Абдуллаева Гуласал. 1914 гурух Вариант 6



Download 15,83 Kb.
Sana23.05.2022
Hajmi15,83 Kb.
#607115
Bog'liq
2 5449646391418689603
Документ Microsoft Word, chilpiq kvars kaolinli jinsini ajratib tovar mahsulotlari olishning laboratoriya tajriba reglamenti (1), chilpiq kvars kaolinli jinsini ajratib tovar mahsulotlari olishning laboratoriya tajriba reglamenti (1), d-metallarning gidroksilamin metilli hosilalari koordinatsion birikmalari, rJBoYT6C0av8GFhgaN1BNVwhCjW0TXGbWt2uYHIV, ozbekistonni jaxon xamjamiyati davlatlari orasida tutgan orni, ozbekistonni jaxon xamjamiyati davlatlari orasida tutgan orni, boshqaruv psixologiyasi imkoniyatlari asosida, boshqaruv psixologiyasi imkoniyatlari asosida, boshqaruv psixologiyasi imkoniyatlari asosida, Reja Tavakkalchilik tushunchasi va uni boshqarish (1), ishsizlikning tabiiy va haqiqiy darajasi, kurs ishi yuzi, Animoto-Murotov-E, 2-Б НАЗОРАТ КАРТОЧКАСИ

Абдуллаева Гуласал . 1914 - гурух


Вариант 6
1. Фанининг предмети, объекти, функциялари ва бошқа ижтимоий фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда ўзига хос хусусиятлари.
2. Суд-ҳуқуқ тизимининг ислоҳ қилиш ва инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳадаги асосий вазифалар ва эришилган натижалар.
3. Давлат ижтимоий сиёсати ва инновацион ўзгаришлар уйғунлашуви масалалари.

1. Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.


Фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараѐни ҳисобланади. Бу жараѐн ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштиоки, жамиятшунос олимларнинг бу жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, Президент И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг ―Ўзбек моделига хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараѐнидан иборатдир.
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.
1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар.
2-гуруҳ. Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар.
Фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиѐсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юксак маънавият, дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, ўзини ўзи бошқариш, Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ижтимоий шериклик кабилардир.
Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш жараѐнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, тизимлилик, қиѐсий таҳлил методларидан фойдаланилади.
Илмийлик – фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар, назариялар, замонавий концепцияларни таҳлил қилиш асосида унинг методологик назарий асосларини кўрсатиш.
Тарихийлик - фуқаролик жамиятининг шаклланишининг тарихий босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда жаҳон тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш асосида таҳлил этиш.
Мантиқийлик – фуқаролик жамияти шаклланишининг генезисидан то бугунги ҳолатигача бўлган жиҳатларини (асосий белгилари, омиллари, тамойиллари, функциялари) узвийлик асосида таҳлил қилиш.
Тизимлилик – фуқаролик жамиятини бир бутун тизим сифатида ва ҳар бир белгиларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тизимдаги ўрни ва ролини кўрсатиш.
Қиѐсий таҳлил методи – фуқаролик жамияти шаклланиш ва ривожланиш тажрибаларини солиштириш, ҳар бир давлатдаги ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш.
2. Ҳокимиятни учга бўлиниш қоидаси кейинчалик «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ги конституциявий қонунларда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги каби бошқа қонунларда янада ривожлантирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизими фақатгина ҳокимиятнинг учта тармоғи ўртасида эмас, балки ҳокимиятнинг тармоқлари билан давлат бошлиғи — Президент ўртасида ҳам амал қилади. Масалан, парламент томонидан қабул қилинган қонунлар Президент томонидан имзолангандан кейингина кучга киради, Президент вето ҳуқуқига эга, яъни у қабул қилинган қонунларни имзоламасдан қайта ишлаш учун парламентга қайтариши мумкин, Консти- туцияда назарда тутилган ҳолларда парламентни тарқатиб юбориши мумкин, ижро этувчи ҳокимият раҳбари — Бош вазирнинг номзодини тасдиқлаш учун, шунингдек, Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик суди судьяларининг номзодларини сайлаш учун парламентга тақдим этади, қонун чиқарувчи орган бўлган Олий Мажлис эса Бош вазирни лавозимга тасдиқлайди, парламент юқори палатаси кўрсатилган судлар судьяларини сайлайди, парламент Конституцияда назарда тутилган ҳолларда Президент фармонларини тасдиқлайди. уқуқ тизимини демократлаштириш — қонун устуворлигини таъминлаш омили
Ривожланган мамлакатлар тарихий тажрибасидан маълумки, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан мустақил равишда амал қилувчи суд ҳокимияти ҳуқуқий давлат белгиларидан биридир. Суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан мустаҳкамланган. Суд ҳокимияти органларининг фаолияти қуйидаги принципларга асосланади:
одил судловни амалга ошириш;
қонунийлик;
судларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши;
бамаслаҳат иш кўриш;
фуқароларнинг суд олдида тенглиги;
томонларнинг тортишувчанлиги ва тенг ҳуқуқли эканлиги;
суд ишларини юритишнинг ошкоралиги;
айбсизлик презумпцияси;
малакали юридик ҳимояга эга бўлиш ҳуқуқи;
суд жараёнини миллий тилда бориши принципи;
суд ҳокимияти-ҳужжатларининг барча ҳуқуқ субъектлари учун мажбурийлиги;
судья лавозимининг депутатлик мандати ва партияга мансубликдан холи эканлиги.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХХI боби «Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти» деб номланади. Унда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, суд тизими, судларни ташкил этиш ва улар фаолиятининг конституциявий принциплари ҳамда суд ҳокимияти фаолияти билан боғлиқ асосий қоидалар белгилаб қўйилди. Суд ҳокимияти тўғрисидаги конституциявий нормалар бир қатор тармоқ қонунларида ривожлантирилган бўлиб, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасида суднинг вазифалари белгилаб қўйилган. Мазкур нормага кўра, «Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари суд йўли билан ҳимоя қилинади. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир».

