6-МАЪРУЗА. ВЕБ ИЛОВАЛАРИДАГИ АСОСИЙ ТАҲДИДЛАР. ВЕБ СЕРВЕРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ.
Режа
CSS3 стандарт хусусиятлари
CSS селектори ва хусусиятлари
CSS3 стандарт хусусиятлари
CSS нинг биринчи версиялари 1996 йилда ишлаб чиқилган, 1999 ва 2001 йилда ишлаб чиқилгани барча браузерларга мос келган. Бу версия (CSS1) стандарти 2008 йилда қайта кўрилган. Иккинчи версия дастлаб 1998 йилда бошланган, стандарти 2007 йилда ва 2009 йилда қайта кўрилган ва якунланган. 2001 йилда CSS3 версия ишлаб чиқилган ва унинг характеристикалари 2009 йилда шаклланган хозиргача ривожлантирилиб бориляпти.
Хали CSS3 стандарти охирига етмаган бўлса хам CSS4 устида иш бошлаб юборилди. CSS4 ни кўплаб браузерлар қабул қила бошлади. CSS4 нинг баъзи характеристикаси JavaScript нинг баъзи функционаллигини ўрнини боса олади.
JavaScript ва CSS3 биргаликда динамик хусусиятлари ишлаб чиқишга харакат қилишни маслахат бераман.
Тасаввуримиздаги CSS хусусиятлари хужжат атрибутларини шу хужжатнинг қисмига айлантиради, улар JavaScript ѐрдамисиз хужжатга бирлаш-тирилади.Қачон у хужжат қисмига айланса бу тушунарли холат.
CSS - бу стиллар билан ишлаш учун мўлжалланган кодлар мажмуасидир. Хозирги кунга келиб янги CSS3 версияси ишлаб чиқилмокда, лекин хали кўп браузерлар бу стилларни акс эттира олмаяпти. Шунинг учун CSS3 яратувчилари браузер ўртасида келишмовчиликларни олдини олиш мақсадида браузер турига қараб хар хил префикслар ишлаб чиқишди ва бу префикслардан CSS3 тўлиқ яратилмагунча ишлатиш тавсия этилган, CSS3 тўлиқ яратилгандан сўнг бу префикслар олибташланади. Бу префикслар куйдагилар:
Елементларнинг исталган бурчагига(қисмига) бир вақтнинг ўзида хар хил расмларни жойлаштириш. Бу сайтни верстка қилиш жараёнини енгиллаштиради.
background:
url(top.gif) top left no-repeat,
url(center.png) top 11px no-repeat,
url(bottom.png) bottom left no-repeat,
url(middle.png) left no-repeat;
" Resize буйруғи. Бу буйруқ орқали фойдаланувчи исталган элементнинг ўлчамини ўзгартириш мумкин бўлади.
div.resize {
width: 25px;
height: 35px;
resize: both;
}
"CSS3 нинг яна бир янгилиги бу - элементлар(шакллар, блоклар) бурчагини исталган радиусда буриш мумкинлигидир. Кўп web сайтлар форма яратиш жараёнида, форманинг бурчакларини буришни верстка пайтида бирор расм орқали амалга оширишади, бу эса қўшимча иш ва вақт йўқотишга олиб келади, CSS3 да бу муаммо бартараф этилган ва қуйидагича амалга ошириш мумкин бўлади.
#forma {
border-bottom-right-radius: 2em;
border-bottom-left-radius: 1em;
border-top-left-radius: 5em;
border-top-right-radius: 3em;
}
CSS селектори ва хусусиятлари
Селектор бу форматлаш безаш параметрларини ўз ичига олувчи стилдир. Селекторларга теглар, синфлар, идентификаторлар киради. Ўнлаб селекторлар мавжуд бўлиб, CSS3 ишлаб чиқган дастурчилар бу селекторлар яхши ишлаши учун кўплаб янгиланишлар киритишда давом этяптилар.
Масалан керакли селекторни уни атрибутига қараб топадиган янгиланишлар қилишди.Бунга мисол қилиб, CSS2 даги href-атрибути 'info.htm' сатри ўрнига энди a[href='info.htm'] ишлатиладиган бўлди. CSS3 да яна бошқа ўзгаришлар 3 та янги операторлар : ^, $ ва * пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |