2021 йил postda-на посту газетасида эълон қилинган маърифат дарси



Download 17,68 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi17,68 Kb.
#235525
Bog'liq
1 - мавзу


2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат дарси
«КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!»

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбек доим садоқат ва вафо оғушида яшайди. Гўдаклигидаёқ меҳру шафқат ўзбек боласининг парвонасидир. Куну тун самимият ва иззат унга гирдикапалак.

Оилада чақалоқ туғилиши билан бутун маҳалла эшитади. «Суюнчи!», «Хуш хабар», «Умри билан берган бўлсин!». Пири бадавлат отахонлар мурғак қулоғига азон айтиб, унга исм қўйишади. Яхши тилаклар тилаб, дуолар қилинади: «Илоё, умри узун, ризқи бутун бўлсин!», «Она юртига содиқ посбон, ота-онасига муносиб ўғлон бўлсин!».

Ватанга муҳаббат руҳи шундай сингиб боради экан инсон вужудига. Мана шу гўзал боғлар, азим дарёлар, муқаддас булоқлар, муҳташам шаҳарлар, мафтункор қишлоқлар, бошидан қор аримайдиган тоғлар, бўталоқларини эргаштирган туялар, тойчоқларини эмизаётган биялар, бўзтўрғайжонлар наво қилаётган саҳролар бизники.

Тинчлик – бебаҳо хазина. Хазинага эса кўз тикканлар кўп бўлади. Уни асраш керак. Уни қўриқлаш керак. Уни қадрлаш керак. Авайламоқ, асрамоқ, юракка жойламоқ, севмоқ керак. Ўзни қарздор сезмоқ керак. Худди бутун бору йўғини, соғлиғини, гўзаллигини, кўзларининг нури, сочларининг қорасию жилосини, томирларидаги қудрат, суякларидан қувватни бизга бериб, бугун биздан ҳимоя, суянч кутаётган муҳтарама Она олдидаги каби, қарздормиз Ватан олдида. Зеро, ҳадисларда айтилганидек, «Ватанни севмоқ имондандир».

Айни Ватан мустақиллигини мус­таҳкамлаётган ҳар бир йигит-қиз имонлидир, эътиқодлидир. Шундай қудратли посбонларимиз борлигидан қалбларимиз ғурурга тўлади. Ҳа, Ўзбекистон азалдан оловюраклар юрти. «Йигит сўзидан қайтмас, арслон изидан», дейдиган бир сўзли мардлар маконидир.

Мамлакатимиз бўйлаб ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида кенг нишонланиши ҳам бежиз эмас. Чунки сизу бизнинг айни лаҳзалардаги каби, тинч, хотиржам ва фаровон ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли ҳимоя қилинмоқда. Мана шундай масъулиятли ва шарафли бурчни сидқидилдан адо этаётган, эртанги кунимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига камарбаста бўлаётган навқирон ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкларга кўтарсак ва уларнинг ҳақларига дуо қилсак, шунча кам.

Айни шу сабабдан, давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, юртимизда «Ватанпарварлик ойлиги» эълон қилиниб, унинг доирасида ёшларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш ва ҳарбий касбга бўлган қизиқиш, шунингдек, чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотиш, халқ ва ҳарбийлар якдиллигини таъминлашга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Фармойишда мазкур ойликни юртимизда кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларни жалб қилган ҳолда, «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» деган устувор ғоя остида ўтказиш белгилангани эътиборлидир.

Кези келганда айтиш лозимки, ватанпарварлик ойлигини ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир фуқарога ва ҳар бир оилага Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўрни ва аҳамиятини етказиш, маънавиятли ва фидойи, аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс – бўлажак Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш, уларнинг дунёқараши, мантиқий, ижодий ва таҳлилий фикр­лаш доирасини кенгайтириш, она Ватан тақдири учун юксак масъулият ҳамда жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни янада мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, «Халқ ва армия – якдил» эканлигини халқимизга амалда намоён этишга қаратилган.
Дарҳақиқат, тилларида Шайхзода домланинг «Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» сатрлари айланган йигитларимиз якдилликнинг ёрқин намуналарини кўрсатишди. Сиз Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманларининг синовли кунларида, юрт учун сув кечдингиз, лойқа кечдингиз, ортга чекинмадингиз. Сиз Бухоронинг Олот, Қоракўл туманларида рўй берган чанг-тўфон ичра юртдошларни қайғуда қолдирмадингиз. Ором нелигини билмадингиз, фароғатдан кечдингиз. О, сизнинг касбингиз шарафлидир, эл дуоларида бўлдингиз. Дуоларимиз ҳамиша сиз билан: Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Виждон ҳамиша уйғоқ. Сиз юртнинг виждонига айландингиз.


Ҳар бирингиз қаҳрамонсиз. Ҳар бирингиз жонларга жонсиз.

Юртбошимизнинг 2020 йил 23 июлда ўтказган видеоселектор йиғилишида «Барчамиз ҳамжиҳатликда, чуқур масъулият билан тизимли ишласак, бу оғир синовларни албатта енгамиз. Яна бир бор такрорлайман, бугунги кундаги энг муҳим талаб – барчамиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз шарт!», деган даъватлари сизларга мадад бўлди.

Ҳа, оғир кунлар ортда қолмоқда. Инсоният тождор вирус жафосидан олдинма-кейин қутулмоқда. Аммо одам борки, ҳаётидаги энг шодлик ва қайғули кунларини хотирасига муҳрлайди. Айниқса, оғир кунда ёнида турганларни унутмайди ва бунга ҳаққи ҳам йўқ. Сиз ва шифокорлар янада юракларга яқин бўлдингиз.

Сизнинг либосингиз яшил рангда, бу – яхшилик, тириклик, яшариш ва кўклам белгиси. Бу – саодат белгиси.

Бугун ҳар қачонгидан кўзимизга иссиқсиз. Яна бир байрамингиз арафасида Сизга айтар сўзларимиз шу қадар кўпки, қай бирини айтайлик?!

Оналарнинг дуосида СИЗ.


Оталарнинг ифтихорида СИЗ.

Алпомиш достонида «Бўлар элнинг болалари бир-бирини ботирим», дейди, дея урғу берилади юрт баҳодирларига.


Азиз Ватан ҳимоячилари, байрамингиз муборак бўлсин!

***
Бу – Ватандир, шон-шарафибизнинг бўлди,


Жаннат мисол тўрт тарафибизнинг бўлди,
Оғир кунда елкасига олди уни,
Бўлар элим ботирлари, ботирлари.

Бу Ватандир, гул, баҳори бизнинг бўлди,


Дур ёмғири, кумуш қори бизнинг бўлди,
Саратонда соясига олди уни,
Бўлар элим ботирлари, ботирлари.

Бу – Ватандир қайғуси ҳам бизнинг бўлди,


Шодликлари, ёғдуси ҳам бизнинг бўлди,
Қаҳратонда кафтларига олди уни,
Бўлар элим ботирлари, ботирлари.

Бу – Ватандир, қадри баланд осмонлари,


Бу – Ватандир, беҳишт мисол ошёнлари,
Қутлуғ куннинг эгалари, посбонлари –
Бўлар элим ботирлари, ботирлари.

Зулфия МЎМИНОВА,


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.
Download 17,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish