8- мавзу. Фалсафий антропология (Инсон фалсафаси). Режа



Download 37,53 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi37,53 Kb.
#69152
  1   2   3
Bog'liq
8 мавзу фалс антропология 06ef329ffd5e94a2f2301468cd9bacc3


8- МАВЗУ. Фалсафий антропология (Инсон фалсафаси).
РЕЖА:

1. Инсон — фалсафанинг бош мавзуси. Инсон, шахс ва индивид тушунчалари.


2. Антропология — инсон тўғрисидаги фан. Унинг фалсафий муаммолари. Инсоннинг жамиятдаги ўрни.
3. Инсон табиати ва моҳияти. Эркинлик ва инсон ҳуқуқларининг ижтимоий қадрият сифатидаги талқини.
4. Онгнинг табиати, структураси ва функциялари.
5. Инсон муаммосини ўрганишнинг тарбиявий зарурияти ва аҳамияти.

Инсоннинг табиати ва моҳиятини нима ташкил қилишини билишга қизиқиш қадим даврлардан бошланган. Инсон пайдо бўлибдики, у ўзини қуршаган дунёни, унда ўзининг ўрнини ўрганиб келади. У бунда ўзининг кимлиги ва нималиги, қандай ишларта қодир эканлигини бошқа тирик мавжудотлардан қайси жиҳатлари билан фарқ қилиши ва қандай томонлари билан уларга ўхшаш эканлигини, унинг инсоний фазилатлари нималардан иборат ва улар қандай қарор топиши, инсон ҳаётининг маъноси ва мазмунини нималар ташкил қилиши, инсон умри, унинг ўлими ва мангулиги нима эканлигини билишга қадимдан ҳаракат қилиб келади. Шунинг оқибатида, бугунги кунга келиб, инсон тўғрисида турли хил: мифологик, диний, илмий ва фалсафий қарашлар пайдо бўлгандир.


Ҳозиргача, бизга маълум бўлган 2,5-3 минг йилдан бери фалсафа ва бошқа турли аниқ фанлар - турли илм соҳалари, уларгача эса мифология ва дин ҳам инсонни турли томондан, турли воситалар, йўллар билан ўрганиб уларнинг ҳар бири инсонни ўзича, ўзига хос жиҳатдан изоҳлаб, тушунтириб келишади. Шулар асосида инсон тўғрисида турлича тасаввурлар, турли хил таълимотлар, турли-туман назария концепция пайдо бўлади.
Дастлаб инсон тўғрисида мифологик қарашлар, тасаввурлар пайдо бўлади. Бу тасаввур ва қарашларга кўра, инсон ўзини табиатдан ҳали тўлиқ ажралмаган, ўзини табиатнинг бир қисми деб, табиат ҳодисаларини табиат билан бўлган муносабатларини ҳаёлий, яъни фантастик ҳолда тушунади.
Жамиятнинг ривожланиб бориши билан инсон ҳақидаги тасаввурлар янада ривожланиши туфайли диний қарашлар пайдо бўлиб, шаклланиб боради. Диний қарашларга кўра, дин инсонни худо яратганини, уни оламдаги ҳамма тирик мавжудотлардан юқори турувчи олий мавжудот –мукаррам зот, деб тушунтиради. Шу билан бирга, дин худонинг иродасига бўйсиниши, худо нимани хоҳласа инсон шуни қилишини уқтиради. Инсон тўғрисидаги диний қарашларга кўра, худо инсоннинг ҳамма фаолиятларини олдиндан белгилаб қўйиши, унинг тақдири олдиндан маълумлиги айтилади. Ислом дини нуқтаи назаридан эса инсон Оллоҳ томонидан лойдан яратилган бўлиб, унга Оллоҳ нафаси орқали жон ато қилган. Инсон ҳамма тирик мавжудотларнинг сарвари, у Оллоҳнинг ердаги халифасидир, у ҳатто фаришталардан ҳам юқори туради. Инсонга Оллоҳ ҳақни таниши учун онгни, ақлни ато қилган. Инсоннинг ҳаёти «Бу дунё» ва «У дунё»дан иборат. Инсон «Бу дунё»да вақтинчалик, омонат яшайди. «У дунё»да эса инсон боғий яшайди. «Бу дунё»- ўткинчи, «У дунё» абадий дунёдир. Қиёмат куни жами инсон қайтадан тирилади.