3. Давлат ижтимоий сиёсатининг реал ҳаёт билан, конкрет жамият тақдири билан боғлиқ жиҳатлари фақат бугина эмас. Умуман ёшидан, маълумотидан, касбу коридан, миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси амалдаги қонунлар доирасида бир неча минг йилликлар мобайнида шаклланган маънавий-аҳлоқий меъёрлар чегарасида яшамоғи лозим. Қонун устиворлиги эса барчанинг амалдаги қонунлар доирасидаги эркинлигини, озодлигини, мустақиллигини кафолатлайди.
“Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва уни қабул қилиш. Ушбу қонунга меҳнат миграциясига доир давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, фуқароларимизнинг ҳорижда ишга жойлашиши механизми ва шакллари меҳнат мигрантлари билан ишлашга доир дипломатик ваколатхоналарнинг фаолият йўналишлари, хорижий мамлакатларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимояга олиш масалалари киритилиши кўзда тутилган. Бу давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг нақадар юксак инсонийлашаётганидан, ҳар бир фуқаронинг тақдири, ҳаёти ва унинг келажагига бефарқ эмаслигидан далолат беради.
Конституциямизда давлатимиз ижтимоий давлат экани мустаҳкамлаб қўйилган. Жамоатчилик назоратидавлатнинг ижтимоийлигини таъминлайдиган муҳим омилдир. Жамоатчилик назорати бўлмаган давлатни ижтимоий давлат деб бўлмайди. Жамоатчилик назорати қанчалик кучли бўлса, давлатнинг ижтимоийлик даражаси шунчалик юқори бўлади.Давлат ижтимоий ҳаѐтида халқ қўллаб-қувватлаган нарсаларгина яшаши керак.
Жамоатчилик экспертизаси якунларига кўра аҳоли қўллаб-
қувватламайдиган нарса ва ҳодисаларга барҳам бериш зарур. Жамоатчилик назоратининг шаклларидан бири бўлган жамоатчилик экспертизаси мамлакатда юз бераѐтган сиѐсий, иқтисодий ва маънавий жараѐнларга аҳолининг муносабатини аниқлайди ва мазкур жараѐнларнинг қай бири яшаши ва қай биридан воз кечилиши кераклиги тўғрсида халқнинг ҳукмини ифодалайди.
Фуқаролик жамияти институтлари жумласига жамоат бирлашмалари, сиѐсий партиялар, ѐшлар, хотин-қизлар ҳаракатлари, экологик ҳаракат, турли жамғармалар, уюшмалар киради. Бу институтлар том маънода жамоат бирлашмаларидир. Конституциямизнинг ХIII бобида жамоат бирлашмаларига қуйидагича таъриф берилади: ―Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиѐсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ѐшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
Download 15,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
covid vaccination
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
vaccination certificate
sertifikat ministry
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti