ТАҚДИМОТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
Мавзу: Барометрик нивелирлаш ва унинг хусусиятлари
Самарқанд 2015 йил.
Доцент Ғ.Артиков
Ассистент М. Бобокалонов
Режа: - Барометрик нивелирлашнинг моҳияти.
- Барометрик нивелирлашнинг қўлланилиш соҳалари.
- Атмосфера ва унинг хусусиятлари
- Барометрик формулалар
Барометрик нивелирлашнинг асосий вазифаси, ер юзидаги икки нуқта баландлиги орасидаги фарқни ёки ёки нисбий баландликни шу нуқталардаги атмосфера босимини ва ҳароратини бир вақтда ўлчаш орқали аниқлашдан иборатдир. Атмосфера босими қадимдан миллиметр симоб устуни (мм. сим. уст ) ёки торр (torr) симобли барометр ихтирочиси Торричелли номи билан ифодаланган. Метрологияда (СИ системасигача) атмосфера босими қилиб миллибар қабул қилинган 1 бар = 106 дин/см2. Миллибардаги босим бирлигиниг миллиметр симоб устунига нисбати қуйидагича: 1 мм сим.уст. = =1,333224 дин/см2 = 0,001333224 бар = = 1,333224 мбар≈ 4/3 м бар. Бу ерда 13,596 г/см3 – 0о даги симобнинг зичлиги; 980,6 см/с2денгиз сатҳидан 45о кенгликдаги тортиш кучи тезлиги. Атмосфера босимини денгиз сатҳидаги ўртача қиймати 760 мм сим.уст. = 1013,25 мбар = 1013,25 ГПа қабул қилинган, аммо у ўзгариши мумкин. Баландликлар фарқини атмосфера босимини қўллаб аниқлаш ғояси XVII асрда туғилган. 1684 йилда Паскаль ва Перьенинг топшириғига кўра, Франциянинг тоғлик районидаги Пюи-де-Дом тоғида тажриба ўтказилди ва натижада тоғ асосига нисбатан тоғ чўққисида трубкадаги симоб сатҳининг пастлиги аниқланди. Шундан кейин атмосфера босими тўғрисидаги Торричелли назарияси исботланди. Кейин Паскаль ва Перьелар бир қанча тажрибалар ўтказиб, торричелли трубкасини икки нуқта орасидаги фарқни аниқлашда қўллаш мумкинлигини асосли равишда айтишди. Барометрик нивелирлашнинг бошқа усулларга нисбатан устунлиги шундаки, уни олиб боришда кўриш боғлиқлиги ёки механик боғлиқлик талаб этилмайди. Нивелирлашда самолётлар, вертолётлар ва автотранспортдан самарали фойдаланилади. Аниқлиги жиҳатидан бошқа усулларга қараганда паст. XX асрнинг 60 йилларига қадар барометрик нивелирлашни текислик районларда қўллаш мумкин деб қаралган. Ҳозирги вақтда барометрик нивелирлаш геоморфологик ва географик текширишларда, фойдали қазилмаларни топишдаги геофизик текширишларда, структурали геологик сёмкаларда, гидротехник изланишларда ва бошқа ишларда қўлланилмоқда. 1:25000 масштабдаги карталарни яратишда барометрик нивелирлашни қўллаш устида иш олиб борилмоқда. Бунинг учун нисбий баландликлар 0,3-0,5 м гача аниқланган бўлиши керак. Барометрик формулани олиш учун тенгламани ўнг ва чап қисмлари интегралланади.
ёки
бундан
Тўлиқ барометрик формула. Лаплас формуласи.
Бабиненинг қисқартирилган фoрмуласи.
Француз академиги Бабине ҳаво намлиги таъсирини эътиборга олмай ва нологорифмик кўринишлаги қисқартирилган барометрик формулани тавсия этди.
Бабине формуласини (6) формулани бир мунча ўзгартириб ҳосил қилиш мумкин. Логорифмик функцияни чексиз қаторга ёйиш қоидасидан фойдаланиб, қуйидагини ёзишимиз мумкин
|
Do'stlaringiz bilan baham: |