Инсон «Бу дунё»да қилган яхши ишлари, олган савоблари учун «У дунё»да тақдирланади, яъни «жаннатга тушади». Аксинча, «Бу дунё»да қилган гуноҳлари, ёмон ишлари учун «У дунё»да жазоланади, яъни «дўзах»га ташланади ва ҳ.к.
Инсон муаммосини қадимдан бошлаб деярли кўпчилик аниқ фанлар ҳам ўрганиб келади. Хусусан, инсонни антропология, психология, педагогика, медицина фанлари, санъат ва маданият соҳаларига оид: адабиётшунослик, эстетика, этика фанлари; тилшунослик фанлари ҳам ўрганиб келишади. Булардан ташқари, тарих, иқтисод, сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик фанлари ҳам инсон ҳаётининг у ёки бу томонларини ўрганади. Инсоннинг танаси унинг ташқи ва ички тузилиши, ундаги ҳаёт жараёни каби табиий томонларини анатомия, физиология, биология, гистология, генетика сингари табиатшунослик фанлари ўрганади. Лекин бу барча санаб ўтилган фанлар инсонни турли томондан, унинг турли конкрет жиҳатларини ўрганади холос. Уларнинг ҳеч бири инсонни бир бутун ҳолда олиб, унинг умумий томонларини, яъни моҳиятини ва туб хусусиятларини ўрганмайди. Бу вазифани қадимдан фалсафа фани бажариб келади. Қадимдан бошлаб инсон муаммоси фалсафа ўрганиб келган барча муаммоларнинг марказида бўлиб келган. Фалсафа инсон муаммосини, бошқа барча аниқ фанлар тўплаган маълумотлар ва эришган билимларни умумлаштириб, уларга таянган ҳолда, инсонни бир бутун борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида ўрганиб келади.
Лекин фалсафа инсоннинг бир бутун борлиқнинг ўзига хос алоҳида бир шакли сифатида олиб ўрганиб келган бўлса ҳам, унга турли даврларда турлича муносабатда бўлиб, уни турлича тушунтириб ва изоҳлаб келган. Натижада, фалсафанинг ўзида ҳам инсон муаммосига оид бир-биридан фарқ қилувчи, бир-бирини тўлдирувчи ва тузатувчи ҳар хил қарашлар, ғоялар, таълимотлар, концепциялар, назариялар юзага келади. Фалсафа, шу билан бирга, инсон муаммосини ўрганар экан, у энг аввало, уни борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида, яъни инсон борлиғининг, унинг ўзига хос умумий томонлари ва хусусиятларини, унинг умумий қонуниятларини ҳамда унинг борлиқнинг бошқа шакллари ва кўринишларидан фарқларни, улар билан ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик томонларини ҳам қараб чиқади.
Фалсафа инсоннинг ўзи ўрганадиган асосий муаммоларидан бири сифатида олиб, уни ўз ўрганиш предметининг асосий объекти ҳисоблайди. Лекин фалсафа бунда инсонни борлиқнинг бир шакли, инсон билишининг объекти сифатида эмас, балки фалсафий категория бўлган билишнинг универсал субъекти сифатида олиб, унинг борлиққа, яъни объектга - инсоннинг дунёга ва ўзига муносабатини ўрганади.
Фалсафа инсон муаммосини ўрганишни дастлаб «инсон» тушунчаси нимани ифодалашини, у «индивид», «одам» ва «шахс» тушунчалари билан қандай муносабатда, бу тушунчалар инсоннинг қандай томонлари ва жиҳатларини ифодалашларини қараб чиқишдан бошлайди.
Фалсафада «инсон» тушунчаси энг умумий тушунча бўлиб, у ўзида ҳамма инсонларга хос ҳам табиий-биологик, ҳам руҳий-маънавий ва ҳам ижтимоий жиҳатларни бирликда умумлашган ҳолда мужассамлаштирган инсоний борлиқни ифодалайди. Бу жиҳатдан «инсон» тушунчаси «индивид», «одам» ва «шахс» тушунчаларига нисбатан мазмун жиҳатдан бой, ҳажм жиҳатдан кенг бўлган умумий тушунчадир. «Индивид»1 тушунчаси биологик мавжудот бўлган алоҳида бир тур, яъни «хомосапинус» (ақлли одам)нинг бир вакили - якка одам маъносини ифодалайди. Индивид учун якка одамлик белгиси муҳим бўлиб, табиий-биологик, руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатлар номуҳим белгилардир.
