҳавола этилган. Унинг натижаларидан илмий ишларда, назарий ва амалий дарсликлар ва қўлланмалар яратишда, таржима ишларида ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Битирув малакавий ишнинг ютуқлари билан бир қаторда бироз камчиликлари ҳам йўқ эмас. Масалан:
1) ишнинг кириш қисмида унинг методлари аниқ кўрсатилмаган, улар чалкаштириб юборилган
2) ишнинг учинчи бобида кўрсатилган янги педагогик технологиялар кам, мисоллар билан кенгайтириш керак.
3) хулоса қисмида айрим назариялар билан чегараланилган, қиёсий таҳлил кам.
Умуман олганда, мазкур битирув малакавий иш ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларига эришган, унда инглиз ва рус тилларида that субординаторли қўшма гаплар қиёсий таҳлили ва лингводидактика муаммолари қиёсий назариясига мўъжаз ҳисса қўшилган иш деб ҳисобланса муболаға бўлмайди. Камчиликларни эса бартараф этса бўлади. Ишни ДАК ҳимоясига тавсия этаман.
_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
Тақризчи:
Do'stlaringiz bilan baham: |