4-AМАЛИЁТ ИШИ
АМПЛИТУДАСИ МОДУЛЯЦИЯЛАНГАН СИГНАЛЛАРНИ ДЕТЕКТОРЛАШ
Ишдан мақсад: Амплитудаси модуляцияланган сигналларни
ўрганиш ва детекторлашни таҳлил этиш.
1-расм Диодли детекторнинг принципиал схемаси
Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ
Статик модуляцион тавсифи (СМТ) ни тадқиқ этиш.
Динамик модуляцион тавсифи (ДМТ) ни тадқиқ этиш.
Транзисторнинг ишлаш режимини модуляция сифатига таъсирини ўрганиш.
Юклама параметрларини модуляция сифатига таъсирини ўрганиш.
Услубий кўрсатмалар
Вариант №
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
f , Гц
|
200
|
300
|
400
|
500
|
600
|
700
|
800
|
900
|
1000
|
1100
|
Вариант №
|
11
|
12
|
13
|
14
|
15
|
16
|
17
|
18
|
19
|
20
|
f , Гц
|
12000
|
1300
|
1400
|
1500
|
1600
|
170
|
1800
|
1900
|
2000
|
2100
|
Транзистор иш режимини модуляция сифатига таъсирини тадқиқ қилиш
Лаборатория ишининг ушбу бандида силжиш кучланишининг модуляция сифатига таъсири тахлил этилади. Модуляцияловчи кучланишни U(t) ва силжиш кучланиши Есм ларнинг йиғиндиси СМТ нинг чизиқли қисмидан чиқмаган ҳолатда бузилишсиз модуляция ҳосил бўлади.
Дастурни компьтер хотирасига киритинг. Осциллографни сигнал кўчайтиргичини ҳар икки каналда 1 катак 1В ва сигнал ёйилишини 1 катак 0,1 МС га созланг.
"Измерение СМХ" ёзуви олдидаги "нет" тугмасини, сўнгра "LC" тугмасини босинг. Юқори частота генератори (ГВЧ-ЮЧГ) чиқишидаги сигнал частотасини f вариант бўйича ўрнатинг.
1. U =1B кучланишда олинган СМТ чизиқли қисмини қоқ ўртасига мос келувчи силжиш кучланиши Есм қийматини ўрнатинг.
2. ГВЧ чиқишидаги сигнал амплитудасини U=1B қилиб ўрнатинг.
3. ГНЧ чиқишидаги модуляцияловчи кучланиш амплитудасини СМТ чизиқли қисми ярмига тўғри келадиган қийматини ўрнатинг. Бузилишсиз АМ сигнални осциллограф экранида кузатинг ва уни шаклини чизиб олинг.
4. Силжиш кучланиши Есм ни АМ сигнал амплитудалари эгилувчиси шаклининг ГНЧ чиқишидаги модуляцияловчи сигнал шаклидан фарқ қилиш даражасига ўзгартиринг. Бу АМ сигнални бузилишини амалга ошаётганини кўрсатади. Осциллограф экранидан Есм=-3,5 В га тенг қийматдаги сигнал тасвирини чизиб олинг.
Юклама параметрларининг модуляция сифатига таъсирини тадқиқ қилиш.
1. Силжиш кучланиши Есм=-2,5 В ва ГВЧ частотасини 5000 Гц қийматига мос келувчи АМ сигнал вақт диаграммасини осциллограф экранидан LC-тебраниш контури уланган ва юклама сифатида қаршилик R (R-тугмаси босилган) холатлар учун чизиб олинг.
2. Силжиш кучланиши Есм=-2,5В ва ГВЧ частотасини 25 000 Гц қийматига мос келувчи АМ сигнал вақт диаграммасини осциллограф экранидан LC-тебраниш контури (LC-тугма босилган) ва юклама сифатида қаршилик R (R-тугма босилган) ҳолатлар учун чизиб олинг.
Ҳисобот таркиби
Назорат саволлари
1. Модуляция нима учун керак? Модуляциянинг қайси асосий турларини биласиз?
2. Амплитуда модуляцияси деб қандай модуляцияга айтилади?
3. Нима учун АМ сигналларни олиш учун электр занжири ночизиқли бўлиши керак?
4. Ночизиқли элемент ВАТ си қайси даражали полином билан аппроксимацияланганда амплитуда модуляцияси бузилишсиз бўлади?
5. Модуляция коэффициенти нима? Унинг ифодасини ёзинг. Модуляция чуқурлиги деганда нима тушунилади?
6. Гармоник шаклдаги модуляцияловчи сигнал билан модуляцияланган АМ сигнал вақт ва спектр диаграммаларини чизинг.
7. Силжиш модуляцияга эга транзисторли АМ модуляторнинг принципиал схемасини чизинг.
8. СМТ тарифини келтиринг.
9. Ночизиқли элементнинг ВАТ асосида (аналитик ва график услубда) қандай қилиб СМТ ни олиш мумкин.
10. СМТ асосида транзистор (ночизиқли элемент)нинг ишчи режими қандай танланади?
11. Силжиш кучланиши қийматининг ўзгариши АМ сигнал шаклига қандай таъсир қилади?
12. Тебраниш контурини частотасини ташувчи частотасига тўзғитилиши АМ сигналнинг шаклига қандай таъсир қилади?
13. Транзистор юкламаси резистор (апериодик) R бўлганда сифатли АМ олиш мумкинми?
14. Нима учун транзистор юкламасидаги контурнинг асллиги (добротность) ўзгарганда модуляцияси коэффициенти ўзгаради?
Do'stlaringiz bilan baham: |