«Одам»2 тушунчаси эса кўпроқ инсоннинг биологик турга мансублик жиҳатларини ифодалаб, унинг табиий-биологик хусусиятларини ўз ичига олади. Бу тушунча шу билан бирга, инсонга хос насл-насабни ҳам ифодалайди. «Одам» тушунчасининг бу жиҳатларининг муҳим белгиларини ташкил қилади.
«Шахс» тушунчаси эса ана шу индивид, яъни одам боласининг жамиятда ижтимоий муҳит таъсири, таълими ва тарбияси натижасида улғайиб, камол топиб, ижтимоий зотга, жамият аъзосига айланган якка кишини ифодалайди.
Демак, инсоннинг моҳиятини бир бутун ҳолда индивидга, одамга ва шахсга хос бўлган жами хусусиятларнинг мажмуйи ташкил қилади. Инсон моҳиятининг асосий белгисини унинг ижтимоий жиҳати - ижтимоий муносабатлар ташкил этади. Шу сабабли муайян давр, муайян жамият кишиси - инсоннинг қандай хусусиятларга эгалигини, унинг қандай ижтимоий қиёфа касб этганлигини тушунмоқ ва тушунтирмоқ учун мазкур жамият ижтимоий муносабатлари тизимидан келиб чиқмоқ зарур. Ижтимоий муносабатларни эса кўп жиҳатдан инсонннинг табиий - биологик хусусиятлари, янада кўпроқ даражада руҳий - маънавий ва бошқа хусусиятлари белгилайди. Инсоннинг моҳияти унинг ҳам жисман, ҳам руҳан, ҳам маънан хусусиятлари билан чамбарчас боғланган.
Бунда гап шундаки, инсон дейилганда: жисмоний танага эга бўлган индивид, жонли мавжудот, яъни одам, ўз шахсига эга, ижтимоий фаолият кўрсатадиган, фикрлайдиган ва ўз фикрини нутқ орқали баён қиладиган, онгга ва тилга эга бўлган, жисмоний ва маънавий қобилиятлар соҳиби - ижтимоий зот тушунилади. Инсонга ижтимоий хусусиятлар билан бир қаторда, табиий-биологик, руҳий- маънавий хусусиятлар ҳам хосдир. Бу хусусиятларнинг жами бирликда, ҳақиқатан ҳам, инсонни ижтимоий мавжудодга айлантиради.
Инсон муаммосини фалсафий таҳлил қилишда инсон моҳиятининг бу жиҳатларини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Фалсафада инсон муаммосини таҳлил қилишда унинг моҳиятини, бутун фаолиятини фақат табиий, (яъни жисмоний ва биологик) жиҳати билан изоҳлаб, инсон моҳияти унинг табиий томонларинининг ифодасидан иборат деб, тушунтирувчи назариялар ҳам мавжуд. Бу назариялар инсон муаммосини таҳлил қилишда инсоннинг руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатларини, унинг жамият маҳсули - ижтимоий зот эканлигини, инсоният тарихини, ижтимоий тараққиёт, қонунларини эътиборга олмайдилар. Масалан, бундай назариялардан бири биологик концепция намоёндалари инсон моҳиятини тушунтиришда якка индивиднинг табиий-биологик хусиятлардан келиб чиқиб, жамиятни ташкил қилган кишиларни ўзаро фақат табиий, биологик жиҳатлар билан боғланган, дейишиб инсоннинг руҳий-маънавий ва ижтимоий томонларини эътиборсиз қолдирадилар.
Инсон ҳақидаги иккинчи бир психологик назария - бу «руҳий таҳлил» концепция вакилларининг қарашлари бўлиб, унда инсон моҳиятини инсоннинг руҳиятидан, унга хос ҳар хил инстинктлар ва уларнинг ҳолатларидан келиб чиқиб изоҳланиб, инсоннинг табиий-билогик ва ижтимоий жиҳатларига етарли эътибор бермайдилар.
Психологик, яъни руҳий таҳлил назарияларининг баъзи вакиллари ҳатто инсон муаммосини таҳлил қилар эканлар, шахсни «худбинлик инстинктлари», «шахсий бойлик тўплаш инстинктлари», «урушқоқлик» ва ҳатто «бир-бирини ўлдириш инстинктлари» асосида шарҳлашиб унинг моҳиятини шу хусусиятлар орқали тушунтирадилар.
Инсон моҳиятини бундай изоҳлаш инсоннинг табиий вва биологик ҳамда ижтимоий хусусиятларини кишиларгнинг ақлий аҳлоқий жиҳатларини бузиб кўрсатишга олиб келди.
Аслида Фалсафа инсон муаммосини ўрганар экан, у энг аввало, инсонни борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида олиб, уни энг мураккаб борлиқ сифатида, унинг ўзига хос энг муҳим томонлари, хусусиятларини, унинг борлиқнинг бошқа шакллари ва кўринишлари билан ўзаро боғланишларини, алоқадорлик томонларини ҳамда улардан туб фарқларини қараб чиқиши лозим. Фалсафа шу билан бирга, инсон муаммосини ўзи ўрганадиган асосий муаммолардан энг асосийси сифатида ўз ўрганиш предметининг марказий объекта ҳисоблайди. Лекин фалсафа бунда инсонни ўзининг борлиқни билиш объекта сифатида эмас, балки фалсафий категория бўлган универсал сифатида олиб, унинг бир бутун борлиққа, яъни инсоннинг ўзига ва бутун дунёга муносабатини ўрганади. Шу сабабли файласуфлар қадимдан бошлаб инсоннинг ўзига хос муҳим, бошқа барча тирик мавжудотлардан фарқ қилдирувчи хусусияти деб, унинг ақлини тушунганлар.
Шу туфайли улар инсонни дастлаб ўз асарларида «ақлли мавжудот», «ақлли ҳайвон» деб таърифлаганлар. Кейинчалик жамиятнинг тараққиёти асосида улар инсонни «сиёсий ҳайвон», «ижодкор ҳайвон», «тарихнинг ижодкори», «гапирадиган, тилга ва нутққа эга ҳайвон», дунёга диний муносабатда бўлувчи мавжудот», деб изоҳлай бошлаган. Маълум даврлардан кейин эса баъзи файласуфлар инсонни «маълум мақсадга йўналтирилган, хулқ-атворга эга бўлган мавжудот», деб тушунтира бошлайдилар.
Классик фалсафада Афлотун ва Арастудан бошлаб инсоннинг моҳиятини бирор-бир субстанционал бошланғич: мутлақ ғоя, мутлақ руҳ, онг ақл, табиат каби омиллар билан боғлаб тушунтириб ва изоҳаб келишади.
Бугунги кунда ўтмишда ҳосил қилинган инсон тўғрисидаги кўпчилик қарашлар, ҳукмрон мавқега эга бўлган фалсафий концепциялар кейинги даврларда фан-техника соҳаларида юз берган янги илмий кашфиётлар, натижаларига зид келган ҳолда, улар рад қилинмоқда. Оқибатда, инсонни чекланган, бир томонлама метафизик асосда тушунтирувчи кўпчилик концепциялар ва назариялар «барҳам топиб, уларнинг ўрнини экстенционал - феноменалогик, антропологик, яъни инсонни унинг аниқ ҳаётий вазиятидан, позициясидан, унинг ҳар хил индивидуал - руҳий ҳаётидан, индивидуал ва ижтимоий борлиғидан келиб чиқиб изоҳловчи, тушунтирувчи назариялар ола бошлади.
Инсон муаммосини ўрганишда инсонга конкрет ижтимоий ва руҳий жиҳатлардан ёндашиш Ғарбий Европа фалсафасидаги ҳаёт фалсафаси (вакиллари: Ф.Ницше, Дилтей, Бергсон) оқими қарашларида, персонализм ва ниҳоят, «руҳий таҳил» (асосчиси Фрейд) оқими вакиллари қарашларида ўзининг ёрқин ифодасини топди.
Инсон муаммосини таҳлил қилишда инсонни антропологик жиҳатдан изоҳловчи ва тушунувчи концепция ҳам мавжуд бўлиб тушуниш ҳам қадимдан юзага келган. Бу концепциянинг энг ёрқин ифодасини немис мумтоз фалсафанинг вакили Л.Фейербах фалсафий қарашларида намоён бўлган. Унинг фалсафий қарашларида инсон ўз моҳияти жиҳатидан табиат тараққиётининг маҳсули - табиат фарзанди, яъни энг олий тирик мавжудотдир.
Лекин асримиз сўнгида, яъни XXI аср бўсағасида инсон муаммосига, уни тушуниш ва изоҳлашда, инсоннинг моҳиятини таҳлил қилишда янгича қарашлар пайдо бўлди.
XVIII Бутунжаҳон фалсафий конгрессида жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган умумбашарий муаммолардан бири фалсафадаги инсон муаммоси алоҳида энг долзарб муаммо эканлиги қайд қилиниб ўтилди. Бунда инсондаги биологик ва ижтимоийликнинг нисбати масаласини қайта кўриб чиқиш муҳим эканлиги айтилди.
ХХ асрнинг сўнгги - XXI аср бўсағасида жамиятдаги ижтимоий ўзгаришлар, фан ва техника соҳаларида, технология жараёнида юз берган янгиликлар планетамизда яшовчи кўпчилик кишилар ҳаётида тубдан янги бурилиш олиб келди. Айниқса, ҳеч кўрилмаган даражада жаҳонда наркомания, наркобизнес, уюшган жиноятчилик, терроризм ва шу кабилар авж олиб, инсоният табиий муҳитга ва табиий жараёнларга янада кўпроқ салбий таъсир қила бошлади. Шу сабабли жаҳон фалсафий фикри такрор ва такрор инсон муаммосига, унинг моҳияти масаласига мурожаат қилмоқда.
Бунинг боиси, инсон моҳияти ҳақидаги олдинги чекланган, бир томонлама қарашлар, концепциялар, назариялар ва таълимотлар бугунги кунда инсон муаммосига оид кўпчилик ҳаётий ва зарур масалаларни ҳал қилишга тўсқинлик қилаётганлигидир. Бу ҳозиргача инсон моҳияти ҳақидаги олдинги табиий-биологик ва ижтимоий концепцияларни жиддий маънода қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Шу сабабли энди инсонни фалсафий ўрганишда уни фақат антропологик, биологик ва ижтимоий жиҳатдан ўрганиш етарли эмаслиги, бунда инсоннинг пайдо бўлишидаги антрогенезис ва социогенезислар билан бир қаторда кейинги даврларда ген инженерияси бераётган билимлар билан, диний, илмий, эстетик ва этик қарашларга оид, айниқса инсон руҳияти ва маънавиятига оид ютуқларга кўра ёндошиш ҳам зарур эканлиги айтилмоқда. Шу билан бирга, ҳозирги кунда инсоннинг ўзи энг олий қадрият эканлиги, эркинлик, инсонпарварлик, мустақиллик, демократия, фуқаролик ҳуқуқий жамият ҳақидаги ғоялар инсоннинг жисман ва ақлан, моддий ва руҳий-маънавий камолоти масалалари энг муҳим масалалар эканлиги қайд қилинмоқда.
Инсон муаммосига яна ҳам чуқурроқ кириб бориш учун инсонни табиий-биологик, руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатларнинг бирлиги сифатида олиб ўрганиш инсон моҳиятини бир қадар тўлароқ тушунишга имкон бериши айтилмоқда. Шу боисдан «инсон ва табиат», «инсон ва жамият», «табиат ва жамият», «инсон, жамият ва шахс» муносабатлари фалсафада қайтадан янгича тафаккур асосида кўриб чиқилиб, янгича баҳоланишларини талаб қилмоқда.
Инсоннинг моҳиятини ўрганиш, аввало, унинг одам сифатида бошқа барча турдаги тирик мавжудотлардан, хусусан, ҳайвонлардан, ҳатто одамга жуда яқин маймунлардан фарқланувчи қандай табиий-биологик хусусиятларга эга эканлигини аниқлашни тақозо қилади.
Инсон биологик олий тур - одам сифатида барча тирик мавжудотлар каби ҳаводан нафас олади, озиқ-овқат истеъмол қилади, унинг танаси ҳам тўқималардан иборат, унда ҳам доимо модда алмашув - ассимиляция ва диссимиляция, тўқималарнинг пайдо бўлиши, кўпайиши, бўлиниши, емирилиши ва ўлиши каби жараёнлар кечади. Инсоннинг танаси ҳам бошқа ҳайвонлар таналари каби табиий-биологик қонунларга бўйсунади. Лекин инсон олий биологик тур - одам сифатида барча ҳайвонлардан, шу жумладан, маймунлардан ҳам, тубдан фарқ қилиб, у ўзига хос ташқи ва ички тузилиши, кўриниши жисмоний ва руҳий, аҳлоқий ва хулқий жиҳатларига ҳам эга. Шунга кўра инсоннинг фақат табиий-биологик жиҳатлари ҳали унинг моҳиятини ташкил қилмайди.
Қадимдан бошлаб файласуфлар инсонни ҳайвонлардан ажратиб турадиган асосий тафовутлардан бири деб,
Download 37,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish